Туркия, мамлакатнинг турли минтақаларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари билан курашни давом этяпди.
Туркиянинг учинчи йирик шаҳри Измир ва унинг атрофидаги провинциялар жиддий зарар кўрди.
Ёнғин 15 август куни Измир яқинида бошланди. Кучли шамол туфайли ёнғин шиддат билан аҳоли пунктларига тарқалди.
Измирнинг энг ривожланган ва аҳолиси зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлган Каршиякда ёнғин айниқса талофатли бўлди.
Измир шаҳридаги табиий ёнғин оқибатлари, Туркия
Ёнғин шаҳарда 24 соат давом этди. Ёнғир саноат зонасидаги уйларни ва ўнлаб дўконларни вайрон қилди, ҳамда кўп қаватли турар-жой биносига ўтди.
4 000 дан зиёд одамлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинди. Ёнғин оқибатида 78 киши жабр кўрди, улардан 29 нафари шифохонага ётқизилди.
Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 15-18 август кунлари мамлакатда турли даражадаги 247 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган.
Уларга қарши кураш учун катта ресурслар жалб қилинди: 25 000 нафар мутахассислар, кўплаб кўнгиллилар, 105 та вертолётлар ва самолётлар, ҳамда 14 та учувчисиз ҳаво воситалари.
Ўрмон ёнғинлари катта ҳудудларни қамраб олиб, осмонни тўқ сариқ рангга бўяди, Туркия
Мамлакат бўйлаб 4 700 киши эвакуация қилинди. Измир, Манис ва Айдин провинцияларида ёнғин 142 та бинога зарар етказди. Уларнинг баъзилари бутунлай ёниб кетди.
14 август куни 1-тоифали «Эрнесто» тропик бўрони Пуэрто-Рикога кучли ёғингарчиликларни олиб келди. Натижада йўллар сув остида қолиб, 120 000 киши сув таъминотисиз қолди. Баъзи ҳудудларда 250 мм дан кўп ёмғирлар ёғди.
Пуэрто-Рико оролида барча уйларнинг ва корхоналарнинг ярмидан кўпи, яъни
750 000 га яқин бинолар электр таъминотисиз қолди.
«Эрнесто» бўронидан кейин Пуэрто-Рикодаги кенг кўламли тошқинлар
2-тоифагача кучайган «Эрнесто», ўзининг ҳалокатли ҳаракатини давом эттириб Бермуд оролларига таъсир қилди. Натижада маҳаллий аҳоли тезлиги соатига 138 км гача етадиган шамоллар ва кучли жала ёмғирлари билан тўқнашди.
Қўшма Штатлардаги шарқий соҳилларнинг катта қисмида «Эрнесто» бўрони тошқинларни ва ҳаёт учун хавфли тўлқинларни келтириб чиқарди. Улар камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди ва икки қаватли уйни океанга олиб кетди.
18 август куни Коннектикут штатининг жануби-ғарбий қисмида аномал жала ёмғири ёғди, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик миқдори
300 мм га етди.
Коннектикут штатида кучли ёғингарчилик туфайли автомобиллар деярли бутунлай сув остида қолди, АҚШ
Фэрфилд ва Нью-Хейвен округлари энг кўп зарар кўрди. Бу ерда дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб, кўчкилар тушди. Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотларига кўра, йўллар ва кўприклар вайрон бўлди, ҳамда катта газ сизиб чиқиши содир бўлди.
Солтбери шаҳрида 15 та йўл тошқин туфайли бутунлай ёпилди. Электр таъминотида катта узилишлар содир бўлди.
Оксфорд шаҳри
кучли ёғингарчиликлардан — бу ерда 342,9 мм ёмғир ёғди —
ва мисли кўрилмаган тошқинлардан азият чекди.
Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар эса шиддатли сув оқимининг қуршовида қолиб кетди.
Мисли кўрилмаган тошқин Оксфорд шаҳрида уйни оқизиб кетяпди, АҚШ
Монро шаҳрида ёғган ҳаддан ташқари кучли жала ёмғирлари, камида сўнгги 200 йил ичида кузатилмаган. Шаҳарда 253,9 мм ёмғир ёғди.
16 август куни эрталаб, Онтарио провинциясидаги Эйр шаҳрида EF1 торнадоси кузатилди. У босиб ўтган йўлнинг узунлиги 5 км дан зиёд, кенглиги эса — 230 метр бўлиб, шамолнинг максимал тезлиги тахминан 165 км/соат бўлди.
У бўш темир йўл вагонларини, ҳамда прицепли юк машинасини ағдарди, дўконларга ва қурилиш марказига жиддий зарар етказди, ҳамда 3 000 кишини электрсиз қолдирди. Торнадо дарахтларни қулатиб, уйларнинг деразаларини синдирди.
