Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 18 - 24 сентябрь 2024 йил

24 октябр 2024
Шарҳлар

ЖАР ва Лесото

20 сентябрдан бошлаб Африканинг жанубий ҳудудларини камдан-кам учрайдиган қор бўрони қамраб олди ва йўлларда тартибсизликларни келтириб чиқарди. Жанубий Африканинг чегара назорати бошқармаси Лесото билан 3 та чегара пунктини ёпди.

ЖАР ва Лесотонинг баъзи ҳудудларида қор уюмларининг баландлиги 2 метрга етди. Бу эса ҳатто қишнинг ўрталаридаги одатий кўрчаткичлардан анча юқори. Жанубий Африкадаги Шарқий Кейп, Квазулу-Натал, Фри-Стейт ва Гаутенг провинциялари айниқса катта зарар кўрди.

Қор уюмлари харакатни фалаж қилиб қўйди, шу жумладан Жанубий Африканинг асосий транспорт артерияларидан бири бўлган Йоханнесбург ва Дурбан шаҳарлари ўртасидаги 3-автомагистралда ҳам.

Жанубий Африкада қор, ЖАРда қор, Лесотода қор

Қор уюмлари Жанубий Африканинг асосий транспорт артерияларидан бирида ҳаракатни фалаж қилиб қўйди

Кўплаб ҳайдовчилар қутқарувчиларнинг ёрдамини кутиб, тунни ўз машиналарида, озиқ-овқатсиз ва сувсиз ўтказишди. Баъзилари эса қор тузоғида бир суткадан кўп қолиб кетишди. Бир киши совуқ уришидан ҳалок бўлди.

Лесото пойтахти Масеруда болалар бир неча кун давомида мактабларда қолиб кетишди.

Жанубий Африкада қор фақат қишда, тоғли ҳудудларда ёғади. Одатда қор жиддий оқибатларга олиб келадиган даражада кўп бўлмайди. Шунинг учун, қишнинг ўрталаридаги меъёрдан ҳам кўп ёғган ушбу ғайриоддий кеч ва аномал кучли қор (Жанубий яримшарда қиш июндан августгача давом этади), синоптиклар томонидан экстремал деб тан олинди. 

Бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам кутилмаганда қор тузоғига тушиб, аномал совуқ ҳавога дуч келишди.


Аргентина

22 сентябрь куни Аргентинанинг Анд тоғларида тўсатдан баҳорги қор ёғгани сабабли Кристо-Редентор — Лос-Либертадорес халқаро туннели ёпилди. Дам олиш кунлари Аргентинага келган 7 000 га яқин сайёҳлар Мендоса провинциясида қолиб кетишди.

Юк ташиш жараёни издан чиқди. Минглаб юк машиналари Тинч океанидаги портларга юк олиб бориш учун техник хизмат кўрсатиш станцияларида қолиб кетди.

Неукен ва Рио-Негро провинцияларида жуда кучли қор ёғди. Ғайриоддий қор мамлакат жанубидаги бир нечта довонларнинг, шу жумладан, халқаро Пино Ачадо довонининг ёпилишига олиб келди. Оқибатда 150 га яқин юк машиналари Лас-Лахас шаҳрида қолиб, қўшни Чили давлатига чиқиб кета олмади.

Аргентинада қор, Анд тоғларида қор, Аргентинада довонларнинг ёпилиши, Чили ва Аргентина ўртасидаги довон

Анд тоғларида тўсатдан ёғган баҳорги қор, Аргентина


Мўғилистон

Мўғулистонда ғайриоддий эрта қиш келиши кузатиляпди. Мамлакатнинг шимолий, ғарбий ва марказий провинциялари аҳолиси эрта совуқдан азият чекди. 18 сентябрь куни бир нечта ҳудудларда 7 см гача қор ёғди, ҳаво ҳароратиси -5 °C гача пасайди.

