Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 21 - 27 август 2024 йил

10 октябр 2024
Шарҳлар

Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг Трипура штати сўнгги ўттиз йил ичидаги энг кучли тошқинлардан зарар кўрди.

Тўрт кун давом этган ёмғирлар дарёлар сатҳининг кескин кўтарилишига, кўчкиларга ва кенг кўламли тошқинларга олиб келди. Улар штатнинг барча саккизта округларидаги 1 700 000 га яқин одамларга таъсир қилди. 117 000 дан зиёд одамлар 557 та вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди.

Ҳиндистонда тошқин, Ҳиндистонда кучли ёмғирлар, кўчкилар Ҳиндистон, Ҳиндистон метеорология департаменти

Трипура штати кучли тошқиндан зарар кўрди, Ҳиндистон

Мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар маркази (SEOC) 2024 йилнинг 26 август куни 26 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. 20 300 та уйлар зарар кўрди.

Энергетика вазирининг сўзларига кўра, фақат Гомати туманида 656,6 мм ёмғир ёғган бўлиб, бу одатдагидан 234% кўп.

Ҳиндистон метеорология департаменти Трипура штатининг 3 та округида қизил хавф даражасини, 5 та округида эса тўқ сариқ огоҳлантириш даражасини эълон қилди.


Бангладеш

Кучли ёмғирлар қўшни Бангладешда ҳам тошқинларни келтириб чиқарди ва миллионлаб одамлар учун даҳшатга айланди.

Бангладешда тошқин, Бангладешда табиий офатлар, Бангладешда кучли ёмғирлар

Кучли ёмғирлар бутун аҳоли пунктларини сув остида қолдирди, Бангладеш

Бутун аҳоли пунктлари буткул сувга ғарқ бўлди ва юз минглаб одамлар бошпана излашга мажбур бўлди. 3 654 та вақтинчалик бошпаналарда камида 415 273 киши жойлаштирилди.

Табиий офатларни бартараф этиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 25 август ҳолатига кўра, мамлакатнинг 11 та округида камида 20 киши ҳалок бўлган, 5 миллиондан зиёд одамлар зарар кўрди. Ноакхали, Фени ва Кумиля туманлари энг кўп зарар кўрди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сув кутилганидан тезроқ ва кўпроқ келган. Бу қутқарув ишларини жуда мураккаблаштирди ва катта иқтисодий зарар келтирди: балиқ етиштириладиган вольерлар, шолипоялар ва сабзавот майдонлари шикастланди. Кўприклар ва йўллар қисман ёки буткул вайрон бўлди.

1 047 029 нафар одамлар сув қуршовида электр энергиясиз, сувсиз ва озиқ-овқатсиз қолди. 887 000 оилаларда ичимлик суви йўқ. 25 август ҳолатига кўра, 1,1 миллионга яқин одамлар электр таъминотисиз.


Япония

21 август куни Япониянинг Токио шаҳрида кучли ёғингарчилик ёғди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Минато ҳудудида атиги бир соат ичида рекорд миқдорда ёғингарчилик ёғди — тахминан 100 мм. Токио метросининг Итигая ва Синдзюку каби баъзи бекатлари жиддий зарар кўрди: шифтдан сув оқиб, ўтиш жойларидаги зинапоялар шаршараларга ўхшаб қолди.

тошқин Япония, тошқин Токио, Токио метросини сув босди, Японияда рекорд даражадаги ёғингарчилик

Токиода сув остида қолган метро бекати, Япония

Канализация тўлиб кетгани сабабли, ёмғир сувининг босими остида йўлакдаги люкнинг қопқоғи отилиб, бир неча метр баландликка сув отилиб чиқди. Сибуя ҳудудидаги Одакю эстакадаси остидаги йўл сув остида қолди. Баландлиги 1,5 метрга етган тошқин учта енгил автомобилни ва юк машинасини блоклаб қўйди. Сув туфайли ҳайдовчилар машина эшикларини очиша олмади. Яхшиямки, қурбонлар бўлмади.


Таиланд

Таиландда кучли ёмғирлар, ундан кейинги тошқинлар ва кўчкилар камида 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 20 киши турли жароҳатлар олди. Табиий офатларни олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш департаменти (DPWD) маълумотларига кўра, 30 953 та хонадонлар зарар кўрди.

Таиландда тошқин, кўчки Таиланд, Пхукет ороли, Пхукетдаги фожиа, Пхукетдаги Будда ҳайкали, Пхукетдаги кўчки, Таиланддаги фожиа

Таиландда кучли тошқин

16-26 август кунлари, мамлакатнинг шимолидаги ва жанубидаги 13 та провинцияларда тошқинлар содир бўлди. 26 август ҳолатига кўра Чианграй, Пхаяо, Лампхун, Пхрэ, Сукхотай, Пхичит, Пхитсанулок и ва Накхонсаван провинцияларидаги 75 393 гектар майдон ҳали ҳам сув остида бўлиб, улардан 40 378 гектари —шолизорлар.

