Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 6 - 12 ноябрь 2024 йил

8 декабр 2024
Шарҳлар

Куба

6 ноябрь куни кечқурун «Рафаэль» тропик довули Кубага ҳалокатли зарба берди.

Рафаэль довули, кучли шамол Куба, Куба бўрони

«Рафаэль» тропик довули Кубага келиб урди

Қуруқликка чиқишдан олдин «Рафаэль» довули 24 соатдан кам вақт ичида 1-тоифадан 3-тоифагача кучайиб, Aртемиса провинциясининг ғарбий қисмига зарба берди. Довул хавфли тошқинларни, кучли ёмғирларни ва 185 км/соат тезликдаги ҳалокатли шамолларни келтириб чиқарди.

Табиий офат Маябек ва Артемиса провинцияларига жиддий зарар етказгани сабабли, аҳоли зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудларидан эвакуация қилинди. Куба пойтахти Гавана ҳам кучли ёмғирлардан ва шамоллардан жиддий зарар кўрди.

Ҳукумат томонидан жамоат транспорти тўхтатилди, мактаблар ёпилди ва рейслар бекор қилинди. 100 дан зиёд канадалик сайёҳларни Кайо-Ларго оролидаги машҳур курортдан эвакуация қилишга тўғри келди.

«Рафаэль» тўфони Куба қирғоқларига яқинлашганида, унинг кучли шамоллари миллий электр тармоғини ишдан чиқарди ва 10 миллиондан зиёд одамларни электрсиз қолдирди. Бу мамлакатда сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган иккинчи йирик электр узилиши бўлди. Сўнгги маротаба тармоқ 18 октябрь куни, «Оскар» тропик бўрони келиб уришидан аввал ишдан чиққан эди. «Рафаэль» довулининг келиши вазиятни оғирлаштирди ва қайта тиклаш ишларига жиддий тўсқинлик қилди.

Рафаэль довули электр тармоғига зарар етказди, Кубада кучли шамол, Кубада бўрон

«Рафаэль» довули электр тармоғига катта зарар етказди, Куба

«Рафаэль» Мексика кўрфазидаги нефть компанияларини ҳам ўз фаолиятини тўхтатишга ва ходимларини у ердан олиб кетишга мажбур қилди: Chevron барча ходимларни эвакуация қилди. Shell ва BP ходимларни бир нечта платформалардан олиб чиқди.

Довулдан 4 кун ўтгач, Кубани бир қатор кучли зилзилалар ларзага келтирди. Миллий сейсмологик тадқиқотлар марказининг (CENAIS) маълумотларига кўра, 10 ноябрь куни эрталаб бир соат ичида 6,0 ва 6,7 магнитудали иккита кучли силкиниш содир бўлди.

Уларнинг ортидан 4,3 магнитудагача 2 300 та aфтершоклар қайд этилди (13 ноябрь тонгидаги маълумотлар).

Зилзилаларни мамлакатнинг Сантьяго-де-Куба, Гуантанамо, Гранма, Ольгин ва Сьего-де-Авила каби жануби-шарқий провинцияларидаги деярли 600 000 аҳоли ҳис қилди. Камида 7 киши турли жароҳатлар олди.

Фуқаро мудофааси Миллий Кенгашининг маълумотларига кўра, 2 000 дан зиёд уйлар зарар кўрди, 26 таси бутунлай вайрон бўлди. 30 та тиббиёт муассасаси ва 40 та таълим муассасаси зарар кўрди. Минтақада мобил ва стационар телефонлар ишламай қолди.

Сьерра-Маэстра тоғларида камида 9 та кўчки содир бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Куба ҳудудидаги Кариб ҳавзасида 6 ва ундан юқори магнитудали зилзилалар камдан-кам содир бўлади. Сўнгги 50 йил ичида минтақада атиги 7 та шундай воқеа содир бўлган.


АҚШ

6 ноябрь куни Mountain Fire ёнғини Калифорниянинг Вентура округидаги тоғларни қамраб олди. Ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун штат осмонини тўқ сариқ рангга бўяди.

Ёнғин Калифорния, ўрмон ёнғини АҚШ

Вентура округидаги кенг кўламли ёнғин, Калифорния штати, АҚШ

Шиддатли шамол 96 км/соатга етди. Бир неча соат ичида ёнғин юзлаб гектар майдонга тарқалди. Ҳар тўрт сонияда футбол майдонига тенг катталикдаги ҳудуд ёниб борди. Ёнғин учқунлари тахминан 4 км масофага тарқалди ва янги ёнғинларнинг бошланишига сабаб бўлди.

