2024 йилда иқлим офатларининг хавфли кўринишлари | Қисм 2

7 феврал 2025
Шарҳлар

Қисм 2

Биз, сайёрада мисли кўрилмаган даражада иқлим ўзгаришларини намоён қилган 2024 йилнинг натижаларини сарҳисоб қилишни давом этамиз. 2024 йилги воқеалар нафақат ўз кўлами билан ҳаммани ҳайрон қолдирди, балки олимлар 10 йил олдин қилган прогнозларини ҳам буткул тасдиқлади. Ушбу мақола 2024 йилда содир бўлган воқеалар ва уларнинг барчамизга кўрсатган таъсири ҳақида.


Тропик циклонлар

Тропик тўфонлар, бошқа кўплаб офатлар сингари, йилнинг маълум бир ойларида содир бўлади. Лекин сўнгги вақтларда, айниқса, 2024 йил, мавсумлар аралашиб кетди. Бу эса ушбу ҳодисаларни прогноз қилишни ва уларга тайёргарлик кўришни анча қийинлаштирди.

Мисол учун Атлантикада тўфонлар мавсуми одатда 1 июндан 30 ноябргача давом этиб, энг юқори фаоллик чўққиси август-сентябрь ойларига тўғри келади. Аммо 2024 йил ҳаммаси ўзгарди. Мавсум жуда фаол бошланиб, аввал Кариб ҳавзасидаги мамлакатларга, сўнг эса Мексика ва АҚШга, йилнинг шу даври учун жуда кучли «Берил» тўфони келиб урди. Атлантикада у бутун кузатувлар тарихида июнь ойида шаклланган ягона 4-тоифали тропик тўфон ва энг эрта шаклланган 5-тоифали тўфон бўлди. Ўнлаб одамлар табиий офатнинг қурбонига айланди.

Мавсумнинг чўққиси бўлган август ойида, олимларни жуда ҳайрон қолдирган сокинлик ўрнашди. Аммо кейин, фаолликнинг аномал ўсиши бошланди: 18 та бўрондан 12 таси, 2024 йилги тўфонлар мавсуми деярли тугаётганда юзага келди. Улардан 7 таси минтақага 25 сентябрдан кейин келиб урди ва йилнинг шу даври учун рекорд бўлди.

тўфонлар мавсуми 2024,  Атлантикадаги тропик бўронлар

2024 йилги тропик бўронлар мавсумида Атлантикадаги бўронлар фаоллигининг иллюстрацияси

Шунингдек, AccuWeather Hurricane tracker маълумотларига кўра мавсумнинг сўнгги, ноябрь ойи ҳам, Атлантикада ҳаддан ташқари фаол бўлди. Бу ойда 3-тоифали «Рафаэль» бўрони (4–11 ноябрь 2024 й.) ва «Сара» тўфони (14–18 ноябрь 2024 й.) юзага келди. Лекин, Океан ва атмосфера тадқиқотларининг Миллий бошқармаси (NOAA) берган маълумотларга кўра, одатда бу ойда биттадан кўп тропик бўрон қайд этилмайди ва фақатгина беш йилда бир маротаба у учинчи ёки ундан юқори тоифали тўфонга айланади.

Ҳаддан ташқари қизиб бораётган океан тропик циклонларга энергия узатаётгани ҳисобига, бу ҳодисалар тобора зўчайиб боряпди. Сўнгги тадқиқотларга кўра, 2024 йил Атлантикадаги барча ўн битта довулнинг кучи зўрайди, максимал шамол тезлиги эса соатига 15-45 км га кучайди. Натижада, еттита тўфон Саффира-Симпсон шкаласи бўйича янада юқори тоифага кўтарилди, иккита тропик бўрон эса тўфонга айланди.

31 август куни Жанубий Хитой денгизи ҳудудида шаклланган «Яги» тайфуни 5-тоифагача кучайиб, Филиппин, Хитой, Вьетнам, Мьянма ва Лаосга талофатли зарба берди. «Яги» жуда кўп ёмғирларни олиб келди, айниқса Вьетнамга. Жала ёмғирларининг оқибатларидан камида 300 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар турли жароҳатлар олди.

Яги тайфуни, тайфун Яги Вьетнам, супертайфун Яги

«Яги» супертайфунининг ҳалокатли оқибатлари, Жануби-Шарқий Осиё

Ушбу тайфун ғайриоддий катта ташқи радиусга эга бўлиб, деярли 64 соат давомида супертайфун даражасида ушланиб турди ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди.


