Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 16 - 22 октябрь 2024 йил

26 ноябр 2024
Шарҳлар

Италия

16 октябрдан бошлаб Италия мисли кўрилмаган ёмғирларга ва даҳшатли тошқинларга дуч келди.

Тоскана вилоятида атиги бир соат ичида 100 мм ёмғир ёғди. Ушбу экстремал шароитлар бир кишини ўлимига сабаб бўлди. Уни шиддатли сув оқизиб кетди.

Сиена шаҳри айниқса катта зарар кўрди. Темир йўл вокзалини сув босди, ер ости йўллари шиддатли дарёларга айланди. Тошқинлар уйларга ва корхоналарга зарар етказди ва кўплаб машиналарни тўсиб қўйди.

Италияда тошқин, Сиена шаҳрини сув босди, Италияда кучли ёмғир

Кучли тошқин Сиена кўчаларини дарёларга айлантирди, Италия

Лигурия минтақасида Энтелла ва Магра дарёлари учун қизил хавф даражаси эълон қилинди.

Тошқин сувлари ва қулаган дарахтлар йўлларни ўтиб бўлмайдиган қилиб қўйди.

18 октябрь куни Кампания вилоятининг Сорренто шаҳри яқинидаги тоғлардан тушган сув ўзи билан лой, ахлат ва вулқон пемзасини олиб келиб, Aмальфи муниципалитетидаги 163-трассани тўсиб қўйди.

Эртаси куни Сицилия вилоятининг Стромболи оролида ҳам кучли ёмғирлар Джиностре қишлоғига келиб урган лахарга сабаб бўлди. Улкан харсанг тошлар уйларга жиддий зарар етказди. Маҳаллий аҳоли электрсиз қолди.

Италияда тошқин, Италияда кучли ёмғирлар, Стромболи Италия

Джиностре қишлоғига лахар келиб урди, Стромболи ороли, Италия

19 октябрь куни Болонья провинциясининг Боттегино-ди-Дзокка коммунасида сув биноларнинг иккинчи қаватигача етди. Баъзи туманлар эса тошқин туфайли бутунлай вайрон бўлди. Пьяноро шаҳрида, кучли оқим машинани ичидаги одамлари билан оқизиб кетди. Унда иккита ака-ука бўлган. Афсус, улардан бири ҳалок бўлди. Бугун яшаётганларнинг ҳеч бири Болонья провинциясида бундай ҳалокатли тошқинлар содир бўлганини эслай олмайди.

Пойтахтда, Болонья шаҳрида, дарёларнинг ва каналларнинг аксарияти тошиб, шаҳарнинг катта қисми сув остида қолди. 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси атиги 6 соат ичида 150 мм дан кўп ёмғир ёғди. Бу деярли 2 ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг (октябрь учун ўртача меъёр — 82,7 мм).

Италияда тошқин, Болоньяда кучли ёмғир, Болоньяда тошқин

Болонья шаҳрининг сув босган кўчалари, Италия

Минтақа аҳолиси 2023 йилнинг май ойида содир бўлган ҳалокатли тошқинни унутишга ҳали улгурмаган, бироқ бу сафар фалокат кўлами аввалгиларидан сезиларли даражада кучли бўлди. Калабрия вилоятидаги Катанзаро провинциясида бир нечта кўчкилар қайд этилди ва кўплаб йўллар сув остида қолди. 21 октябрь куни Ламеция-Терме шаҳрида ёғган кучли ёмғир туфайли 280-миллий трассанинг бир қисмида тўсатдан катта воронка пайдо бўлди. Бу чуқур жуда тез сув ва лойга тўлиб, унга ичида одамлари билан машина тушиб кетди. Ҳайрият, ҳамма қутқарилди.

Италияда кучли ёмғирлар, автотрассада чуқурлик, йўлда машина чуқурга тушиб кетди

Ламеция-Терме шаҳридаги 280-миллий трассада автомобиль чуқурга тушиб кетди, Италия


Франция

«Ҳамма нарса вайрон бўлди», «вайрон бўлган ҳаёт», «фавқулодда тошқинлар» — оммавий ахборот воситалари 16 октябрдан бери Францияда давом этаётган иқлим офатларининг даҳшатли кўламига айнан шундай таъриф берди.

Францияда кучли ёмғирлар, Францияда тошқин

Франциядаги даҳшатли тошқинлар

Круа-де-Бозон чанғи курортида 3 кун ичида ақл бовар қилмайдиган 866 мм ёмғир ёғди. Бу ҳажмнинг 73% (631 мм) атиги бир кун ичида ёғди.