Онтарио провинциясида торнадо бўш темир йўл вагонларини ағдариб юборди, Канада
16 август куни музлик кўлининг ёрилиши Непалдаги Тхам дарёсининг тўсатдан тошишига сабаб бўлди. Оқим лой, шағал ва тошларни Ҳимолой ёнбағирларидан аҳоли турар жойларига оқизиб кетди.
Коши провинциясининг Солукхумбу округидаги Кхумбу Пасанг Лхаму муниципалитетида жойлашган Тхаме сайёҳлик қишлоғига кучли сел келиб, йўлларни, уйларни, меҳмонхоналарни, мактабни ва клиникани ювиб кетди. Қишлоқнинг деярли ярми вайрон бўлди, қолган қисми эса яшаш учун яроқсиз ҳолга келди.
Мобил алоқа узилди.130 дан зиёд одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. 2024 йилнинг 20 август ҳолатига кўра, бир киши бедарак йўқолди, уни қидириш ишлари давом этяпди.
Сел ювиб кетган Тхам сайёҳлик қишлоғи, Непал
Ҳозир бу ҳудудда сайёҳлик мавсуми гавжум бўлмагани учун меҳмонхоналарда деярли одамлар йўқ. Акс ҳолда, қурбонларнинг сони кўпроқ бўлиши мумкин эди.
Шуни таъкидлаш керакки, потенциал хавф бошқа иккита кўллардан келяпди. Улар исталган вақтда ёрилиб кетиши мумкин.
18 август куни маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Камчаткада 7,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.
Россия Фанлар академиясининг Геофизика хизмати маълумотларига кўра, сейсмик ҳодиса эпицентри Тинч океанида, минтақа пойтахти Петропавловск-Камчатский шаҳридан 108 км узоқда бўлган. Ўчоғнинг чуқурлиги атиги 6 километр бўлган.
Эрталаб содир бўлган силкинишлар Камчатка аҳолисини жуда қўрқитиб юборди. Одамлар қўрқувдан ўз нарсаларини олиб кўчага югуришди. Квартираларда қандиллар чайқалди, идиш-товоқлар синди ва мебеллар қулаб тушди.
Силкинишларни Елизовский ва Усть-Камчатский туманларида, ҳамда Вилючинск ва Петропавловск-Камчатский шаҳарларида ҳам сезилди.
USGS PAGER ҳисоб-китобларига кўра, кучли силкинишларни 3 000 га яқин одамлар, ўрта кучдаги силкинишларни эса 257 000 га яқин одамлар ҳис қилган.
Кучли зилзиладан кейин 3,9 магнитудадан 5,0 магнитудагача афтершоклар серияси кузатилди.
Деярли бир вақтнинг ўзида Шивелуч вулқони ҳам фаоллашди.
18 августга ўтар кечаси вулқон ҳудудида
389 та ҳодисадан иборат зилзилалар тўдаси ва вулқон чақмоқлари қайд этилди.
Шивелуч вулқони кул устунини чиқарди, Камчатка ўлкаси, Россия
Эрталаб вулқон денгиз сатҳидан 9 км баландликка кул устунини улоқтирди. Кул устунининг шлейфи 492 км га чўзилди.
Вулқон кули Уст-Камчатск ва Крутоберегово қишлоқларини қамраб олди. Камчаткада қизил авиация коди эълон қилинди.
Кучли ёмғирлар ва тошқинлар Африканинг бир нечта давлатларида хаосни юзага келтирди.
Нигернинг Тахуа минтақасида йўллар ўлим тузоқларига айланди. 14 август куни тошқин Телемсес — Тахуа трассасида иккита автобусни йўловчилари билан бирга оқизиб кетди. Одамлар қанчалар ҳаракат қилганига қарамай, 52 киши ҳалок бўлди.
Худди шу йўл бўйлаб бозорга кетаётган пиёдаларни ҳам шиддатли сув оқимлари ювиб кетди. Бир неча киши бедарак йўқолди.
Кучли тошқинлар йўлларни блоклаб, одамларни ташқи дунёдан узиб қўйди, Нигер
18 август куни Ниамей — Доссо, Ниамей — Филинге ва Ниамей — Колло йўлларининг ёпилиши транспорт ҳаракатини ва пойтахтга киришни мураккаблаштирди, чунки бу йўллар Ниамейга олиб борадиган учта асосий кириш йўллари.
Талофат кўрган ҳудудларда сув йўлларни ювиб кетди, экинларни нобуд қилди.