Кучли шамол ёнғинни ўчириш учун авиацияни жалб қилишга имкон бермади. Деярли 70 000 истеъмолчилар учун электр энергия превентив тарзда ўчирилди.

Фақатгина 8 ноябрь куни кечга бориб шамол тўхтаганида, ёнғиннинг 14% назорат остига олинди. Ёнғин майдони 8 300 гектардан ошди, 134 та бинолар вайрон бўлди, 5 киши жароҳат олди.

Вентура округининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, аҳолини ўз уйларини мустақил тарзда ҳимоя қилмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, баъзи одамлар сўнгги дақиқатгача ўз уйларида қолиб, ёнғин яқинлашганида тутундан бўғилиб, ҳеч нарсани кўрмай, тузоққа тушиб қолишади. Ўт ўчирувчилар бундай одамларнинг кўпини юк машиналарида эвакуация қилиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишга мажбур бўлишади ва уларни том маънода шиддат билан тарқалаётган оловдан олиб чиқишди.

Калифорнияда ёнғин, АҚШда ўрмон ёнғини

Ўрмон ёнғини уйларга яқинлашди, Вентура округи, Калифорния штати, АҚШ

4-9 ноябрь кунлари қиш бўрони Колорадо ва Нью-Мексико штатларига рекорд даражада кўп қор олиб келди.

Энг юқори қор кўрсаткичлари Колорадонинг Форт-Гарленд туманида 135 см ни, Нью-Мексиконинг Росиад шаҳрида 91 см ни ташкил қилди. Қалин булунлар, қор ва кучли шамоллар баъзи ҳудудларда ҳаракатланишни қийинлаштирди. Бу Нью-Мексико шимолидаги №25 ва №40 штатлараро автомагистралларнинг, Колорадодаги №70 трассанинг ва маҳаллий йўлларнинг ёпилишига олиб келди. Юзлаб машиналар қор тузоғида қолиб кетди.

АҚШда қор бўрони, кучли қор АҚШ йўлларини ўтиб бўлмайдиган қилиб қўйди

Рекорд миқдордаги қор трассалардаги ҳаракатни тўхтатиб қўйди, АҚШ

Денвер шаҳрида қарийб ярим метр қор ёғди. Бу сўнгги 40 йил ичида ноябрь ойида ёғган энг кўп қор бўлди. Денвер халқаро аэропортида ёғган 48,76 см қор сабабли, 1 000 дан зиёд рейслар кечиктирилди ва бекор қилинди.

Минтақада одатдагидан бир неча ҳафта олдин қор ёғди, ҳатто барглар тўкилишидан олдин. Бу дарахтларнинг қулашига ва электр узилишларига олиб келди. 50 000 дан зиёд мижозлар электрсиз қолди. Бир нечта бошқа штатларда ҳам эрта қор ёғиши кузатилди. Канзас ва Небраска штатларида, ҳамда Техас ва Оклахома тоғларида 60 см дан кўп қор ёғди. 

6 ва 7 ноябрь кунлари Қўшма Штатларининг жануби-шарқий ҳудудлари, «Рафаэль» довули сабабли юзага келган кучли тошқинлардан азият чекди.

АҚШда жала, АҚШда тошқин

Катта миқдордаги ёғингарчилик туфайли кўчаларни сув босди, Джорджия, АҚШ

Шиддатли ёмғирлар туфайли Джорджия штатидаги бир нечта округлар сув остида қолди. Миллий метеохизмат маълумотларига кўра, жойларда деярли 460 мм ёғингарчилик ёғди. Ўнлаб автомобиллар сув босган йўлларда қолиб кетди.

Жанубий Каролинанинг Оранджберг округида бир суткада 380 мм ёмғир ёғди. Эдисто дарёсининг сатҳи 4,67 метрга етди. Бу 1928 ва 2015 йиллардаги рекордлардан 30 см га баланд бўлиб, тўғоннинг ёрилишига ва тошқинларга олиб келди.

