Сайёрада 2024 йилнинг 19-26 июнь кунлари содир бўлган иқлим офатларининг обзори

9 июл 2024
Шарҳлар

АҚШ

20-24 июнь кунлари Қўшма Штатларнинг Ўрта Ғарбида тинимсиз ёғаётган ёмғирлар катта зарар етказган тарихий тошқинларни келтириб чиқарди ва аҳолини эвакуация қилинишига сабаб бўлди. Табиий офат натижасида икки киши ҳалок бўлди. Камида 20 та дарёда сув сатҳининг тарихий рекордлари қайд этилди.

Айова штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Биргина 22 июнь куни қутқарувчилар томонидан сувда 250 та қутқарув операциялари амалга оширилди. Губернатор Рейнольдс вазиятни «ақл бовар қилмайдиган» деб изоҳлади; кўплаб шаҳарлар электрсиз, сувсиз ва канализациясиз қолди, касалхоналар ва қариялар уйлари эвакуация қилинди, корхоналар ёпилди. 25 та округларда табиий офат ҳолати эълон қилинди.

Айовада тошқин, АҚШда тошқин,  Айовада тўғон ёрилиши

Рок-Вэлли шаҳрида кенг кўламли тошқин, Айова штати, АҚШ

Эрта тонгда Рок-Вэлли шаҳридаги тўғоннинг ёрилиши, зудлик билан аҳолини эвакуация қилинишига олиб келди. Йўлларни ва камида иккита кўприкни сув оқизиб кетди. Шаҳар ҳокимияти фуқароларни хавфли вазият ҳақида огоҳлантириш учун ҳатто торнадо сиреналарини ёқди. Рок дарёсининг сатҳи тарихий кўрсаткичга етди — 8,42 м, бу эса аввалги рекорддан 1,52 метрга баланд.

Лион округида поезд рельсдан чиқиб кетди ва тўққизта вагонни сув оқизиб кетди.

Айова штатида поезд ҳалокати, АҚШда поезд ҳалокати, Айова штатидаги тошқин

Тўққизта вагонни сув оқизиб кетди, Лион округи, Айова штати, АҚШ 

Тошқин 1 900 дан кўп биноларга зарар етказди, улардан бир неча юзтаси бутунлай вайрон бўлди. Штатнинг кўплаб шаҳарлари электрсиз, ичимлик сувисиз ва канализациясиз қолди. Касалхоналар ва қариялар уйлари эвакуация қилинди.

Миллий метеорология хизматининг хабар беришича, Жанубий Дакотанинг тошқиндан зарар кўрган Сиу-Фолс ва Митчелл шаҳарларида, 20-21 июнь кунлари бутун кузатувлар тарихидаги энг нам икки кунлик давр қайд этилган.

Айовада тошқин, АҚШда тошқин, АҚШда тўғоннинг ёрилиши

Тошқин оқибатида юзага келган улкан вайронагарчиликлар, АҚШ

«BNSF» темир йўл компаниясининг маълумотларига кўра, 23 июнь куни кечқурун Жанубий Дакота штатидаги тошқин туфайли Биг-Сиу дарёсининг устидан ўтган темир йўл кўприги қулаб тушган.

Миннисота штатида Рапидан тўғони қисман ёрилганидан сўнг, сув оқими аҳоли пунктлари томон қараб ҳаракатланган. Тошқин натижасида электр подстанцияси вайрон бўлган. Сув, шунингдек, қирғоқ бўйидаги уй остидаги тупроқни ювиб, уни дарёга қулатган.

Рапидан тўғони, Миннесотада тошқин, Миннесотада тўғоннинг ёрилиши, АҚШда тўғоннинг ёрилиши

Дарё Рапидан тўғонини ёриб ўтди, Миннесота, АҚШ

Ҳалокатли тошқинлар пайтида Миллий метеорология хизмати, маълумотлар билан боғлиқ носозликларга дуч келди. Шу сабабли, синоптиклар об-ҳаво прогнозларини тузиш ва ҳаёт учун хавфли иқлим ҳодисалари ҳақида одамларни огоҳлантириш учун зарур бўлган муҳим маълумотлардан фойдалана олмадилар.


