Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда | Халқаро онлайн-форум 12.11.2022

12 ноябр 2022

Нима нарса бутун дунё бўйлаб турли миллатларга, динларга, касбларга ва ижтимоий қатламларга мансуб бўлган одамларни ихтиёрий равишда ягона платформада бирлаштириши мумкин? Нима нарса кўнгилли асосда 180 давлат вакилларини ҳар куни энг мураккаб тадбирни тайёрлашда иштирок этишга мажбур қилиши мумкин?

Глобал инқироз: урушлар, эпидемиялар, очарчилик ва оммавий равишда қирилиб кетиш таҳдидлари. Шу сабаблар етарлими? Аслида бу сабаблар яқинлашиб келаётган ҳалокатли «айсбергнинг» чўққиси холос.

Инсониятнинг сўнгги уруши — бу дунёнинг исталган ерида камбағалларни ҳам, бойларни ҳам йўқ қилиши мумкин бўлган иқлимга қарши урушдир. У аллақачон миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлиб, ўз йўлида ҳамма нарсани йўқ қиляпти…

«Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» очиқ халқаро онлайн-форум иштирокчилари учун шу сабаблар ўзаро низоларга тарҳам бериб, бутун ер сайёраси аҳолисини хабардор қилиш йўлида бирлашиш учун етарли бўлди! Ҳомийларсиз, рекламасиз, ва шахсий манфаатларсиз.

Бизни сунъий равишда ажратиб, бир-биримиз билан курашишга мажбур қилишяпти. Тарқоқ инсониятнинг ҳаёти қирилиб кетиш хавфи остида. Форум иштирокчилари бу ҳақида билади, Форум мутахассислари буни илмий фактлар билан, гувоҳлар эса ўз ҳаётий тажрибалари билан тасдиқлашяпти. Барча маълумотлар 2022 йилнинг 12 ноябрь куни жонли эфирда 150 тилга синхрон таржима билан овоза қилинади!

Агар сиз ҳали ҳам теран фикр юритишга қодир бўлсангиз, унда форумга қўшилинг! Агар сиз ўз ҳаётингиз учун масъулиятни сиёсатчилар қўлидан ўз қўлингизга қайтариб олишга тайёр бўлсангиз, ҳақиқатни эшитишга жасорат топинг! Ахир бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз — бу иқлим фалокатларидан омон қолиш, глобал инқирозларнинг асл кўлами ва сабабларини тушуниш ва ниҳоят вазиятдан чиқишнинг амалий ечимларини ва йўлларини кўриб чиқишдир.

«Бунёдкор жамият» Халқаро лойиҳасининг расмий сайти: https://creativesociety.com/uz

E-mail:[email protected]

«ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ. БИЗНИНГ НАЖОТИМИЗ БИРЛАШИШДА» очиқ халқаро онлайн-форумни 150 тилга синхрон таржима билан 2022 йилнинг 12 ноябрь куни томоша қилинг: https://creativesociety.com/ru/global-crisis-our-survival-is-in-unity

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!