Оранджберг шаҳрининг аксарият қисми ва унинг атрофи сув остида қолди. Табиий офат инфратузилмаларга жиддий зарар етказди. Шаҳар марказидаги бир нечта корхоналар қайта тикланмайдиган ҳолга келди. Уларни бузишдан бошқа йўли йўқ. Оранджберг округидаги фавқулодда вазиятлар бошқармаси директори, 150 га яқин йўллар ёпилгани ҳақида хабар берди. Йўлларнинг аксарияти шунчалар жиддий шикастланганидан, уларда ҳаракатланишнинг иложи йўқ.

Жанубий Каролинада кучли жала, АҚШда тошқин, кучли ёмғир АҚШ йўлларига зарар етказди

Кучли жала Оранджберг округидаги йўл полотносига жиддий зарар етказди, Жанубий Каролина штати, АҚШ

Тошқин шу қадар тўсатдан бошланганидан, одамлар дўконларда, офисларда ёки машиналарда қамалиб қолишди. Қутқарувчилар одамларни қайиқларда эвакуация қилишларига тўғри келди.

Расмийлар сув босган автомобиллар ичида топилган икки кишининг ўлимини тасдиқлади.

Оранджберг округининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси директорининг сўзларига кўра, у 50 йиллик умри мобайнида, бу ерда ҳеч қачон сувнинг бунчалар баланд кўтарилганини ва инфратузилмаларга шу қадар жиддий зарар етказганини кўрмаган.


Вулқон фаоллиги

Россия

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлими қошидаги Вулқоншунослик ва сейсмология институтининг Камчатка гуруҳи маълумотларига кўра, 7 ноябрдан бошлаб Шивелуч вулқони кунига уч маротабадан отила бошлагани сабабли, олимлар вулқон хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилдилар.

Шивелуч атмосферага энг баланди 11 км га етган улкан кул устунларини улоқтирди. Кул шлейфи ҳаво бўйлаб 120 км шарққа тарқалди. Вулқон фаоллиги маҳаллий ва халқаро авиақатновлар учун катта хавф туғдирди.

Портлашлардан бири айниқса кучли бўлиб, «Россия Фанлар академиясига 300 йил» номидаги янги лава гумбазини вайрон қилди ва вулқоннинг ғарбий ёнбағридан 10 км дан узоққа чўзилган пирокластик оқимни ҳосил қилди.

Пирокластик оқим — иссиқ газлар, тошлар ва кулларнинг хавфли аралашмаси.

Шунингдек, тоғдан бошқа хавфли оқимлар — лахарлар ҳам туша бошлади. 

Лахарлар — иссиқ вулқон моддаси совуқ сув, қор ёки муз билан аралашганда юзага келадиган лой оқимлари.

Усть-Камчатскда бир неча кун давомида осмон кул билан қопланиб турди, қор эса кул рангга бўялди. Йўлаклар ва ҳовлилар ҳам қалин кул қатлами билан қопланди.

Шивелуч вулқонининг отилиши, Камчаткада вулқон, Камчатка кул билан қопланди

Вулқон кули билан қопланган автомобиллар ва йўллар, Камчатка, Россия

Йўллар жуда сирғанчиқ бўлиб қолди, чунки вулқон кули йўл юзаси билан шиналар ўртасидаги илашмани жуда қийинлаштиради. Мактаблар ва болалар боғчалари ёпилди, спорт ва маданий тадбирлар бекор қилинди. Аҳолига ниқоб тақиш ва имкон қадар уйда қолиш тавсия қилинди. Одамлар нафас олиш қийинлашганидан шикоят қилишди, кўчалардаги ҳайвонлар ҳам ҳаво етишмаганидан бўғилиб қолишди. Уйдаги ҳавони алмаштиришнинг иложи бўлмади. Бундай ҳолатга кўникиб бўлмайди.

Россия Фанлар Академиясининг Узоқ Шарқ бўлими қошидаги Вулқоншунослик ва сейсмология институтининг мутахассислари Шивелуч вулқонининг отилиши кутилмаган ҳодиса бўлганини қайд этишди. Одатда вулқоннинг отилишга тайёргарлик кўраётганини сейсмик сигналлардан аниқ кўриш мумкин. Аммо 7 ноябрь куни содир бўлган отилишдан олдин сейсмиклик фон даражасида, термал аномалия ва буғ-газ фаоллиги эса заиф бўлган. Бундай фаоллик Шивелуч учун жуда ноодатий бўлиб, уни олдиндан айтиб бўлмайдиган ва шу сабабли янада хавфлироқ қилади.