Озарбайжон

20 июндан бошлаб бир неча кун давомида Озарбайжонда бўронлар, ёмғирлар ва дўл авжига чиқди. Газах, Товуз, Шамкир вилоятлари ва Ганжа шаҳри айниқса катта зарар кўрди.

Улар мамлакатнинг ғарбий вилоятларига катта зарар етказди. Шамол уйларнинг томларини учириб, кўп йиллик дарахтларни машиналарнинг, биноларнинг ва йўлларнинг устига ағдарди. 17 000 та абонент электр таъминотидаги узилишларга дуч келди.

Озарбайжонда тошқин, Озарбайжонда кучли ёмғирлар, бўрон, Озарбайжонда дўл

Ҳалокатли бўроннинг оқибатлари, Озарбайжон

Гянджа шаҳрида сел оқими кўчаларни, кўплаб ҳовлиларни ва уйларни босди. Кучли табиий офат туфайли бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳат олди.


Туркия

Туркиянинг Чанаккале, Диярбакир, Мардин, Адана, Бурса, Балкесир, Измир, Қахраманмараш, Сиирт ва Элазиг каби бир нечта вилоятларида кучли шамол ва ёзги жазирама фонида катта ўрмон ёнғинлари бошланди.

Мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Чанаккале вилоятида ўт ўчириш хизматлари бир кундан кўп вақт давомида ёнғин билан курашди. Жабрланган ҳудудлар аҳолиси хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Мамлакатнинг Диярбакир ва Мардин каби жануби-шарқий вилоятларида ёнғинлар сомоннинг ёниб кетишидан бошланган ва тезда Коксалан, Язчичеги ва Багачик қишлоқларига тарқалган. Ёнғинлар натижасида 15 киши ҳалок бўлган, 78 киши тан жароҳатлари олган.

Туркиядаги Атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, деярли 15 000 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ёниб кетган. Ўрмон ёнғинлари натижасида кўплаб ҳайвонлар нобуд бўлган. Вилоятга ветеринария ёрдами зарур.

Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатларни олдини олиш ва бошқариш бошқармаси (AFAD) ёнғинларни ўчиришга 1 500 дан кўп одамларни жалб қилган.

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари, ҳайвонлар ёнғинларда нобуд бўлди, Туркиядаги ёнғинлар ҳудуди

Туркияда ёнғин қамраб олган ҳудудлар

Мамлакат парламенти вакилларининг сўзларига кўра, ўрмон ёнғинлари билан курашиш учун тарихдаги энг йирик ҳаво флоти яратилган: 105 та вертолёт, 26 та самолёт ва 14 та ПУА (пилотсиз учиш аппаратлари). Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашда дронлардан фойдаланган биринчи Европа давлати бўлди. Дрондан олинган суратлар махсус дастурий таъминот ёрдамида ёнғинларни аниқлашга ва назорат қилишга ёрдам беради. Бу дастур БМТ Халқаро электралоқа иттифоқининг мукофотига сазовор бўлган.

Мамлакатда ҳукм сураётган юқори ҳароратлар ўрмон ёнғинларининг сонини оширяпди. Жорий йилнинг 1-21 июнь кунлари, яъни атиги 3 ҳафтада 399 та ёнғин қайд этилган. Бу ўтган йилга нисбатан деярли беш баробар кўп. Ўтган йили худди шу даврда 84 та ўрмон ёнғинлари содир бўлган. Туркияда 2024 йил ёниб кетган майдонлар ҳам, ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди.


Россия

Россия пойтахтига кучли «Эдгар» бўрони келиб уриб, жала ёмғирларини ва тезлиги секундига 25 метрга етадиган вайронали шамолларни келтириб чиқарди. Атиги бир неча дақиқа ичида Москвада хаос юзага келди.

Жала мўътадил кенгликларга хос бўлган ёғингарчиликдан кўра, тропик ёмғирларни эслатди. Июнь ойининг 20 кунида пойтахтда 185 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди, бу эса сўнгги 82 йил ичидаги янги рекорд бўлди. Синоптиклар 2024 йилнинг июнь ойини метеокузатувлар тарихидаги энг ёмғирли ой деб аташди.

Энг катта вайронагарчиликларни ўз йўлида ҳамма нарсани учириб кетган бўронли шамол келтириб чиқарди. Одамлар учиб кетмаслик учун устунларни ушлаб туришга ва эмаклаб ҳаракатланишга мажбур бўлишди.

Москвада ва Москва вилоятида шамол 1 800 дан кўп дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади, юзлаб машиналарга зарар етказди.

«Эдгар» бўрони, Москвада бўрон, Москвада кучли шамол, «Янги Москвада» торнадо

Москва ва Москва вилоятида кучли шамол юзлаб дарахтларни қулатди, Россия

Уйларнинг томлари учиб кетди, деворлар вайрон бўлди, машиналар шикастланди ва уйларнинг деразалари синди — «Эдгар» бўрони ўз ортидан мана шундай манзарани қолдирди.

Бир ойнинг ичида иккинчи маротаба шундай торнадо юзага келди. Уларга «Янги Москва» аҳолиси гувоҳ бўлди. Москва вилоятида воронкалар ҳам қайд этилди: Истра, Лосино-Петровский ва Лобня шаҳарлари ҳудудида. Бу эса ушбу минтақа учун мутлақо ноодатий ҳодиса. Бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди, камида 37 киши жароҳат олди.

26 июнь куни Воркута-Новороссийск йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 511-сонли йўловчи поезди Коми Республикасининг Инта станцияси яқинида ҳалокатга учради. Авария вақтида поездда 232 нафар одам бўлиб, уларнинг кўпчилиги Қора денгиз соҳилига дам олишга кетаётган бўлган.

Ҳалокат бир неча кун давом этган аномал кучли ёмғирлардан темир йўл полотносининг ювилиб кетиши туфайли содир бўлган.

14 та вагондан 9 таси катта тезликда рельсдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Учта йўловчи ҳалок бўлган, 70 та йўловчи жароҳатлар олган, уларнинг 10 нафари оғир аҳволда.

Россияда поезднинг ҳалокати, Комида поезднинг ҳалокати, Воркутада поезднинг ҳалокати

Темир йўл полотносининг ювилиб кетиши сабабли поезднинг ҳалокати, Коми Республикаси, Россия

Жабрланганларга ёрдам бериш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус поезд жўнатди, чунки ўтиб бўлмайдиган тайга ва ботқоқликлар сабабли, шифокорлар ва қутқарувчилар ҳалокат жойига етиб бора олмаган.

Шунингдек, авариядан жабр кўрмаган йўловчиларни бешта вагонда Новороссийскка жўнатишга ҳаракат қилишган. Бироқ йўлнинг бошқа қисмида ҳам темир йўл полотносининг ювилиб кетиши сабабли поезд ўз ҳаракатини давом эттира олмаган.


Болқон ярим оролидаги давлатлар

21 июнь куни Болқон ярим ороли мамлакатларида: Босния ва Герцеговина, Черногория, Албания ва Хорватияда электр таъминотида оммавий узилишлар юз берди. Ушбу ҳудудларда бир неча кун давомида 40-даражалик жазирама ушланиб турди. Юқори ҳарорат туфайли энергия истеъмоли кескин ошди, бу эса ўз навбатида электр тармоқларида ортиқча юкланишни юзага келтириб, уларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлди. Элект таъминотининг бундай кўламда ўчирилиши минтақада биринчи маротаба содир бўлди.

Болқонда электр узилиши, Болқондаги жазирама, Болқонда электр тармоқларидаги муаммолар

Болқон ярим оролидаги мамлакатларнинг электр тармоқларида кенг кўламли узилишлар

Бу Болқонда ҳақиқий коллапсга сабаб бўлди. Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода трамвайлар тўхтади, светофорлар ишламай қолди. Кўплаб одамлар лифтларда қамалиб қолишди.

Хорватиянинг Сплит шаҳрида бутун шаҳар бўйлаб катта тирбандликлар юзага келганидан, ҳатто тез ёрдам машиналари ҳам улардан ўта олишмади.

Хорватиянинг Дубровник шаҳрига келган минглаб сайёҳлар барча дам олиш масканлари, кафелар ва ҳатто супермаркетлар ёпилиши билан тўқнашдилар. Футбол ишқибозлари электр таъминотидаги узилиш туфайли пабларда Европа чемпионати ўйинларини томоша қила олишмади. Туристик шаҳарнинг иқтисодиёти об-ҳаво аномалиясидан жуда катта зарар кўрди.

Черногориянинг Подгорица шаҳрида кўплаб одамлар сувсиз қолди, чунки насослар ишламай қолди. Кондиционерларнинг ўчирилиши эса иссиқлик таъсирини янада кучайтирди.

Руминия миллий йўлларда ҳаракатланаётган автомобиллар учун оғирлик чекловларини жорий қилди. Ушбу чора-тадбирлар аномал жазирама туфайли эрий бошлаган ва оғир транспорт воситалари деформация қилиши мумкин бўлган йўл қопламасининг вайрон бўлишини олдини олиш учун зарур бўлди.

Аномал жазирамадан сўнг, Европанинг баъзи давлатларида кучли шамоллар, шиддатли ёмғирлар ва аномал катта дўл билан келган бўронлар тўлқини қайд этилди.

Босния ва Герцеговинияда дўл, Босния ва Герцеговинияда бўрон, Европада бўрон

Катта дўлдан зарар кўрган электр станцияси, Добой-Исток жамоаси, Босния ва Герцеговиния

22 июнь куни олма катталигидаги дўл Босния ва Герцеговиниядаги Добой-Исток жамоасига катта зарар етказди. Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар, иссиқхоналар зарар кўрди. 12 та қуёш электр станциялари шикастланди. Дўл автомобилларга зиён етказиб, кўплаб уйларнинг, поликлиникаларнинг, мактабларнинг ва фабрикаларнинг томларини синдирди. Энди бинолар ёмғирдан ҳимояланмаган, бу эса янада кўпроқ зарар етказиши мумкин.


Чехия

Худди шу куни Чехияда кучли бўронлар билан шиддатли ёмғирлар ва катталиги 10 см гача бўлган дўл ёғди.

Чехияда дўл, Европада катта дўл, Европада бўрон, Пунква ғорлари, Брнода бўрон

Чехияда катта дўл

Мошнов аэропортида шамол тезлиги соатига 100 км га етди. Брно шаҳридадаги Брно-Жабовржеский метеостанциясида эса, 10 дақиқада 25 мм гача ёғингарчилик ёғди.

Яаначека номидаги театрда сув концерт пайтида шифтдан оқиб туша бошлади.

Моравия ҳудудидаги Пунква ғорлари ҳам сув остида қолди ва сайёҳлар учун ёпилишга мажбур бўлди.

Одамлар содир бўлаётган воқеадан шунчалар ҳайратга тушиб, об-ҳаво ҳақида юборган сўровлари Чехия Гидрометеорология сайтининг ишдан чиқишига сабаб бўлди. Сайтда қуйидаги маълумот пайдо бўлди: «Афсус, ҳаддан ташқари кўп одамлар мурожаат қилганларидан, тизим бундай юкламага бардош бера олмади. Нафақат биз, балки Чехияда об-ҳаво билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар ҳам функционал муаммоларга дуч келди».


Франция

Бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар ва тоғ қорларининг интенсив эриши Франциядаги Экрен миллий боғига ҳалокатли зарар етказди. Айтиб ўтиш жоизки, боғ 2023 йилдаги ҳалокатли тошқиндан кейин эндигина қайта тикланган эди.

21 июнга ўтар кечаси машҳур сайёҳлик масканини, альпинизм Маккаси деб аталадиган Ла-Берард қишлоғини тош ва сув оқимлари ювиб кетди.

Францияда бўрон, Франциядаги альп қишлоғи, Францияда тошқин

Сув ва тош оқимлари Франциянинг Ла-Берард қишлоғини ювиб кетди

Қишлоқдан деярли ҳеч нарса қолмади, йўллар ўтиб бўлмайдиган ҳолга келди, Ла-Берард ва Сент-Кристоф-ан-Уазанни боғлайдиган ягона кўприк вайрон бўлди. 97 киши табиий офат туфайли қамалиб қолди.

Альпинистлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли 4 та вертолётлар ёрдамида ўз вақтида эвакуация қилинди. Стационар ва мобил алоқа шикастлангани сабабли, қутқарув ишлари қийинлашди. Маҳаллий аҳоли аянчда, чунки уларнинг туризм бизнеси табиий офат туфайли бутунлай вайрон бўлди.


Швейцария

Швейцариянинг жануби-шарқида кучли момақалдироқ ва ёмғир тошқинларга ва кўчкиларга сабаб бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди.

курорт Швейцария, Швейцариянинг Церматт курорти, Церматтда тошқин, Швейцарияда тошқин

Швейцариянинг сув босган Церматт курорти

21 июндан бошлаб Швейцариянинг машҳур Церматт курорти, Виспа дарёсининг ўз қирғоқларидан чиқиши туфайли дунёдан бутунлай узилиб қолди.

Швейцария ҳукуматининг метеорология хизмати маълумотларига кўра, ўша куни 124 мм ёғингарчилик ёғган (июнь ойи учун ўртача ойлик меъёр — 62,3 мм), бу эса 2 ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг. Унинг аксарият қисми бир соат ичида ёғган. «Ёғингарчиликнинг бундай концентрацияси ҳар 30 йилда бир маротаба содир бўлади», — деди хизмат вакили.

Европа об-ҳаво маълумотлар базасига кўра, 2000 - 2004 йиллар оралиғида Европада 661 та аномал ёғингарчилик ҳодисалари, 2019 - 2023 йиллар оралиғида эса 29 031 та аномал ёғингарчилик ҳодисалари содир бўлган. Бу 44 маротаба кўп!

Ушбу маълумотни «Ердаги иқлим офатларининг прогрессия ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари тўғрисида» ҳисоботидан топишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу ҳисоботда яқинлашиб келаётган фалокатга яққол ишора қилаётган бошқа кўплаб фактлар келтирилган.

Агар дунё аҳолисининг аксарияти ҳисоботда келтирилган маълумотларни тушуниб етса, унда барча урушлар катта эҳтимол билан тўхтайди. Агар тез орада уй йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлса, унда уйни бўлишдан ва унинг эгаси ким эканини аниқлашдан маъно қолмайди. Бир-бири билан тил топиш ва бу уйни биргаликда қутқариш анча яхшироқ. Шунда одамлар бир-бирини йўқ қилишдан кўра бирлашиш фойдалироқ, хавфсизроқ ва қизиқарлироқ эканини тушунишади.

Барча глобал ўзгаришлар айнан маълумотдан бошланади. Ҳозир уни ўрганиб чиқиш ва имкон қадар атрофдагиларга етказиш жуда муҳим.

Бу ўз ҳаётингизни ва яқинларингиз ҳаётини сақлаб қолишга қўшган сизнинг улкан ҳиссангиз бўлади.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
info@creativesociety.com
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!