Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 26 июнь - 2 июль 2024 йил

17 июл 2024
Шарҳлар

Европа

Германия

26 июндан бери Германиянинг кўплаб ҳудудларида экстремал об-ҳаво ҳолатлари кузатилди.

Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Детмольдда қисқа вақт ичида ҳар бир квадрат метрга 100 литргача ёмғир ёғди. 239-сонли федерал трассанинг 2 километри сув остида қолди, халқа йўлида сув сатҳи 60 см га етди. Ўт ўчирувчилар сув босган ертўлалардан сувни чиқариш учун 150 маротаба чақириқларга боришди.

Германияда бўрон, Германияда кучли ёмғир, Германияда тошқин, Германияда экстремал об-ҳаво

Кучли ёмғир туфайли сув остида қолган кўчалар, Германия

Баден-Вюртембергда темир йўл ҳаракати бир неча кунга тўхтатилди. Штутгартдаги темир йўлнинг ишида ҳам узилишлар содир бўлди. Зинсхайм шаҳрида PreZero Arena стадионининг ички қисми ёмғир туфайли бутунлай сув остида қолди.

Рёнблик муниципалитетининг Тюрингия шаҳри яқинидаги Гертхаузен қишлоғи катта зарар кўрди. Бу ерда Херпф дарёси бир неча дақиқа ичида кўтарилиб, кўчаларни ярим метргача сув остида қолди.

Гамбургда кўчаларни, ертўлаларни, дўконларни ва ер ости автотураргоҳларини сув босди.

Бўронлар шу кунларда Германияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионатига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Дортмунд шаҳрида бўлиб ўтган Германия - Дания ўйини вақтида дўл билан кучли момақалдироқ содир бўлди. Хавфли об-ҳаво шароити туфайли ўйин қарийб 30 дақиқага тўхтатилди.

Германияда бўрон, Евро-2024, Германия-Дания матчи, Штутгарт фан-зонаси, Германияда футбол, футбол бўйича Европа чемпионати

Дортмунд шаҳрида ўйин вақтида момақалдироқ, Германия

Штутгартда марказий Шлоссплатц майдонидаги 30 000 кишига мўлжалланган фан-зонадан мухлислар бўрон туфайли вақтинча эвакуация қилинди. Натижада чемпионатнинг оммавий томошаси режалаштирилган вақтдан анча кечроқ бошланди.

Франкфуртда эса Германиянинг терма жамоаси ўйинда қатнашаётганига қарамай, шаҳар маъмурияти умуман фан-зонани очмасликка қарор қолди, чунки ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли одамларнинг у ерда бўлиши жуда хавфли эди.


Польша

28 июнь куни кучли бўрон Польшани қамраб олди. Энг катта зарар Подкарпат ва Великополь воеводалигида қайд этилди.

Польшада бўрон, Польшада кучли шамол, Варшавада бўрон, Гданьскда бўрон

Кучли шамоллар туфайли ағанаган дарахтлар, Польша

Гданьск шаҳрида шамол кучи Бофорт шкаласи бўйича 12 баллга етди, бу эса 120 км/соатдан ошади. Кучли шквал туфайли катта кема қуриш крани порт каналига қулаб тушди.

Варшавада кучли шамол ўз йўлидаги ҳамма нарсани учириб кетди. Кўчадаги одамлар табиий офатдан омон қолиш учун қочишга мажбур бўлишди. Кучли ёмғир бир зумда кўчаларни шиддатли дарёларга айлантирди. Подкарпат воеводалигидаги Устшики-Дольне коммунасида шиддатли оқим енгил автомобилни оқизиб кетди, афсус, ҳайдовчи омон қолмади.


Россия

1 июль куни кундузи Санкт-Петербургда ҳаво ҳарорати рекорд +33,2 °C кўтарилди, кечқурун эса шаҳарга ва Ленинград вилоятига чанг бўрони билан бирга кучли ёмғирлар ва момақалдироқлар келиб урди.

