Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 11 - 17 сентябрь 2024 йил

18 октябр 2024
Шарҳлар

«Борис» бўрони

«Борис» бўрони бир неча кун давомида марказий ва шарқий Европани ларзага солди. Австрия, Польша, Чехия, Руминия, Словакия, Венгрия, Молдова, Украина ва Германия аҳолиси табиий офатларнинг зарбасидан азият чекди.

Чехияда шимолий ва жанубий Моравия айниқса катта зарар кўрди.

Есеник метеостанцияси ҳудудида атиги 4 кун ичида 463,7 мм ёғингарчилик ёғди. Бу кўрсаткич ярим йиллик меъёрдан кўп.

Чехиядаги тошқин, Чехияда Борис бўрони, Моравияда тошқин, Чехияда эвакуация

Литовел шаҳрининг кўчаларини сув босди, Чехия

Есеник тоғларидаги шаҳарлар ва қишлоқлар сув остида қолди ва айрим жойларда 2 метрга етадиган шиддатли сув оқимлари билан ташқи дунёдан узилиб қолди. Ҳарбийлар аҳолини эвакуация қилишга ёрдам бериш учун вертолёт жўнатди. Морава дарёсидаги сув сатҳининг кўтарилиши туфайли Литовел шаҳрининг тахминан 70% сув остида қолди.

Мактаблар ва тиббиёт муассасалари ёпилди. Шаҳар алоқасиз, электрсиз ва транспортсиз қолди.

Опава мэрининг сўзларига кўра, у ердан 10 000 киши, яъни аҳолининг бешдан бир қисми эвакуация қилинди. Бу табиий офат «аср тошқини» деб аталган 1997 йилдаги тарихий воқеадан ҳам ошиб тушди.

 Остравадаги тошқин туфайли шаҳарни ва унинг атрофидаги ҳудудларни иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлайдиган электр станцияни, ҳамда иккитата кимё заводини ёпишга тўғри келди.

Острава шаҳридаги электр станция, Чехиядаги тошқин, Остравадаги электр станция тўхтатилди

Острава шаҳридаги электр станция тошқин туфайли ёпилди

Мамлакатда 260 000 га яқин хонадонлар электр таъминотисиз қолди, ўнлаб темир йўлларда ва автомобиль йўлларида ҳаракат тўхтади. 18 сентябрь ҳолатига кўра, бўрон 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 8 киши бедарак йўқолди.

Австриянинг шимоли-шарқидаги айрим ҳудудлар табиий офат зонаси деб эълон қилинди. Деярли 48 соат тўхтамай ёғган қор, тезлиги 146 км/соатга етадиган кучли шамоллар билан бирга Альп тоғларида экстремал шароитларни яратди.

Альп тоғларида қор, Австриянинг Альп тоғларида қор, Австрияда Борис бўрони, Австрияда табиий офат

Австриянинг Альп тоғларида аномал кўп қор ёғди

Тироль федерал ерининг тоғларида қор уюмларининг баландлиги 1 метрга етди. Бу эса сентябрь ўрталарида жуда кам учрайдиган холат. Минтақада транспорт алоқалари тўхтатилди.

Кўчки туфайли бир киши бедарак йўқолди.

Австриянинг пойтахти Венада кичик дарё ўз қирғоқларидан тошиб, яқин атрофнинг сув остида қолишига сабаб бўлди. Вена дарёсининг сатҳи бир суткада 50 см дан 2,26 метргача кўтарилди.

Австрияда тошқини, Венада тошқин, Австрияда Борис бўрони, Австрияда транспорт ҳаракатидаги узилишлар

Шаҳар кўчалари катта миқдордаги ёғингарчилик туфайли сув остида қолди, Австрия

Вена метросининг бешта йўналишидан тўрттаси ёпилди. Тошқин бутун Австрия бўйлаб транспорт ҳаракатидаги узилишларга ва кўплаб поездларнинг бекор қилинишига олиб келди. 18 сентябрь ҳолатига кўра, Австрияда табиий офатдан 5 киши ҳалок бўлди.