Таиланднинг машҳур сайёҳлик ороли Пхукетда катта фожиа юз берди. Муанг округида 22 августдан 23 августга ўтар кечаси 200 мм га яқин ёғингарчилик ёғди. Тўхтовсиз ёғган ёмғирлар ҳалокатли кўчкини келтириб чиқарди.

Деярли барча сайёҳлар улкан Будда ҳайкалини ва оролни томоша қилиш учун келадиган Наккерд тепалигидан лой массаси тушди.

Пхукет ороли, туризм Таиланд, Пхукет Будда ҳайкали, Пхукет кўчкиси, кўчки Таиланд

Улкан Будда ҳайкали ўрнатилган Наккерд тепалигидан ҳалокатли кўчли тушди, Пхукет ороли, Таиланд

Афсус, кўчки маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5 да, ҳали кўпчилик ухлаётган пайтда тушди. 13 киши ҳалок бўлди.


Саудия Арабистони

Саудия Арабистони Қироллигида 21-23 август кунлари экстремал об-ҳаво шароитлари туфайли Макка, Аль-Баха, Асир ва Мадина провинциялари учун энг юқори қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилди.

Ҳудудга кучли ёмғирлар, шквал шамоллар ва чанг бўронлари келиб уриб, транспорт ҳаракатини фалаж қилиб қўйди. Макка аҳолиси ва меҳмонлари бу ерда камдан кам учрайдиган момақалдироқлар ва кўплаб чақмоқлар билан келган бўрондан ҳайратда қолди.

Маккада тошқин, Маккада момақалдироқ, Асирда тош қулаши, Саудия Арабистонида тошқин, Мадинада тошқин

Жуда кўп чақмоқлар билан келган бўрон, Саудия Арабистони

Мадинада сув машинадаги бир гуруҳ одамларни оқизиб кетди. Ҳайрият ҳамма қутқарилди.

24 август куни Асир провинциясининг Ассалан дарасида кучли тош қулаши содир бўлиб, Махайл — Бахр Абу Сикина йўлидаги транспорт ҳаракатини фалаж қилиб қўйди ва ҳудудни қалин чанг билан қоплади.


АҚШ

22 август куни АҚШнинг Аризона штатидаги Гранд-Каньон миллий боғида кучли ёмғирлар ёғди ва атиги 30 дақиқадан сўнг тўсатдан кучли тошқин содир бўлди. Сув бир нечта кўприкларни ювиб кетди ва Хавасу шаршараси ҳудудидаги 200 нафар сайёҳларни қуршовда қолдирди.

АҚШда тошқин, Аризонада тошқин, Аризонада бўрон, Гранд-Каньон миллий боғи, Аризона штати

Шиддатли сув оқими кўприкларни вайрон қиляпди, Аризона штати, АҚШ

Шиддатли оқим битта аёлни оқизиб кетди. Афсус, у омон қолмади.

26 август куни мамлакатнинг бир нечта штатларида катта дўл ёғди. Буюк кўллар минтақасида бир қатор бўронлар содир бўлди. Тезлиги соатига 122,3 километрга етадиган шамоллар 1-тоифали довул кучига тенг бўлиб, 400 000 дан зиёд истеъмолчиларни электр энергиясиз қолдирди.

Иллинойс штатининг Вудсток шаҳрида 6 см дан катта дўл ёғди, Небраска штатининг О'нейлл шаҳрида эса, ўн сантиметрлик дўл автомобилларга катта зарар етказди.


Аномал дўл

Австралияда, Испанияда ва Россиянинг Олтой ўлкасида ҳам катта дўл ёғиши натижасида автомобиллар зарар кўрди.

Италиянинг Брешия провинциясида, катталиги тухумдай келадиган дўл ёғди. У Коккаллио коммунасидаги уйларнинг томларини шикастлади, шунингдек, узумзорларга катта зарар етказди. Шаҳар кўчалари дўл дарёларига айланди.

Италияда катта дўл, Италияда дўл узумзорларга зарар етказди

Дўл бўрони кўчаларни дарёларга айлантирди, Брешия провинцияси, Италия


Судан

Суданнинг шимоли-шарқида, Қизил денгиз штатидаги Порт-Судан шаҳридан 20 км узоқда жойлашган Арбаат тўғонининг қулаши ҳалокатли тошқинга олиб келди. Шиддатли сув оқимлари яқин атрофдаги 20 та қишлоқни том маънода ювиб кетди, яна 50 та қишлоқ жиддий зарар кўрди.

Суданда тошқин, Суданда кучли ёмғир, Суданда тўғон қулаши

Фалокатли тошқин оқибатида уйлар ва кўчалар сув остида қолди, Судан

50 мингга яқин одамлар бошпанасиз қолди. Тошқиндан омон қолиш учун қишлоқ аҳолиси тоғларга қочди ва у ерда янги таҳдидга — илонларга ва чаёнларга дуч келди.

SUNA Давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, кучли ёмғирлардан ва тўғоннинг ёрилишидан 132 киши ҳалок бўлган.


Хитой

Агар Саудия Арабистони чўлидаги тошқинларга кўпчилик ўрганиб қолган бўлса, Хитойнинг Такла-Макан чўлидаги тошқин маҳаллий аҳолини жуда ҳам ҳайрон қолдирди.

Ижтимоий тармоқларда қуйидаги изоҳлар кўпайиб кетди: «Чўлда тошқин бўлиши кимнинг ҳаёлига келибди?», «Туя чўкиб кетишини тасаввур ҳам қилмаган эди», «Табиат ҳақиқатдан ҳам ҳайрон қолдиришга қодир»...

24 август куни тошқин оқибатида чўлдаги йўл сув остида қолди ва баъзи транспорт воситалари юра олмай қолди.

Бир неча кун олдин, Ляонин провинциясининг Хулудао округида 12 соат ичида, одатда, бир йил давомида ёғадиган миқдорда ёмғир ёғди.

Хитойда тошқин, Хитойда рекорд ёмғир, Ляонингда тошқин

Ляонин провинциясида тошқин суви ўнлаб автомобилларни ювиб кетди, Хитой

Бу эса метаокузатувлар бошланган 1951 йилдан бери шаҳар учун рекорд кўрсаткич бўлди.

Кучли ёмғирлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолди. Биргина Хулудао округидаги қурбонлар сони 188 757 нафарни ташкил қилди.


Аномал ёғингарчиликлар дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилди. Бу ўтган ҳафтада содир бўлган воқеаларнинг ҳаммаси эмас.

Бундай мисли кўрилмаган ёғингарчиликлар ва тошқинлар океаннинг ва атмосферанинг рекорд даражада исиши билан боғлиқ. Океан сайёрамизнинг терморегуляциясида муҳим роль ўйнайди: у ортиқча иссиқликни Ер қаридан атмосферага ва ундан кейин космосга чиқаради. Бироқ, унинг углеводородлар билан ифлосланиши натижасида океаннинг иссиқлик ўтказувчанлиги сезиларли даражада издан чиқди.Ҳаддан ташқари қизиб бораётган океандан кўпроқ намлик буғланяпди, аммо иссиқроқ атмосфера уни ушлаб турибди. Натижада, олимлар атмосфера намлигининг сезиларли даражада ошишини қайд этишяпди. Турли мамлакатларнинг аҳолиси эса буни биз ҳар ҳафта шарҳларимизда ёритаётган экстремал ёғингарчиликлар ва ундан кейинги тошқинлар шаклида ҳис қилишяпди.

Шу ўринда савол юзага келади: наҳотки бундай вазиятда нимадир қилиш мумкин бўлса? Ҳа, мумкин. Бугунги кунда бундай технология аллақачон бор. Ва бу атмосфера суви генератори (АСГ). Кенг кўламда қўлланилганда, атмосфера суви генераторлари сайёранинг сув айланиши жараёнига киритилган сунъий фильтрга айланади. Бир неча йил давомида атмосфера суви генераторларидан фаол фойдаланилганидан кейин, океан ва атмосфера сезиларли даражада тозаланади. Бундан ташқари океан интенсив тарзда буғланганида совийди. Атмосфера суви генераторларининг оммавий қўлланилиши атмосферани совутади ва ундаги намликни камайтиради. Натижада, бўронларнинг ва довулларнинг кучи пасаяди, экстремал ёғингарчилик миқдори камаяди. Бу миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади ва кўп миллиард долларлик иқтисодий зарарни олдини олади.

Бу комментарийларда энг кўп бериладиган саволлардан бирига жавоб: қандай қилиб океанни тозалаш мумкин. Океандаги сувни фильтрлашнинг ҳожати йўқ, уни ҳаводан олишнинг ўзи кифоя.

Сизга ҳужжатли фильмнинг тўлиқ версияси билан танишиб чиқишни таклиф қиламиз, унда ҳозирда ишлаётган АСГ ва уларни келгусида кенг миқёсда тадбиқ этиш режалари ҳақида маълумот берилган.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!