Афғонистондаги ҳалокатли тошқинлардан омон қолганлар ҳали ҳам бедарак йўқолган яқинларини қидиришни ва ўлганларни дафн этишни давом этишяпди.
10 май куни мамлакатнинг шимолида, марказида ва ғарбида аномал ёмғирлар ёғди. Улар ҳалокатли тошқинларни ва кўчкиларни келтириб чиқарди, бу эса қурбонларга ва жиддий вайронагарчиликларга олиб келди. Қутқарувчилар одамларни том маънода шиддатли лой оқимларидан тортиб олишди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 330 дан зиёд одамлар, шу жумладан 51 нафар болалар ҳалок бўлди, 1 600 дан кўп одамлар жароҳат олди. Бағлон, Тахар ва Бадахшон провинциялари жуда жиддий зарар кўрди.
Афғонистондаги ҳалокатли тошқинлар
Фожиа кўламини ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин. Биргина Бағлон провинциясида табиий офатдан 80 000 га яқин одамлар зарар кўрди.
8 000 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ювилиб кетди ва 12 000 га яқин уйлар вайрон бўлди.
40 000 га яқин болалар бошпанасиз қолди.
Тошқин аҳоли турар-жойларини вайрон қилди: кўчалар лой билан қопланди, 1 000 дан зиёд уй ҳайвонлари нобуд бўлди. Сув таъминоти тизими ва тиббиёт муассасалари каби ҳаётий инфратузилмалар жиддий зарар кўрди.
Зарар кўрган ҳудудларга ҳатто гуманитар ёрдам етказишнинг ҳам иложи йўқ, чунки лой ва тош оқимлари йўлларни тўсиб қўйди. Озиқ-овқатни фақат юк ташувчи ҳайвонларда етказиш мумкин. Маҳаллий аҳоли аянч изтиробида.
«Бизда озиқ-овқат ҳам, ичимлик суви ҳам, бошпана ҳам, кўрпа-тўшак ҳам йўқ. Бизда умуман ҳеч нарса йўқ, тошқин ҳамма нарсани йўқ қилди», — деди 13 нафар оила аъзоларини, шу жумладан болаларини йўқотган Mухаммад Ёқуб. Бағлонда яшайдиган бошқа одам эса шундай деди: «Одамлар омон қолиш учун тоғларга ва тепаликларга қочишди. Афсус, ўз уйларини тарк этишга улгурмаган одамлар тошқин қурбонларига айланди». У қўшимча қилиб, тирик қолганлар вазиятни енгиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилаётганлари ҳақида ҳам айтди.
Тошқин келтириб чиқарган кенг кўламли вайронагарчиликлар, Афғонистон
Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган қиш Афғонистонда жуда қурғоқчил бўлди. Натижада тупроқ март ойининг ўзида бошлаган ва ҳозиргача давом этаётган ёғингарчилик миқдорини ўзига сингдира олмади.
Тўхтамаётган ёмғирлар сабабли қишлоқ хўжалиги ерларининг катта майдонлари ботқоқлашди.
Бу маҳаллий аҳоли учун фалокатга айланди, чунки мамлакатдаги 80% аҳолининг кун кўриши қишлоқ хўжалигига боғлиқ.
10 май куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлида кучли чанг бўрони кўтарилди. Бўрон 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 23 киши жиддий жароҳат олди.
Кучли шамол дарахтларни қўпориб, электр устунларини ағдарди, баъзи биноларнинг деворлари бўронга бардош бера олмай қулаб тушди. Метеорология департаментининг маълумотларига кўра, Деҳлининг баъзи ҳудудларида шамол тезлиги соатига 77 км га етди.
Деҳлига туташган Нойда ва Газиобод каби туманларда ҳам кучли шамоллар кузатилди. Бу эса транспорт ва ҳаво қатновидаги узилишларга олиб келди.
13 май куни Мумбай шахридаги Уодала туманида кучли шамоллардан қурилиш ҳавозалари қулаб тушди. Натижада бир неча киши жароҳат олди.