Санкт-Петербургда чанг бўрони, Пулковода момақалдироқ, Пулковода рейсларнинг кечиктирилиши, Великий Новгород зиёратгоҳи, бўрон пайтида эман дарахтининг қулаб тушиши

Санкт-Петербург шаҳрида чанг бўрони, Россия

Шамол уйларнинг томларини учириб кетди, қулаган дарахтлар йўлларни тўсиб, машиналарга зиён етказди, маҳкамланмаган ҳамма нарса учди. Бўрондан ўнлаб автомобиллар шикастланди, юзлаб дарахтлар қулади, минора крани ва қурилиш ҳавозалари қулаб тушди.

Пулково аэропортида шамол тезлиги секундига 31 метрга етди, шу сабабли бир нечта самолётлар захира аэродромларига жўнатилди. Момақалдироқ пайтида трансформаторларга чақмоқ уриб, электр поездларининг ҳаракатида муаммоларни юзага келтирди. Ўн минглаб абонентлар электр таъминотисиз қолди.

Санкт-Петербургдаги бўрон, Ленинград вилоятида бўрон, Санкт-Петербургдаги бўрон оқибатлари

Бўрон пайтида илдизи билан қўпорилган дарахтлар, Санкт-Петербург, Россия

Афсус, уч киши ҳалок бўлди ва камида ўн киши касалхонага ётқизилди.

Шу куни Новгород вилоятида ҳам кучли шамол кўтарилди. Электр симларининг устига дарахтларнинг қулаши, кўплаб аҳоли пунктларини электр таъминотисиз қолдирди. Великий Новгородда момақалдироқ пайтида шамол шаҳарнинг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири бўлган 400 йиллик эман дарахтини йиқитдиТанасининг диаметри 1,16 м, баландлиги эса 13 м бўлган гигантни илдизи билан қўпориб ташлаш учун шамол қандай кучга эга бўлиши кераклигини ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин.


Осиё

Россия

Сибирда 22 июндан бошлаб бир ҳафта давомида сўнгги 50 йил ичидаги рекорд жазирама ушланиб турди. Ўнлаб рекордлар янгиланди ва ҳарорат +37 °C дан ошди. Минусинск шаҳрида 30 июнь куни +37,7 °C қайд этилди.

29 июнь куни Красноярскда ҳаво шу ой учун рекорд даражадаги +35,2 °C га кўтарилди. Аввалги рекорд бу ерда деярли 100 йил ушланиб турган (1928 йилдан). Асфальтни совутиш ва автомобилларнинг ғилдираклари остида унинг деформацияланишини олдини олиш учун шаҳар йўлларига сув сепилди.

Красноярск ўлкасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, июнь ойи тугамаганига қарамай, минтақада камида 22 та иссиқ уриши ҳолатлари ёки ҳушидан кетишлар қайд этилган.


Қирғизистон

Июнь ойи охирида кучли ёғингарчилик Қирғизистоннинг бир нечта вилоятларида ҳалокатли селларга сабаб бўлди. 28 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат туманида кузатилган сел оқими туфайли ўнлаб ҳовлиларни сув босди, кўприклар, йўллар ва электр подстанциялари вайрон бўлди. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Абшир-Ота дам олиш масканидаги одамлар жиддий тан жароҳатлари олишди.

Сел Абшир-Ота шаршарасигача бўлган йўлни ҳам ювиб кетди, айнан шунинг учун водийда 1 300 га яқин одамлар қамалиб қолди. Одамларни эвакуация қилиш учун вертолётлардан фойдаланилди.

Қутқарувчилар 180 кишини дарёдан олиб ўтишди. Афсус, дарё бўйида дам олаётган одамларни лой оқимлари оқизиб кетди. Қирғизистон ФВВ маълумотларига кўра 30 июнь ҳолатига кўра 10 киши ҳалок бўлган. Барча қурбонлар бир оила аъзолари бўлган.

