Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 17 - 23 июль 2024 йил

9 сентябр 2024
Шарҳлар

Аномал жазирама

Европадаги Copernicus иқлим хизмати маълумотларига кўра, душанба, 2024 йилнинг 22 июль куни, Ердаги энг иссиқ кун бўлди ва якшанба куни ўрнатилган рекордни янгилади.

Ердаги ўртача кунлик глобал ҳароратнинг рекордлари:
06.07.2023 — Тср.+17,08 °С
21.07.2024 — Tср.+17,09 °С
22.07.2024 — Tcр.+17,15 °С

энг юқори глобал ҳарорат, дунёдаги ҳарорат рекордлари, глобал ҳарорат рекорди, Ердаги энг иссиқ кун

График Европадаги Copernicus иқлим хизмати маълумотларига кўра максимал ўртача глобал ҳароратларни акс этади

Бундан ташқари, 2024 йилнинг июнь ойи об-ҳавони кузатиш бошланганидан бери, сайёрамизда кетма-кет келган ўн учинчи энг иссиқ ой бўлди.

Шарқий Осиёда рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини кузатилди. Бир неча кундан бери ҳолдан тойитадиган жазирама, тунлари ҳам пасаймай, одамларнинг дам олишига тўсқинлик қиляпди. Хитойнинг Хунань провинциясидаги Юэян округида кун давомида энг паст ҳарорат +32,4 °C бўлди.

Хитойда жазирама, Хитойдаги ҳарорат рекордлари, Шарқий Осиёдаги жазирама

Хитойнинг улкан ҳудудида аномал жазирама ушланиб турибди

Кундалик минимал ҳарорат рекордлари ҳам қайд этилди: Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрида — +31 °С, Цзянси провинциясининг Цзянь округида — +30,5 °С.

Жанубий Кореяда эса Канвондо провинциясининг Каннин шаҳрида 22 июль куни, июль ойининг ўртача минимал ҳарорати +21 °C бўлишига қарамай, минимал ҳарорат +30,2 °C бўлди.

Буюк Британиянинг Халқаро тараққиёт ва атроф-муҳит институти (IIED) тадқиқотига кўра, сўнгги 10 йил ичида Жанубий Кореяда экстремал жазирама кунларнинг сони 9 кундан 58 кунгача, яъни 6 маротабадан кўпга ошди ошди.

Жанубий Кореяда аномал жазирама кунларнинг сони:
1994-2003 йилларда — 9 кун
2004-2013 йилларда — 17 кун
2014-2023 йилларда — 58 кун

Япониянинг Сидзуока префектурасидаги Сидзуока шаҳри 20 июль куни +38,9 °C ҳарорат билан мамлакатнинг энг иссиқ жойига айланди. Бу меъёрдан деярли 10 °C юқори (Тмах (ўртача) июль — +29 °С).

Окинава префектурасидаги Наха шаҳрида, 1890 йил бошланган кузатувларнинг 134 йиллик тарихида биринчи маротаба ҳарорат +36 °C га етди.

23 июль куни эса Япония метеорология агентлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатнинг 47 префектурасидан 40 тасида иссиқ уриши хавфи ҳақида огоҳлантиришлар берди.

Японияда жазирама, Японияда аномал ҳарорат, Шарқий Осиёда жазира

Япониянинг турли префектураларида ҳарорат рекордлари қайд этиляпди

JR Ёсан темир йўлининг бир нечта участкаларида поездларнинг ҳаракати тўхтатилди. 21 июль куни Эхимэ префектурасининг Одзу шаҳридаги Ийо-Одзу станциясида рельсларнинг ҳарорати белгиланган +60°C чегарасидан ошиб кетди, Кагава префектурасида эса Мотояма ва Канондзи станциялари орасидаги участкада рельсларнинг деформацияси қайд этилди.


Япония

Худди шу вақтнинг ўзида Япониянинг бошқа ҳудудларида экстремал ёмғирлар ёғди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, 20 июль куни Токиода атиги бир соат ичида 50,5 мм ёмғир ёғди (Токио шаҳри учун июль ойининг ўртача меъёри — 132,4 мм ёғингарчилик). Сига префектурасининг Оцу шаҳрида эса 90 мм ёмғир ёғди, бу ушбу минтақадаги июль ойи меъёрининг ярмидан кўп (Оцу шаҳрида июль ойининг ўртача ойлик меъёри — 169,9 мм ёғингарчилик).

20 июль куни Кагосима префектурасининг Кюсю оролида Сакурадзима вулқони портлади.

Сакурадзима вулқони, Япониядаги вулқонлар, Сакурадзима вулқонининг отилиши, Айра кальдераси

Сакурадзима вулқонининг портлаши, Кюсю ороли, Япония

Портлашдан чиққан тутун ва кул кратердан 3,7 км баландликка кўтарилди. Вулқон жинсларининг йирик бўлаклари 2 км радиусга сочилди.