«Римбо» ва «Салим» транспорт компаниялари ўз ишини тўхтатди, расмийлар эса машинада ҳар қандай ҳаракатлар ҳаёт учун хавфли экани ҳақида огоҳлантирди!
Нигерияда деҳқонлар қурғоқчиликдан ҳали ўнгланиб олишга улгурмасларидан, одатда қурғоқчил ва чўлли шимолий ҳудудларни кучли ёмғирлар қамраб олди. Ҳозирнинг ўзида 10 та штат жиддий талофат кўрди: Кано, Замфара, Баучи, Йобе, Сокото, Насарава ва бошқалар. Уларнинг аксариятида август ойининг бошидан бери ёмғирлар тўхтамаяпди.
Тошқинлар уйларни вайрон қилди, Кано — Майдугури автомагистралининг айрим қисмларини ювиб кетди ва қишлоқ хўжалиги ерларини сув остида қолдирди.
Джигава штатида 2 700 гектардан зиёд дон экинлари йўқ бўлди.
Баучи штатининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси (SEMA) маълумотларига кўра, минтақада тўрт киши ҳалок бўлди.
Баучи штатида уйларни сув босди, Нигерия
Чаднинг Тибести минтақасида аномал кўп ёғингарчилик ёғди. Ушбу қурғоқчил ҳудудда йилнинг энг нам август ойида ҳам ёмғир ойига 2,5 соатдан кўп ёғмайди (ушбу минтақада август ойининг ўртача меъёри — 5 мм ёғингарчилик).
Аммо ҳозир ёмғирлар бир ҳафтадан бери тинмай, катта тошқинга ва 54 кишининг ўлимига олиб келди.
Тибести минтақасида одамлар тошқиндан қочишяпди, Чад
16 август ҳолатига кўра, минтақанинг олтита округини сув босди. Сув минглаб автомобилларни оқизиб кетди, 16 200 та уйларга зарар етказди ёки вайрон қилди. 261 000 дан зиёд одамлар жабр кўрди.
Кучли бўронлар Европани ҳам қамраб олди.
Австрияда 16 август куни Тироль федерал ерлари ҳалокатли табиий офатга дуч келди. Кучли ёғингарчилик натижасида Сент-Антон-ам-Арльберг коммунасида кўчалар ва уйлар сув остида қолди, бир нечта кўчкилар тушди, камида учта автомобилни сув дарёга оқизиб кетди.
Санкт-Антон тоғ-чанғи курортида тошқин автомобилни дарёга оқизиб кетяпди, Австрия
Альп тоғларидаги энг муҳим транспорт йўлларидан бири бўлган Арльберг довони кўчки туфайли вақтинча ёпилди.
Қуйи Австрия федерал ерларида эса, Холлабрунн ва Гёллерсдорф округлари ўртасидаги участкада, сув темир йўл полотносини ювиб кетди ва поездлар ҳаракатининг тўхташига сабаб бўлди.
17 август куни Венанинг шимолига дўл ва рекорд миқдордаги ёмғирлар билан кучли бўрон келиб урди. 110 мм ёмғир ёғди, бу минтақадаги метеокузатувларнинг 152 йиллик тарихидаги энг юқори ёзги кўрсаткич бўлди.
Кўчалар, йўллар ва ер ости ўтиш жойлари сув остида қолди, шаҳар линиясида поездлар ҳаракати тўхтатилди.
15 август куни Лигурия минтақасида жуда кучли шамол кўтарилиб, Италия Ривьерасининг пляж зонасига зарар етказди. Ҳамма ерда йиртилган чодирлар, томларнинг сочилган черепицалари ва қулаган устунлар. Вентимилья шаҳрида шамол тезлиги 141 км/соатга етди. Минтақада бир нечта сув гирдоблари ҳам шаклланди.
Лигурия минтақасининг соҳилидаги гирдоблар, Италия
18 август куни Италиянинг Тоскана минтақасига кучли бўронлар келиб урди. Питильяно шаҳрида 15 дақиқада 25 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди ва тор кўчалар сувга ва лойга тўлиб, ўтиб бўлмайдиган ҳолга келди. 74-сонли давлат йўлида ҳаракат тўхтатилди.
Бўрон ва торнадо туфайли Палермо шаҳри яқинида 56 метрлик Bayesian сайр яхтаси чўкиб кетди. Яхтада 22 киши бўлган бўлиб, улардан 15 нафарини қутқариб олишга муваффақ бўлишди, қолган 7 киши ҳалок бўлди.
Жанубий Корея пойтахти 1907 йилда бошланган метеорологик кузатувлар тарихида биринчи маротаба энг узун тропик тунлар даврига дуч келди.
Сеулда 22 июлдан 20 августга қадар 30 кеча давомида ҳаво ҳарорати 25 °C дан пастга тушмади.
