Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 23 - 29 октябрь 2024 йил

1 декабр 2024
Шарҳлар

Испания

Испанияда бир неча кун давомида бир қатор ҳалокатли бўронлар кузатилди. 27 октябрь куни Андалусия минтақасидаги Альмерия провинциясида кучли ёмғирлар ва диаметри 5 см га етадиган дўл ёғди. Дўл автомобиль ойналарини синдириб, иссиқхоналарни вайрон қилди.

Эртаси куни Валенсия минтақасидаги Бенифайо муниципалитетида гувоҳлар, биноларнинг бўларларини ҳавога кўтараётган улкан торнадони суратга олишди.

Шуниси эътиборга лойиқки, шимолий ярим шарда деярли барча торнадолар соат стрелкасига қарши айланишига қарамай, ушбу воронка соат стрелкаси бўйлаб айланган.

Испанияда торнадо, Испанияда бўрон, Испанияда фалокат

Бенифайо муниципалитетидаги ҳалокатли торнадо, Валенсия минтақаси, Испания

29 октябрь куни эса Испанияда камида 217 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳақиқий фожиа юз берди. Испания метеорология агентлиги (AEMET) маълумотларига кўра, Валенсия минтақасининг Чива шаҳрида атиги 8 соат ичида 491 мм ёмғир ёғди, бу йиллик ёғингарчилик меъёридан сезиларли даражада кўп (ўртача йиллик меъёр — 427 мм). Бу даҳшатли тошқинларга олиб келди.

Лойқа сув оқимлари катта тезлик билан кўчалар бўйлаб оқиб, ўз йўлидаги уйларнинг деворларини, ахлат бакларини ва бошқа нарсаларни оқизиб кетди. Сув машиналарни ағдариб, уларни уюмларга йиғиб қўйди.

Испанияда кучли тошқин, Испанияда фожиа,  Валенсияда хаос

Шиддатли оқим Чива кўчаларидаги машиналарни оқизиб кетди, Валенсия минтақаси, Испания

Валенсия хаосга ғарқ бўлди, аксарият автомагистраллар ўтиб бўлмайдиган ҳолга келди. Темир йўл хизмати бутунлай тўхтади. Ўнлаб рейслар бекор қилинди ёки бошқа жойларга йўналтирилди. Денгиздаги довул туфайли портлар ёпилди.

Мурсия ва Малага шаҳарларида, ҳамда уларнинг атрофларида ҳам тошқинлар қайд этилди. Баъзи ҳудудларда 100 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди.

Малага шаҳри яқинида 276 йўловчиси билан тезюрар поезд рельсдан чиқиб кетди.

Фалокат Валенсия аҳолиси учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди: одамлар биринчи қаватларда ва биноларнинг подвалларида қамалиб қолишди. Юзлаб одамлар томларда ва ҳатто дарахтларда жон сақлашга мажбур бўлишди! Одамларни эвакуация қилиш учун қайиқлар ва вертолётлар сафарбар қилинди.

Испаниядаги фожиа, Валенсиядаги кучли тошқин

Тўсатдан бошланган кучли тошқиннинг ҳалокатли оқибатлари, Валенсия минтақаси, Испания

Қутқарувчилар дронлар ёрдамида омон қолганларни ўтиб бўлмайдиган жойлардаги вайроналар остида астойдил излашди. Аммо аввалига ўтиб бўлмаган жойлардан, тобора кўпроқ жасадлар топила бошланди.

Айниқса катта зарар кўрган Пайпорт шаҳри мэрининг сўзларига кўра, шаҳарни атиги 10 дақиқада сув босгани боис, кўп одамлар бир қаватли уйларидан чиқишга улгуришмаган. Баъзилар ўз машиналарининг жойини ўзгартириш учун чиқиб, қайтиб келишмаган. Бир неча нафар кексалар қариялар уйида чўкиб кетишган.


«Дана» тропик циклони

25 октябрь куни «Дана» тропик циклони Ҳиндистоннинг Одиша ва Ғарбий Бенгалия штатларига келиб уриб, ўзи билан кучайганида тезлиги 120 км/соатга етадиган шамолларни, кучли ёмғирларни ва бўронли тўлқинларни олиб келди.

