Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 9 - 15 октябрь 2024 йил

22 ноябр 2024
Шарҳлар

Марокаш

Марокашда аномал ёмғирлар кучли тошқинларга ва дунёнинг энг қуроқчил минтақаларидан бири бўлган Саҳрои Кабирда кўллар ва кўлмаклар шаклланишига олиб келди. Мамлакатнинг жанубида ва жануби-шарқида ҳеч қачон бундай ҳодисалар кузатилмаган. Аммо ҳозир Загора ва Тата шаҳарлари ўртасида жойлашган Ирики кўли, 50 йил давомида сувсиз бўлганига қарамай, энди сувга тўлди. Кўплаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли минтақа учун ушбу ноёб ҳодисани кўришга шошилди.

Марокашда тошқин, Саҳрои Кабир чўли сув остида, Марокашда аномал ёмғирлар

Қуриган Ирики кўли аномал ёмғирлар туфайли яна сув билан тўлди, Марокаш (Саҳрои Кабир Чўли)

12 октябрь куни мамлакат пойтахти Maрокаш шаҳрида икки кунда 45 мм ёмғир ёғди. Бу кўрсаткич ушбу минтақада 2 ойда ёғадиган ёғингарчилик меъёридан кўп (октябрь учун ўртача меъёр — 21,3 мм).

Кучли ёмғирлар турар жойларни сув остида қолдирди ва шаҳар кўчаларида транспорт ҳаракатини фалаж қилиб қўйган тошқинларни келтириб чиқарди.

Сўнгги ойларда мамлакатда ноодатий кучли ёмғирлар ва тошқинлар бир неча бор қайд этилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Мисол учун, сентябрь ойида атиги икки кун ичида 100 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Бу ушбу қурғоқчил минтақа учун йиллик меъёрдан анча юқори.


«Кирк» бўрони

8 октябрь куни Ғарбий Европага кучли «Кирк» бўрони келиб урди.

Кирк бўрони Португалия, Кирк бўронининг оқибатлари, кучли шамоллар Португалия

«Кирк» бўронининг кучли шамоли уйнинг томини вайрон қилди, Португалия

Португалия соҳилида шамол тезлиги 120 км/соатга етди. Тўлқинлар 7 метргача кўтарилди. Порто шаҳрида бўрон 400 дан зиёд дарахтларни ағдарди. Улар мамлакат шимолидаги темир йўлларни тўсиб қўйди ва машиналарга зарар етказди. 300 000 дан зиёд одамлар электрсиз қолди.

Испаниянинг шимолига ва шимоли-ғарбига кучли шамоллар келиб урди. Испаниянинг Кантабрия провинциясида шамол тезлиги 205 км/соатгача етиб, супермаркетнинг ва касалхонанинг томларини учириб кетди. Галисия минтақасида қулаган дарахтлар, кўчкилар ва тошқинлар автомобиль ва темир йўллардаги ҳаракатга жиддий таъсир қилди.

Кирк бўрони Испания, Галисиядаги тошқин, Испаниядаги тошқин

«Кирк» бўрони Галисия минтақасида тошқинни келтириб чиқарди, Испания

Бўрондан Франциянинг жанубий ва марказий минтақалари жиддий зарар кўрди. Ўрта ер денгизи соҳилидаги Сет шаҳрида 3 та кема ағдарилди ва ҳаваскор денгизчининг ўлимига сабаб бўлди. Яна бир киши оғир аҳволда касалхонага етказилди. Парижда кучли ёмғирлар октябрь учун янги рекорд ўрнатди: атиги бир кунда 71 мм ёғир ёғди. Сена ирмоғи Гран-Морен, ўз қирғоқларидан тошиб, кўчаларни ва йўлларни сув остида қолдирди.

Францияда тошқин, Кирк бўрони Францияда, Гран-Морен дарёсининг тошиши

Гран-Морен дарёси ўз қирғоқларидан чиқиб, кўчаларни сув остида қолдирди, Франция

Франция парламентининг биносида эса сув шифтдан оқа бошлади. Мамлакат жанубида 65 000 га яқин одам электрсиз қолди.

Франциядан кейин бўрон Италияга кўчиб, у ерга ҳам кучли ёмғирларни ва тошқинларни олиб келди. 9 октябрь куни Миланда деярли 40 мм ёмғир ёғди. Ламбро дарёси ўз қирғоқларидан тошиб, шаҳар кўчаларини сув остида қолдирди. Бутун Ломбардия минтақасида қизил хавф даражаси эълон қилинди. Баъзи ҳудудларда барча мактаблар ёпилди.