Колумбия

Колумбия геологик хизмати маълумотларига кўра (SGC) 11 ноябрь куни Колумбиянинг Tурбо муниципалитетидаги Антиокия департаментида Лос Абурридос номли лой вулқонидан осмонга лой ва кул отилди. Бир неча дақиқадан сўнг эса кучли портлаш содир бўлди ва кратердан олов устуни кўтарилди.

Лой вулқонининг отилиши, Колумбиядаги лой вулқони

Лос-Абурридос номли лой вулқонининг кратеридан олов устуни отилиб чиқди, Антиокия департаменти, Колумбия

Шундан сўнг тутун ва газдан заҳарланган 8 киши ҳушидан кетди. Жабрланганлар тиббий муассасаларга етказилди. Табиий офат 109 та уйларга зарар етказди ва маҳаллий йўлни тўсиб қўйди.

Лой вулқонининг отилиши, Колумбиядаги 200 мингдан зиёд одамларга таъсир қилган кучли ёмғирларга ва тошқинларга қўшимча бўлди. Шунинг учун президент мамлакатни табиий офат зонаси деб эълон қилди.

Колумбиядаги тошқинлар, Колумбиядаги табиий офат, Колумбиядаги аномал ёмғирлар

Колумбия ҳудудини ҳалокатли тошқинлар қамраб олди


Италия

Италиядаги Этна вулқони 10 ноябрь куни тонгда фаоллашди ва бир соат ҳам ўтмасдан кучли портловчи отилиш содир бўлди.

Кул устуни денгиз сатҳидан 9,1 км баландликка кўтарилди.

Этна отилиши, Италияда Этна вулқонининг отилиши, Этна отилиши

Этна вулқонининг отилишидан ҳосил бўлган улкан кул устуни катта баландликка кўтарилади, Италия

Қалин булутлар туфайли вулқонни визуал кузатиш қийин бўлди ва вазият сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида баҳоланди.

Вулқон отилишидан ҳосил бўлган кул шарқдаги ва жануби-шарқдаги аҳоли пунктларига ўтира бошлаб, уйларни ва йўлларни қора қатлам билан қоплади. Баъзи туманларда у ёмғир билан аралашиб, ёпишқоқ ва оғир массага айланди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Мило, Арчирафи, Санта-Венерина ва Джарре бўлди.

Этна расадхонаси авиация хавфининг рангли кодини сариқдан қизилга ўзгартирди.

Катания аэропорти, шамол ўз йўналишини ўзгартирган тақдирда, ёпилишга шай ҳолда ишлади.


Индонезия

Вулқоншунослик ва геологик офатларнинг оқибатларини юмшатиш Маркази берган маълумотларга кўра, Индонезиядаги Левотоби Лаки-Лаки вулқони фаоллик белгиларини намойиш этишни, ҳамда аҳоли турар жойларига ва бошқа инфратузилмаларга зарар етказишни давом этяпди. Вулқоннинг хавф даражаси энг юқорилигича, авиация хавфининг рангли коди қизиллигича қоляпди.

Darwin VAAC маълумотларига кўра, кучли отилишлардан бирининг кули денгиз сатҳидан 16,7 км баландликка кўтарилди.

Левотоби Лаки-Лаки вулқонининг хавф радиуси, кратер чўққисидан жануби-ғарб — шимоли-ғарбга 9 км га кенгайтирилди.

Ҳайвонларга озуқа сифатида ишлатиладиган кўплаб экинлар ва ўсимликлар тинимсиз кул тушиши туфайли нобуд бўлди.

Левотоби отилиши, Левотоби Лаки-Лаки вулқони, Индонезиядаги вулқон отилиши

Левотоби Лаки-Лаки вулқони отилганидан кейин шикастланган ва кул билан қопланган уйлар ва ўсимликлар, Индонезия

Талибура округидаги Кринга, Тимутава, Удек Дуэн, Хиконг, Оджан номли 5 та қишлоқлар энг кўп зарар кўрди. Одамлар тиббий ёрдамга муҳтож. Нафас сиқиши ва йўтал билан тиббий марказларга мурожаат қилаётганлар сони тобора ортиб боряпди.

Маҳаллий аҳоли ва минглаб сайёҳлар ҳаво қатнови вақтинчалик тўхтатилгани сабабли, Шарқий Нуса-Тенгара провинциясининг Шарқий Флорес регентлигидаги оролда қолиб кетишди.