Одишада мактаблар ёпилди, 200 дан зиёд поездлар бекор қилинди. Иккала штатда ҳам миллиондан зиёд одамлар эвакуация қилинди. Уларни жойлаштириш учун 7 457 та ёрдам кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Дана циклони, Ҳиндистонда бўрон, Ҳиндистонда кучли шамол

Одамлар сув босган уйлардан чиқишяпди, Ҳиндистон

Табиий офат инфратузилмаларга жиддий зарар етказди, электр узатиш линияларини узди, дарахтларни ағдарди ва 2 миллиондан зиёд уйларни электрсиз қолдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, циклон 180 000 гектардан зиёд экинларга таъсир қилди, ҳамда гуруч ва картошка каби асосий экинларга жиддий зарар етказди.

Умумий ҳисобда табиий офатдан жами 3,8 миллиондан зиёд одам зарар кўрди. Афсус, Ғарбий Бенгалия штатида 4 киши ҳалок бўлди.


«Трами» тайфуни

Филиппинда «Кристина» номи билан танилган «Трами» тайфуни 24 октябрга ўтар кечаси мамлакатга кучли жала ёмғирларини ва кучайганида тезлиги 160 км/соатга етадиган шамолларни олиб келди.

«Трами» тайфуни Филиппиннинг марказий ва шимолий провинцияларига ҳалокатли зарба берди.

Дастлабки бир сутка давомида бир қатор ҳудудларда 500 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Бу бир ойлик меъёрдан кўп. Нага шаҳрида эса икки ойлик меъёрдан кўп ёмғир қайд этилди. Бу тошқинларга ва қишлоқларнинг сув остида қолишига олиб келди.

Филиппинда Кристина циклони, Трами циклони, Филиппинда тошқин

Ҳаддан ташқари кўп ёғингарчилик ҳалокатли тошқинга олиб келди, Филиппин

Минглаб одамлар уйларнинг томларида ёрдам кутишга мажбур бўлишди. Қутқарув ишларига бир ярим мингга яқин одам жалб қилинди, аммо моторли қайиқларнинг етишмаслиги эвакуация ишларини қийинлаштирди.

Бўрон электр тармоғига ва транспорт алоқаларига жиддий таъсир кўрсатди. 250 дан зиёд йўллар ва 40 дан зиёд кўприклар зарар кўрди.

Мимаропа минтақасидаги иккита аэропортда барча рейслар бекор қилинди. Ҳукумат барча мактабларни ёпиб, жабрланган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Трами циклони, Филиппинда тошқин, Филиппинда Кристина циклони

«Трами» тайфуни сабаб бўлган жуда кучли тошқин, Филиппин

Филиппиндаги йирик тошқинлардан ва кўчкилардан 7,135 млн одам жабр кўрди. Афсус, 2024 йилнинг 29 октябрь ҳолатига, қурбонларнинг сони 111 нафарга етди, 30 киши бедарак йўқолди. Бир миллионга яқин одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Филиппинни вайрон қилгандан сўнг, тўфон Вьетнам томон йўл олди ва 24 октябрь куни у ерга кучли шамолларни ва ёмғирларни олиб келди.

3 кундан кейин «Трами» мамлакатнинг Куангбинь, Куангнам, Куангчи, Тхиатхьен-Хюэ каби марказий провинциялари, ҳамда Дананг шаҳри ҳудудида 88 км/соат тезликдаги шамол билан қирғоққа чиқди.

Дананг шаҳрида бўрон туризм инфратузилмасига жиддий зарар етказди.

Вьетнамда тошқин, Вьетнамда кучли ёмғирлар, Вьетнамда Трами бўрони

Дананг шаҳрида сув босган бино, Вьетнам

Куангбинь провинциясининг баъзи жойларида 620 мм ёғингарчилик ёғиб, 17 000 га яқин уйларни сув остида қолдирди.

Летхюи тумани айниқса катта зарар кўрди ва тошқин туфайли бутунлай ташқи дунёдан узилиб қолди. Жуда кўп одамлар эвакуация қилинди. Минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва балиқчилик хўжаликлари зарар кўрди.

Табиий офат 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна бир киши бедарак йўқолди.

«Трами» Хитойнинг Хайнань провинциясига ҳам таъсир қилди. У ерда бир неча кун кетма-кет кучли ёмғирлар ёғди. 28 октябрь куни бу ерда 24 соат ичида 294,9 мм ёмғир ёғди ва сўнгги 25 йил ичида октябрь ойида бир суткада ёғган ёғингарчилик бўйича рекорд бўлди (2000 йилдан).