Мўғулистонда қор, Мўғулистонда кескин совуқ тушиши, Мўғулистонда эрта қиш

Мўғулистонда қишнинг ғайриоддий эрта бошланиши

Айниқса, кўчманчи чорвадорлар ва деҳқонлар катта зарар кўрди. Кутилмаганда совуқ тушиши ҳосилга, шунингдек, сабзавот захираларига хавф туғдирди.


Ҳарорат аномалиялари

Шу вақтнинг ўзида, сайёрамизнинг аксарият қисмида аномал юқори ҳароратлар қайд этилди. Жорий йилнинг сентябрь ойида дунёнинг деярли барча мамлакатларида иссиқлик рекордлари янгиланди.

аномал ҳарорат, Эрондаги жазирама, Жанубий Америкадаги жазирама, Европада аномал жазирама, Европада аномал совуқ об-ҳаво, Италиядаги совуқ об-ҳаво, Канададаги жазирама, Яқин Шарқдаги жазирама

Хариталар турли ҳудудларда ҳароратнинг меъёрга нисбатан оғишини акс этади

Канадада ҳаво аномал иссиқ бўлди. 22 сентябрь куни шимолий Нунавут провинциясидаги Клайд-Ривер қишлоғида сентябрь ойи учун рекорд ўрнатилди — +16,5 °С. Одатда йилнинг бу вақтида, бу ерда ўртача максимал ҳарорат +2 °C дан ошмайди.

Сентябрь баҳорнинг биринчи ойи ҳисобланадиган Жанубий Американинг Боливия, Аргентина, Парагвай ва Бразилия каби бир нечта мамлакатларида экстремал жазирама турди.

22 сентябрь куни Боливиянинг Вилья-Монтес шаҳрида ҳаво +45 °C гача қизиди. Бу эса иқлим меъёридан 12,5 даражага юқори.

Бразилияда Жанубий яримшарда сентябрь учун энг юқори минимал ҳаво ҳарорати қайд этилди. 23 сентябр куни Куяба шаҳрида ҳаво ҳарорати +30,9 °C дан пастга тушмади.

Эронда 23 сентябрь куни денгиз сатҳидан 500 метр баландликда жойлашган Кехнудж шаҳрида ҳаво ҳарорати +47 °C га етди ва ушбу баландлик учун жаҳон рекорди бўлди.

Худди шу куни Бангладеш, Непал ва Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги станцияларнинг деярли 100% катта фарқ билан ўз рекордларини янгилади. Мисол учун, Непалнинг Джанакпур шаҳрида +40,5 °C, Ҳиндистоннинг Дибругарх шаҳрида эса +39,5 °C қайд этилди.

Европада эса катта ҳарорат контрастлари кузатилди: Шимолий Европада рекорд жазирама турган бир вақтда, Италия ва Болқон яримороли мамлакатларида аномал совуқлар қайд этилди.


«Пуласан» тайфуну

19 сентябр куни «Пуласан» тайфуни Хитойга келиб урди ва икки маротаба қуруқликка чиқди. У дастлаб Чжэцзян провинциясининг Чжоушань округидаги Дайшань уездига, кейин эса Шанхай мегаполисидаги Фэнсянь туманига келиб урди.

6 соат ичида 300 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди ва минтақанинг тарихий рекордини янгилади.

Пуласан тайфуни, Шанхайдаги тайфун, Хитойда тайфун, Хитойда тошқин, Шанхайда тошқин.

Сув босган Шанхай кўчалари, Хитой

Мегаполиснинг катта қисми сув остида қолди, шаҳарликлар ўзлари ясаган қайиқларда ҳаракатланишга мажбур бўлишди. «Пуласан» Шанхайнинг Цинпу туманида кўп уюрмали торнадони юзага келтириб чиқарди.

20 сентябрь ҳолатига, ушбу ҳудуддан 112 000 одам эвакуация қилинди, поездлар ва паромлар қатнови тўхтатилди. Деярли 650 та кемалар хавфсиз жойларга йўналтирилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, тайфунлар одатда Шанхайдан анча жанубдаги ҳудудларда мамлакат соҳилига чиқади. Лекин атиги бир ҳафта ичида, мегаполисга кетма-кет иккита тайфун келиб урди: 16 сентябрь куни — «Бебинка» тайфуни, бир неча кун ўтгач эса — «Пуласан» тайфуни.

«Пуласан» тайфуни ўз кучини тропик бўрон даражасигача йўқотган бўлишига қарамай, Жанубий Корея ва Япония аҳолиси учун жуда кўп миқдордаги ёғингарчиликларни ва фожиали оқибатларни олиб келди. 21 сентябрь куни Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри Пусанда бир кечада 223,8 мм ёғингарчилик ёғди. Аҳоли турар жойлари сув остида қолди, юзлаб одамлар эвакуация қилинди.

Пуласан тайфуни Жанубий Кореяда, Пусандаги воронкалар, Жанубий Кореяда ер ўпирилишлари, Жанубий Кореядаги тошқин, Пусандаги тошқин

Ҳаддан ташқари кўп миқдордаги ёғингарчиликдан кўчалар сув остида қолди, Жанубий Корея

Тошқиндан ташқари, шаҳарда ер ўпирилиши ҳам содир бўлди. Узунлиги 10 метр, кенглиги 5 метр, чуқурлиги эса 8 метр бўлган улкан воронка Сасанг туманидаги йўлда иккита юк машинасини ютиб кетди.

21 сентябрь куни Япониянинг Исикава префектурасида 16 та дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб, кўп уйларни сув остида қолдирди. Вадзима шаҳрида бир соат ичида 120 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди. Бу ерда, ҳамда Судзу шаҳрида бир суткада ёғган ёмғир миқдори бўйича рекордлар ўрнатилди: Вадзима шаҳрида — 354 мм, Судзу шаҳрида — 258 мм ёғингарчилик. Бу ҳудудда илгари бундай кўламда ёғингарчиликлар ҳеч қачон кузатилмаган.

Японияда Пуласан тайфуни, Японияда ёғингарчилик рекорди, Японияда тошқин, Исикавада тошқин, Ямагата тезюрар поездлари

Исикава префектурасида рекорд миқдордаги ёғингарчиликлар тошқинларни келтириб чиқарди, Япония

Натижада, 22 сентябрь маълумотларига кўра, 2 000 дан зиёд одамларни эвакуацияга қилишга тўғри келди.

Ямагата ва Синдзё станциялари ўртасидаги тезюрар линияда поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди.

Ното ярим оролининг шимолида 60 дан кўп кўчкилар ва селлар тушди. Судзу шаҳрида кўп уйлар тупроқ ва тош остида қолди. 21 сентябрь куни эса Вадзима шаҳрида ўз қирғоқларидан чиққан дарё фақат фундаментларни қолдириб, бир нечта уйларни ювиб кетди.

Кўп йўллар вайрон бўлди ёки ўтиб бўлмайдиган бўлиб қолди, шиддатли сув оқимлари кўприкларни ювиб кетди. Натижада Вадзима, Судзу ва Ното шаҳарлари атрофидаги 115 та қишлоқлар ташқи дунёдан узилиб қолди.

5 060 га яқин хонадонлар сувсиз қолди, электр таъминоти ҳам издан чиқди.

23 сентябрь ҳолатига кўра, табиий офат оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди.

2024 йилнинг 1 январь куни Ното ярим оролида юз берган зилзила туфайли ўз уйларидан айрилган одамлар учун бу тошқин янги офат бўлди. Исикава префектурасининг расмийлари 22 сентябрь куни берган маълумотларига кўра, тошқин оқибатида Судзу ва Вадзима шаҳарларининг 9 та туманидаги вақтинчалик уйлар зарар кўрган.

Японияда Пуласан тайфуни, Японияда тошқин, Японияда кўчки, Исикавада кўчки

Вадзима шаҳрида ўз қирғоқларидан чиққан дарё уйларга ва инфратузилмага зарар етказди, Япония

Зилзиладан 9 ой ўтгач одамлар учун вақтинчалик турар-жойларни қуриш давом этаётган бир вақтда, тошқин қуриб бўлинган уйларни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирди. 80 яшар бир аёлнинг айтишича, зилзиладан омон қолганидан кейин у бир неча ой давомида спорт залдаги матларда ухлашга мажбур бўлган. У оддий тўшакка қайтганига кўп вақт ўтмасдан, ҳамма нарса ифлос сув остида қолди. Одамлар қишни яна совуқ машиналарда ёки спорт залларида ўтказишлари мумкин.