Аннона шаҳридаги баъзи уйларда сув шифтгача етди. Лимони коммунасида одамлар тошқиннинг тезлигидан ҳайратда қолишди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эрталабги соат 9 да ҳеч нарса бўлмаган, лекин атиги бир соатда сув 2 метрга кўтарилиб, ҳамма нарса сув остида қолган.

Францияда кучли ёмғирлар, Францияда сув босган уйлар

Тошқин натижасида вайрон бўлган уй, Франция

17 октябрь куни мамлакатнинг олтита департаментида энг юқори қизил хавф даражаси эълон қилинди. Бундай ҳолат минтақа тарихида биринчи маротаба содир бўлди.

Зарар кўрган ҳудудлардаги барча дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб чиқди.

Қутқарув операцияларига 3 000 га яқин ўт ўчирувчилар ва олтита фуқаролик хавфсизлиги вертолётлари жалб қилинди. Ҳаммаси бўлиб 900 дан зиёд одам эвакуация қилинди, улардан 25 нафари шунчалар хавфли вазиятда бўлганидан, уларгача фақат ҳаво орқали бориш мумкин бўлди.

Тошқинлар кўчкиларга ва йўлларнинг ёпилишига сабаб бўлди. Лион ва Сент-Этьен шаҳарлари орасидаги темир йўл ёпилди, поездлар бир неча кунга бекор қилинди.


«Эшли» бўрони

18 октябрь куни Атлантикадаги булутлар майдони кўринишида бошланган нарса, бир кун ичида «Эшли» бўронига айланди. Бу вақт ичида босим 24 мбарга тушиб кетди ва бўрон тизимининг шаклланишига олиб келди. Метеорологлар бу жараённи «об-ҳаво бомбаси» деб аташади. 20 октябрь куни «Эшли» Ирландияга ва Буюк Британияга келиб урди. Шимолий Ирландияда об-ҳаво шароитлари туфайли спорт тадбирлари бекор қилинди, шу жумладан Aрме шаҳридаги футбол турнирининг финал ўйини ҳам. Уэльсдаги Абердарон қишлоғида тезлиги 132 км/соатга етадиган шамол қайд этилди.

Бўрон Ирландияга ҳам кучли шамолларни ва баланд тўлқинларни олиб келиб, паром ва темир йўл хизматлари ишини издан чиқарди.

Эшли бўрони, Ирландиядаги бўрон, Эшли Буюк Британияга келиб урди

«Эшли» бўрони шиддатли куч билан Ирландия қирғоқларига уряпди

Дублин аэропортида 81 та рейс бекор қилинди ва 34 та рейс бошқа аэропортларга йўналтирилди. Keрри графлигидаги аэропортда кучли шамол туфайли одамлар самолёт қўнганидан кейин ҳам уни тарк эта олишмади. Йўловчилар самолёт бортида 4 соатдан кўп вақт давомида бўрон кучининг сусайишини кутишга мажбур бўлишди. ESB Networks компаниясининг маълумотларига кўра, 20 октябрь куни бутун Ирландия бўйлаб 53 000 нафар истеъмолчилар электрсиз қолган.


Туркия

16 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:46 да Малатья провинциясининг Кале туманида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар идораси (AFAD) маълумотларига кўра, сейсмик ҳодисанинг ўчоғи 9 км чуқурликда бўлган. Таъкидлаш жоизки, Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) зилзила 6,1 магнитудага эга бўлгани ҳақида хабар берди.

Туркияда зилзила

Зилзила пайтида одамлар кўчага югуриб чиқишяпди, Туркия

Силкинишлар 6 та провинцияда сезилди: Элязиг, Шанлиурф, Диярбакир, Адияман, Эрзинжан, Кахраманмараш ва ҳатто қўшни Сурияда.

Эпицентр 2023 йил 6 февраль куни иккита ҳалокатли зилзила содир бўлган жой яқинида эди. Расмий маълумотларга кўра ўшанда Газиантепа провинциясидаги М7,8 ва Кахраманмараш провинциясидаги М7,5 зилзилаларида фақатгина Туркиянинг ўзида 50 000 дан кўп одам ҳалок бўлган.

Шунинг учун, бинолар қимирлай бошлаганида, одамлар жуда қўрқиб кетишгани табиий. Ўнлаб одамлар қўрқувдан деразалардан сакраб турли жароҳатлар олишди. Кўп одамлар шошилинч тарзда биноларни тарк этиб, янги силкинишлар бўлишидан қўрқиб бир неча соат давомида кўчада қолишди. Жами 249 киши турли жароҳатлар олди, улардан 43 нафари касалхоналарга ётқизилди.

Элязиг провинциясида 500 дан зиёд шикастланган бинолар аниқланди, улардан 20 таси деярли вайрон бўлган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан зарар кўрган ҳудудларда мактаблар ва бошқа таълим муассасалари вақтинча ёпилди.

Малатьядаги зилзиладан кейин бир кун давомида 200 га яқин афтершоклар қайд этилди. Уларнинг энг кучлиси 3,3 магнитудага эга бўлди.

Эртасига, 17 октябрь куни эса, Сивас провинциясида атиги 10 дақиқада кетма-кет 4 та зилзила содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар идораси (AFAD) маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 11:29 да содир бўлган энг кучли силкинишнинг магнитудаси 4,7 ни ташкил этди. Бу силкинишдан кейин яна учта силкиниш — М3,1–4,1 содир бўлди. Ҳайрият, ҳеч ким халок бўлмади.


Хитой

18 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 7:45 да Сичуань вилоятининг Нгава-Тибет-Цянь автоном округидаги Дангба қишлоғида тўсатдан кўчки тушиб, қишлоқ қўмитаси ва маҳаллий бозор биноларини вайрон қилди.

Хитойда кўчки, Хитойдаги кўчки биноларни вайрон қилди

Тўсатдан тушган кўчки Дангба қишлоғидаги биноларни вайрон қилди, Нгава-Тибет-Цянь автоном округи, Сичуань провинцияси, Хитой

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кўчкининг ҳажми тахминан 280 000 м3 ни ташкил этган. У 8 гектардан зиёд экинларга зарар етказди. Ҳайрият, 152 киши олдиндан эвакуация қилингани сабабли қурбонлар бўлмади.


Аргентина

16 октябрь куни Сан-Луис, Ла-Пампа, Буэнос-Айрес, Чубут, Рио-Негро ва Мендоса провинцияларида табиий офат ўз ортидан вайронагарчиликларни қолдирди.

Аргентинада дўл, Аргентинада торнадо, Аргентинада кучли ёмғир

Аргентинадаги хаос: дўл, кучли ёмғир ва шиддатли бўрон

Ла-Пампа провинцияси энг кўп зарар кўрди. Ушбу провинциянинг Пуэлен қишлоғи яқинида одамлар торнадони суратга олишди. Найко ва Санта-Роса шаҳарларида эса кучли ёмғир ва катта дўл ёғиб, катта зарар етказди.


Грузия

Кучли ёмғир, шамол ва қор Грузиянинг ғарбий қисмидаги Самегрело-Юқори Сванети, Аджария ва Гурия минтақаларига жиддий зарар етказди.

Поти номли порт-шаҳарда табиий офатдан 300 га яқин оила зарар кўрди. Уларнинг баъзилари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бўрон электр узатиш линияларига зарар етказди. Ҳовлиларнинг ва биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди.

Грузияда кучли бўрон, Грузияда торнадо, Грузияда қор

Табиий офатдан вайрон бўлган уй, Грузия

19 октябрь куни пайдо бўлган торнадо 30 та бинонинг томларига зарар етказди. Бундан ташқари, олти балли бўрон қирғоқ чизиғининг бир қисмини вайрон қилди.

Самегрело-Юқори Сванети ўлкасидаги Чхороцку шаҳрида сув йўлларни ювиб, кўприкларни шикастлади. Аджария минтақасидаги Хуло ва Шуахеви муниципалитетларида қор қопламининг баландлиги 20 см га етди. Гурия минтақасининг Ланчхут муниципалитетидаги Чочхати қишлоғида кўчки жараёнлари фаоллашгани сабабли, бир нечта оилаларни эвакуация қилишга тўғри келди.


«Оскар» тропик бўрони

19 октябрь куни 1-тоифали «Оскар» бўрони Багамадаги Катта Инагуа оролига келиб урди. Эртаси куни эса — шарқий Кубага зарба берди. «Оскар» ўз билан 380 мм гача ёғингарчиликни ва тезлиги 120 км/соатга етадиган шамолларни олиб келди. Гуантанамо провинциясида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Кубада Оскар бўрони, Оскар бўронининг оқибатлари

Кубада «Оскар» бўрони авжига чиқди

Шуниси эътиборга лойиқки, прогноз моделларининг ҳеч бири «Оскар» бўрон даражасигача кучайишини кўрсатмаган. Кўпчилик учун бу кутилмаган ҳол бўлди.

Биринчи қарашда, оддий одамларнинг фикрига кўра, «Оскар» бўронининг бошқа бўронлардан ҳеч қандай фарқи йўқ. Аммо мутахассислар бир нарсага аҳамият беришди: бу энг кичик шамол майдони билан қайд этилган бўрон бўлди (бўронли кучга эга бўлган шамол майдони). Унинг диаметри атиги 9,5 км бўлди, одатда бу кўрсаткич бир неча баравар катта бўлиб, 40-240 км ни ташкил қилади. Ҳозирча расмий илм-фан бу аномалияга изоҳ бермади. Аммо, эҳтимол, бу бир йил олдин олимлар томонидан «Глобал инқироз. Америка ТАНЛОВ олдида» конференциясида маълумот берилган янги ҳодисанинг дастлабки аломатларидан бири.