Трами тайфуни Хитойда, Хитойда тошқин

Рекорд миқдордаги ёмғир шаҳар кўчаларида кенг кўламли тошқинларни келтириб чиқарди, Хайнань провинцияси, Хитой


БАА

23 октябрь куни Рас-аль-Хайм амирлигининг жанубидаги Кадра шаҳри ҳудудида бу жойлар учун ноёб ҳодиса юз берди — кучли торнадолар пайдо бўлиб, чанг ва қум булутларини ҳавога кўтарди. Қуюнлар бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, сенсацияга айланди.

кучли қуюн БАА, аномал қуюн БАА

Кучли қуюнлар чанг ва қум булатларини ҳавога кўтаради, Рас-аль-Хайм амирлиги, БАА

Энг ажабланарлиси, худди Испанияда бўлгани каби қуюнлар соат стрелкаси бўйлаб айланди, бу эса шимолий ярим шардаги бундай ҳодисалар учун мутлақо ноодатий ҳол.


Янги Зеландия

24 октябрь куни Янги Зеландиянинг катта қисмида жуда ёмон об-ҳаво кузатилди. Милфорд-Саунд кўрфазида 13 соат ичида 345 мм ёмғир ёғди.

Янги Зеландияда қор, Янги Зеландияда кучли ёмғир

Рекорд миқдордаги ёғиргарчилик шаҳар кўчаларини сув остида қолдирди, Милфорд-Саунд кўрфази, Янги Зеландия

Веллингтон шаҳрида шамол тезлиги соатига 140 километрга етди. Шамол одамларни велосипедлардан ағдарди. Маҳаллий аэропортда 28 та рейс бекор қилинди. Минтақанинг электр таъминотида кўплаб узилишлар қайд этилди.

26 нафар йўловчини Маунт-Кук қишлоғига олиб кетаётган автобус қор сабабли йўлдан чиқиб кетди. Одамларни эвакуация қилишга тўғри келди.

Янги Зеландиядаги Waka Kotahi (NZTA) номли транспорт агентлигининг маълумотларига кўра, кучли ёмғирлар, кўчкилар ва қор бутун Жанубий орол бўйлаб ўнлаб автомагистралларнинг ёпилишига сабаб бўлди.


Жанубий Америка

23 октябрдан бошлаб Жанубий Американинг бир нечта давлатларини пўртаналар тўлқини қамраб олди.

Аргентинанинг марказий қисмида кучли ёмғир ёғиб, Кордова, Санта-Фе ва Буэнос-Айрес провинцияларида тошқинларни келтириб чиқарди.

Буэнос-Айрес шаҳрида ва унинг атрофида бир ярим соат ичида деярли 60 мм, Кордова провинциясида эса — бир суткада 300 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Бу бутун октябрь ойининг меъёридан кўп.

Аргентинада кучли ёмғир, Аргентинада кучли тошқин

Кучли ёмғирлар оқибатида йўллар сув остида қолди, Кордова провинцияси, Аргентина

Кучли бўрон Уругвайнинг ички ҳудудларига ҳам етиб борди. Довулли шамоллар дарахтларни ағдарди ва уйларнинг томларини шикастлади.

Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд Пайсанду бўлди. У ерда қисқа вақт ичида шунча кўп ёмғир ёғганидан, шаҳар сувга ғарқ бўлди.

Уругвайда кучли бўрон, Уругвайда тошқин

Табиий офат Пайсанду шаҳрини қамраб олди, Уругвай

Парагвайда бўрондан 2 та департамент жиддий зарар кўрди: Каагуасу и Итапуа.

Каагуасу департаментининг Пиндои шаҳри атрофида дўл, кучли шамол билан бирга келиб, маҳаллий аҳолининг асосий даромад манбаи бўлган қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказди. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Парагвайда кучли шамол, Парагвайда дўл

Пиндои шаҳрида дўл, Каагуасу департаменти, Парагвай

Шунингдек, Парана дарёси бўйидаги ҳудуд ва Карлос Антонио Лопес шаҳри ҳам жиддий зарар кўрди. У ерда уйлар томсиз қолди.

Бразилияда бўронлар мамлакат жанубидаги ва жануби-шарқидаги 6 та штатга таъсир қилди. Рио-Гранди-ду-Сул штатининг Синимбу муниципалитетида жойлашган Эстансия Шмидт шаҳрида атиги икки соат ичида 130 мм ёғингарчилик ёғди. Дўл бўронлари минтақадаги йўлларга ва экинларга катта зарар етказди.