Абшир-Отада сел, Абшир-Ота дам олиш маскани, Қирғизистонда сел, Қирғизистонда селдан ҳалок бўлганлар

Қутқарувчилар Абшир-Ота дам олиш масканида одамларга дарёдан ўтиб олишга ёрдам беряпди, Қирғизистон

Абшир-Ота қишлоғидаги сел оқибатларини бартараф этиш учун 637 киши ва 19 та махсус техника жалб қилинди.

30 июнь куни Ўш вилоятининг Қоракўлжа қишлоғида яна бир фожиа юз берди: бир оиланинг беш нафар аъзоси кетаётган машинани сел оқизиб кетди. Фақат битта бола тирик қолди.


Хитой

Кучли ёмғирлар Хитойни вайрон қилишни давом этяпди. Бу сафар мамлакатнинг шарқи ва жануби-шарқи ҳужум остида қолди. Хунань, Аньхой ва Цзянси провинциялари энг кўп жабр кўрди. Фақатгина иккитагина провинцияда қурбонларнинг сони 2 миллионга етди: Анхуй провинциясида — 800 мингдан зиёд одам, Цзянси провинциясида — 1 миллиондан зиёд одам. Аҳоли шошилинч ёрдамга муҳтож.

Хитой сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 25 июндан бери ёғаётган ёғингарчилик туфайли Яньцзи ҳавзасидаги 90 та дарёларда сув сатҳи критик даражадан ошиб кетди.

Тошқинлар мавсуми эндигина бошланаётганига қарамай, мамлакатнинг 21 та провинциялари тошқинлардан жабр кўришга улгуриб бўлди.

Хунань провинциясининг, Юэян округидаги Пинцзян уезди кузатувлар тарихидаги энг кучли тошқинни бошдан кечирди. Кучли ёмғирлар 340 минг одамга зарар етказди.

тошқин Хитой, Хунань провинциясида тошқин, Янцзи дарёси, тарихдаги энг ёмон тошқин, Хитойда тошқиндан жабр кўрганлар

Хунань провинциясининг Пинцзян уездида тарихий тошқин, Хитой

2 июль куни Пинцзян станциясида, Милуо дарёсидаги сув сатҳи 77,67 метрга етгани қайд этилди. Бу охирги 70 йил ичида энг юқори кўрсаткич бўлди (1954 йилдан бери). У 70,50 метр тошқин ҳақида берилган огоҳлантириш даражасидан 7 метрга ошиб кетди.

Кўчкилар оқибатида 2 600 дан зиёд кўприклар ва йўллар ювилиб, вайрон бўлди. Баъзи ҳудудлар эса электр таъминотисиз ва коммуникациясиз қолди.

Хитойда йўлнинг ўпирилиши, Хитойда тарихий тошқин, Хитойда рекорд даражадаги ёғингарчилик

Хунань провинциясидаги Пинцзян уездидаги йўлда ернинг ўпирилиши, Хитой

Ўтган йилларга нисбатан 2024 йилда Хитойда тошқинлар эртароқ бошланди ва кучлироқ содир бўляпди. 471 та дарёларда сув сатҳи критик даражадан ошди, бу эса 2023 йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан икки баравар кўп.


Шимолий ва Жанубий Америка

«Берил» бўрони

«Берил» июнь ойининг охирида Атлантика океанида шаклланди. Атиги 42 соат ичида у тропик депрессиядан кучли бўронга айланди ва Атлантика тарихидаги энг эрта шаклланган 4 тоифали бўрон бўлди.

1 июль куни у Кариб денгизи ҳудудидаги мамлакатларга келиб урди. Ҳаммадан кўп Гренада зарар кўрди. Атиги ярим соат ичида «Берил» Карриаку ва Пти-Мартиники оролларининг инфратузилмаларини вайрон қилди. Бўрон биноларнинг 98% га зарар етказди ёки вайрон қилди. Оролларда на алоқа, на электр таъминоти бўлмади. Карриаку деярли ҳеч қандай ўсимликсиз қолди, шу жумладан бутунлай вайрон бўлган мангр чакалакзорларисиз ҳам.