АҚШ

19 октябрь куни бошланган рекорд ёғингарчилик Нью-Мексико штатининг Розуэлл шаҳрида ҳалокатли тошқинларга сабаб бўлди. Спринг дарёсининг экстремал тошиши туфайли шаҳарнинг Марказий қисмини ва унинг атрофини сув босди. Кун давомида 147 мм ёмғир ёғди, бу бутун октябрь ойида ёғадиган ўртача ёғингарчилик меъёридан деярли 4 баравар кўп (октябрь учун ўртача меъёр — 38,2мм). Бу ёмғир 1901 йил бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд бўлди.

Кечаси вазият кескин ёмонлашди: сув тез кўтарилиб, уйлар, дўконлар ва кўчалар сув остида қолди. Қутқарув хизматлари зудлик билан 300 га яқин одамларни эвакуация қилди, улардан 38 нафари касалхоналарга ётқизилди. Баъзи одамлар деярли бутунлай сув остида қолган машиналарининг томларида ёрдам кутишга мажбур бўлишди.

АҚШда тошқин, Нью-Мексикода кучли ёмғир

Одамлар деярли бутунлай сув остида қолган машиналарининг томларида ёрдам кутишяпди, АҚШ

Розуэлл бутунлай изоляцияга тушди: шаҳарга олиб борадиган йўллар сув остида қолди, маҳаллий аэропорт эса барча рейсларни вақтинча бекор қилди. Қутқарувчиларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, 2 киши ҳалок бўлди.


Иқлим офатларининг сони тобора ортиб бораётгани кундай равшан бўлиб боряпди, аммо кўпчилик бу ҳақиқатга ишончсизлик ёки ҳатто бефарқлик билан қарашни давом этяпди. Нимага бундай бўляпди?

Гап шундаки, бизнинг фикримизни манипуляция қилишади.

Табиий офат ҳақида маълумотга дуч келганингизда ёки ҳатто унинг гувоҳи бўлганингизда, сиз иқлим билан қўрқинчли нарса содир бўлаётганини тушунгандай бўласиз. Бироқ, нуфузли оммавий ахборот воситалари ва мутахассисларнинг найранглари вазиятни оддий ҳолдай қабул қилишга ундайди. Кўпинча маълумотлар шундай узатилади-ки, бизда таҳдид жиддий эмас деган таассурот юзага келади. Мисол учун, одатдагидай ёғингарчиликни миллиметрда ўлчаш ўрнига, сўнгги пайтларда янгиликларда бу кўрсатгични сантиметрда келтиришяпди. Бу эса офат кўламини 10 баробар камдай кўрсатади.

Бундан ташқари, мақолаларда воқеа ёритилгандан сўнг, шунга ўхшаш ҳолатлар илгари ҳам содир бўлгани ҳақида айтиб ўтилади. Натижада, ҳодисанинг хавфи юмшатилади ва маълумотлар қадрсизланади. Чунки, маълум бўлишича, одамда матннинг боши ва охири эсда қолади. Катаклизм оқибатларининг жиддийлигини эса ҳокимиятнинг эътиборсизлиги ва коммунал хизматларнинг камчиликлари билан боғлашади.

Аммо иқлим ҳақида нотўғри фикрни шаклланиши — бу айсбергнинг учи холос. Бунинг ортида бизнинг дунёқарашимизни бутунлай ўзгартирадиган янада чуқурроқ манипуляциялар ётади. Урушлар, катта терактлар, мактаблардаги отишмалар ва нацизмни тиклаш ортида турганлар, руҳий соғлом одамларнинг онгини қўғирчоқдай ўйнатиб, бизнинг қўлларимиз билан дунё фожиаларини яратяпдилар.

«Таъсир» ҳужжатли фильми мана шундай жиноий схемаларнинг барчасини ва уларнинг муаллифларини ёритиб берди. Ушбу тергов-фильмини томоша қилганингиздан сўнг, сиз дунё аслида қандай эканини кўрасиз ва ҳар қандай иллюзиялардан халос бўласиз. Фильмда овоза қилинган ҳақиқат шокга тушуради, аммо у дунёда содир бўлаётган воқеаларнинг барча сабаб-оқибат муносабатларини тушунишга ёрдам беради ва яқин келажакда нималар содир бўлиши ҳақида тушунча беради.

Ушбу мақоланинг видеоверсияни бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!