Фермерлар йиғимни бошлаганларига қарамай, йўқотишлар жуда катта бўлиши ҳақида хабар беришди.

11 октябрь куни табиий офат Сан-Паулу ҳудудида 3 миллионга яқин одамни электр таъминотисиз қолдирди. Бу, мамлакатда ёмон об-ҳаво шароити туфайли бир ой ичида иккинчи маротаба электр энергиянинг кенг кўламли узилиши бўлди.

Шамол жуда кучли бўлди ва Риу-Гранди-ду-Сул штатининг қирғоқ бўйи муниципалитетларига жиддий зарар етказди. Озориу, Санту-Антониу-да-Патрулья, Трамандаи ва Имбе муниципалитетлари айниқса катта талофат кўрди. Бўрон дарахтларни ва устунларни ағдарди, мактаб биноларини ва атиги бир ой олдин қурилган театрни вайрон қилди.

Бразилияда кучли шамол, Бразилияда бўрон

Шквалли шамол бинони вайрон қиляпди, Бразилия

Хусусий автоматик метеостанция шамолнинг тезлиги 133 км/соатни ташкил этганини қайд этди.

24 октябрь куни атмосфера босими жуда паст кўрсатгичга тушиб кетди — тахминан 995 гПа. Шуни таъкидлаш жоизки, босим 1000 гПа га тушганида, пўртаналар юзага келиш хавфи жуда юқори бўлади, бундан ҳам паст кўрсаткичлар камдан-кам кузатилиб, одатда ўта ёмон об-ҳаво билан бирга келади.

Рио-де-Жанейро шаҳрида бўронли шамол швартов тросларини узиб, Губернатор Оролида таъмирда турган Abreu e Lima савдо кемасини пристандан улоқтириб юборди. Кема верфдан 200 метр узоқдаги қумлоққа ўтириб қолди.


Табиий офат 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди, бир киши бедарак йўқолди. Эҳтимол, сиз нимага биз иқлим офатларини ёритишни давом этяпмиз деган саволни ўзингизга берган бўлишингиз мумкин? Йўқ, сизни қўрқитиш ёки бу мавзуда канал рейтингини ошириш учун эмас. Бу воқеаларни қайта-қайта ёритиш учун жиддийроқ сабаб бор.

Бизнинг мақсадимиз — одамларга содир бўлаётган воқеалар ҳақида ишончли маълумот етказиш. «Глобал инқироз. Масъулият» форумини кўриб чиқиб, сиз тўлиқ маълумотга эга бўласиз ва келгуси бир неча йил ичида бизни нималар кутаётгани ҳақида билиб оласиз.

Огоҳлик — тайёргарликнинг биринчи босқичи, айниқса кутилмаган вазиятларда. Бундай маълумотни эшитган одам ўз минтақасида қандай иқлим таҳдидлари борлиги ҳақида суриштиради, тезкор рюкзакни тайёрлаб қўяди, ва табиий офатлар пайтида қандай ҳаракат қилиш кераклигини режалаштиради. Мисол учун, у тошқин пайтида машинани ёки бошқа нарсани сақлаб қолишга ҳаракат қилиш ўрнига, ўзининг ва яқинларининг хавфсизлиги ҳақида ўйлаши кераклигини билади.

Бундан ташқари, янгиликлардаги «бу илгари ҳам содир бўлган» деган сўзлар билан ўзини тинчлантирмайди. Ҳа, Испания илгари ҳам кучли ёмғирларни, Филиппин ва Хитой эса тайфунларни бошдан кечирган.

Аммо бундай жиддий аномалиялар илгари бир неча ўн ёки ҳатто юз йилда бир маротаба содир бўлган. Энди эса бундай ҳодисалар деярли ҳар куни кўплаб ҳудудларда содир бўляпти. Бу эса, ҳар биримиз кутилмаган вақтда табиий офатлар таъсири остида қолишимиз мумкинлигини англатади.

Ушбу маълумотни бошқаларга ҳам етказинг. Бу йўл орқали сиз ўз яқинларингизга юзага келиши мумкин бўлган вазиятларга тўғри тайёргарлик кўришларига ва тўғри ҳаракат қилишларига ёрдам берасиз. Эҳтимол сиз уларнинг ҳаётларини сақлаб қолишга ҳам сабабчи бўласиз.

Ушбу мақоланинг видеоверсияни бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!