Ер ЁРИЛЯПТИ! Туркиядаги зилзила. ҚИЗИЛ тусдаги шимол ёғдуси. Венеция каналларининг САЁЗЛАШИШИ

15 июн 2023

27 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ

💥 ТУРЦИЯ: 2023 йилнинг 27 февраль куни Малатья вилоятида 5,6, бошқа маълумотларга қараганда 5,2 магнитудали вайронали зилзила содир бўлди.

Ўнлаб бинолар офат босимига дош бера олмай қулаб тушди.

Февраль ойининг охирида берилган маълумотларга кўра, биринчи зилзила содир бўлганидан бери Туркия ва Суриядаги қурбонлар сони 50 минг кишидан ошди.

Тезкор хабарларнинг янги дастурида:

ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ

❗ ИТАЛИЯ: 2023 йилнинг февраль ойида Венециянинг машҳур каналлари кичик сойларга ўхшаб қолди. 2023 йилнинг 20 февраль куни улардаги сувнинг сатҳи 70 см гача пасайди.

Шаҳарда сув транспортидан бошқа транспорт йўқ. Нафақат таниқли гондолалар, балки вапоретто, яъни — дарё трамвайларининг иши ҳам қийинлашди, бу эса шаҳарнинг орол қисмидаги жамоат транспортининг асосий тури. Шаҳар хизматлари, хусусан, тиббий ёрдам машиналарининг иши ҳам оғирлашди.

❓Бунинг сабаби нима?

❓Астрономик жараёнларми?

❓Қурғоқчиликми?

❓Ёки Туркиядаги зилзилами?

⚠️ Кўпчилик бу ҳодисани яқинда, 20 февраль куни Туркияда содир бўлган зилзила билан ҳам боғлашмоқда. Негаки деярли бир вақтнинг ўзида, Италия, Туркия, Ливан, Исроил ва Кипрда денгиз сатҳи кескин пасайиб кетди.

Эҳтимол, тектоник плиталарнинг силжиши натижасида бўшлиқлар ҳосил бўлган ва денгиз суви шу бўшлиқлар томон оқиб кетмоқда. Агар шундай бўлса, дунё океани тез орада сув етишмаслигини қоплайди ва сув сатҳи яна кўтарилади.

26 ФЕВРАЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌪️ АҚШ: Американинг Оклахома ва Канзас штатларига кучли торнадолар келиб урди. Улар ўз ортидан ўз ортидан вайрон бўлган биноларни, узилган электр линияларнии, ағдарилган автомобилларни қолдирди.

Бир киши ҳалок бўлди, кўп одам жароҳат олди.

Миллий метеорология ҳизмати маълумотларига кўра, биргина Оклахома штатида 10 га яқин торнадо қайд этилди.Бу штат учун февраль ойида бунча торнадоларнинг қайд этилиши, ўтган асрнинг 50-йилларидан бери олиб борилаётган кузатувлар тарихида энг кўп торнадолар бўлди.

Одатда, қутб ёғдуси яшил ёки бинафша рангда бўлади, аммо эндиликда осмон тобора кўпроқ қизил тус олмоқда.

🔴 2023 йил февраль ойининг сўнгги кунларида ер шарининг турли жойларида, хусусан, Канада ва АҚШнинг Мичиган, Вашингтон, Пенсильвания ва Огайо штатларида ҚИЗИЛ РАНГГА бой бўлган кучли ШИМОЛ ЁҒДУСИ кузатилди.

🟥 Бундан ташқари, сайёрамизнинг турли минтақаларида яна бир ғайриоддий табиат ҳодисаси қайд этилган — яна ўша ҚИЗИЛ РАНГДАГИ ЁРУҒЛИК УСТУНЛАРИ.

➤ТАБИАТ ИНСОНИЯТГА ҚАНДАЙ СИГНАЛ БЕРМОҚДА?

➤Одамлар ўзи билмаган ҳолда қизил рангни ташвиш ва хавф билан боғлайди ... Бу ранг аслида нимани англатади?

➤Табиатнинг қайси белгиларини биз ҳалигача қайсарлик билан эътиборсиз қолдиряпмиз?

➤Бутун инсоният учун қора тамға нима?

📍 Сайёрадаги иқлим ўзгариши сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотни Creative Society лойиҳаси иштирокчилари томонидан тайёрланган конференция ва форумлардан билиб олишингиз мумкин.

ДУНЁ БЎЙЛАБ СОДИР БЎЛАЁТГАН ИҚЛИМ ОФАТЛАРИНИНГ КАРТАСИ:


https://creativesociety.com/ru/map-of-disasters

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти»:

https://creativesociety.com

Телеграм-каналга обуна бўлиш:

▶️https://t.me/creativesociety_com

E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!