Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 3 - 9 июль 2024 йил

28 июл 2024
Шарҳлар

Италия

Италиянинг Сицилия оролида бир вақтнинг ўзида Этна ва Стромболи вулқонларининг отилиши сабабли қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.

Оролнинг шарқий қирғоғида жойлашган Европанинг энг баланд Этна вулқони сўнгги уч ҳафта ичида тобора ортиб бораётган фаолликни намоён қиляпди. 4 июль куни содир бўлган кучли отилиш вақтида лава фавворалари ва тахминан 5 км баландликка кўтарилган кул булутлари кузатилди.

Италия вулқонлари, Этна, Сицилия ороли, Этна отилиши

Этна вулқони лава фаввораларини ва кул булутларини улоқтирди, Сицилия, Италия

Катания провинциясида йўллар, йўлаклар, автомобиллар ва маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги кул билан қопланди. Натижада, 5 июлдан бошлаб аэропортнинг фаолияти тўхтатилди ва камида 90 та рейслар бекор қилинди. Бу эса ўз навбатида 15 мингга яқин йўловчиларга таъсир қилди.

Сицилия кул билан қопланди, Стромболи отилиши, Этна вулқони, Стромболи вулқони, Италия вулқонлари

Катания провинциясида кўчаларни кул қоплади, Италия

Шаҳарда икки кун давомида велосипедларда ва мотоциклларда ҳаракатланиш маън қилинди ва барча транспортлар учун ҳаракатланиш тезлиги соатига 30 км гача чекланди.

Этна билан бир вақтда Стромболи вулқони ҳам фаоллашди. Ундан тоғ ёнбағирлари бўйлаб денгизга жуда тез оқиб туша бошлаган лава оқими отилиб чиқди.

Италиядаги Стромболи, Стромболи вулқони, Италияда денгизга лава оқиб тушяпди

Стромболи вулқонининг отилиши, Италия

Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти (INGV) вулқоншуноси Пьерджорджо Скарлато шундай фикр билдирди: «...4 июль куни Сциара-дель-Фуокода кўплаб ўпирилишлар ва пирокластик оқимлар содир бўлди, бу вулқоннинг морфологиясини сезиларли даражада ўзгартирди. Шубҳасиз, вазият ривожланяпди, биз беқарорлик туфайли қулаши ёки янги қулашларни келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа ҳудудлар бор-йўқлигини текширяпмиз. Шунингдек, Сциара-дель-Фуокода лава оқими ҳам бор бўлиб, у қуриб қолиши ҳам, зўрайиб кетиши ҳам мумкин. Лава ва сув ўртасидаги ўзаро таъсир, аҳоли пунктларидан узоқда қўшимча портлашларни келтириб чиқарди».

Сицилияда ёз кўпчилик учун чидаб бўлмас бўлиб боряпди. Ўтган йилги кучли ўрмон ёнғинлари сайёҳларни эвакуация қилинишга ёки саёҳатларини бекор қилишга мажбур қилди. Жорий йилнинг ёзида эса орол вулқонларнинг фаоллашишидан ташқари, қурғоқчиликдан ва сув танқислидан ҳам азият чекяпди.


Жанубий Корея

8 июлдан бошлаб Жанубий Кореяда рекорд миқдорда ёмғирлар ёғди. Улар тошқинларни юзага келтирди, кўчкиларга сабаб бўлди, ҳамда қурбонларга ва вайронагарчиликларга олиб келди. Чхунчхон-Намдо ва Чолла-Пукто провинциялари жиддий зарар кўрди.

Жанубий Кореяда тошқин, Кореяда ёмғир, Кореяда ҳалок бўлганлар, Кореяда тошқин

Жанубий Кореядаги тошқинлар туфайли улкан ҳудудлар сув остида қолди

Табиий офат туфайли 3 500 дан зиёд одамлар бошқа жойга кўчирилди, 1 600 га яқин одамлар эвакуация қилинди.