Кучли шамол натижасида қурилиш ҳавозалари кулаб тушди, Мумбай, Ҳиндистон
Мумбайнинг бошқа тумани, Гаткопарда, бўронли шамолдан 30 метрдан баланд реклама конструкцияси йўл бўйидаги ёнилғи қуйиш шахобчасининг устига ағдарилиб тушди. Бу вақтда ёнилғи қуйиш шахобчасида 100 дан зиёд одамлар бўлган, уларнинг аксарияти мажақланган темир конструкциялари остида қолиб кетган.
Қутқарув операциялари 18 соат давом этди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш хавфи бўлгани сабабли, одамларни қутқариш учун кесиш ускуналаридан фойдаланишнинг мумкин эмаслиги ишни мураккаблаштирди. Афсус, 14 киши ҳалок бўлди ва 74 киши жароҳат олди.
Катта реклама тахтаси ёнилғи қуйиш шахобчасининг устига қулаб тушди, Мумбай, Ҳиндистон
Бўрон Мумбай шаҳри атрофида ҳаракатланадиган поездларнинг ишига жиддий таъсир кўрсатди: кучли шамолдан Tэйн ва Мулунд станциялари ўртасидаги контакт тармоғининг устуни эгилиб қолди. Кун давомида 170 та рейслар бекор қилинди. Кучли шамолдан контакт симининг устига баннер тушганидан кейин Ари ва Aндхери Ист станциялари ўртасидаги метро ҳаракати ҳам тўхтатилди.
Кучли шамоллар, қум бўронлари ва ёмғирлар Гуджарат штатидаги одамларнинг кундалик ҳаётини издан чиқарди.
14 май куни Гуджаратда икки киши чақмоқ уриши натижасида ҳалок бўлди.
Чхота-Удайпур туманида мавсумга хос бўлмаган дўл ва ёмғир қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди ва ҳосилни йўқ қилди.Туман қишлоқ хўжалиги мутахассисининг сўзларига кўра, деярли 8 000 гектар экинлар кучли ёмғир остида қолди. Тўсатдан юзага келган жаладан Ботад, Навсари, Бхавнагар, Сабаркантха ва Дангс жиддий зарар кўрди. Ботадда энг кучли жала ёғди — 20 мм гача. Бўрон эртаси куни ҳам давом этди. Кучли шамол туфайли штатнинг 249 та қишлоғида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
11 май куни рекорд миқдордаги ёмғирлар Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинциясида фалокатнинг юзага келишига сабаб бўлди. Жала-сув тошқинлари, кўчкилар ва Марапи вулқонидан тушган лахар 58 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 35 киши бедарак йўқолди. 33 киши жароҳат олди.
Кул билан аралашган лой уйларни ва йулларни қоплад
Лахар — бу сув, кул, пемза ва вулқон жинсларининг кичик бўлаклари аралашмасидан иборат лой оқими. У вулқон ёнбағирларида пайдо бўлади ва катта тезликда пастга тушади.
Тоғдан тушган лой ва кул оқимлари аҳоли яшайдиган ҳудудга қараб оқиб, ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилди. 16 та кўприк ва 100 дан зиёд уйлар лой остида қолди. Учта уй бутунлай вайрон бўлди.
Табиий офат натижасида
1 500 дан зиёд оилалар бошпанасиз қолди.
Лахар ва кучли тошқинларнинг оқибатлари, Ғарбий Суматра провинцияси, Индонезия
Табиий офат Агам ва Танах-Датар округларига ва Паданг-Панжанг шаҳрига зарар етказди. Тўсатдан юзага келган тошқинлар, Анай водийсидаги шаршаранинг атрофидаги йўлларни лой билан тўсиб қўйилишига ва шу тариқа бошқа шаҳарлар билан алоқанинг узилиб қолишига олиб келди.
Май ойининг бошида Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг марказига ҳашаротлар галаси ҳужум қилди. Ҳашоратлар биноларнинг деворларига ва деразаларига ёпишиб олди ва одамларни талашди. Бу эса шаҳар аҳолисида ноқулайликларни ва ҳатто қўрқувни юзага келтирди.