Гренададаги «Берил» бўрони, «Берил» бўрони, «Берил» бўронининг оқибатлари

Гренадада «Берил» бўронидан кейинги жиддий вайронагарчиликлар

Сент-Люсия оролида кўчалар банан дарахтлари, узилган электр симлари ва турли хил чиқиндилар билан тўлиб кетди. Кўп ҳайвонлар нобуд бўлди.

Сент-Винсент ва Гренадинда «Берил» бўрони Юнион оролини вайрон қилиб, уйларнинг 90%, ҳамда маҳаллий аэропортга зарар етказди ва вайрон қилди.

Барбадосда Бриджтаун балиқ овлаш мажмуасидаги кемалар жиддий зарар кўрди, уларнинг кўпи чўкиб кетди.

Барбадосда Twenty20 номли крикет бўйича жаҳон Кубоги финали, Барбадосда «Берил» бўрони, Барбадосда чўкиб кетган кемалар

Бриджтаун балиқ овлаш мажмуасида чўкиб кетган кемалар, Барбадос

Крикет бўйича Twenty20 номли жаҳон Кубоги финалига ташриф буюрган минглаб одамлар оролда қолиб кетишди, чунки уларнинг рейслари бекор қилинди.

Доминикан Республикасида қирғоқ бўйидаги улкан тўлқинлар электр узатиш линияларигача етиб бориб, қисқа туташувларга сабаб бўлди.

Венесуэлада бўрон келтириб чиқарган кучли ёмғир Манзанарес дарёсининг тошиб кетишига сабаб бўлди. Табиий офатнинг авжига чиқиши туфайли уч киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди. 25 минг киши зарар кўрди.

Венесуэлада тошқин, Венесуэлада «Берил» бўрони, Венесуэлада дарёнинг тошиши

Манзанарес дарёсининг тошиши, Венесуела


Аргентина

Ушбу қишки мавсумида Аргентинага мисли кўрилмаган совуқларни ва аномал қорларни олиб келди. Бу ерда қарийб 30 йилдан бери бундай миқдорда қорлар ёғмаган.

Қор ҳатто Буэнос-Айрес провинциясидаги Сьерра-де-лос-Падрес, Батан, Мар-дель-Плата шаҳарларида ҳам қайд этилди. Бу эса ушбу минтақа учун мутлақо аномал, чунки Буэнос-Айресда июнь ойининг ўртача ҳарорати +11 °C.

Аргентинанинг Патагония минтақасида кучли қор натижасида йўллар юриб бўлмайдиган бўлиб қолди. Қутқарув ишларига Аргентина армиясининг аскарлари жалб қилинди.

Чорвачилик сектори ҳам катта зарар кўрди. Чуқур қор қоплами туфайли ҳайвонлар нафақат озиқ-овқат топа олишмади, балки ҳаракатлана ҳам олишмади.

Аргентинада қор, Аргентинада музлаган ҳайвонлар, Аргентинада аномал совуқ, Патагонияда ҳайвонлар совуқдан ўляпди

Патагонияда чуқур қор қоплами, Аргентина

Санта-Крус қишлоқ хўжалиги идораларининг Федерацияси ва Рио-Гальегос Қишлоқ хўжалиги жамияти президенти Энрике Хамисон, провинцияда содир бўлаётган воқеаларни шундай изоҳлади: «Санта-Крусда вазият жуда оғир, қор шимолдан жанубга ва марказдан ғарбга қараб чўзилиб, чорва молларининг 50% га: қарийб 40 минг бош қорамолга ва 1 млн қўйларга таъсир қилди».

Аномал совуқ тўлқин нафақат ҳавони, балки денгизни ҳам музлатиб қўйди. Оловли Ер провинциясида ҳаво ҳарорати -15 °C га тушиб кетди ва жуда ҳам кам учрайдиган ҳодисани келтириб чиқарди: денгиз тўлқинлари музлаб қолди. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган фото суратларда Сан-Себастьян кўрфази соҳилида қисман музлаган денгиз кўрсатилган.

Аргентинада музлаган денгиз, Оловли Ерда музлаган денгиз, Патагонияда аномал совуқ, Аргентинада қорли қиш

Сан-Себастьян кўрфази соҳилида музлаган денгиз, Оловли Ер провинцияси, Аргентина


Мексика

Мексиканинг Тамаулипас штатидаги Тула муниципалитетининг маҳаллий аҳолиси гумбурлаш ва ғичирлаш овозини эшитганидан кейин, ерда улкан ёриқлар пайдо бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг кенглиги 3 метрга, чуқурлиги эса баъзи жойларда 15 метрга етади. Умумий узунлиги ҳозирнинг ўзида тахминан 6 км ни ташкил қилади ва ўсишни давом этяпди. Минтақада карст воронкалари пайдо бўлгани ҳақида ҳам хабарлар берилди.

Сантьяго Мартинес ўзини ва бошқа одамларни даҳшатга солган ушбу ҳодисани изоҳлаб шундай деди: «Бу ерда ёриқ битта ранчодан иккинчисигача тахминан 1,5 км га чўзилган, чунки у аллақачон Сан-Мигель-дель-Карменга етиб борган ва маҳаллий йўлларни кесиб ўтган. Биз учун энг ғалати нарса шундаки, ўтган куни у қуруқ бўлган, кеча эрталаб эса ёмғир ёғмаганига қарамай, у деярли лиммо-лим сувга тўла эди».

Мексикадаги ёриқлар, Мексикадаги карст воронкалари

Тамаулипасдаги катта ёриқ, Мексика

Ердаги ёриқлар деҳқонларнинг томорқаларидан ўтиб, қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир кўрсатди.

Ёриқлар деярли уй жойларга яқин келиб, кўплаб қишлоқ йўлларини кесиб ўтди ва Манте — Окампо — Тула федерал трассасига яқинлашди. Тула муниципалитети аҳолисида қўрқув пайдо бўлди, чунки улар нафақат ташқи дунёдан узилиб қолиши, балки ўз уйларидан ҳам айрилишлари мумкин.


АҚШ

27 июнь куни Алясканинг арктика ҳудудларидаги аномал илиқ ва беқарор об-ҳаво, у ерда камдан-кам содир бўладиган кучли момақалдироқларни келтириб чиқарди. Шамолнинг тезлиги соатига 80 км га етди, дўл эса ёнғоқ катталигида бўлди.

Одатда, Алясканинг ички қисмидаги ёзги момақалдироқлар ойига бир неча соатлик чақмоқни келтириб чиқаради. Лекин бу сафар тахминан 673,39 кв.км. майдонда 24 соат ичида датчиклар 78 506 та чақмоқларни қайд этди. Бу тахминан бир ойлик чақмоқларнинг деярли ярмини ташкил қилади.

Аляскада чақмоқ, Аляскада ёнғинлар, Аляскада момақалдироқ, Аляскада дўл, АҚШда момақалдироқ, АҚШда чақмоқ

Аляска штатининг арктика ҳудудларида аномал миқдорда чақмоқлар қайд этилди, АҚШ

Нафақат чақмоқларнинг сони, балки уларнинг пайдо бўлиш жойи ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Аляска иқлимшуноси Брайан Бретшнайдернинг сўзларига кўра, мамлакат тарихида илк бор кучли момақалдироқ шимол томонга шунчалар узоққа, Қутб доираси бошланадиган 66,5622° ш.к. дан ичкарига кириб борди.

27 июнь куни чегараси 68,37° ш.к. ва 164,64 ° ғ.у. дан ўтадиган ҳудуд учун огоҳлантириш эълон қилинди.