Кореяда эвакуация, Жанубий Кореяда тошқин, Кореяда аномал ёмғирлар

Сув босган ҳудудлардан одамларни қутқариш учун вертолётлар жалб қилинди, Жанубий Корея

Табиий офатларни бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Марказий штабнинг хабар беришича, 11 июль ҳолатига кўра 7 киши ҳалок бўлган. Бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этяпди.

одамларни эвакуация қилиш, Кореяда тошқин, Жанубий Кореяда одамлар эвакуация қилиняпди

Жанубий Кореядаги тошқинлар вақтида 1 600 га яқин одамлар эвакуация қилинди

Чолла-Пукто провинциясидаги Кунсан шахрида, бир соат ичида 131,7 мм ёмғир ёғди. Бу минтақадаги 1 246 мм кўрсаткични ташкил қилган ўртача йиллик меъёрнинг 10% дан кўп. Бу мамлакат тарихида бир соат ичида ёғган энг кўп ёғингарчилик бўлди.

Кореяда аномал ёмғирлар, Жанубий Кореяда  тошқин, Жанубий Кореяда ёмғирлар, Чолла-Пукто провинциясида тошқин

Кунсан шаҳрида кўчаларни сув босди, Чолла-Пукто провинцияси, Жанубий Корея

Чолла-Пукто провинциясининг Ванджу шаҳрида қутқарувчилар, уйларнинг томларида ёрдам кутаётган қишлоқ аҳолисини эвакуация қилишди. Битта кекса одамни зўрға қутқаришга улгуришди — у узоқ вақт давомида устунда осилиб турган.

Кучли ёмғир Пусандаги Кимхэ халқаро аэропортида 21 та рейснинг бекор қилинишига ва яна 16 та рейснинг кечиктирилишига сабаб бўлди.

Чхунчхон-Намдо провинциясидаги Чанхансон линиясидаги ва Кёнсан-Пукто провинциясидаги Кёнбуксон линиясидаги барча темир йўл қатновлари тўхтатилди.


Хитой

Шаньдундаги Провинциал иқлим марказининг маълумотларига кўра, Хитойнинг ушбу провинциясида торнадолар камдан-кам содир бўлди. 1991–2020 йиллар учун ўртача йиллик кўрсаткич — йилига 1,5 та торнадо. Аммо Шаньдун провинциясининг фавқулодда вазиятлар Департаментининг маълумотларига кўра, июль бошининг атиги 2 кунида камида 3 та ҳалокатли торнадолар провинцияга келиб урди.

4 июль куни Линьи округининг Инань уездида торнадо содир бўлди. Натижада дарахтлар қулаб тушди; хайриятки, ҳеч ким жабрланмади.

5 июль куни Хэцзэ округидаги Дунмин уездида торнадо пайдо бўлди. Торнадо ғарбдан шарққа уезд бўйлаб ҳаракатланди ва ўз йўлида дарахтларни синдирди, томларни учирди ва машиналарни улоқтирди. Цзюаньчэн уездида ва Хэцзэ округининг бошқа жойларида ҳам кучли торнадолар юзага келди.

Хитойда торнадо, Шаньдун провинциясида торнадо, Хитойдаги катаклизмлар

Торнадо етказган зарар, Хэцзэ округи, Шаньдун провинцияси, Хитой

6 июль ҳолатига кўра, торнадодан 83 нафар киши жароҳат олди ва беш киши ҳалок бўлди.

2 830 та уй, 48 та электр узатиш линиялари, 24 645 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди.

Хитойдаги табиий офатлардан кўрилган зарар, Хитойда торнадо, Шаньдундаги торнадо

Торнадодан зарар кўрган қишлоқ хўжалиги ерлари ва электр узатиш линиялари, Шаньдун провинцияси, Хитой

Нафақат Шаньдун провинциясида, балки бутун Хитой ҳудудида авваллари торнадолар жуда кам содир бўлган. Мисол учун, Хитойнинг Цзянсу провинциясида йилига энг кўп торнадолар кузатилган — у ерда ўртача йиллик кўрсаткич 4,8; ундан кейин 4,3 кўрсаткич билан Гуандун провинцияси турган.