Сакурадзима сайёрадаги энг хавфли супервулқонлардан бири бўлган Айра кальдерасининг бир қисми эканини қайд этиш жоиз. Ва сўнгги йилларда унинг фаоллиги ортиб боряпди.


Жанубий Корея

Жанубий Корея пойтахти Сеул ва унинг атрофлари 19 июль куни аномал ёмғмрлардан ва тошқинлардан жиддий зарар кўрди. Баъзи жойларда бир соат ичида 88 мм дан кўп ёмғир ёғди. Бу минтақада соатига 30 мм дан кўп ёғингарчилик ёғса — кучли, соатига 50 мм дан ошса эса — ҳаддан ташқари кучли деб ҳисобланади.

Жанубий Кореяда тошқин, Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар, Сеул аномал ёғингарчиликдан азият чекди

Жанубий Кореяда экстремал ёмғир ёғди

Корея метеорология агентлиги (КМА) маълумотларига кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида ёғингарчиликнинг интенсивлиги қуйидагича бўлди:
Сеул шаҳри — 50 мм дан кўп
Пхёнтхэк шаҳри — 88,5 мм
Пхаджу шаҳри — 69,8 мм
Йончхон шаҳри — 58,5 мм.

Пхаджу шаҳрида эса икки кун ичида, яъни 17 ва 18 июль кунлари, 634 мм ёмғир ёғди. Бу ўртача йиллик ёғингарчилик меъёрининг деярли ярмига тенг (ўртача йиллик меъёр – 1 295,8 мм ёғингарчилик).

Сув шиддат билан кўтарила бошлаганида, 5 нафар ишчи завод ҳудудидаги контейнер ичида қолиб кетишган. Ҳайрият, уларни ўз вақтида топиб, қутқаришди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, кучли ёмғирлар туфайли 8 та провинцияда 901 киши эвакуация қилинди.

Сеулда шаҳарни Кёнгидо провинцияси билан боғловчи Донбу тез юрар автомагистралининг ҳар икки йўналиши кучли ёмғир туфайли бутунлай тўхтатилди. Шунингдек Нэбу тез юрар ҳалқа йўлининг баъзи участкалари ҳам ёпилди. 

Инчхон халқаро аэропортида 25 та рейслар бекор қилинди, 4 та ҳаво лайнерлари ёмон об-ҳаво туфайли ҳавога кўтарилганидан кейин қайтишга мажбур бўлди.


Хитой 

17 июль куни эрталаб Хубэй провинцияцининг Ичан округидаги Цзигуй уездида катта кўчки тушди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўпирилиб тушган ернинг ҳажми тахминан 800 000 м3 ни ташкил қилган.

Бу дунёдаги энг машҳур осмонўпар бинолардан бири бўлган — Нью-Йоркдаги 102 қаватли Empire State Building ҳажмига деярли яқин келади. Ҳисоб-китобларга кўра бинонинг тахминий ҳажми 1 млн м3 га тенг.

Ўпирилиш тоғнинг бир четида бошланган, аммо тез орада тоғнинг катта қисми бутунлай пастга сидирилиб тушган.

Хитойда кўчки, Хубэйда кўчки, Хитойда аномал ёмғирлар

Улкан кўчки ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилди, Хубэй провинцияси, Хитой

У билан бирга Wugao Road йўлининг 1 200 метрлик участкаси ва 4 гектарга яқин цитрус боғлари ҳам қулаб тушди.

Юньнань провинциясида кўчки автомобилни катта йўлдаги жарлик четида қисиб қўйди.

Ўпирилаётган ер машинани тубсизликка итариб юборгунига қадар, одамларда деразалар ва люк орқали қочиб қутилишга саноқли сониялар бўлди.

Хитойда кўчки автомобилни жарликка ағдарди, Хитойда кўчкилар, Хитойда катта кўчки, Хитойда кучли ёмғирлар

Бир лаҳзадан кейин кўчки автомобилни жарликка ағдариб юборади, Юньнань провинцияси, Хитой

20 июль куни тош қулаши Гуанси провинциясининг Шанлинь уездидаги 13 та қишлоққа олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйди. Ҳайриятки, қурбонлар бўлмади.

Экстремал ёғингарчиликлар ва тошқинлар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига зарар етказди.

Хубэй провинциясининг Янцзи дарёсидаги энг йирик «Уч дара» гидроэлектр станциясининг сув омборидаги сув, одатдагидан 15 м баландроқ кўтарилди ва 161,1 метрга етди.

Хэнань провинциясида 17 июль ҳолатига кўра 33 та сув омборида сув сатҳи критик даражадан ошиб кетди.

Тўғонлар ёрилиб кетмаслиги учун сув омборларидан сувни зудлик билан чиқариш керак бўлди.

Сув пастга қараб оқиб, тўсатдан вайронали тошқинларни келтириб чиқарди. Хэнань ва Шэньси провинцияларининг айрим жойларида сувнинг чиқарилиши ҳақидаги огоҳлантириш жуда кеч берилгани учун, аҳоли ўз вақтида эвакуация қилишга улгурмади.

Хитойда сув тошқини, Хитойда аномал ёмғирлар, Хитойда дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб чиқди

Одамлар кучли тошқин пайтида белигача ва кўкрагигача сувда юришди, Хитой

Баъзи уйлар, машиналар ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди ёки бутунлай вайрон бўлди. Қутқарувчилар сув босган уйлардан одамларни қутқаришга улгуриш мақсадида тезюрар қайиқларда кўчалар бўйлаб ҳаракатланишди.

16 июль арафасида Хэнань провинциясининг Наньян округидаги, Дафэньин қишлоғида бир суткада 606,7 мм — йиллик ёғингарчилик меъёрининг 75% ёғиб (ўртача йиллик меъёр — 800 мм ёғингарчилик), вазиятни жуда оғирлаштирди.

Хитойда тошқин, Хитойда аномал ёғингарчилик, Хитойда ёмғир рекордлари

Хэнань провинциясида кенг кўламли тошқин содир бўлди, Хитой

Шэньси провинциясининг Баоцзи шаҳрида эса ўша куни 24 соат ичида 182,4 мм ёмғир ёғди ва кунлик ёғингарчилик бўйича маҳаллий рекордни янгилади. Бу кўрсаткич бир ярим ойлик ёғингарчилик меъёридан ошиб кетди (июль ойининг ўртача меъёри — 104 мм ёғингарчилик).

Кучли ёғингарчилик туфайли шаҳар ҳайвонот боғини ҳам сув босди ва ҳайвонлар тузоққа тушиб қолди. 17 июль куни ходимлар майда ҳайвонларни кўчиришга муваффақ бўлишди, йирик ҳайвонлар учун вольерларда қум тўсиқлари ўрнатилиб, платформалар қурилди. Улар фақат сув қайтишини кутишлари қолди холос. Ҳайвонот боғи ходимларининг уринишларига қарамай, баъзи қушлар нобуд бўлди.

Хитойда ҳайвонлар тошқиндан зарар кўрди, Хитойда ҳайвонот боғи сув остида қолди, Баоцзи ҳайвонот боғи сув остида қолди, Хитойда кучли ёғингарчилик, Хитойда тошқин

Сув босган ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар, Баоцзи шаҳри, Хитой

19 июль куни Шэньси провинциясининг Чжашуй уездидаги Даньнин тезюрар автомагистралининг 2-кўприги қисман қулаб тушди. Камида 25 та машина дарёга тушиб кетган.

Миллий ёнғин ва қутқарув бюросининг маълумотларига кўра, 21 июль ҳолатига кўра, 15 нафар ҳалок бўлганлар топилган, ўнлаб бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этяпди.

Хитойда кўприк қулаб тушди, Хитойда тошқин, Хитойда кучли ёмғирдан кейин кўприк қулаб тушди

Шэньси провинциясида автомобиль кўприги қисман қулаб тушди, Хитой

Шэньси провинциясининг Шаньло округидаги Шаньян уезди ҳам жиддий зарар кўрди. Йўллар сув остида қолди, автомобиль йўллари ёпилди.

Тунда Маньчжурия қишлоғига тошқин бостириб келиб, уни деярли ер юзидан йўқ қилди.

Сичуань провинциясида аномал ёғингарчилик натижасида Аба округидаги Яан уездида кучли тошқинлар ва кўчкилар содир бўлди.

Лэшань округидаги Цзигу уездида кўчаларнинг 80 % сув остида қолди.

20 июль куни Ханьюань уездининг Синьхуа қишлоғида кучли ёмғир дарёдаги сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлди. 40 та уй сув остида қолди, кўприклар ва йўллар вайрон бўлди.

Хитойда кучли ёмғир, Хитойда рекорд ёғингарчилик, Хитойда тошқин, Хитойда кўчкилар

Сичуань провинциясида кучли ёмғир оқибатлари, Хитой

21 июль ҳолатига кўра 10 киши ҳалок бўлди ва 29 киши бедарак йўқолди. Қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этяпди.

19 июль куни Ганьсу провинциясидаги Дуньхуан шаҳрида кучли қум бўрони осмонни тўқ сариқ рангга бўяди.

Хитойда чанг бўрони, Хитойда қум бўрони

Қум бўрони осмонни тўқ сариқ рангга бўяди, Ганьсу провинцияси, Хитой

Кучли шамоллар қумни ҳавога кўтариб, кўриш масофасини 100 метрдан камайтирди.

Йўл ҳаракати полицияси хавфсизликни таъминлаш мақсадида Люге G3011 тезюрар автомагистралида вақтинча ҳаракат назоратини жорий қилди.

Мингша воҳасида жойлашган ярим ой шаклидаги машҳур сайёҳлик зонаси вақтинча ёпилди.

20 июль куни Буюк Хитой деворига ташриф буюрганларни ёмғир ва кучли шамол йиқитди.

22 июлга ўтар кечаси «Прапирун» тайфуни Хитой жанубига кириб, Хайнань оролида кучли ёмғирларни ва кучли шамолларни келтириб чиқарди. 12 та шаҳарларда ва уездларда бир суткада 100 мм дан кўп ёмғир ёғди, Хайнань провинциясининг Ваньнинг шаҳрида эса шамол тезлиги 38 м/с дан ошди.

Тайфун йўли бўйлаб, Гуандун ва Гуанси провинцияларида, 26 мингдан зиёд сайёҳлар эвакуация қилинди.

Оролда паромлар ва тезюрар поездлар қатнови тўхтатилди, машҳур сайёҳлик шаҳри бўлган Саньядаги диққатга сазовор жойлар вақтинча ёпилди.

Хайнань оролида кучли ёғингарчилик, Хитойда аномал ёмғир, Хитойда тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди

Оролда кучли ёғингарчилик туфайли тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди. Хайнань, Хитой

Шубҳасиз, видеонинг бошида овоза қилинган прогноз аллақачон рўёбга чиқяпди. Бу, айниқса, Хитой мисолида яққол кўриняпди. Мамлакатни узлуксиз давом этаётган табиий офатлар қамраб олган. Улар одамлар ҳаётига зомин бўлиб, мамлакатни том маънода вайрон қиляпди.

Хитойнинг табиий офатларни олдини олиш ва бошқариш миллий қўмитаси бошқармаси маълумотларига кўра, биргина 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда табиий офатлардан 322 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, 32,381 млн киши зарар кўрган. 2024 йилнинг биринчи ярмида табиий офатлардан кўрилган иқтисодий зарар 13,042 млрд долларни ташкил этган.


Хулоса

Хитой, шубҳасиз, юқори техник даражага эга. Аммо бу ортиб бораётган ҳалокатли табиий офатларга дош бериш учун етарли эмас. Бундан ташқари, ушбу мамлакатнинг салоҳиятини йўқотиш бутун инсоният учун ҳалокатли бўлади.

Энг муҳими, табиий офатлар биргина Хитой билан чегараланиб қолмайди. Улар келгуси йилларда бутун сайёрани йўқ қилади.

Бир неча йилдирки, бизнинг халқаро кўнгиллилар жамоамиз ҳар куни сайёрадаги иқлим ҳолатини кузатиб боради. Бу содир бўлаётган воқеаларнинг умумий кўламини объектив тарзда тузиш ва уни одамларга етказиш учун амалга оширилади. Жамият қанчалар узоқ вақт содир бўлаётган воқеаларга кўз юмса, сайёра ва бутун инсоният учун салбий прогнозларнинг амалга ошиш эҳтимоли шунчалар ортиб боради.

Иқлим офатлари ҳақидаги видеоларга ва мақолаларга комментарийларда энг кўп бериладиган савол: нима қилиш керак?

Энг авало, сайёрамизда нималар содир бўлаётганини ва келажакда бизни нималар кутаётганини максимал даражада кўпроқ одамлар тушуниши керак. Ахборот тарқатиш бу муаммони ҳал қилишда энг асосий босқич. Айнан мана шу мақсадда ҳар ҳафта иқлим мониторинглари қўйиб борилади, ҳамда олимлар ва кўнгиллилар билан биргаликда «Глобал инқироз» номли форумлар ва конференциялар серияси ташкил этилган.

Жамият вазиятнинг нақадар жиддий эканини англаб етсагина, бу масала энг устувор вазифага айланади. Бу эса инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириб, муаммони чуқурроқ ўрганиш ва ечимини топишга ёрдам беради.

Бу бизнинг умумий муаммоимиз экан, уни бутун дунё бўлиб ҳал қилишимиз керак.

Инсоният иқлим таҳдидини бартараф қилганда эса, одамлар жанжаллар ва бўлинишдан кўра бирлашиш қанчалар яхшироқ, самаралироқ, хавфсизроқ ва чиройлироқ эканини англаб етадилар. Бу эса ўз навбатида, урушларга бархам бериб, жамият ўз тараққиётида сакрашни амалга оширадиган дунёни қуриш имконини беради.

Бу сизнинг қарорингизга боғлиқ бўлган жуда реал истиқболлар.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!