Инфратузилмадан ташқари табиат ҳам зарар кўрди. Минглаб қалдирғочлар қишлаш учун Африкага учиб кетишга улгурмасидан нобуд бўлди. Кучли ёмғир туфайли қушлар учун асосий озиқ-овқат бўлган ҳашаротлар йўқ бўлди, совуқ эса уларнинг ўлимини тезлаштирди.

Руминияда 14 сентябрь куни жойларда 160 мм гача ёғингарчилик ёғди ва минглаб одамлар тошқин зонасида қолиб кетди. Галац ва Васлуй округлари энг кўп зарар кўрди. 18 сентябрь ҳолатига кўра мамлакатда 7 киши ҳалок бўлган.

Руминияда тошқин, Галацда тошқин, Руминияда Борис бўрони, Black Hawk вертолёти

«Борис» бўрони Руминияда кучли тошқинларни келтириб чиқарди

Одамларни қайиқлар ёрдамида қутқаришди. Ёрдам кўрсатиш учун Black Hawk вертолёти ҳам жалб қилинди.

Галацда зарар кўрган Слобозиа Конахи номли қишлоқнинг мэри, тошқинни «фожиали кўламдаги офат» деб таърифлади. Галацда 25 000 киши электрсиз қолди.

Польшада мамлакатнинг жануби-ғарбий минтақаси энг кўп зарар кўрди. Польша ҳукумати табиий офат ҳолатини эълон қилди. Одамларни қутқаришга армия жалб қилинди.

Қуйи Силезия воеводалигидаги Строне-Слёнск шаҳрида тўғоннинг ёрилиши кўприкнинг қулашига, ҳамда кўчаларнинг ва уйларнинг сув остида қолишига сабаб бўлди.

Польшада тошқин, Польшада Борис бўрони, Польшада кўприкнинг қўлаши, Польшада тўғоннинг ёрилиши, Польшада табиий офат

Тўғоннинг ёрилиши туфайли Строне-Слёнск шаҳрида кўприкнинг қулаши

Опольское воеводалигида жойлашган Глухолазахда яна бир кўприк қулаб тушди. Кўплаб кўчалар қалин лой қатлами билан қопланди.

Клодзко шаҳрида маҳаллий аҳолига ёрдам бераётган аскарларнинг ўзи тошқин тузоғига тушиб қолди. Шаҳар мэри, шаҳар табиий офат билан «жангда ютқазганини» ва вазият «критик»даражада эканини эълон қилди.

Ниса-Клодзка дарёсидаги иккита тўғон сув босимига бардош бера олмади, шунинг учун 44 000 аҳоли эвакуация қилишга чақирилди. 15 сентябрь куни Ниса шаҳридаги тўғон ёрилди, эртаси куни эса Топола сув омборининг тўғони ҳам ёрилди.

18 сентябрь ҳолатига кўра Польшадаги бўрондан 7 киши ҳалок бўлди.

Арктикадан жуда совуқ ҳаво, Ўрта ер денгизидан жуда иссиқ ҳаво билан тўқнашганида, турли хил об-ҳаво омиллари ушбу «мукаммал бўронни» яратди. «Борис» бўрони мана шу иккита юқори босимли зона ўртасида қолиб кетгани сабабли жуда узоқ вақт давомида бир жойда туриб, ҳаддан ташқари кўп ёмғир ёғдиришга улгурди.

Иқлимшуноснинг сўзларига кўра, «Марказий Европанинг баъзи жойларида бундай об-ҳаво ҳодисаси нафақат сентябрь ойида, балки бошқа ойларда ҳам ҳеч қачон қайд этилмаган».


«Яги» тайфуни

Деярли бир ҳафта олдин ўз кучини йўқотган ва тарқалиб кетган «Яги» супертайфунининг қолдиқлари жануби-шарқий Осиёнинг Вьетнам, Таиланд, Мьянма ва Лаос каби мамлакатларида ҳалокатли ёмғирларни ва тошқинларни келтириб чиқаришни давом этди.

Мьянмада энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири мамлакат пойтахти Найпьидо бўлди. У ерда 320 000 дан зиёд одамлар бошпана излашга мажбур бўлди, чунки уларнинг уйлари сув остида қолди.

Мьянмада тошқин, Мьянмада Яги тайфуни, Мьянмада табиий офат

Минглаб одамлар вайрон бўлган уйларини тарк этишга мажбур бўлди, Мьянма

Мандалай минтақасида Самонг тўғони ёрилганидан сўнг, 20 та қишлоқ сатҳи 2,44 метрга етган сув остида қолди.

Мамлакатнинг асосий Янгон — Мандалай темир йўл линиясида ҳаракат тўхтатилди.

Баго минтақасида 300 дан зиёд одамлар сув тузоғига тушиб қолди. Ситаун дарёси тошқин тўсиқларини ёриб ўтди, қутқарувчиларда одамларни эвакуация қилиш учун қайиқлар етмади. Таиланд билан чегарадош ҳудуддаги эвакуация лагерларини сув ювиб кетди. Кўприкларнинг ва йўлларнинг қулаши эса кўплаб ҳудудларни ташқи дунёдан узиб қўйди. 

Вьетнам ҳақиқий фалокатни бошдан кечирди: тайфун қирғоқ бўйидаги ҳудудларга бевосита келиб ургандан сўнг, мамлакат шимолини янада катта вайронагарчиликлар келтириб чиқарган кучли ёмғирлар қамраб олди.

Вьетнамдаги тошқин,  Вьетнамда Яги тайфуни, Вьетнамда Яги тайфунидан кейинги зарар

Кучли ёмғирлар инфратузилмага жиддий зарар етказди, Вьетнам

Табиий офат 257 000 та уйга зарар етказди, 305 та тўғонни ва 1 300 та мактабни вайрон қилди, 310 000 дан зиёд дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. 2,3 млн бош чорва ва паррандалар нобуд бўлди.

Таиландда мамлакат шимолини сув босди. Чианграй провинцияси айниқса катта зарар кўрди. Соҳил бўйидаги қишлоқлар сув остида қолди.

Таиландда тошқин, Яги тайфуни Таиланд, табиий офат Таиланд

«Яги» супертайфуни ҳалокатли ёмғирларни олиб келди, Таиланд

Чианграй аэропортидаги барча рейслар бекор қилинди.

Чианграй провинциясининг Мэсаи шаҳридаги тошқин сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли тошқин бўлди.

15 сентябрь ҳолатига кўра, «Яги» дунёнинг 6 та мамлакатида 800 дан зиёд одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, 500 дан зиёд одамлар бедарак йўқолди.


«Бебинка» тайфуни

16 сентябрь куни 25 млн аҳоли истиқомат қиладиган Хитой мегаполиси Шанхайга «Бебинка» тайфуни — сўнгги 75 йил ичидаги энг кучли тайфун келиб урди.

Цзянсу, Аньхой ва Чжэцзян провинцияларига ҳам зарар кўрди.

Тайфун тезлиги 150 км/соатдан ошадиган жуда кучли шамолларни, жала ёмғирларини ва тошқинларни олиб келди.

Расмийлар мактабларни ёпиб, аҳолига уйда қолишни маслаҳат берди.

тайфун, Хитойда Бебинка, тайфун Бебинка Шанхай, Шанхайда табиий офат, Шанхайдаги энг кучли тайфун

«Бебинка» тайфуни Шанхайга вайронагарчиликлар келтирди, Хитой

414 000 дан зиёд одамлар эвакуация қилинди. Аэропортлар 1 400 дан кўп рейсларни бекор қилди. Паром ва темир йўл хизматлари нафақат Шанхайда, балки қўшни провинцияларда ҳам тўхтатилди.

17 сентябрь куни Цзянсу и Шаньдун провинцияларида тайфун ўндан зиёд торнадоларни келтириб чиқарди.

Табиий офатдан икки киши ҳалок бўлди.

Тайфунлар камдан-кам ҳолларда Шанхайгача етиб боради, одатда улар анча жанубдаги ҳудудларда қирғоққа чиқади. Бу эса содир бўлган ҳодисани жуда ноёб ва хавфли қилади.


«Франсин» тропик бўрони

2-тоифали «Франсин» тропик бўрони, 11 сентябрь куни АҚШнинг Луизиана штатига келиб урди. Терребон округида шамол тезлиги 160 км/соатга етди.

Довул олиб келган кучли ёғингарчилик туфайли 10 млн одам тошқин хавфи остида қолди.

Эртаси куни эрталаб Луизиана ва Миссисипининг деярли 460 000 аҳолиси светсиз қолди.

Франсин бўрони АҚШ, Францин довули Луизиана, Миссисипидаги Франсин бўрони, Франсин тропик бўрони

Довулли шамол уйларнинг томларини учириб кетди, АҚШ

Янги Орлеан шаҳри ва унинг атрофида бир неча соат ичида бир ойлик меъёрдан кўп ёғингарчилик ёғди. Баъзи жойларда эса атиги тўққиз дақиқа ичида ақл бовар қилмайдиган 12,7 мм ёмғир ёғди.

Янги Орлеан аэропортида барча рейслар бекор қилинди. Бу ерда метеостанция 186 мм ёғингарчилик қайд этди (Нью-Орлеанда сентябрь ойининг ўртача ёғингарчилик меъёри — 116,2 мм).

«Франсин» довулида иккита ўзига хос хусусият яққол номоён бўлди: қуруқликка чиқишдан аввал кескин тезлашиш ва ўзи билан олиб келган ҳаддан ташқари катта миқдордаги ёғингарчилик.


Потенциал циклон 8

АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги соҳил бўйида рекорд миқдорда ёмғир ёғди.

16 сентябрь куни машҳур курорт шаҳри Каролина Бичда 12 соат ичида ақл бовар қилмайдиган 457 мм ёғингарчилик ёғди. Иқлимшуносларнинг фикрига кўра, бундай ҳодиса 1 000 йилда бир маротаба содир бўлади.

Каролина Бичдаги тошқин, Потенциал циклон 8, АҚШда тошқин, Шимолий Каролинада тошқин, АҚШда минг йилда бир маротаба содир бўладиган тошқин, АҚШда рекорд ёғингарчилик

Каролина Бич шаҳрида ақл бовар қилмайдиган миқдорда ёғингарчилик ёғди, АҚШ

Бошқа туманларда 300 мм дан кўп ёмғир қайд этилди, шамол тезлиги эса 124 км/соатга етди. Йўллар сув остида қолди. Баъзи жойларда тошқин чуқурлиги бир метрга етди.

Сув транспорт воситаларини фалаж қилиб қўйди, уйлар сув остида қолди. Бу эса ўз навбатида кўплаб қутқарув операцияларига олиб келди.

Тошқин АҚШ, Шимолий Каролинада тошқин, потенциал циклон 8 Шимолий Каролина

Кучли ёмғирлардан кейин уйларни сув босди, АҚШ

Санни Пойнт шаҳрида бир ойлик меъёрдан кўп ёғингарчилик ёғди. У ерда атиги 3 соат ичида деярли 230 мм ёмғир ёғди.

Қўшни Брунсуик округида ҳам тошқин содир бўлди. 16 сентябрь куни бу ерда ёғингарчилик меъёри соатига 127 мм дан ошди.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу тарихий ёғингарчиликларни иқлимшуносларнинг мезонларига кўра, бўрон деб аташ учун жуда кучсиз об-ҳаво тизими олиб келди. Унга «Потенциал тропик циклон 8» деб ном берилди.


Ушбу мақолада айтиб ўтилган барча воқеаларни, улар сайёрамизга олиб келган экстремал миқдордаги ёғингарчиликлар бирлаштиради.

Мана шу килотонна сув қаердан пайдо бўлгани энди тушунарли: рекорд даражада исиётган океандан кўпроқ намлик буғланяпди, исиган атмосфера эса уни ушлаб туришга ва тўсатдан ерга ёғдиришга қодир.

Бундай экстремал ҳодисаларнинг сабаби юқори намлик бўлгани сабабли, муаммонинг ечими ҳам кундан равшан: атмосферадан ортиқча намликни олиб ташлаш керак. Ва бу ишни тез ва самарали бажара оладиган технологиялар ҳам аллақачон бор. Улар ҳақида батафсил маълумот «Ҳаводан сув олиш. Инсониятни қутқариш йўли» документал фильмда. 

Ушбу технологияларни қўллаш миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!