5 июль куни Хунань провинциясидаги Дунтин кўлида тўғон ёрилиши натижасида кенг кўламли тошқинлар юзага келди. Бу 1996 йилдан бери биринчи бундай ҳолат бўлди.

Хитойда тошқин, Хитойда тўғоннинг ёрилиши, Хунань тўғонининг ёрилиши

 Дунтин кўлида тўғоннинг ёрилиши, Хунань провинцияси, Хитой

Тўғонда 226 метр узунликдаги ёриқ пайдо бўлди ва сув бу ёриқ орқали далаларга ва қишлоқларга қараб отилди. Уйлар томларигача сув остида қолди. 6 000 га яқин одамлар эвакуация қилинишга мажбур бўлди.

тошқин Хитой, Хунань провинциясида тошқин, Хитойдаги уйлар сув остида, Хитойда тўғоннинг ёрилиши

Дунтин кўлида тўғоннинг ёрилиши натижасида сув уйларнинг томларигача кўтарилди, Хунань провинцияси, Хитой


Япония

Японияда жуда иссиқ ҳаво турди. Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг 47 префектурасидан 26 тасида иссиқ уриши хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. 7 июль куни Сидзуока префектурасида ҳаво ҳарорати +40 °C га етди, бу метеостатистика олиб борилаётганидан бери рекорд кўрсаткич. Эслатиб ўтамиз, июль ойидаги максимал ҳарорат бўйича аввалги рекорд 2004 йилнинг 13 июль куни қайд этилган ва +37,9 °C даражани ташкил қилган.

Япония метеорология агентлигининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг 244 та жойида ҳаво ҳарорати +35 °C ва ундан юқори бўлди. Аномал юқори ҳароратлар Вакаяма префектурасининг Сингу шаҳрида — +39,6 °C ва Токио префектурасининг Футю шаҳрида — +39,2 °C қайд этилди.

Япониядаги жазирама, Японияда иссиқ уриши ҳолатлари, Сидзуокада иссиқлик рекордлари

Сидзуока префектурасида рекорд +40 °C даража қайд этилди, бошқа юзлаб жойларда ҳарорат +35 °C ва ундан юқори бўлди, Япония

Сўнгги йилларда Японияда иссиқ уришидан ҳалок бўлаётганларнинг сони 6 баробар ошди.

Иссиқ уриши билан боғлиқ ўлимларнинг ўртача сони:

1995–1999 йиллар — йилига 201 киши;

2018–2022 йиллар — йилига 1 295 киши.

8 июль куни 2 ёшдан 102 ёшгача бўлган камида 435 нафар киши иссиқ уриши гумони билан шифохоналарга етказилди. Ойнинг биринчи ҳафтасидаёқ, яъни 1 июлдан 7 июлгача, бу ташхис билан тиббиёт муассасаларига 6 829 киши келиб тушди.

Японияда рекорд жазирама, Японияда ҳарорат рекордлари, Японияда иссиқлик тўлқини

Япония аҳолиси бутун мамлакат бўйлаб ушланиб турган жазирамадан азият чекяпди


Туркия

Кучли ёмғирлар туфайли Туркиянинг Метеорология хизмати жорий ҳафтада бир нечта огоҳлантиришлар эълон қилди. Бинолар ва йўллар сув остида қолди. Шаҳарларнинг инфратузилмаларига, ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига катта зарар етди. Айниқса, Орду провинцияси катта зиён кўрди.

7 июль куни Икизджеда бир суткада 186,7 мм ёғингарчилик ёғди (июль ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри — 79 мм).

Туркияда тошқин, Туркияда аномал ёмғирлар, Орду провинциясида тошқинлар

Туркиянинг Орду провинциясидаги тошқинлар қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказди

Сув дарё ўзанларидан тошиб, кўчалар бўйлаб оқди, машиналарни ва кўприкларни оқизиб кетди. Камида 2 киши табиий офат қурбонига айланди.

Кучли ёмғирдан кейин кўплаб ҳудудларда кўчкилар содир бўлди. Кўчкилардан бири Унье — Икиздже автомобиль йўлини тўсиб қўйди.