Ер ўпирилишлари

Жанубий Корея аҳолиси орасида хавотир ортиб боряпди, чунки бутун мамлакат бўйлаб ер ўпирилишлари ва чўкишлар содир бўляпди. Ер хавфсизлигини бошқариш Миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 2 январидан, 2024 йилнинг 29 августига қадар мамлакатда 1 365 та шундай ҳодисалар содир бўлган. Уларнинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 60 дан зиёд одамлар жароҳат олган.

19 сентябрь куни, Россиянинг Иркутск вилоятидаги Нукутский туманида жойлашган Мельхитуй қишлоғи яқинида ҳосил йиғаётган комбайн улкан воронкага тушиб кетган. Афсус, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Иркутск вилоятидаги воронка, Россияда воронка, Иркутск вилоятида комбайн воронкага тушиб кетди, Россияда карст воронкалари

Мельхитуй қишлоғи яқинидаги далада пайдо бўлган воронкага комбайн тушиб кетди, Россия

20 сентябрь куни Мексиканинг Пуэбла штатидаги Амозок муниципалитетида жойлашган Чачапа саноат паркида, улкан воронка пайдо бўлиб, унга трактор прицепи билан тушиб кетган. Тракторнинг олди ғилдираклари ва ҳайдовчи кабинаси эса ҳавога кўтарилиб қолган.

Бу мамлакатда бир ҳафтада очилган тўртинчи воронка. Гуанахуато штатининг Ирапуато шаҳридаги тарихий марказда пиёдалар йўлаги ўпирилиб тушди. Чуқурга фургондаги бир оила ва кока-кола юк машинаси тушиб кетди. Натижада тўрт киши енгил тан жароҳатлари олди.

Мексикада ер ўпирилишлари, Мексикада карст воронкалари, Мексикада юк машинаси чуқурга тушиб кетди

Ирапуато шаҳрида иккита машина воронкага тушиб кетди, Мексика

Мехико штатининг пойтахти Мехико шаҳрида ва Халиско штатидаги Тлакепаке шаҳрида яна иккита ер ўпирилиш ҳолатлари қайд этилди.

Туркияда ҳам тобора кўпроқ воронкалар пайдо бўла бошлади. Бу муаммо, айниқса, қишлоқ хўжалигида ихтисослашган Конья провинциясига таъсир қиляпди. Бу ҳодиса минтақа учун янгилик эмас, аммо янги воронкалар сонининг ортиб бораётгани маҳаллий аҳолини хавотирга соляпди.

Туркиядаги воронкалар, Туркияда карст воронкалари, Коньедаги ер ўпирилишлари

Ердаги улкан воронкалар, Туркия

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотларига кўра, фақатгина жорий йилнинг ёзида 2700 дан зиёд сиртки деформациялар ва носейсмик ёриқлар аниқланган. Бу янги воронкаларнинг пайдо бўлиш хавфига ишора қиляпди.


Франция

23 сентябрь куни Францияга бир қатор кучли бўронлар келиб уриб, ўзи билан кучли жала ёмғирларни ва тошқинларни олиб келди. Фалокатнинг асосий кучи Каннга тушди. Ёмғирнинг интенсивлиги ҳалокатли бўлди: атиги 21 дақиқа ичида 37,7 мм ёмғир ёғди.

тошқин Франция, тошқин Канн, Каннда кучли ёмғирлар, Францияда бўронлар

Канн кўчаларида тошқин, Франция

Шиддатли оқим кўчаларда автомобилларни оқизиб кетди ва вайронагарчиликларни келтириб чиқарди.