Миланда тошқин, Кирк бўрони Италияда, Италияда кучли ёмғирлар

Кучли ёмғир тошқинларга сабаб бўлди, Mилан шаҳри, Италия


Бразилия

11-12 октябрь кунлари марказий ва жануби-шарқий Бразилияга бўронлар келиб, ўзи билан кучли шамолларни ва ёмғирларни олиб келди. Натижада 2,1 млн хонадон электрсиз қолди. Сув таъминотида ҳам узилишлар кузатилди. Афсус, асосан дарахтларнинг ва деворларнинг қулаши туфайли 8 киши ҳалок бўлди.

Бразилияда бўрон, Бразилияда кучли шамоллар,  Бразилияда кучли ёмғирлар

Кучли шамол электр узатиш линиясига зарар етказади, Бразилия

Катта Сан-Паулуга (Сан-Паулу шаҳрини ва унинг атрофини ўз ичига олган агломерация) келиб урган бўрон, ўта юқори вайронкор салоҳияти билан метеорологларда катта ташвиш уйғотди. Сан-Паулу Миллий метеорология институтининг метеостанциялари деярли 108 км/соат тезликдаги шамолларни қайд этди, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, шаҳар жанубидаги баъзи жойларда шамол тезлиги бўрон кучига тенг бўлган 120 км/соатдан ошган.

Мамлакат пойтахти Бразилиа шаҳрида, 167 кунлик қурғоқчиликдан сўнг кучли ёмғир ёғди. Сув ҳатто биноларнинг томларидан тошиб оқишни бошлади. Бразилия Миллий конгрессининг қуйи палатасида ва депутатлар палатасида амалдорлар бино ичида соябонлардан фойдаланишларига тўғри келди.

Гояс штатидаги Трес-Раншус муниципалитетида «микропортлаш» янги спорт майдончасини бутунлай йўқ қилди. Уни ҳали очишга ҳам улгуришмаган эди.

микропортлаш спорт майдончасини вайрон қилди, Бразилияда кучли шамол

«Микропортлаш» Трес-Раншус муниципалитетидаги янги спорт майдончасини йўқ қилди, Гояс штати, Бразилия

«Микропортлаш» ер юзасига урилганидан сўнг, ён томонларга тарқалиб, ҳалокатли шамолларни келтириб чиқарадиган қуйи ҳаво оқими ҳисобига юзага келади.

Илгари микропортлашлар камдан-кам содир бўлган, аммо сўнгги йилларда уларнинг сони даҳшатли даражада кўпайиб, катта зарар етказа бошлади. Ушбу ҳодисаларнинг хавфи шундаки, улар мутлақо тўсатдан ва жуда локал тарзда юзага келиши мумкин, худди мана шу спорт майдончаси билан содир бўлганидай. Яқин атрофдаги бинолар мутлақо зарар кўрмаган, ҳатто қуёш панеллари ҳам синмаган, лекин майдончанинг ўзидан эса вайроналар ва қолдиқлардан ташқари деярли ҳеч нима қолмаган — гўёки у ерда портлаш содир бўлгандай.


Вьетнам

9 октябрь кунининг иккинчи ярмида Вьетнамда тўсатдан иккита торнадо пайдо бўлди: биринчиси — тахминан 15:00 да Камау провинциясининг Тхой Бинь округидаги Три Пхаи коммунасидан, иккинчи торнадо эса 18:00 да Кьензянг провинциясининг Гионг Риенг округидаги Нгок чук, Хоа Тхуан, Вин Tхань коммуналаридан ўтди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, атиги 2 дақиқа ичида торнадо биноларни ва биноларнинг металл қопламаларини сидириб, дарахтларни қулатди. У 67 та уйга жиддий зарар етказди, улардан 29 таси бутунлай вайрон бўлди.

Вьетнамдаги торнадо, Вьетнамдаги ҳалокатли торнадо

Торнадонинг оқибатлари, Вьетнам

Халқ қўмитасининг маълумотларига кўра, 19 киши, шу жумладан 5 нафар болалар турли жароҳатлар билан касалхоналарга етказилган. Таъкидлаш жоизки, торнадолар Вьетнамда камдан-кам содир бўлади. Бу мамлакатнинг экваторга географик яқинлиги билан ва кучли гирдобларнинг шаклланиши учун шароитларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Авваллари баъзида торнадолар пайдо бўлган бўлса-да, улар одатда кучсиз бўлгани сабабли катта зарар келтирмаган.


Геомагнит бўронлар

Октябрь ойида Қуёш фаоллиги даражаси ошди. 1 октябрдан 15 октябрга қадар Қуёшда энг юқори Х синфига мансуб 6 та чақнаш содир бўлишга улгурди. 3 октябрь куни Қуёшда содир бўлган Х9,0 чақнаши, Қуёш фаоллигининг жорий 25-циклидаги энг йирик чақнаш бўлди.

У 2 кун ичида G3 даражасидаги геомагнит бўронларни келтириб чиқариши кутилган эди, аммо Ердаги геомагнит шароитлар меъёр даражасида қолди ва фақатгина тўртинчи кунга келиб прогнозлар амалга ошди. Бўроннинг бундай кечикиб келиши мутахассисларни ҳайрон қолдирди.

магнит бўронлари, Қуёш фаоллиги, Қуёшда чақнашлар

Магнит бўрони Ерга 2 кун кечикиб «келди» 

9 октябрь куни содир бўлган Х1,8 чақнашидан ажралиб чиққан плазма, сайёрамизда жуда кучли G4 даражасидаги магнит бўронини қўзғатди ва энг юқори G5 даражасига етишига тахминан 10% қолди.

магнит бўронлар, Қуёш фаоллиги, Қуёшда чақнашлар

Бўроннинг геомагнит кўрсаткичлари деярли энг юқори G5 даражасига етди 

Ер атрофидаги Қуёш шамолининг тезлиги тахминан 800 км/секундни ташкил қилди ва меъёрдан 2 баравар юқори бўлди. Плазма зичлиги меъёрдан 1 000% ни ташкил этди. Геомагнит бўрон шунчалар кучли бўлганидан, аврорани мутлақо нотипик минтақаларда, мисол учун, Европанинг Ўрта ер денгизи соҳилида кузатиш мумкин бўлди. Ва ҳатто қутб ёғдуларининг пайдо бўлиш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлган Кубада ва Гаитида ҳам. Одатда, қутб ёғдуларини 67°–70° кенгликда кузатиш мумкин, лекин 10 октябрь куни қутб ёғдуси 20° шимолий кенгликгача тушди.

Шимолий ёғдулар, геомагнит бўронлар, Қуёшда чақнашлар

Аномал қизил рангдаги қутб ёғдуси нотипик минтақаларда пайдо бўлиб, экваторга жуда яқин тушди

Бўрон GPS ва юқори частотали радиоалоқада узилишларни келтириб чиқарди. Қўшма Штатларда фермерлар ишни тўхтатишга ёки GPS технологияси ёрдамида ишлайдиган деҳқончилик ускуналарини қўлда созлашга мажбур бўлишди.

Қутб ёғдуларининг тобора кўпроқ қизил рангга бўялиши, атмосферада содир бўлаётган жуда хавфли патологик жараёнлардан далолат беради. «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида улар ҳақида батафсил маълумот келтирилган эди.

НАСА расмийлари Қуёш ўз циклининг максимал даврига етгани ҳақида маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрича, Қуёш фаоллиги аввалги циклларда бир йил давом этиши мумкин бўлган энг юқори чўққидан ўтганидан сўнг, пасайишни бошлаши керак. Бироқ, бу сафар вазият тубдан бошқача. Қуёш тизими глобал ўн икки минг йиллик циклга кириб борябди. Бу даврда у барча сайёраларнинг ядроларига қўшимча энергия узатадиган кучли ташқи космик таъсири остига тушади. Шу сабабли, ички иссиқликнинг ошиши ва сайёра қаърининг фаоллашиши ҳозир синхрон тарзда Қуёш тизимининг барча сайёраларида ва ҳатто уларнинг сунъий йўлдошларида ҳам содир бўляпди.

Ер сайёрасида биз буни вулқон ва сейсмик фаолликнинг ортиши, магнит майдондаги аномалиялар ва ер қобиғи ҳароратининг кўтарилиши кўринишида кузатяпмиз. Ёнғинлар, бўронлар, пўртаналар, кучли ёмғирлар ва тошқинлар каби иқлим офатлари ҳам тобора ортиб боряпди.

Қуёш ҳам бундан мустасно эмас: у ҳам ташқи космик таъсирдан қўшимча энергия оляпди ва унинг фаоллиги замонавий инсоният ҳали дуч келмаган экстремал даражагача шиддат билан ўсишни давом этяпди. Қуёшдаги ҳар қандай кейинги чақнаш одамларни тош асрга қайтариши мумкин.

Шунинг учун бу муаммони тез ва кечиктирмай ҳал қилиш керак. «Глобал инқироз» форумлар сериясида олимлар ва кўнгиллилар ушбу мавзуга оид батафсил маълумотларни тўплашган. Иқлим бизнинг умумий тақдиримизни ҳал қилишидан аввал, бутун дунё ҳамжамияти инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириши ва ортиб бораётган иқлим муаммосини биргаликда ҳал қилиши керак.

Ушбу мақоланинг видеоверсияни бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!