Ҳукумат вакиллари, одамларнинг ва товарларнинг ҳаракатини ташкил қилиш учун паромларни ва бошқа денгиз транспортларини мобилизация қилди.

Вулқоншунослик ва геологик офатларни оқибатларини юмшатиш марказининг раҳбари Хади Виджай сўзларига кўра, Левотоби Лаки-Лаки вулқонининг 3 ноябрдаги отилиши ниҳоятда ғайриоддий бўлган.

Биринчидан, ушбу вулқонга эксплозив ва портловчи отилишлар ҳос эмас.

Иккинчидан, портлаш кучи ниҳоятда юқори бўлганидан далолат берувчи улкан қизиган тошлар 7 км масофага сочилди.

Тошлар диаметри 15 метр, чуқурлиги эса 5 метр бўлган воронкаларни қолдирди.

Левотоби отилишининг оқибатлари, Левотоби Лаки-Лаки вулқони, Индонезияда портловчи вулқон отилиши

Левотоби Лаки-Лаки вулқони отилган пайтда ҳар томонга сочилган улкан қизиган тошлардан ҳосил бўлган воронкалар, Индонезия

Ўтган ҳафта Индонезияда бошқа вулқонлар ҳам фаоллашди. 7 ноябрь куни улардан 5 таси бир вақтда отилди: Левотоби Лаки-Лаки, Семеру, Марапи, Ибу ва Дуконо.


Нимага бутун дунё бўйлаб вулқонлар фаоллиги ортиб боряпти? Нимага отилишлар ноодатий бўлиб, уларни прогноз қилиб бўлмаяпти?

Одатда, отилишлар магматик камера деб аталадиган вулқон остидаги резервуардан магма чиққанида содир бўлади. У ерда магма аввалги отилишдан бери турган бўлади. Бироқ, ҳозир олимлар ғайриоддий нарсани қайд этишяпти — магма тўғридан-тўғри Ернинг чуқур қатламларидан кўтарила бошлади. Унинг таркиби мутлақо ўзгача. У бундай чуқурликдан ва бундай босим билан кўтарилиши учун улкан қўшимча энергия керак.

Тадқиқотлар шуни кўрсатяпдики, ташқи космик таъсир оқибатида, Ернинг ички ядросига улкан миқдорда энергия келяпди. Бу энергия иссиқликка айланиб, мантияни қизитяпди. Оқибатда магма тобора иссиқроқ ва суюқроқ бўлиб боряпти. Сайёра айланишининг тезлашиши марказдан қочма кучни оширяпти, бу эса ўз навбатида магманинг чуқур қатламлардан ер юзасига кўтарилишига сабаб бўляпди. Шу вақтнинг ўзида, кўтарилаётган магмадаги босим пасайиши натижасида, ундан кескин эриган газлар ажралиб чиқяпти. Бу магманинг кенгайишини ва «қайнашини» келтириб чиқаряпди, худди сув юзасига тез кўтарилган ғаввоснинг қони сингари.

Бундай магма ер қобиғини тезроқ емириб, деярли ҳеч қандай тўсиқларсиз ер юзасига чиқиб келяпти.

Ҳозирда сайёрамиз қаърида содир бўлаётган мураккаб жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар «Глобал инқироз. Масъулият» форумида келтирилган эди.

Ушбу аномал жараёнлар нима учун Шивелуч вулқонида кузатилгани каби, отилишлар тўсатдан, ҳеч қандай аломатларсиз содир бўлаётганини ва нима учун борган сари одатий портлашлар ўрнига кучли портлашлар кўпайиб бораётганини тушунтиради.

Кўп одамлар буни тан олишни истамаса ҳам, лекин ҳамма нарса бизнинг сайёрамиз ич-ичидан вайрон бўлаётганига ишора қиляпди.

Биз жиддий хавф ёқасида туриммиз, чунки бу даврий равишда ҳар 12 000 йилда содир бўлган ва сайёрадаги кескин ўзгаришларга ва барча тирик мавжудотлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келган.

Жаҳон ҳамжамияти иқлим инқирозини муҳокама қилишдан амалий ҳаракатларга ўтиши керак. Биз барча илмий салоҳиятни бирлаштиришимиз, ечим топиш учун энг яхши мутахассисларни жалб қилишимиз ва турли ёндашувларни кўриб чиқишимиз керак.

Бу кеч бўлмасидан аввал иқлимни тинчлантиришимиз учун бизнинг ягона имкониятимиз!

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!