Италия

«Борис» бўрони Марказий Европада кенг кўламли тошқинларни келтириб чиқарганидан бир неча кун ўткач, 18 сентябрь куни у Италиянинг шимоли-шарқий қисмига келиб урди.

Кўплаб шаҳарлар сув остида қолди, 1 500 га яқин аҳоли эвакуация қилинди, икки киши бедарак йўқолди.

Марке минтақасидаги Фальконара шаҳрида аномал жала ёғди — икки кун ичида 204 мм ёмғир ёғди. Бу сентябрь ойининг ўртача ёғингарчилик миқдоридан 3 баробар кўп (сентябрь ойининг ўртача меъёри — 64 мм ёғингарчилик).

Апеннин ярим оролининг тоғли ҳудудларида 300 мм дан зиёд ёмғир ёғиб, кўплаб кўчкиларга ва йўлларнинг ёпилишига олиб келди. Эмилия-Романья минтақаси энг кўп зарар кўрди. Равенна шаҳрида мактаблар, кутубхоналар ва боғлар ёпилди, Болон университети имтиҳонларни ва дарсларни бекор қилди. Минтақада йўллар вайрон бўлди, поездлар қатнови жиддий издан чиқди.

Италияда тошқин, Эмилия-Романьяда тошқин, Равеннада тошқин, Италияда Борис бўрони

Кучли ёмғир туфайли Равенна шаҳрида кўчалар сув остида қолди, Италия

Фаэнце шаҳрида дарёларнинг сатҳи кескин кўтарилиб, шаҳарни сув босди. Кўп одамлар тунда қайиқларда ўз уйларини шошилинч тарзда тарк этишга мажбур бўлди.

Бу Эмилия-Романьяда сўнгги 16 ой ичида содир бўлган учинчи йирик тошқин. Одамлар аянчда: улар ўтган йилнинг май ойида содир бўлган ҳалокатли тошқиндан ҳали тўлиқ тикланишга улгурмасларидан, яна вайронали офат эпицентрига тушиб қолишди. Таъмирланган ва бўялган уйлар яна ифлос сув остида қолди.

Бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларга қараб, ҳозир энг аҳмоқ одам ҳам дунё жар ёқасида турганини кўряпди. Аммо парадокс шундаки, ҳатто фалокатни бошдан кечирганлар ҳам — мисол учун Италиядаги Эмили-Романья шаҳри — уйларини тиклаб, энг ёмони ортда қолди деган ҳаёл билан аввалгидай яшашни давом эттиряпдилар. Лекин, яна янги фалокат келиб, ҳаммаси такрорланябди. Афтидан, охирги бўроннинг оқибатларини бартараф этишга улгурмасларидан, янгиси келсагина, одамларнинг кўзи очила бошлайди. Ёки Японияда бўлгани каби, турли хил офатлар бирга келса: зилзила содир бўлганидан сўнг одамлар ўз уйларини қайта тиклашга улгурмасларидан, уларнинг уйлари яна вайрон бўлди, фақат бу сафар тошқиндан. Қачонки шунга ўхшаш вазият бутун дунё бўйлаб шиддат билан ривожланишни бошласагина, одамлар нимадир қилиш кераклиги ҳақида ўйлашни бошлашади. Аммо унда жуда кеч бўлиши мумкин. Одамлар омон қолиш билан овора бўлганида, сайёрани қутқариш масаласини ҳал қиладиган ҳеч ким бўлмайди.

Ҳозирча бизда ҳали ҳам имконият бор: бизда иқлим муаммосини ҳал қила оладиган олимлар, тадқиқот институтлари, лабораториялар, техника, интернет ва инсониятни қутқариш учун зарур бўлган нарсаларнинг аксарияти бор.

Ақл-идроки ва ҳатто бир томчи инсонийлиги қолган ҳар бир одам муаммони ўрганиб чиқиши ва иқлим таҳдидини бартараф этиш учун илмий салоҳиятни бирлаштиришга, ҳамда ҳар бир одамнинг ҳаёти каби энг асосий қадрият асосида бутун инсониятни бирлаштиришга жамоатчилик талабини яратиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиши керак.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин.

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!