Бу йилнинг ёзидаги чақмоқлар Аляскада ўнлаб ёнғинларга сабаб бўлди. Ер ресурсларини бошқариш бюросининг маълумотларига кўра, 27 июнь ҳолатига кўра штатда 144 та фаол ўрмон ёнғинлари қайд этилган, 26 июнь куни бошланган 38 та янги ёнғинлар шулар жумласидан.


Турбулентлик

Мадрид — Монтевидео рейси бўйлаб ҳаракатланаётган Air Europa авиакомпаниясининг самолёти Бразилиянинг Натал шаҳрида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Самолёт турбулентлик зонасига кирганидан сўнг, бироз енгил тебраниб бирданига баландликни йўқота бошлади. Қулаш бир неча сония давом этганига қарамай, йўловчиларни даҳшатга солиш учун етарли бўлди.

Хавфсизлик камарларини тақмаган одамларнинг ҳаммаси салоннинг шифтига урилди, бир киши эса юк бўлимига тиқилиб қолди. 30 га яқин одамлар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди, улардан тўрт нафари реанимация бўлимига.

турбулентлик, Мадрид — Монтевидео рейси пайтида турбулентлик, Korean Air компаниясининг турбулентлик бўйича статистикаси, ҳаво қатновининг янги қоидалари

Бир киши кучли турбулентлик туфайли самолётнинг багаж бўлимида тиқилиб қолди

Турли жароҳатларга ва ҳатто ўлимга олиб келадиган кучли турбулентлик ҳолатлари кескин ортиб бораётганини бошқа эътиборсиз қолдириб бўлмаяпди.

Авиакомпаниялар энди бу муаммони эътиборсиз қолдира олмаяпдилар ва парвоз қоидаларини ўзгартириш орқали уни ҳал қилишга умид қилишяпди. Мисол учун, 2024 йил турбулентлик ҳолатлари деярли икки баравар кўпайганидан сўнг, Korean Air авиакомпанияси 1 июлдан бошлаб самолёт қўнишидан 40 дақиқа олдин бортда хизмат кўрсатиш тўхтатилишини маълум қилди. Йўловчиларга эса бутун сафар давомида хавфсизлик камарларини тақиб ўтиришни ва ўз юкларини маҳкам боғлаш тавсия этилди.

Корея миллий авиалинияларининг умумий турбулентлик статистикаси:

1 чорак 2023 йил — 3 473 та ҳолат;

1 чорак 2024 йил — 6 246 та ҳолат.


Бундай чора-тадбирлар ушбу хавфли ҳодисанинг сабабларини умуман бартараф этмайдиган адаптацион чоралар. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, аксарият авиалайнерлар учадиган 8 км ва ундан юқори баландликда турбулентлик ҳудудларининг сони шиддат билан ортиб боради. Шундай вақт келадики, бундай ҳудудлар шунчалар кўп бўлганидан учишнинг иложи қолмайди. Бундан ташқари, келгуси йилларда бутун дунё бўйлаб иқлим офатлари фақат кучайиб боради ва сайёра 10-12 йил ичида бутунлай йўқ бўлиб кетишга юз тутиши мумкин.

Ҳозирги вақтда инсоният ҳали ҳам салбий сценарийни олдини олиш имконига эга. Аммо бунинг учун иқлим ўзгаришининг асл сабаблари энг кўп муҳокама қилинадиган кун тартибига айлантириш керак. Шунинг учун барча умидлар, вазият нақадар жиддий эканини англаб етиб, буни бошқаларга тушунтира оладиган одамлардан.

Ушбу энг асосий муаммони ҳал қилиш учун ҳозирнинг ўзида бутун жаҳон ҳамжамиятининг илмий салоҳиятини бирлаштириш зарур. Қўшимча маълумотни «Глобал инқироз Масъулият» форумидан топишингиз мумкин.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!