❗️ Қандай қилиб севган нарсангни йўқ қилиш мумкин? Нима учун одамлар вайрон қилишни танлайдилар? Ўзимизни ва сайёрамизни қутқариш ва дунёни яхши томонга ўзгартириш имконияти ҳали борми?
❤️ Бизнинг сайёрамиз ниҳоятда гўзал! Бундай мукаммалликни барпо этиш учун яратаётган ижодини чексиз севиш кераклиги аниқ. Ерни яратган Зот, бизга у билан ўз ихтиёримизга қараб муносабатда бўлиш ҳуқуқини ҳам берган. Биздан умидлари катта бўлгани аниқ.
⛔ Аммо биз бир-биримизни ва сайёрамизни ўлдиряпмиз, оз бўлса ҳам яратишга муваффақ бўлган нарсаларни ҳам вайрон қиляпмиз...
🦋 Наҳотки биз ҳар қандай ҳиссиётдан кучли бўлган ва ақл бовар қилмайдиган оламларни ярата оладиган муҳаббат туйғуси ҳақида унутган бўлсак? Наҳотки биз онгимиз майдонидаги ички урушда мағлуб бўлган бўлсак?
☀️ Бахтимизга, ўзларида меҳр-муҳаббатни тиклашга муваффақ бўлганлар ва дунёни яхши томонга ўзгартиришни истаганлар ҳам кўп. Бундай одамлар кўп, аммо ҳақиқатдан ҳам глобал ўзгаришларни амалга ошириш учун ҳамманинг иштироки зарур. Бугунги кунда инсонийлик ва яхши яшаш ғояси асосида бирлашиш қийин эмас. Интернетда ахборот бир зумда тарқалади.
🦄 Биз зиммамизга юклатилган масъулият ва ишончни оқлай оламиз ва сайёрамизни аввалги мукаммал гўзаллигига қайтара оламиз. Ана ўшанда биз бу дунёда бахтли яшай оламиз ва руҳий чўққиларгача камол топамиз. Биз ҳамма нарсани ўзгартира оламиз! Аммо вақт оз қолди. Биз ҳозир ҳаракат қилишимиз керак!
📢 2022 йилнинг 7 май куни «Глобал инқироз. Биз одамлармиз. Биз яшашни истаймиз» номли Халқаро онлайн-форум бўлиб ўтди. Ушбу форумда бизнинг жамиятимизда мавжуд асосий муаммолар ёритилди ва вазиятдан чиқиш йўли кўрсатилди. Жамият ҳаётидаги сизнинг иштирокингиз жуда муҳим. Сизнинг қарорингиз ўзингизни ва бошқа одамларни ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!
Дўстлар, илтимос, токи дунёни яхши томонга ўзгартириш имконияти бор экан, ушбу видеони ва форумга ҳаволани ҳаммага жўнатинг!
➡️ Тилни танлаб форумни томоша қилиш: https://creativesociety.com/global-crisis-we-are-people-we-want-to-live
➡️ «Бунёдкор жамият» халқаро лойиҳасининг расмий сайти
Шарҳ қолдириш