31 октябрь куни Тайванга келиб урган «Конг-рей» тайфуни, 1996 йилдан бери оролдаги энг йирик тайфунга айланди. Марказий об-ҳаво бошқармасининг (CWA) маълумотларига кўра, унинг максимал шамол радиуси, яъни циклон марказидан энг кучли шамолларгача бўлган масофаси, 320 км га етди. Тарихда илк бор шундай кучга эга тайфун октябрь ўрталаридан кейин оролга келиб урди.

Ҳаддан ташқари қизиб кетган океанлар бўронларнинг шиддатли тезликда кучайиши учун шароит яратяпди. Бўронларнинг шиддатли интенсификацияси вайронали оқибатларга олиб келяпди, айниқса, қирғоқ бўйидаги ҳудудларга. Сўнгги йилларда, айниқса 2024 йилда, бундай ҳодисалар одатий ҳолга айланди.

24 соат ичида тропик тўфоннинг максимал барқарор шамол тезлиги 56 км/соатга ошиши шиддатли интенсификация деб аталади.

«Хелен» ва «Милтон» тўфонлари мана шундай интенсификацияга яққол мисол бўла олади.

Хелен тўфони АҚШ, Милтон тўфони АҚШ

«Хелен» ва «Милтон» тўфонларидан кейин тонналаб лой ва ахлат билан тўлган ҳудудлар, АҚШ

«Хелен» тўфони 26 сентябрь куни АҚШнинг Флорида штатига келиб уришидан аввал, атиги 1 кунда 1-тоифадан 4-тоифагача кучайди ва метеорологик кузатувлар бошлангандан бери Биг-Бенд минтақасидаги энг кучли тўфон бўлди (1851 йил). Шамол тезлиги 225 км/соатга етди.

Табиий офат Флорида, Джорджия, Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Теннесси ва Виржиния каби 6 та штатни вайрон қилиб, катта ҳудудларни табиий офат зонасига айлантирди. Тўфонларни кузатиш Миллий марказининг маълумотларига кўра, Шимолий Каролинада «Хелен» тўфони сўнгги юз йил ичидаги энг кучли тошқинларни келтириб чиқарди. Шимолий Каролина штатининг давлат бюджети ва бошқарув идораси маълумотларига кўра штат иқтисодиётига 59,6 млрд доллар миқдорда зарар етказилди. «Хелен» тўфони 225 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Хелен тўфони Шимолий Каролина, Хелен тўфони АҚШ

«Хелен» тўфони вайрон қилган уйлар, АҚШ

Икки ҳафта ўтмасдан, Флорида штатига кейинги кучли тўфон келиб урди — «Милтон». У қуруқликка чиқишидан аввал метеорологларни қўрқитиб юборди: тўфон 12 соатдан сал кўпроқ вақт ичида 1-тоифадан 5-тоифагача кучайди. Шамол тезлиги 290 км/соатга етди. «Милтон» тўфони жуда кўп торнадоларни ва хавфли тўлқинларни келтириб чиқарди. Флорида аҳолиси, тўфон қуруқликка чиқишидан аввал 3-тоифагача ўз кучини йўқотгани ва оммавий эвакуация ишлари амалга оширилгани сабабли, энг ёмон сценарийдан қутилиб қолишди.

23 сентябрь куни Мексикага келиб урган «Джон» тропик тўфони, одамлар учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Биринчидан, ҳеч ким бундай кўламдаги фалокатга тайёр эмас эди, чунки «Джон» бўрон даражасида қолиб, соҳилга чиққанидаган сўнг тезда тарқалиб кетиши прогноз қилинган. Аммо, қуриқликка чиқишдан аввал шиддатли интенсификация содир бўлди: тўфон атиги 18 соат ичида шиддатли тезликда 3-тоифагача кучайди.

Иккинчидан, тўфон деярли тарқалиб, океанга қайтганидан бир неча кун ўтгач, у кутилмаганда яна кучайиб, мамлакатга иккинчи бор келиб урди. Бундай хатти-ҳаракати учун ушбу тўфон зомби-тўфон деб таснифланди.

Тарқалиб, кейин яна кучаядиган бўронлар тизимига нисбатан «зомби» атамаси қўлланилади.