Одамлар жазирамадан жон сақлашяпди, Жанубий Корея
Худди шундай ҳолат Пусан шаҳрида ҳам кузатилди. Бу ерда тропик кечалар 22 кун давом этди. Пусандаги рекорлар 1904 йилдан бошлаб 121 йил ичидаги энг узоқ давом этган тропик тунлар бўлди.
Тундаги иссиқлик айниқса хавфли, чунки у одамларга ва экотизимларга қайта тикланиб олишга имкон бермайди.
17 август куни Ханам шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган «Ёздаги тунги марафон 2024» номли 10 км масофалик мусобақани, вақтидан олдин тўхтатишга тўғри келди. Кечаси ўтказиладиган пойга вақтида, ҳаво шунчалар иссиқ бўлганидан, 28 нафар иштирокчилар уни давом эттира олмадилар. Ўша пайтда Ханам шаҳридаги ҳарорат 30,1 °C, намлик 69 %, ҳис этиладиган ҳарорат эса 31,3 °C бўлди. Баъзи иштирокчилар ҳатто хушларидан кетиб қолди. 19 киши касалхонага ётқизилди. Қолганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.
20 майдан бери Жанубий Кореяда 2 704 киши иссиқлик билан боғлиқ касалликларга чалинди, улардан 23 нафари афсус вафот этди.
Халқаро атроф-муҳит ва ривожланиш институти маълумотларига кўра, дунёнинг энг йирик пойтахтларида 35 °C ва ундан юқори ҳароратли кунлар сони сўнгги 30 йил ичида 52% га ошди.
2024 йилнинг февраль-июль ойлари барча статистик кўрсаткичлар бўйича рекорд ойлар бўлди.
2024 йил 15 та миллий ҳарорат рекордлари ва 130 та ойлик миллий ҳарорат рекордлари ўрнатилди.
Харитада 07.2023 - 07.2024 даврда 50°С ва ундан юқори ҳароратлар қайд этилган жойлар акс эттирилган
Иқлимшунос Максимилиано Эрреранинг сўзларига кўра, бундай кўламдаги экстремал иссиқлик ҳодисалари, авваллари кузатилган ва ҳатто бўлиши мумкин деб ҳисобланганларидан бир неча бор ошиб тушди.
Баъзи кунларда бир вақтнинг ўзида минглаб ҳам кундузги, ҳам тунги ҳарорат рекордлари қайд этилди.
Ушбу статистика иқлим офатларининг прогрессияси, ақл бовар қилмайдиган даражада ошиб бораётганини тасдиқлаяпди. Ҳозир бу прогрессияни ҳамма кўряпди, лекин кимдир ҳали бу ҳақиқатни тан олишдан қўрқяпди, чунки у бу вазиятдан чиқиш йўлини кўрмаяпди ва табиий офатларга қарши инсоният қандай курашиши мумкинлигини тушунмаяпди.
Одамлар шундай саволлар беришяпди: табиат билан қандай курашиш мумкин?
Бу саволга жавоб бор, акс ҳолда бу ҳақида гапиришдан умуман маъно бўлмас эди. Бугунги кунда, табиий офатларнинг ҳақиқий сабабларини ва улардан қандай ҳимояланишни биладиган ҳақиқий олимлар аллақачон бор. Ва бу шунчаки гипотезалар ёки назарий ишланмалар эмас, бу жиддий ва математик жиҳатдан тасдиқланган тадқиқотлар. Албатта, бу технологияларни янада чуқурроқ ўрганиш ва такомиллаштириш керак, аммо иқлим муаммосини ҳал қилиш учун аллақачон асос бор.
Шунинг учун ҳам ҳозир бизнинг энг устувор вазифамиз — илғор олимларнинг иши учун барча шароитларни яратиш.
Нима деб ўйлайсиз, агар биз инсоният сифатида бир-биримизга қаршилик кўрсатишга сарфлаётган маблағларни ва эътиборни, илм-фанни ривожлантиришга йўналтирсак, биз ортиб бораётган катаклизмлар муаммосини ҳал қила олармидик? Шубҳасиз, ҳа, биз бу муаммони ҳал қила олар эдик!
Аммо ҳозирча дунёни қутқара оладиган мана шу олимларни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди ва улар ҳақида деярли ҳеч ким билмайди.
Назорат қилинадиган оммавий ахборот воситалари охирги дақиқагача сукут сақлаб туради ва фақатгина оддий одамлар олимларни бирлаштириш ва Ягона илмий марказ яратиш талабини шакллантириш орқали, вазиятни ўзгартиришлари ва воқеалар ривожига таъсир кўрсатишлари мумкин.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш