Сайёрада 2024 йилнинг 05-11 июнь кунлари содир бўлган иқлим офатларининг обзори

24 июн 2024
Шарҳлар

Европа

Австрия

8 июнь куни Австрияда шиддатли ёмғир билан кучли бўрон бошланди. Штирия федерал ерларидаги Дойчфайстриц шаҳри айниқса катта зарар кўрди. Минтақада 100 мм дан кўп ёмғир ёғиб, ирмоқларни шиддатли оқимларга айлантирди. Шаҳар аҳолисининг ҳаёти учун хавф юзага келгани сабабли, улардан ўз уйларида қолишларини илтимос қилишди.

Австрияда тошқин, Австрияда бўрон

Вайронкор тошқин оқибатлари, Штирия федерал ерлари, Австрия

Ибельбах дарёси ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Тошқин биноларга зарар етказди ва автомобилларни оқизиб кетди. Уйлари ташқи дунёдан узилиб қолган одамларни қутқариш учун вертолётлар жалб қилинди.

Штирия федерал ерларининг Нойдау шаҳрида қариялар уйини сув босгани сабабли, уни эвакуация қилишга тўғри келди.

А9 автомагистралида бешта кўчки содир бўлди. Баъзи жойларда лой ва қолдиқлар қатлами 2 метрга етди, шу сабабли йўллар вақтинча ёпилди. Баъзи кичкина йўллар қулаган дарахтлар билан тўсилиб қолди.

Австрия чўкяпди, Австрия йўлларидаги кўчкилар

Кўчкидан сўнг йўл хизмати ходимлари автомагистрални лой ва вайроналардан тозалашяпди, Австрия

Ўт ўчирувчилар ва транспорт компанияларининг ходимлари ер массасидан йўлларни тозалаш учун 20 та юк машинаси ва 7 та экскаватор ёрдамида суткалаб ишлашди. Тошқин сувларининг кўплиги ва қияликлардан пастга тушишни давом этган беқарор тупроқ туфайли иш қийинлашди.

9 июнь куни Пальма-де-Майоркадан Венага қараб учаётган Austrian Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти рейс вақтида жуда жиддий зарар кўрди.

Австрия пойтахтига яқинлашаётган Airbus A320 тўсатдан дўл билан момақалдироқ фронтининг хужуми остига тушиб қолди.

Учувчилар учун бу кутилмаган ҳолат бўлди, чунки об-ҳаво радарида бўрон кўринмаган. Катта дўл бўлаклари экипаж кабинасидаги ойнанинг ташқи қобиғини тешиб ўтди ва самолётнинг бурун қисмини чилпарчин қилди.

Австрияда самолётнинг олд ойналари дарз кетди, дўл Венадаги самолётнинг бурун қисмини чилпарчин қилди, Майорка-Вена рейси

Austrian Airlines авиакомпаниясининг самолёти дўлдан жиддий зарар кўрди

Учувчилар Вена аэропортига кўр-кўрона, фақат приборлар ёрдамида қўнишга мажбур бўлишди.

Ерга қўнгандан сўнг йўловчилар ва экипаж аъзолари самолётга қанчалар катта зарар етганидан даҳшатга тушишди.

Austrian Airlines вакилининг сўзларига кўра, зарар бир неча юз минг еврога баҳоланди.


Туркия

6 июнь куни Туркия пойтахти Анқарага кучли бўрон билан момақалдироқ келиб урди. Шквал шамоли уйларнинг томларини учириб кетди, вайроналар эса яқин атрофдаги биноларга ва транспорт воситаларига зарар етказди. Автобус бекатлари вайрон бўлди. Электр узатиш линияларининг узилиши электр таъминотининг кенг кўламли ўчирилишига сабаб бўлди.

Маҳаллий аҳолидан бири бўрон пайтида ўз бошидан кечирганларини шундай изоҳлади: «Бунақасини биз аввал ҳеч қачон кўрмаганмиз. Ҳамма нарса бир дақиқа ичида вайрон бўлди. Дўконларимизнинг ойналарини синди ва одамлар ваҳимага тушиб югуришди».

Кучли шамол туфайли катта реклама шити қулаб тушди, натижада бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳат олди.

Анқарадаги бўрон, Анқарада бўрон, бўрондан вайрон бўлган Туркия

Катта реклама шити кучли шамолдан қулаб тушди, Анкара, Туркия

Мотоциклни чақмоқ ургандан кейин, жароҳат олган ҳайдовчи шифохонага етказилди.

Кейинги икки кун ичида, яъни 7 июндан 8 июнга қадар, шаҳарда бир ойда ёғадиган ёғингарчилик миқдоридан 30% га кўп ёмғир ёғди. Ёмғир жиддий тошқинларга олиб келди.

Автомобиллар ҳаракати издан чиқди, метро тўхтатилди, юзлаб машиналар одамлари билан бирга сувда қамалиб қолди.

Туркияда тошқин, Анқарада ёмғир, Туркияда бўрон

Тошқин Анқарадаги транспорт ҳаракатини фалаж қилиб қўйди, Туркия

8 июнь куни Кайсери провинциясида тўсатдан ёмғир, дўл ва момақалдироқ бошланди. Шамол дарахтларни қулатиб, Нух Наджи Язган университетининг томини учириб кетди.

Ёнғоқ катталигидаги дўл ўнлаб машиналарга зарар етказди. Маҳаллий аҳолидан бирининг боши дўлдан ёрилди.

Туркияда дўл, Кайсерада бўрон

Кайсера провинциясидаги дўлнинг оқибатлари, Туркия


Испания

10 июнь куни Испания шарқида қуёшли об-ҳаво тўсатдан совуқ ёмғир ва кучли шамолга ўзгарди.

Аликанте ва Валенсия провинцияларида катта дўл ёғди. Мурсия провинциясидаги йўллар шиддатли оқимларга айланиб, машиналарни ва чиқинди бакларини оқизиб кетди. Дарёлар ўз қирғоқларидан тошганидан сўнг, сув шиддат билан қуриган далаларга қараб оқди, кейин эса катта йўлни ҳам қамраб олди.

Испанияда тошқин, Аликантеда дўл, Валенсияда дўл, Майоркада тошқин

Испания кўчаларида кучли тошқин хаосни келтириб чиқарди

Каласпарра шаҳрида бир соат ичида 67,8 мм ёмғир ёғди, бу 5 ойлик ёғингарчилик миқдоридан кўп (июнь ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри — 13,1 мм). Дарахтлар, экинлар ва инфратузилмалар жиддий зарар кўрди.

Шиддатли ёмғир Майорка оролининг кўплаб ҳудудларида ҳам тошқинларни келтириб чиқарди.

Испанияда катталиги бўйича учинчи ўринда турадиган пойтахт аэропорти фалаж бўлиб қолди. Бир соат ичида ёғган ёғингарчиликнинг максимал миқдори 90 мм га етди. Буни аэропортдаги метеостанция қайд этди. Терминал биносига кириш ва учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра йўловчилар аэропорт томидан ва деразаларидан ўтиб кетаётган ёмғирдан беркинишга ҳаракат қилиб югуришган ва турли тартибсизликларни келтириб чиқаришган.


Франция

8 июндан 9 июнга ўтар кечаси кучли бўронлар Франция жанубига сув тошқинларини, селларни ва кўчкиларни олиб келди. Météo France маълумотларига кўра, Жер департаментининг Окситания туманида атиги 5 соат ичида, соат 21:00 дан 02:00 гача, 100 мм дан кўп ёмғир ёғди.

Айрим ҳудудларда йўллар ёпилди, одамларни эвакуация қилишга тўғри келди. Желиз дарёсининг сатҳи 3,35 метрга етди, бу 1981 йил охирги йирик тошқин вақтида қайд этилган кўрсаткичдан юқори.

Бўрон туфайли Ло ва Гаронна департаментининг Бракс коммунасида ҳайвонлар бошпанаси бутунлай сув остида қолди. Итларни қутқарилиб, хавфсиз жойга ўтказишга улгуришди.

Францияда тошқин, Окситанияда бўрон, ҳайвонларнинг бошпанаси сув остида қолди

Бўрон пайтида сув остида қолган ҳайвонлар бошпанаси, Ло ва Гаронна департаменти, Франция


Жанубий Америка

Бразилия

Ёнғинлар Пантанални — Бразилияда жойлашган дунёнинг энг йирик тропик ботқоқларини вайрон қилишни давом этяпди. Ҳудуд зич тутун билан қопланган.

Пантаналда ёнғинлар мавсуми одатда июль ва август ойларига тўғри келади. Лекин бу йил у аномал иссиқ об-ҳаво ва ёғингарчиликнинг етишмаслиги туфайли жуда эрта бошланди.

Бразилияда табиий ёнғинлар, Бразилияда ботқоқлар ёняпди

Пантанал сув-ботқоқлигида ўрмон ёнғинлари, Бразилия

Маҳаллий метеорологларнинг маълумотларига кўра, Корумба шаҳридакетма-кет 50 кундан бери ёмғир ёғмаган.

Минтақанинг асосий сув артерияси бўлган Парагвай дарёси тарихий қурғоқчиликни бошдан кечиряпди. Ладарио ҳудудида сув сатҳи ўртача кўрсаткичдан 2,47 метрга тушиб кетди. Парагвай дарёси ҳавзасидаги вазият критик деб баҳоланяпди.

Мату-Гросу-ду-Сул ва Мату-Гросу штатларида 2024 йилнинг биринчи олти ойида қайд этилган ёнғинларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 025 % ошган.

  • 1 январь - 7 июнь, 2023 йил - 106 та ёнғин;
  • 1 январь - 7 июнь, 2024 йил - 1 193 та ёнғин.

Бразилияда ёнғинлар, Бразилияда қурғоқчилик

2010 йилдан 2024 йилгача содир бўлган ёнғинларнинг сони, Мату-Гросу-ду-Сул ва Мату Гросу штатлари, Бразилия

2024 йилдаги ёнғинлар, сўнгги 15 йил ичида содир бўлган энг кучли ёнғинлар ичида иккинчи бўлди.


Осиё

Вьетнам

8 июнь куни бошланган кучли ёмғирлар Вьетнам шимолида тошқинларни ва кўчкиларни келтириб чиқарди ва даҳшатли оқибатларга олиб келди. Куанг Нин, Хазянг, Каобанг провинциялари ва Хайфон шаҳри энг кўп зарар кўрган ҳудудлар бўлди.

Вьетнамда тошқин, Вьетнамдаги кўчки туфайли сайёҳлар қамалиб қолди, Вьетнамда ёмғирлар

Вьетнамда кенг кўламли тошқин

Табиий офатларни олдини олиш қўмитасининг маълумотларига кўра, 11 июнь ҳолатига кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 1 киши бедарак йўқолган.

Хазянг провинциясининг сув ресурслари бошқармаси, 9-10 июнь кунлари ёғингарчилик ниҳоятда кучли бўлгани ҳақида хабар берди. Жами 14 соат ичида провинциянинг турли ҳудудларида, мисол учун, Тхионгшонда, 320 мм ёмғир ёғди.

Тошқинлар оқибатида 2 000 дан зиёд уйлар сув остида қолди. 2 400 гектардан зиёд шолипояларни ва қишлоқ хўжалиги ерларини сув босди. Кўплаб чорвачилик фермалари катта зарар кўрди. Юзлаб чорва моллари ва паррандалар нобуд бўлди.

Вьетнамда тошқии, сайёҳлар Вьетнамда қамалиб қолишди

Вьетнамнинг турли вилоятларида кучли ёмғирлар уйларни ва кўчаларни сув остида қолдирди

Каобанг провинциясида уйлар, суғориш иншоотлари ва кўплаб таълим муассасалари ёмғирлар ва лой оқимлари остида қолди ва катта зарар кўрди.

Лаокай провинциясида содир бўлган кўчки 4D миллий трассасидаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди. Хазянг провинциясида эса 400 га яқин хорижий сайёҳлар табиий офат туфайли тоғли Донг Ван минтақасида бир неча соатга қамалиб қолди.


Россия

Россиянинг бир нечта минтақалари аҳолиси, ҳаётларида биринчи маротаба торнадони ўз кўзлари билан кўриб, ҳайратда қолишди.

Челябинск вилоятидаги торнадо, Россиядаги торнадо, Бошқиристонда торнадо

Россиянинг турли минтақаларида ноодатий торнадолар

6 июнь куни Свердловск вилоятидан иккита торнадо ўтди. Ушбу хавфли ҳодисани Нижний Тагил ва Нижний Серги шаҳарлари аҳолиси кузатди.

7 июнь куни Тюмень вилоятида торнадо Бердюжье қишлоғидан ўтиб, томларни учириб, тўсиқларни бузиб ташлади. Профнастил ва устунлар кўчалар бўйлаб сочилиб, қишлоқни фалокат зонасига айлантирди.

Эътибор беринг, бундай гирдобнинг Тюмень вилоятида пайдо бўлиши — жуда ҳам ноёб ҳодиса.

Тюмень вилоятида торнадо, Россияда торнадо

Торнадо оқибатлари, Бердюжье қишлоғи, Тюмень вилояти

8 июнь куни Ленинград вилоятидаги Лемболовское кўлида сув гирдоби пайдо бўлди. Бу кенгликлар учун ғайриоддий бўлган ушбу табиий ҳодисани Васкелово қишлоғидан кўриш мумкин бўлди.

Худди шу куни катта торнадо Челябинск вилоятининг Агаповский туманидан, Бошқиристоннинг Абзелиловский туманидан ва Магнитогорск яқинидаги қишлоқдан ўтиб, ўз ортидан вайронагарчиликларни қолдирди.

Агаповский туманидаги Черниговский қишлоғида яшайдиган аёл шундай деди: «Жуда қўрқинчли бўлди, албатта, даҳшатли шамол, дўл. Ёмғир челакдан қуйгандай ёғди. Шамол деразаларни синдириб, иссиқхонанинг поликарбонатини йиртиб ташлайди деб ўйладик. Гул туваклари ҳовлида учиб юрди».

Довул ўз йўлидаги ҳамма нарсани вайрон қилди: уйларининг томларини, ёнилғи қуйиш шохобчаларини, автомобилларни. Электр узатиш линияларининг устунлари ағанади. Ўнта аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолди. Торнадо юк машинасини йўлдан улоқтириб, уни бир неча маротаба ағдариб юборганига қарамай, ҳайдовчи мўжизавий тарзда омон қолди.

Урал гидрометеорология маркази бу минтақа учун бундай ҳодиса жуда ноёб ва ўрганилмаган экани ҳақида хабар берди.


Марказий Америка

Коста-Рика

8 июнь куни кучли шамол, чақмоқ ва дўл Коста-Риканинг Картаго шаҳрида ва унинг атрофларида хаосни келтириб чиқарди.

Шаҳар марказида 2 соатдан кам вақт ичида 95 мм ёмғир ёғди (июнь ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри — 149,1 мм).

Коста-Рикада тошқин, Картагода бўрон, Коста-Рикада микропортлаш

Коста-Рикадаги Картаго шаҳрида сув босган кўчалар

Ёмғирлар кенг кўламли тошқинларга сабаб бўлди. 50 дан кўп уйлар сув остида қолди. Макс Перальта касалхонаси ҳам зарар кўрди, бу ерда ҳатто беморларни госпиталиция қилиш бўлими ҳам сув остида қолди. Айрим жойларда автомобиллар чўкиб кетди. Бундан ташқари, бир нечта кўчкилар содир бўлди. Кучли шамол дарахтларни қулатди, электр узатиш линияларига зарар етказди ва Fello Meza стадионининг томини учириб кетди.

Миллий метеорология институти (IMN) мутахассисларининг фикрига кўра, бу на бўрон, на торнадо, на тўфон бўлган. Бундай ҳодисани улар «пастга йўналтирилган микропортлаш» деб аташади.

Бу ҳодисани ассоциатив мисол ёрдамида тушунтириш мумкин.

Бу осмондан, радиуси тахминан 5 км бўлган улкан челакдан сув қуйишга ўхшайди. Бу сув ерга урилганида тезлиги 130 км/соатга етиши мумкин бўлган горизонтал шамолни келтириб чиқаради. Ҳодиса 5 минутдан 30 минутгача давом этиши ва 5 км дан 10 км гача радиусни қамраб олиши мумкин.

Коста-Рикадаги микропортлаш, микропортлаш нима, шиддатли шамол

«Пастга йўналтирилган микропортлаш» пайтида шиддатли шамолларнинг шаклланиш схемаси

Яқин вақтларгача микропортлашлар камдан-кам содир бўлган. Сўнгги йилларда эса улар даҳшатли частота билан содир бўла бошлади ва катта зарар етказяпди. Бундан ташқари, бу ҳодисаларни олдиндан прогноз қилиб бўлмайди, бу эса уларни янада хавфли қилади.


Авваллари камдан-кам ёки умуман содир бўлмаган табиий аномалиялар йилдан-йилга тобора кўпроқ кузатила бошлади. Ушбу ҳодисаларнинг баъзилари шунчалар янги эканлигидан улар мутлақо ўрганилмаган.

Иқлим муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш учун комплексли ёндашув зарурлиги кундай равшан. Дунёнинг энг яхши олимлари иштирокида ягона илмий марказ яратиш зарур.

Шунинг учун, кеч бўлмасидан аввал, биз барча одамларга иқлим муаммоси ҳақида хабар етказишимиз ва бутун дунё олимларини бирлаштириш учун талаб шакллантиришимиз керак. Бу ҳақида батафсил маълумотни «Глобал инқироз. Масъулият» форумидан билиб олишингиз мумкин.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!