Олимлар буни яқинда минтақада кузатилган аномал намлик, иссиқлик ва кучли шамоллар билан боғлашди. Ушбу фавқулотда об-ҳаво шароитлари ҳашаротларни Хан дарёси яқинидаги табиий яшаш жойларини тарк этишга ва мегаполис марказига кўчиб ўтишга мажбур қилди.
Ҳашоратлар галаси кўчаларни ва биноларни қамраб олди, Сеул, Жанубий Корея
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг вакили: «Биз шу кунларда шаҳарни жуда кўп ҳашоратлар босиб кетиши сабабларини ва уларга қарши курашнинг экологик тоза усулларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боряпмиз», деди.
10 май куни АҚШнинг Teхас штати аҳолиси кучли дўл бўрони билан тўқнашди. Гуадалупе округидаги Йорк-Крик шаҳрида электр узатиш линиялари узилди, учта бино қулаб тушди, бошқа уйларнинг томлари эса учиб кетди. Учаётган қолдиқлардан камида бир киши жароҳат олди. Бўрон Шимолий Техасгача етиб борди. Дентон округида дўл ва ҳамма нарсани вайрон қилувчи шамоллар қайд этилди. Шу ерда истиқомат қиладиган бир аёлнинг сўзларига кўра, у Уимберлида яшаган 20 йил ичида бундай кучли бўронларни кўрмаган экан.
Teхас Фавқулодда вазиятлар департаментининг маълумотларига кўра, Дельта округида етти киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Джонсон-Сити шаҳрида катта дўл, Texaс, АҚШ
Джонсон-Сити шаҳрида осмондан 15,8 см катталикдаги муз бўлаклари тушди.
Бу ерда деярли ҳар бир уйнинг томи шикастланди. Дўл уйларнинг черепицаларига урилиб катта тешикларни ҳосил қилди. Бу тешиклар орқали одамларнинг уйларига ёмғир ўтди. Баъзи тешиклар шунчалар катта бўлганидан, улардан иккита қўлни бирлаштириб ўтказиш мумкин бўлди. Вахоланки Техасда 10 см дан катта дўл деярли ҳеч қачон қайд этилмаган.
Миллий метеорология хизматининг дўл катталигини ўлчаш шкаласи эса 11,43 см да тугайди.
Ғарбий Австралия штатидаги Банбери шаҳри яқинидан ҳалокатли торнадо ўтди.
Воронканинг кенглиги 60 метрга етди,
шамолнинг тезлиги эса соатига 150 км дан юқори бўлди.
Tорнадо атиги тўрт дақиқа давом этди, аммо жиддий вайронагарчиликларни келтириб чиқарди ва одамлар орасида ваҳима кўтарилишига сабаб бўлди. У 15 нафар ёш болалар бўлган спорт залига келиб урилди.
Банбери шахридаги ҳалокатли торнадонинг оқибатлари, Австралия
Toрнадо спорт залини иккига бўлиб юборгани сабабли бинонинг томи қулаб тушди. Бахтли тасодиф туфайли болалар вақтида яширинишга улгуришди ва жароҳат олишмади.
Ҳаммаси бўлиб 40 га яқин бинолар зарар кўрди, 6 000 та уй электр таъминотисиз қолди.
Апрель ойининг охирида Бразилиянинг жанубига келиб урган аномал ёмғирлар Риу-Гранди-ду-Сул штатини деярли бутунлай сув остида қолдирди. Кенг кўламли тошқинлар йўлларни ювди, кўприкларни вайрон қилди ва штат бўйлаб кўплаб кўчкиларни келтириб чиқарди.
Фожиа 151 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 806 киши жароҳат олди, 104 киши бедарак йўқолди.
Тошқинлардан зарар кўрганларнинг сони аллақачон
2 миллиондан ошди.
Улардан
600 000 нафари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги мисли кўрилмаган тошқинлар, Бразилия
Бутун мамлакат бўйлаб одамлар тошқинлардан зарар кўрганларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур нарсалар учун маблағ йиғишяпди. Бошқа минтақалардан ўз қайиқлари ва байдаркалари билан келган кўнгиллилар қидирув-қутқарув ишларига қўшилишди.
Мисли кўрилмаган иқлим фалокати бутун шаҳарларни сув остида қолдирди, пойтахтда ва қишлоқларда муҳим инфратузилмаларни вайрон қилди. Минглаб қорамоллар чўкиб кетди, озиқ-овқат омборлари ҳар зарар кўрди. Тошқин соя, гуруч ва буғдой йиғим теримининг сўнгги босқичида бўлган фермерларни гангитиб қўйди. Бу эса маҳсулот экспортини хавф остига қўйди ва миллий иқтисодиётга жиддий зарар етказди.
Май ойи бошларида, тинмай ёғаётган ёмғирлар натижасида, Рио-Гранди-ду-Сул штатининг пойтахти Порту-Алегридаги Гуаиба кўлига келиб тушадиган Жакуи, Каи ва Синос дарёлари ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Шаҳарнинг баъзи ҳудудлари бутунлай сув остида қолди. Тошқин халқаро аэропортни ва катта стадионларни қамраб олди, автомагистралларни эса ўтиб бўлмайдиган қилиб қўйди.
Бир нечта сув тозалаш иншоатлари ишдан чиқиши натижада
аҳолининг тахминан 80 % ичимлик сувисиз қолди.
Энергия компаниялари хавфсизлик нуқтаи-назаридан электр етказиб беришни тўхтатгандан сўнг, кўплаб одамлар электрсиз қолди.
Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги инфратузилманинг бир қисми бутунлай сув остида қолди
Бу тошқин аллақачон
шаҳар тарихидаги энг катта тошқинга айланди.
Гуаиба кўлининг сатҳи бўйича 1941 йилги рекорд (4,76 м), икки ҳафтадан камроқ вақт ичида икки маротаба янгиланди. 5 май куни сувнинг баландлиги 5,33 метрга етди.
Шундан сўнг, сув сатҳи секин пасая бошлади, аммо 14 май куни Гуаибанинг сатҳи яна 5,20 метргача кўтарилди. Сув шаҳар кўчалари томон ҳаракатланиб, аҳолини яна ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Совуқ об-ҳаво Риу-Гранди-ду-Сулдаги тошқиндан зарар кўрганларнинг оғир вазиятини янада ёмонлаштирди.
Гуаиба кўлининг сувлари ўз қирғоқларидан тошиб, атрофни сув остида қолдирди
Риу-Гранди-ду-Сул штатида аҳоли зичлиги бўйича тўртинчи ўринда турадиган Пелотас шаҳри сўнгги 83 йил ичидаги энг катта сув тошқинига дуч келди. Одамларни зудлик билан эвакуация қилишга тўғри келди.
Фалокатли тошқиндан ташқари, Кашиас-ду-Сул аҳолиси яна бир хавфга дуч келди. 13 май куни эрталаб одамлар ер ости силкинишларидан уйғониб кетишди. Бу силкинишлар уларни сўзларига кўра «портлаш» билан бирга келди. Зилзиладан қўрқиб кетган одамлар ярим тунда кўчага югуриб чиқишди. Грамаду муниципалитетада ҳам кучли тебранишлар сезилди, бу эса кўплаб кўчкиларни келтириб чиқарди. BR-116 федерал трассасида эса янги ёриқлар пайдо бўлди.
Расмийларнинг хабар беришича, мисли кўрилмаган ёмғирлар ва тошқинлар — бу Риу-Гранди-ду-Сул штатига келиб урган «энг даҳшатли табиий офат».
Май ойининг бошида об-ҳаво апокалипсиси мамлакатнинг деярли бутун Европа қисмини қамраб олди.
Ойнинг биринчи ўн куни бу ерда
кузатувлар тарихидаги энг совуқ кунлар бўлди.
Ҳавонинг ҳарорати иқлим меъёридан 8-10°C паст бўлди. Кўп метеорологлар буни чўзилиб кетган аномалия деб аташди.
Май ойида аномал совуқлар ва мавсумга хос бўлмаган қорлар, Россия
8 майдан 14 майгача Россиянинг камида 20 та минтақасида кучли қор ёғди. Об-ҳаво аномалияси тўсатдан Москва, Свердловск, Челябинск, Курган, Оренбург ва бошқа вилоятларни қамраб олди.
8 май куни Нижний Новгородда май ойи учун рекорд 12 см қор қатлами ҳосил бўлди.
Паркларда очилган гулларни май ойида ёғган қор қоплади, Нижний Новгород, Россия
11 май куни Удмуртиянинг баъзи ҳудудларида қор уюмларининг баландлиги 8 см га етди.
Маҳаллий аҳоли ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар: «Биз бугун эрталаб йўлда кетаётганимизда, ҳудди май эмас, декабрга ўхшади. Йўллар, далалар ва дарахтлар қор билан қопланган эди», «Қорда машина излари пайдо бўлди! Бу жуда ғалати! Ахир ҳозир май-ку! Машина юрмадиди, чунки йўллар тозаланмаган эди». Энг қийин вазият Тамбов, Воронеж ва Липецк вилоятларида юзага келди — у ерда фавқулодда режим жорий этилди.
Воронеж вилоятида буғдой, маккажўхори, лавлаги ва бошқа экинларни совуқ уриб кетди. Вилоятда 265 000 гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди. Униб чиқишга улгурган деярли ҳамма экинларни совуқ урди. 100 000 гектардан катта майдондаги совуққа чидамли кузги буғдой ҳам зарар кўрди. Бунақаси минтақада ҳали ҳеч қачон бўлмаган.
Мамлакат жанубида ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳосилнинг бир қисмини совуқ уришига сабаб бўлди. Мисол учун, Краснодар ўлкасида совуқ нўхат ва картошка экинларига зарар етказди.
Волгоград вилоятида узум, ўрик, гилос, олча ва бошқа мева дарахтларини совуқ урди.
Тўсатдан тушган май совуқларидан ва қордан
мамлакатнинг 41 та ҳудудида ҳосил нобуд бўлди:
Марказий Россия, Жануб, Поволжье, Шимолий Кавказ.
Тўсатдан тушган совуқдан зарар кўрган экинлар, Россия
Ҳудудларда ҳаво ҳарорати -10 °C гача тушиб кетди ва экинларни нобуд қилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳосил нобуд булган майдонлар 1,5 миллион гектарни ташкил этди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Россияда май ойининг биринчи ярмидаги совуқлар, ҳозирнинг ўзида жаҳон бозорларида буғдой нархининг ошишига олиб келди.
Кампи Флегрей супервулқони жуда хавотирли фаолликни намойиш этяпди. Кальдера ҳудудида зилзилаларнинг сони даҳшатли даражада кўпайгани кузатиляпди.
Фақатгина
апрель ойининг ўзида 1 252 та сейсмик ҳодиса юз берди.
Кампи Флегрей супервулқони ҳудудида зилзилалар сонининг экспоненциал равишда ўсиши, Италия
7 май куни бу ерда аномал узоқ давом этувчи зилзилалар тўдаси қайд этилди: 24 соат ичида 150 дан кўп сейсмик ҳодисалар содир бўлди.
Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти (INGV) маълумотларига кўра, 3,2 магнитудали энг кучли зилзила Поццуоли шаҳри яқинида содир бўлди.
Кампи Флегрей кальдераси ҳудудидаги Поццуоли яқинида М3,2 зилзила, Италия
Зилзилалар брадисейсм ҳодисаси билан бир вақтда содир бўляпди. Брадисейсм бу вулқон фаоллиги натижасида юзага келган магма ўчоғининг устидаги ернинг кўтарилиши ва тушиши.
2005 йилдан бери ернинг сатҳи 1,26 метрга кўтарилди.
Бу 80-йиллардаги рекорддан 31,5 см га баланд.
Ўшанда Поццуоли шаҳри вулқон портлаши хавфи юзага келгани учун эвакуация қилинган.
Кампи Флегрей ҳудудида тупроқнинг кўтарилиш тезлиги жуда хавотирли фактор.
Миллий геофизика ва вулқоншунослик институтининг ҳафталик бюллетенига кўра,
ернинг кўтарилиши
сўнгги бир неча ўн йилга нисбатан тўрт баробар ошган ва тобора тезроқ кўтарилиб боряпди.
Кампи Флегрей супервулқони ҳудудидаги тупроқнинг кўтарилиш диаграммаси, Италия
Вулқоншунос Роберто Скандоне, Рома Тре Университетининг вулқон физикаси бўйича собиқ профессори ва йирик фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг вакили, супервулқоннинг фаоллашишини қуйидагича изоҳлади: «…магманинг кўтарилиши жуда тез содир бўлиши мумкин. Бир неча соат ичида содир бўлган жуда қисқа сейсмик ҳодисалар портлашга олиб келиши мумкин». У қўшимча қилди: «Агар менда чексиз ресурслар бўлганида, мен Кампи Флегрей ҳудудидан одамларни эвакуация қилган бўлардим».
Супервулқон яқинида яшайдиган ярим миллион аҳоли катта қўрқувда. Расмийлар эса шаҳарда фавқулодда эвакуация машғулотларини ўтказяпди.
Илгари қутб ёғдуларини кўриш учун одамлар қутб кенгликларига боришлари керак эди, аммо 11 майга ўтар кечаси ва ундан кейинги бир неча кун давомида Ернинг барча қитъаларида деразадан ёрқин ва узоқ давом этган қутб ёғдуларини кузатиш мумкин бўлди.
Энг юқори тоифадаги G5 магнит бўрони бутун дунё бўйлаб аномал ёғдуларни келтириб чиқарди
Ушбу аномал ҳодисанинг сабаби Қуёшдаги энг кучли Х тоифали чақнашлар бўлди. Улар энг юқори, бешинчи тоифага мансуб G5 геомагнит бўронларини келтириб чиқарди.
Шуни таъкидлаш жоизки, май ойининг атиги 14 кунида Қуёшда М синфига мансуб 98 та ва Х синфига мансуб 17 та чақнашлар содир бўлди. Бу ҳаддан ташқари кучли Қуёш фаоллигидан далолат беради. 11 май кунидаги геомагнит бўрон 21 асрдаги энг кучли геомагнит бўрон бўлди!
Қуёш чақнашининг сайёрамиз магнитосферасига таъсири шунчалар кучли бўлдики, у нафақат қисқа тўлқинли радиоалоқани издан чиқарди, балки StarLink сунъий йўлдошларининг ишламай қолишига ҳам олиб келди.
XXI асрдаги энг кучли геомагнит бўрон
Ернинг магнит майдони кескин заифлашяпди, бу эса сайёрани космик нурланиш олдида ҳимоясиз қилиб қўйяпди. Шунинг учун кучли геомагнит бўронлари пайтида қутб ёдулари экваторга яқинлашди. Агар улар одатда 67-70° шимолий ёки жанубий кенгликларда, яъни қутбларга жуда яқин жойларда кузатилган бўлса, бу сафар ёғдулар Намибияда (23° ж.к), Канар оролларида (28° ш.к.) ва экваторга жуда яқин жойлашган бошқа жойларда қайд этилди.
Ижтимоий тармоқлар пушти, қизил, бинафша ва бошқа ноодатий ранглардаги ёғдулар фонида одамларнинг фотосуратлари ва видеолари билан тўлиб кетди.
Бу афтидан мафтункор манзара бизни катта хавф ҳақида огоҳлантиряпди. Қутб ёғдулари билан боғлиқ аномалиялар ернинг магнит майдонининг кескин заифлашаётганидан, атмосферанинг саёзлашаётганидан ва қуёш шамолининг ер юзасига тобора яқинлашиб келаётганидан далолат беради. Магнит майдондаги жиддий ўзгаришлар, сайёрамизнинг ядроси бошқа аввалгидай ишламаётганидан далолат беради.
Бир йил аввал «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида олимлар ушбу жиддий таҳдид ҳақида огоҳлантириб, бундай аномал қизил ёғдулар тобора кўпайиб боришини прогноз қилишган эди.
Нима учун бизнинг сайёрамизда бундай глобал ўзгаришлар рўй бераётгани ва қандай қилиб яқинлашиб келаётган таҳдидни олдини олишимиз мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар «Глобал инқироз. Масъулият» форумида овоза қилинган.
Сиз ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш