6 декабрдан бошлаб кучли «Дарраг» бўрони Европанинг бир қатор мамлакатларини қамраб олди.
Табиий офат уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Уэльсда ва жануби-ғарбий Англияда 3 миллионга яқин одамларнинг телефонларига тошқин ҳақида фавқулодда огоҳлантириш келди. Мамлакатда огоҳлантириш тизимидан бундай кўламда фойдаланиш илк бор содир бўлди. Бўрон кучли ёмғирлар ва тезлиги соатига 150 км га етадиган шамоллар билан бирга келди.
Бир қатор минтақалар учун камдан-кам содир бўладиган қизил хавф даражаси ўрнатилди.
Бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб уйлар электрсиз қолди ва электр таъминотини қайта тиклашга 1 000 дан зиёд мутахассислар жалб қилинди.
«Дарраг» бўрони вайрон қилган қуёш панеллари, Буюк Британия
Лондоннинг Хитроу ва бошқа аэропортларда юзлаб рейслар бекор қилинди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Жанубий Уэльс, Ғарбий Англия ва Шимолий Ирландияда йўлларга қулаган дарахтлар ва бошқа нарсалар поездларнинг кечикишига ва бекор қилинишига, ҳамда уларнинг тезлигини 80км/соатгача чекланишига олиб келди.
Ирландияда тезлиги 141 км/соатга етган кучли шамол электр тармоқларига кенг кўламли зарар етказди ва деярли 450 000 га яқин одамларни электрсиз қолдирди. Зарар шунчалар катта бўлганидан, электр таъминотини тиклаш учун Франциядан техник мутахассисларни ёрдамга чақиришга тўғри келди. Enedis компанияси Ирландияга 60 нафар муҳандисларни жўнатди.
10 декабрь ҳолатига кўра, ҳали ҳам 15 000 та уйлар, фермер хўжаликлари ва корхоналар электрсиз бўлган.
Eir телекоммуникацион компаниясининг маълумотларига кўра, бўрон бутун мамлакат бўйлаб интернет, мобил алоқа ва телевизион эшиттиришлардаги кенг кўламли узилишларга сабаб бўлган.
Антрим графлиги энг кўп зарар кўрди. Бу ерда носозликлар туфайли EP Ballylumford электр станциясида электр энергия ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилган.
Кучли шамол EP Ballylumford электр станциясини издан чиқарди, Ирландия
Табиий офат мамлакатнинг логистика тизимига ҳам таъсир қилди. Ирландияга 90% товарлар паром орқали келади. Шунинг учун, Холихед портидаги инфратузилманинг шикастланиши, ҳамда Ирландия ва Уэльс ўртасидаги паром хизматларининг бекор қилиниши, Ирландия денгизининг ҳар иккала томонида юк машиналаридан иборат катта тирбандлик юзага келишига олиб келди.
Транспорт алоқаларини тиклаш учун тахминан 4 кун керак бўлди, бу эса таъминот занжирларининг узилишига ва молиявий йўқотишларга олиб келди.
Францияда «Дарраг» бўрони мамлакатнинг бутун шимоли-ғарбий қирғоғи бўйлаб поездлар ҳаракатини издан чиқарди, айниқса Нормандияда.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Сена дарёси водийсидан ўтадиган Танкарвиль осма кўприги ва дунёдаги энг узун осма кўприклардан бири бўлган Нормандия кўприги ёпилди.
Приморская Сена департаментида 120 метрли баржа Соттевиль-сюр-Мер пляжи яқинида саёзликка чиқиб қолди. Баржани Буюк Британиядан Ла-Манш бўғози орқали шамол ҳайдаб келди. Фекане шаҳрида шамол тезлиги 144 км/соатга етди.
Табиий офат бутун мамлакат бўйлаб 50 000 одамни электрсиз қолдирди.
Парижда эса кучли шамол, ташкилотчиларни машҳур Нотр-Дам ибодатхонасининг очилиш маросимини кўчадан ичкарига кўчиришга мажбур қилди.
Бўрон, шунингдек, Пиренейга ҳам кучли қор бўронларини олиб келди. У ерда 40 сантиметргача қор ёғди. Оғир об-ҳаво шароитлари туфайли Коль де Пуртале довони ёпилди.
Пиренейдаги кучли қор бўрони туфайли Коль де Пуртале довони ёпилди, Франция
Испанияга бўрон кучли қор, ёмғир ва тезлиги соатига 130 км га етадиган шамоллар билан бирга келди. Қор 70 та йўлларда, шу жумладан 4 та муҳим магистралларда жиддий транспорт муаммоларини келтириб чиқарди.
Пиреней ва Кантабрия тоғларининг баъзи жойларида қор қалинлиги 40 см га етди. Қутқарув операциялари давомида қор қамалидан 7 киши озод қилинди. Фуқаролик Гвардияси ходимлари жабрланганлар олдига чанғида боришларига тўғри келди.
Қорда қолиб кетган машиналардан одамларни эвакуация қилиш учун қутқарувчилар чанғиларда боришди, Уэска провинцияси, Испания
Табиий офат темир йўл алоқаларини ва денгиз портларининг ишини ҳам издан чиқарди.
Бўрон деярли бутун мамлакат бўйлаб кескин совуқ тушиши билан бирга келди. Пикос-де-Эуропа тоғ тизмаларидаги Кантабрия тоғларида термометр кўрсаткичи -8,8 °C гача тушди. 9 декабрь куни Гранададаги Сьерра-Невада миллий боғида -9,5 °C қайд этилди.
8 декабрь куни Италиянинг Эмилия-Романья минтақасида одатий ҳаёт тарзи кучли ёмғирлар, қорлар ва шамоллар туфайли издан чиқди. Апеннин тоғларида 70 см гача қор ёғди. Дарахтлар ўз оғирлигидан қулаб, электр узатиш линияларига зарар етказди.
Апеннин тоғларида кучли қор ёғишининг оқибатлари, Италия
Минтақа бўйлаб минглаб одамлар электрсиз қолди. Кучли ёмғирлар туфайли дарёлардаги сув хавфли даражага кўтарилди. Аввалги тошқинлардан қўрқиб қолган аҳоли вазиятни катта хавотир билан кузатди.
Болоньедаги Сан-Ладзаро шаҳридаги маҳаллий ҳокимият, Идиче дарёси сатҳининг кўтарилиши туфайли бир нечта кўчалардаги уйларнинг пастки қаватларидан одамларни эвакуация қилди.
Парма ва Реджо-Эмилия минтақаларидаги ҳалқа йўллари иккала йўналишда ҳам ёпилди. Модена ҳудудида бир нечта ер ости йўллари сув остида қолди, Реджо-нель-Эмилия ва Модена ҳудудларида баъзи мактаблар ёпилди.
Соҳилбўйи ҳудудларда кучли бўронли тўлқинлар кузатилди. Чезенатико коммунасида Винциан дарвозаси курортни кучли бўрондан ҳимоя қилиш учун ёпилди.
Сўнгги йилларда Кампи-Флегрей супервулқони фаоллашгани сабабли, Италия Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти мутахассислари сейсмик ҳодисаларни, тупроқнинг кўтарилишини ва ортиб бораётган магматик фаолликнинг бошқа аломатларини диққат билан кузатишяпди.
6 декабрь куни Кампи-Флегрей супервулқонида зилзилалар силсиласи содир бўлди.
11 соат ичида Италия Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти мутахассислари 3,4 магнитудагача бўлган 26 та сейсмик ҳодисани қайд этишди.
Кампи-Флегрей супервулқони ҳудудида 26 та зилзилалар силсиласи қайд этилди, Италия
Графикдан кўриниб турганидай, супервулқон ҳудудидаги сейсмик фаоллик экспоненциал ўсишни намойиш этяпди, зилзилалар сонининг энг юқори чўққиси эса 2024 йилга тўғри келади.
Кампи-Флегрей супервулқони ҳудудидаги сейсмик фаолликни акс этадиган график, Италия
Манба: https://www.ov.ingv.it/
Бундан ташқари, сўнгги тадқиқотларга кўра, 2007 йилдан 2023 йилга қадар ер юзасининг деформацияси ҳақидаги маълумотлар турли чуқурликдаги магма манбаларининг фаоллигини кўрсатди. Хусусан, саёзроқ магма манбаи аста-секин кенгайиб, кўтарилиб боряпди. Айтиб ўтилган даврда у 2 км га кўтарилган, яъни 5,9 км чуқурликдан 3,9 км гача. Ва энди магмани ер юзидан 4 км дан кам масофа ажратиб турибди.
2007-2023 йилларда Кампи Флегрей вулқонининг магматик тизимидаги ўзгаришлар схемаси
Манба: https://www.nature.com/articles/s43247-024-01665-4
9 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:03 да Филиппиндаги Канлаон вулқонида кучли портлаш содир бўлди.
Кул устуни 6,7 км баландликка кўтарилди. Шунингдек, фаол минтақада «пирокластик зич оқимлар» деб аталадиган ўта хавфли ҳодиса қайд этилди - вулқон ёнбағирларидан қизиган газ, кул ва тоғ жинсларининг вайронкор оқимлари тушди. Улар юзлаб км/соат тезликда ҳаракатланишга, қийин рельефларни босиб ўтишга ва ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилишга қодир. Уларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган характери туфайли, вулқондан 6 км радиусда бўлиш ўлимга олиб келиши мумкин.
Канлаон вулқони яқинида кул билан қоплаган аҳоли пункти, Филиппин
Ҳокимият зудлик билан 87 000 кишини яқин атрофдаги ҳудудлардан эвакуация қилди.
Филиппиннинг вулқоншунослик ва сейсмология институти (PHIVOLCS) огоҳлантиришни 3-даражагача кўтарди. Бу яқин ҳафталарда хавфли отилиш эҳтимоли борлигини англатади.
7 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:15 да Индонезиядаги Дуконо вулқонининг отилиши натижасида 6 км баландликка кул устуни кўтарилди.
Дуконо вулқонининг отилишидан ҳосил бўлган энг баланд кул устуни, Индонезия
Ушбу портлаш, сўнгги йилларда вулқонда қайд этилган энг кучли портлашлардан бири бўлди. Одатда Дуконо вулқонининг отилиши натижасида ҳосил бўладиган кул устунлари 1,5 - 3,7 км баланликка етади.
Индонезиянинг вулқоншунослик ва геологик хавфларни юмшатиш марказининг (PVMBG) маълумотларига кўра, аҳолига 3 км радиусга эга хавфли зонадан ташқарида қолиш тавсия қилинган.
7 декабрь куни сунъий йўлдошлар Tонгадаги Хоум Риф номли сув ости вулқонининг янги отилишини қайд этди. Сунъий йўлдош тасвирлари, вулқоннинг шимолий ва ғарбий ён бағирларида янги лава оқимларига ишора қиладиган кучли термал аномалияни кўрсатди. Портлаш натижасида 8 км дан баланд кул устуни ҳосил бўлди.
Сунъий йўлдош тасвирларида қайд этилган Toнгодаги Хоум Риф сув ости вулқонининг отилиши
Гавайидаги Килауэа вулқонининг остида, ҳамда юқори Шарқий рифт зонасида ўтган ҳафта давомида 400 га яқин зилзилалар содир бўлди, бу аввалги ҳафтада содир бўлган зилзилалар сонидан икки баробар кўп. Килауэа чўққиси атрофидаги ернинг деформацияси барқарор ўсишни кўрсатяпди, бу эса магма кўтарилаётганидан далолат бериб, отилиш эҳтимолини оширяпди.
Гавайидаги Килауэа вулқони ҳудудида юқори сейсмик фаоллик
Сўнгги йилларда вулқонлар фаоллигининг кескин ўсиши жиддий ташвиш уйғотяпди ва 2024 йил ҳам бу хавотирли тенденцияни давом эттирди.
Вулқонлар ва супервулқонлар ҳудудларида зилзилалар сонининг кўпайиши кузатиляпди.
Баъзи вулқонларда илгари уларга хос бўлмаган турдаги отилишлар содир бўляпти.
Отилиб чиқаётган лава, тобора кўпроқ мантиянинг чуқур қатламларига хос бўлган магманинг таркибига эга бўляпди.
Буларнинг ҳаммаси бевосита магматик жараёнларнинг фаоллашганига ишора қиляпди.
Аммо энг катта ташвиш уйғотаётган нарса – отилишлар ҳеч қандай аломатларсиз тўсатдан содир бўлаётгани. Портлашлар мутлақо кутилмаганда бошланиб, олдиндан тайёрланган эвакуация режаларини мутлақо фойдасиз қилиб қўйиши мумкин.
5 декабрь куни, Калифорнияда маҳаллий вақт билан соат 10:44 да, АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра 7,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Петролия шаҳри яқинида, 10 км чуқурликда эди. Ўчоқ Мендосино ёриқ зонасида, учта тектоник плиталарнинг тўқнашган жойида эди.
Цунами ҳақидаги огоҳлантириш Сан-Францискодан Орегон штатининг жанубигача бўлган 800 км соҳил бўйи ҳудудини қамраб олиб, эвакуацияга сабаб бўлди. BART темирйўл компанияси Transbay Tube туннелидан поездлар ҳаракатини тўхтатди. 90 дақиқадан сўнг огоҳлантириш бекор қилинди.
Гумбольдт округида тахминан 19 000 киши электр энергиясиз қолди.
Асосий силкинишдан сўнг афтершоклар кузатилди. Биринчи афтершоклар жуда кучли 6,0 ва 5,8 магнитудага эга бўлди, бироқ кейинги афтершоклар 4,7 ва 4,1 магнитудагача тушди.
Калифорнияда 7,0 магнитудали кучли зилзиладан сўнг бир қатор афтершоклар содир бўлди, АҚШ
5 декабрь кечга бориб камида 72 та афтершок рўй бериб, уларнинг магнитудаси 2,5 дан юқори бўлди. Кўплаб одамлар янги силкинишлардан қўрқиб, кунни кўчада ўтказишга мажбур бўлди.
Аляскани ҳам бир қатор кучли зилзилалар ларзага келтирди.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра 6,3 магнитудали биринчи зилзила 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:57 да Тинч океанида тахминан 18 километр чуқурликда содир бўлган. Зилзила эпицентри Алеут оролларидаги Адак шаҳридан 107 километр узоқда бўлган.
Аляскада зилзилалар силсиласи, АҚШ
Бир соат ичида 5,8 магнитудагача камида 6 та афтершок қайд этилди.
Бу кутилган афтершок фаолияти бўлди. Аммо кейин, тахминан соат 15:00 дан бошлаб, 20 дақиқали интервал билан 6,0 магнитудадан юқори бўлган яна иккита зилзила содир бўлди.
9 декабрь тонгига келиб, Аляска Зилзилалар Маркази тахминан 90 та сейсмий ҳодисалардан иборат афтершокларни қайд этди.
Аляскадаги зилзилалар серияси одатий асосий силкиниш ва афтершоклар кетма-кетлиги бўлмади: ушбу силсила — тахминан бир хил ва жуда юқори магнитудага эга бўлган бир нечта зилзилалар кластери бўлди.
9 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:08 да АҚШнинг Невада штатидаги Лайон округида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, зилзила эпицентри Йерингтон шаҳридан 24 км шимоли-шарқда, ўчоғи эса 8,4 км чуқурликда бўлган.
Силкинишлар Калифорния штатидаги Сан-Франциско ва Сакраменто шаҳарларида ҳам сезилди.
Асосий силкинишдан сўнг беш соат ичида 4,1 магнитудагача 32 та афтершок қайд этилди.
8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:24 да Россиянинг Курил ороллари яқинида 6,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзиланинг эпицентри Матуа оролидан 86 км шимоли-ғарбда, ўчоғи эса 290 км чуқурликда эди.
Курил ороллари минтақасидаги зилзила, Россия
Дунё ўзгаряпди, ва биз бу ўзгаришларни янада кучлироқ ҳис қиляпмиз. Табиий офатлар тобора кўпроқ одамлар ҳаётининг бир қисмига айланиб боряпди. Катаклизмларнинг прогрессиясига қараганда, улар ўз-ўзидан тўхтайди деб ўйлаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Кўпчилик биз қандай фалокат ёқасида турганимизни тушуняпти, лекин бу вазиятдан чиқиш йўлини кўрмай, умидсизликка тушиб, таслим бўлишяпти.
Буни ҳатто иқлим ўзгаришига оид видеолар остида қолдирилаётган изоҳлардан ҳам кўриш мумкин. Уларда инсоният бунга лойиқлиги ва ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмаслиги ҳақида ёзилган.
Вазият жуда аянчли кўринишига қарамай, бизда ҳали ҳам ҳамма нарсани ўзгартириш имконияти бор!
Дунё жуда катта, ва унда содир бўлаётган воқеаларни тушунаётган одамлар кўп. Иқлим инқирозини қандай тўхтатишни биладиган мутахассислар ҳам бор. Инсониятга фақат битта нарса етишмаяпти — ягона мақсадга бор эътиборни қаратиш: сайёрани ва ҳар бир одам ҳаётини сақлаб қолиш.
Ҳозирда сунъий равишда яратилган барча муаммоларни ва низоларни четга суриб, яқинлашиб келаётган фалокатларда омон қолиш учун ўз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш