ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. ИТАЛИЯ. КЕЛАЖАК БИЗГА БОҒЛИҚ | Онлайн-конференция 16 сентябрь 2023

17 сентябр 2023

🆘 Италия фалокат ёқасида. Бутун дунё бўйлаб кенг кўламли уруш кетмоқда, бизнинг мамлакатимиз эса олдинги сафда. Асрлар давомида биз душманнинг тўғридан-тўғри зарбаларини ҳис қилиб келдик, аммо ҳозир бизни ҳал қилувчи жанг кутмоқда. Бизнинг душманимиз — иқлим. У шавқатсиз, совуққон, тактикасини олдиндан айтиб бўлмайдиган, у асирликка олмайди ва у билан музокаралар олиб бориб бўлмайди. Қаттиқ қурғоқчилик ўрнини сув тошқинлари ва кучли ёмғирлар эгаллаяпти. Тобора кўпроқ содир бўлаётган тўфонлар ва бўронлар, ҳароратнинг кескин ўзгариши ва торнадолар сайёрамиз қаъридан чиқаётган хавф билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.

Иқлим бизга эълон қилган бу урушда омон қолиш учун биз бутун инсониятни бирлаштиришимиз керак. Биз бу душманни енгадиган технологиялар устида кечаю кундуз ишлашимиз керак. Лекин биринчи навбатда кўзимизни очишимиз, фожиа кўламини тан олишимиз ва бошқа қўл қовуштириб ўтириб бўлмаслигини англашимиз керак.

Бугунги кунда инсоният олдида турган энг муҳим вазифа — омон қолиш. Одамлар ҳақиқатни ва чиқиш йўли борлигини билишлари керак. Фалокатнинг олдини олиш учун шароит яратадиган ягона жамият модели — бу Бунёдкор жамият модели. Ўз вақтида бирлашиб, тўғри танлов қила олишимиз ҳар биримизга боғлиқ.

Айнан ҳозир — ҳаракат қилиш вақти! Мамлакатимиз ва бутун дунё тақдирини ўзгартириш учун бирлашиш вақти келди.

16 сентябрь 2023 йил — ҳар бир италиялик Италия каби давлат ва Ер каби сайёра бўладими ёки йўқми деган танловни амалга ошириш керак бўлган кун. Сизни «Глобал инқироз. Италия. Келажак бизга боғлиқ» номли эксклюзив онлайн-конференцияга таклиф қиламиз.

Бу ноёб ҳодиса! Мамлакатимизни қамраб олган иқлим офатлари ва Италия ҳудуди тагидаги Ер қаъридан кўтарилаётган хавф ҳақида даҳшатли ҳақиқатни билиб олинг.

Барча онлайн-платформаларда эфирга узатиладиган ушбу оламшумул тадбирга қўшилинг. Сиз оммавий ахборот воситалари сукут сақлаётган ва мутахассислар яшираётган ҳамма ҳақиқатни билиб оласиз. Янги кашфиётлар, ноёб маълумотлар ва аниқ ҳаракатлар режаларига тайёр бўлинг!

Анжуман ташкилотчилари:

https://creativesociety.com/it

Нима учун Бунёдкор жамият — чиқиш йўли?

«Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форуми 150 тилга синхрон таржима билан: https://creativesociety.com/uz/global-crisis-there-is-a-way-out

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти:


https://creativesociety.com/uz

📩 [email protected]

Халқаро форумлар ва конференциялар
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!