Туркияда тошқин, Туркияда ёмғирлар, Орду провинциясида тошқин, Туркияда об-ҳаво

Сув дарё ўзанларидан тошиб кўчалар бўйлаб оқди, йўлларни ва кўприкларни вайрон қилди, Орду провинцияси, Туркия


Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг Ассам, Махараштра, Бихар, Уттаракханд, Уттар-Прадеш каби кўплаб штатлари экстремал ёғингарчилик шароитида тошқинлар билан курашишни давом этяпди.

9 июль куни Ҳиндистоннинг Метеорология департаменти Махараштра штатининг Мумбай ва Пуна шаҳарларида тошқинлар ва кучли ёғингарчилик туфайли қизил огоҳлантириш эълон қилди.

Ҳиндистондаги тошқин, Ассамдаги тошқин, Мумбайдаги тошқин, Ҳиндистондаги муссонлар мавсуми

Ҳиндистоннинг бир нечта штатларида ёғган кучли ёғингарчилик кенг кўламли тошқинларни келтириб чиқарди

8 июль куни, эрталабги тирбандлик вақтидан сал аввал, 12 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Мумбайга атиги 6 соат ичида 300 мм ёмғир ёғди — бу бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмидан кўп (июль ойининг ўртача ёғингарчилик меъёри — 593 мм).

Ҳиндистоннинг молиявий маркази бўлган Мумбай тошқин туфайли фалаж бўлиб қолди, чунки темир йўл линиялари сув остида қолгани сабабли миллионлаб одамларнинг ҳаракатланиши учун ўта муҳим бўлган шаҳарлараро поездларнинг қатнови тўхтатилди.

Мумбайдаги тошқин, Мумбайда поездлар тўхтади, Ҳиндистондаги тошқин, Мумбайга қандай бориш мумкин

Тошқин туфайли Мумбай атрофидаги поездлар қатнови тўхтатилди, Ҳиндистон

Flightradar24 хизматининг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, кўриш масофаси ёмонлашиши туфайли шаҳар аэропортида 36 та рейслар бекор қилинди, 300 дан зиёд рейслар кечиктирилди.

парвозларнинг бекор қилиниши Мумбай, Ҳиндистонда бўрон, Ҳиндистонда тошқин, Махараштра штатида ёмғирлар

Шиддатли фалокат ҳаво қатновини фалаж қилиб қўйди, Мумбай, Ҳиндистон

Ассам штатидаги бўронлар, тошқинлар ва кўчкилар аллақачон 92 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

3 446 та қишлоқлардаги деярли 2,3 миллион аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Штатнинг 30 та туманларида жабр кўрганларнинг умумий сони 24,5 миллионга етди.

Ҳиндистондаги тошқин қурбонлари, Ассамдаги тошқин, Ассамдаги тошқин етказган зарар

Тошқин натижасида жабр кўрганларнинг сони 24,5 миллионга етди, Ассам штати, Ҳиндистон

Қишлоқ хўжалиги катта зарар кўрди: 68 000 гектардан зиёд экин майдонлари сув остида қолди.

Табиий офат нафақат бутун штат бўйлаб минглаб қишлоқлардаги йўлларни, кўприкларни ва уйларни вайрон қилди, балки Казиранг Миллий боғига ҳам жиддий зарар етказди. Ушбу боғда Қизил китобга киритилган бир шохли каркидонлар популяциясининг учдан икки қисми ва бошқа кўплаб фауна вакиллари яшайди.

Тошқинлардан 114 та ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлди. Бу боғ тарихидаги энг юқори ўлим кўрсаткичларидан бири бўлди.

Ҳиндистондаги тошқин оқибатида ҳайвонлар нобуд бўлди, Казиранга боғи, Ассам штатидаги тошқин, Қизил китобга киритилган ҳайвонлар

Казиранга миллий боғидаги тошқин ҳайвонларнинг, шу жумладан, Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ҳам рекорд даражада кўп нобуд бўлишига олиб келди, Ассам штати, Ҳиндистон

Уттаракханд штатидаги Джошимат — Бадринатх миллий автомагистралида кўчки содир бўлди. Минглаб йўловчилар йўлнинг икки томонида қолиб кетишди.

Ҳиндистонда кўчкилар, Уттаракхандда кўчки, Ҳиндистонда тошқин

Уттаракханд штатида содир бўлган кўчки Джошимат ва Бадринатх шаҳарлари ўртасидаги автомобиль қатновини тўхтатиб қўйди, Ҳиндистон

Уттаракханд штатининг Алмора шаҳрида Рамнагар — Раникхет йўлидаги кўприк кучли тошқин туфайли вайрон бўлди. Шунинг учун аҳоли ишга ёки ўқишга бориш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, кучли дарё оқимини кесиб ўтишга мажбур бўляпди.

Ҳиндистондаги тошқин, кўприкнинг вайрон бўлиши Ҳиндистон, Уттаракханд штатидаги тошқин

Алмора шаҳридаги кўприкнинг вайрон бўлиши аҳолини ўз ҳаётини хавф остига қўйиб дарёдан ўтишга мажбур қиляпди, Ҳиндистон

Уттар-Прадеш штатининг Пилибхит шаҳрида бир сутка давом этган кучли ёмғир кўплаб қишлоқларни оролларга айлантирди. Дарёлар ва сойлар шу даражада тошиб кетганидан, кучли сув оқимлари темир йўл полотноси остидаги сув ўтказадиган қувурларни ювиб кетди ва рельслар ҳавода чайқалиб турди. Бу йўналишдаги барча поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Табиий офат туфайли штатда етти киши ҳалок бўлди.

Ҳиндистонда тошқин, Уттар-Прадешда тошқин, Ҳиндистонда тошқиндан ҳалок бўлганлар

Пилибхит шаҳридаги тошқин кўплаб қишлоқларни оролларга айлантирди, Уттар-Прадеш штати, Ҳиндистон


АҚШ

Кариб денгизи давлатларини вайрон қилган рекорд «Берил» бўрони, Мексика кўрфазини кесиб ўтиб, биринчи тоифагача ўз кучини йўқотиб, АҚШнинг Техас қирғоқларига келиб урди.

«Берил» бўрони Техас ва Луизиана штатларида камида 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Берил бўрони, Техасдаги довул, Берил тропик бўрони, АҚШда бўрон етказган зарар

«Берил» бўрони Техас штатининг соҳилбўйи ҳудудига жиддий вайронагарчиликлар олиб келди, АҚШ

Бўрон шиддатли ёмғирлар ва кучли шамоллар олиб келди. Йўллар шиддатли дарёларга айланди. Электр линиялари узилди, қирғоқ бўйидаги аксарият меҳмонхоналарнинг ва биноларнинг томлари шикастланди. Катта дарахтлар қулаб, уйларни иккига бўлиб юборган ҳолатлар ҳам бўлди.

Берил тўфони, АҚШда бўрон етказган зарар, Берил бўрони Техас

Техас штатининг соҳилидаги аксарият бинолар «Берил» бўронининг зарбасидан зарар кўрди, АҚШ

Бразория округида қайд этилган шамолнинг тезлиги соатига 156 км ни ташкил этди. Хьюстонда тезлиги соатига 128,7 км га етган шамол, Texans футбол жамоасининг аренаси бўлган NRG стадионидаги очиб-ёпиладиган томни шикастлади ва бир нечта тортиб турувчи мосламаларни ағдариб юборди.

Бўрон туфайли юзага келган тўлқинлар ва шиддатли ёмғирлар тошқинларга сабаб бўлди. Хьюстоннинг баъзи жойларида 213 мм ёмғир ёғди, бу деярли бутун ёз давомида ёғадиган ўртача ёғингарчилик меъёрига тенг (Хьюстонда июнь - август ойларида ёғадиган ўртача ёғингарчилик меъёри — 245 мм).

АҚШдаги Берил бўрони, Хьюстондаги тошқин, АҚШда тошқин, Берил бўрони Техас

«Берил» бўрони Хьюстон шаҳрининг инфратузилмасига жиддий зарар етказди, АҚШ

«Берил» бўрони 2,7 миллиондан зиёд хонадонларни электр таъминотисиз қолдирди.

Электр таъминотини тиклаш учун бир неча кун ёки ҳафта керак бўлиши мумкин. Айни кунларда штатда авж олган чидаб бўлмас даражадаги жазирама ва намлик вазиятни янада оғирлаштирди. Хьюстондаги иссиқлик индекси +37,8 °С даражани ташкил қилди.

8 июль куни Нью-Йоркда ҳаво шунчалар иссиқ бўлганидан, Гарлем дарёсидаги очиб-ёпиладиган Third Ave Bridge кўприги ҳаддан ташқари қизиб кетгани ва кенгайгани туфайли очиқ ҳолатда қотиб қолди. Ўт ўчирувчи қайиқлар кўприкни совутиш учун унга сув сепишди.

Бузилган кўприк кечқурун катта тирбандликка сабаб бўлди.

Нью-Йоркда кўприк қизиб кетди, Нью-Йоркда рекорд иссиқлик, АҚШда аномал жазирама

Рекорд жазирама Нью-Йорк шаҳридаги Гарлем дарёси устидаги кўприкнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келди, АҚШ

Қўшма Штатларнинг ғарбий қисмини рекорд даражадаги жазирама қиздиришни давом этяпди. 14 та метеостанция янги тарихий ҳарорат рекордларини ўрнатди.

Калифорния штатида аномал юқори ҳароратлар қайд этилди: Палм-Спрингс шаҳри — +51 °C, Реддинг шаҳри — +48 °C, Фресно шаҳри — +45 °C, Бишоп шаҳри — +44 °C.

6 июль куни бир гуруҳ мотоциклчилар Ўлим водийси миллий боғи бўйлаб саёҳат қилаётган вақтда, кучли иссиқ уришига дуч келишди. Ўша куни ҳаво ҳарорати 53,3 °С даражага етди. Экстремал жазирама туфайли тез тиббий ёрдам вертолётлари жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун етиб кела олмади, чунки +48,8 °C даражадан юқори ҳароратларда парвоз қилиш хавфли. Афсус, бир киши вафот этди.

Ақлга сиғмайди, лекин Қўшма Штатлардаги ҳалокатли жазирамага қарамай, сайёҳлар Ўлим водийсига оқиб келишни давом этяпди...

Ўлим водийсидаги сайёҳлар, Ўлим водийсидаги рекорд жазирама, АҚШда рекорд ҳарорат

Метеорологларнинг ҳаёт учун хавфли жазирама ҳақида огоҳлантиришларига қарамай, сайёҳлар Ўлим водийсига оқиб келишни давом этяпди, Калифорния штати, АҚШ

Барчамиз иқлим билан боғлиқ вазият нақадар жиддий эканини тушунишимиз жуда муҳим.

Бироқ кўпчилик ўйин-кулги ва фойда илинжида таваккал қилишни давом этяпди. Сайёҳлар об-ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинган ҳудудларга келишни, бизнес эгалари эса инсон ҳаётига таҳдид борлигига қарамай, фойда кўриш мақсадида бу жойларни эксплуатация қилишни давом эттиришга тайёр.

Дунё тобора ортиб бораётган иқлим муаммоларига дуч келяпди ва ҳар биримиз масъулиятни ўз зиммамизга олиш вақти келди. Биз жуда яхши кўрган қумдондан чиқиб, улғайиш вақти келди. Ортиб бораётган хавф ҳақида маълумот алмашиш орқали биз нафақат бошқаларга ҳақиқатни тушунишга ва ўз ҳаётларига бепарво бўлишни бас қилишга ёрдам берамиз, балки биргаликда ва ўз вақтида комплексли чоралар кўриш орқали, қандай қилиб иқлим офатларининг сабабларини бартараф этиш ечимини ҳам топа оламиз.

Биз сайёрамиз ва ундаги ҳаёт учун масъулмиз!

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин.


Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!