Учинчидан, «Джон» тўфони Герреро ва Мичоакан штатларига экстремал жала ёмғирларини ёғдирди. Акапулько айниқса катта зарар кўрди. Шаҳар аҳолиси аянчга тушди: чунки улар катта вайронагарчиликларни олиб келган ўтган йилдаги 5-тоифали «Отис» тўфонидан ҳали ўзларига келишмаган эди. Бироқ, гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу сафар вазият янада ёмонроқ бўлди: «Джон» тўфони олиб келган ёғингарчилик миқдори 950 мм га етиб, «Отис» тўфони олиб келган ёғингарчиликдан уч баробар кўп бўлди (350 мм ёғингарчилик).

Джон тўфони Мексика, Джон зомби-тўфони

Даҳшатли даражадаги тошқинлар қамраб олган Мексика ҳудудлари

Бундан ташқари, бутун кузатувлар тарихида атиги 3 та тўфон Мексика кўрфазидаги Акапулько шаҳри яқинида соҳилга чиққан. Улардан иккитаси — «Отис» (октябрь 2023 й.) ва «Джон» (сентябрь 2024 й.) — сўнгги 14 ой ичида.

Бу хавфли тенденциянинг яна бир тури: тропик циклонлар аҳоли кўп яшайдиган ҳудудларда қуруқликка чиқа бошлади. Бундай ҳудудлар авваллари ҳимояланган деб ҳисобланган. 

Тайвань оролининг ғарбий соҳилида жойлашган Гаосюн номли катта порт-шаҳарда 2,7 млн аҳоли яшайди. Бу ерда тайфунлар деярли кузатилмайди. 2024 йилнинг октябрь ойида бу ерга сўнгги 47 йил ичида биринчи маротаба кучли «Кратон» тайфуни келиб урди.

«Кратон» тайфуни жуда секин, соатига атиги 4 км тезликда ҳаракатланиб, жабр кўрган ҳудудларга жуда катта миқдордаги ёмғирларни ёғдирди — баъзи жойларда атиги бир нечта кун ичида 1 690 мм ёмғир ёғди. Мутахассислар бундай қисқа вақт ичида шунча ёғингарчиликнинг ёғиши, ҳатто Тайвань учун ҳам жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат эканини, ва айнан шу нарса ушбу тайфунни жуда вайронали қилганини таъкидладилар.

Тайфун Кратон, тропик циклон Тайвань

Шаҳарнинг сув босган ҳудуди, Тайвань ороли

«Кратон» яна бир тенденцияни намойиш этди: тропик циклон ҳаддан ташқари катта зарар етказиши учун, қуруқликка максимал шамол кучи билан уриши шарт эмас экан. Ахир энг катта муаммолардан бири — улар ўзи билан олиб келадиган ёмғирлар ва бўронли сув кўтарилишлари. Чунки кўп одамлар айнан тошқинларда ҳалок бўлади.

2024 йилдаги катаклизмлар каскади — яъни бир вайронали ҳодисанинг ортидан бошқасининг келиши — кескин кўпайди ва ушбу ҳудудларни битмас туганмас фалокатлар зонасига айлантирди.

2024 йилнинг кузида Филиппинга бир ой ичида 6 та тайфун келиб урди: «Трами» тропик бўрони, «Конг-Рей» супертайфуни, «Иньсин» тайфуни, «Тораджи» тайфуни, «Усаги» тайфуни, «Ман-Йи» тропик бўрони. Уларнинг тўрттаси атиги 10 кун ичида содир бўлди.

Тайфун Филиппин, Филиппиндаги тропик бўрон

Филиппинга бирин-кетин келиб урган тўртта тайфун

Ушбу тайфунлар катта миқдордаги ёмғирларни ёғдириб, кенг кўламли тошкинларга сабаб бўлди. Ушбу офатлар камида 9 млн кишига таъсир қилди, камида 171 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказди.

Филиппин экстремал об-ҳаво шароитларига мойил ва дунёдаги энг ҳимояланмаган мамлакатлардан бири бўлса ҳам, 2024 йилги тайфунлар ҳатто бу давлат учун ҳам истисно бўлди.


Аномал ёмғирлар ва тошқинлар

Океан исигани сайин, буғланиш кучаяди ва атмосферадаги намлик ошади. Шу сабабли сўнгги йилларда аномал ёмғирларнинг миқдори кескин кўпайди.

2024 йил Африканинг тропик зонасидаги 27 та давлат тарихий меъёрларга нисбатан ғайриоддий кучли ёмғирлар билан тўқнашди. Ушбу ёмғирлар сабабли юзага келган тошкинлар 11 миллион кишига таъсир қилди, уларнинг 2 500 нафари ҳалок бўлди. Миллионлаб гектар ҳосилдор ерлар сув остида қолди, инфратузилмалар, шу жумладан, юзлаб тиббий муассасалар вайрон бўлди ёки шикастланди.

Европада сўнгги 25 йил ичида кучли ёмғирларнинг сони 50 баробар ошди.

Европада ёғингарчилик, Европада аномал ёмғирлар, Европада тошқинлар

Европа мамлакатларида иккита беш йиллик даврдаги кучли ёғингарчиликларни таққослаш: 2000 йилдан 2004 йилгача ва 2020 йилдан 2024 йилгача

Ёғингарчиликлар миқдори мисли кўрилмаган даражага етди.

Бир кунда бир ойлик ёғингарчилик меъёрининг ёғиши энди ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаяпди. Янги ҳақиқат эса янада аччиқ — энди бир неча кун ёки ҳатто соат ичида бир йиллик ёғингарчилик меъёри ёғиши мумкин.

Август ойида Хитойнинг Ляонин провинциясидаги Хулудао туманида 12 соат ичида одатда бир йилда ёғадиган ёғингарчилик меъёри ёғди. Метеокузатувлар бошланган 1951 йилдан бери бу шаҳар учун рекорд кўрсаткич бўлди.

Хитойда рекорд ёмғир, Хитойда кучли ёмғир, Хитойда жала

Рекорд ёмғирдан кейин кучли тошқин, Хитой

12 ноябрдан 13 ноябрга ўтар кечаси Италиянинг Джарре коммунасида атиги 6 соат ичида деярли бир йиллик ёғингарчилик меъёри ёғди — 400 мм (ўртача йиллик меъёр — 429,3 мм).

16 апрелдан 18 апрелга қадар Эроннинг Систон ва Белужистон вилоятларидаги Зарабад шаҳрида минтақа учун рекорд ёғингарчиликлар қайд этилди: 3 кун ичида деярли тўрт йиллик ёғингарчилик меъёри ёғди — 270 мм (ўртача йиллик меъёр — 70 мм).

Кўп минтақаларнинг инфратузилмаси бундай миқдордаги ёғингарчиликларга тайёр эмас эди. Одамлар аввалгидай коммунал хизматларини айблашига қарамай, ҳеч бир тизим бундай ёғингарчиликларга бардош бера олмаслигини тан олиш керак.

19 ноябрь куни Исроилнинг Зихрон-Яаков шаҳрида мамлакат тарихидаги энг кучли ёмғир ёғди. (Исроил метеорология хизмати директорининг сўзларига кўра). Тўрт соат ичида, минтақа учун йиллик ёғингарчилик миқдорининг деярли 60% ни ташкил қиладиган 196 мм ёмғир ёғди.

Исроилда кучли ёмғир, Исроилда рекорд ёмғир

Кучли ёмғир дренаж тизимларини вайрон қилди, Исроил

Дренаж тизимлари ёмғирларга олдиндан тайёрланган бўлишига қарамай, бундай аномал ҳажмдаги сувга бардош бера олмади. Натижада кенг кўламли тошкинлар юзага келди. 

10 август куни «Отилия» циклони Россиянинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятларига жала ёмғирларини олиб келди. Санкт-Петербург марказида атиги 20 дақиқа ичида шаҳар канализация тизими сиғдира оладиган ҳажмдан 3 баробар кўп ёмғир ёғди. «Водоканал» маълумотларига кўра, агар 20 дақиқада ёғадиган ёғингарчилик миқдори 7,2 мм дан ошса, канализация ушбу ҳажмга бардош бера олмас экан.

Август ойининг охирида Суданда аномал ёмғирлардан кейин Арбаат тўғони ёрилиб, Порт-Судан шаҳрининг инфратузилмасига жиддий зарар етказди. Ушбу фалокатда тўғоннинг эксплуатацияси учун масъул бўлган шахсларга айблаш мумкин бўлишига қарамай, лекин аслида, тўғоннинг тақдирини ушбу ойда ўртача йиллик меъёрдан беш баробар кўп ёғган ёмғирлар миқдори ҳал қилди.

Суданда аномал ёмғирлар, Суданда тўғон ёрилиши

Арбаат тўғони ёрилганидан кейин кенг кўламли тошқин, Порт-Судан шаҳри, Судан

Энг ажабланарлиси, бундай аномал ёмғирлар одатда қурғоқчил ҳудудларда, шу жумладан дунёнинг энг йирик чўлларида ёға бошлади.

Ливия чўлида жойлашган Куфра ҳудудида 11 август куни атиги бир соат ичида рекорд 51 мм ёмғир ёғди. Бу кўрсаткич, одатда ушбу ойда ёғадиган ёғингарчиликдан 15 баробар кўп бўлди (ўртача август меъёри — 3,3 мм).

Чаднинг қурғоқчилик ҳукм сурадиган Тибести минтақасида, ҳатто энг ёмғирли август ойида ҳам, ёмғир одатда 2,5 соатдан кўп ёғмайди, август ойи учун ўртача ойлик меъёри эса 5 мм ни ташкил қилади. Бироқ, 2024 йилнинг август ойида бу ерда ёмғирлар бир ҳафтадан кўп давом этди.

Австралиянинг Буюк Виктория чўлида март ойининг атиги 4 кунида, 9-12 март кунлари 325,4 мм ёғингарчилик ёғди. Бу йиллик ёғингарчилик меъёри бўлган 316,4 мм дан кўп. 

Африканинг Саҳрои Кабир чўлида эса, Марокаш ва Жазоир чегараси яқинида, ёмғир сувлари бир неча ўн йил олдин қуриб қолган дарё ўзанларини ва кўлларни тўлдирди. Мисол учун, Марокашда 50 йил аввал қуриб қолган Ирики кўли сувга тўлди.

Ирики кўли сув билан тўлди, Саҳрои Кабир чўлида ёмғир, Саҳрои Кабир чўлини сув босди

Саҳрои Кабир чўлидаги Ирики кўли сув билан тўлди

7 сентябрь куни Марокашнинг Тагунит шаҳрида бир суткада 170 мм ёмғир ёғди, бу деярли тўрт йиллик ёғингарчилик меъёрига тенг (ўртача йиллик меъёр — 38 мм).

Бирлашган Араб Амирликларида эса худди шунча вақт ичида беш йиллик ёғингарчилик меъёри ёғди! Яъни, ўртача йиллик меъёри – 48 мм бўлишига қарамай, 24 соат ичида 254,8 мм ёмғир ёғди.

Бундай кучли ёғингарчиликлар ҳалокатли тошқинларга олиб келиши муқаррар.

Бунга фожиали мисол қилиб, Испаниядаги вайронали тошқинни келтириш мумкин. Йиллик ёғингарчилик меъёри 427 мм бўлган Валенсия минтақасидаги Чива шаҳрида, 29 октябрь куни атиги 8 соат ичида 491 мм ёмғир ёғиб, кенг кўламли фалокатни келтириб чиқарди: шаҳар кўчалари тонналаб лой, уйларнинг қолдиқлари ва мижғиланган машиналар билан тўлиб кетди. Табиий офат камида 220 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Испанияда тошқин, Валенсиядаги тошқин, Испанияда кучли ёмғир

Валенсия минтақасидаги ҳалокатли тошқинлардан кейин мижғиланган ва шикастланган машиналар, Испания

Ҳақиқий ёғингарчилик миқдори прогнозлардан анча ошиб кетаётгани вазиятни жуда оғирлаштиряпди. Бундай ҳолатларда тошқинлар шунчалар тез содир бўлаётганидан, одамлар сувнинг бу қадар тез кўтарилишига ишонмай, ўз вақтида ҳаракат қилишга улгуришмаяпди.

Франциянинг Ардеш департаменти аҳолиси 17 октябрь куни бошларидан ўтказган даҳшатлардан узоқ вақтгача ўзларига кела олишмади.

Францияда кучли ёмғир, Францияда тошқин, Францияда ёмғир

Шиддатли сув машинани оқизиб кетяпди, Ардеш департаменти, Франция

Лимони қишлоғида соат 9 да ҳали ҳаммаси тинч эди, лекин атиги бир соатдан кейин сув 2 метрга кўтарилди. Анноне қишлоғидаги баъзи уйларда эса сув шифтгача кўтарилди. Одамларни зудлик билан вертолётларда эвакуация қилишди.

Ўша куни минтақа тарихида биринчи маротаба, бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг олтита департаментида қизил ҳавф даражаси эълон қилинди.

18 сентябрдан бошлаб Италиянинг шимоли-шарқини ёмғирлар қамраб олди. Фаэнце шаҳри шунчалар тез сув остида қолганидан, кўп одамлар тунда, қайиқларда шошилинч тарзда ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.

Италияда кучли ёмғир, Италияда тошқин, Италияда жала ёмғирлари

Одамлар уйларнинг томида тошқиндан жон сақлашяпди, Фаэнце шаҳри, Италия

Тошқинлар ҳам тобора кўпроқ каскадли равишда содир бўляпди. Улар битта ҳудудга қайта-қайта бостириб келяпди.

2024 йилда содир бўлаётган иқлим офатлари орасидаги вақт қисқарди, уларнинг кучи эса шунчалар ошганидан, инфратузилмаларни ва иқтисодиётни тиклаш жараёни бир неча ойларга ёки ҳатто йилларга чўзилиб кета бошлади.

Эмилия-Романьядаги тошқин ушбу тенденцияга яққол мисол бўла олади, чунки 2024 йилнинг сентябрь ойида ушбу минтақада атиги 16 ой ичида учинчи йирик тошқин рўй берди.

Италияда кучли ёмғир, Италияда тошқин, Италияда жала ёмғири

Шаҳар кўчаларида шиддатли сув оқимлари, Эмилия-Романья вилояти, Италия

Одамлар аянчда: улар 2023 йилнинг май ойидаги ҳалокатли тошқиндан ҳали ўзларига келишга улгурмасларидан, яна ҳалокатли офатнинг эпицентрига тушиб қолишди.

Сўнгги йилларда, айниқса, 2024 йил, Саудия Арабистонининг кўплаб минтақаларида вайронали бўронлар ва тошқинлар деярли тинмади. Бу эса мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди қурғоқчил ҳисобланиб, одатда ёғингарчилик фақат қишда, жуда кам миқдорда ёғадиган чўлли иқлими билан характерланишига қарамай.

Саудия Арабистонида тошқин, Саудия Арабистонида кучли ёмғир

Одамлар тошқинда қолиб кетган машиналардан чиқишга ҳаракат қилишяпди, Саудия Арабистони

Тошқинлар одатий мавсумийликка ҳам риоя қилмаяпди. Худди шундай тенденция ёнғинлар, тўфонлар, ҳарорат аномалиялари ва бошқа офатларда ҳам кузатиляпди. Бу ҳақида йиллик иқлим офатлари обзорининг биринчи қисмида батафсил маълумот берилди.

2024 йил Хитойда, сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, тошқинлар одатдагидан 2 ой олдин бошланиб, аввалги йилларга нисбатан жуда кучли бўлди.

Хитойда тошқин, Хитойда сув босган шаҳарлар, Хитойда кучли ёмғир

Сув босган шаҳар кўчалари, Хитой

Марварид дарёсининг ҳавзасида апрель ойининг ўзида олтита катта тошқин содир бўлди. Бу тошқинлар Бэйцзян, Ханьцзян ва Дунцзян дарёларида содир бўлди.

Улардан иккитаси, Бэйцзяндаги биринчи ва иккинчи тошқинлар, статистик кузатувлар бошланган 1998 йилдан бери, энг эрта ва энг йирик тошқинлар сифатида қайд этилди. Бундай тошқинларнинг оқибатлари даҳшатли бўлди: 2024 йилнинг фақатгина июль ойида, тинимсиз ёмғирлар, тошқинлар ва кўчкилардан бутун мамлакат бўйлаб 22,91 млн киши жабр кўрди.

Хитойда тошқин, Хитойда сув босган шаҳарлар, Хитойда кучли ёмғирлар

Кучли тошқин туфайли мегаполисдаги ҳаёт фалаж бўлиб қолди, Хитой

Танзания одатда иккита муссонлар мавсумини бошдан кечиради: кузда, октябрь охиридан декабрь ўрталарига қадар ва баҳорда, март ойининг охиридан май ойига қадар. Бироқ 2024 йил тинмай ёғган жала ёмғирлари январь ойидан май ойигача катта талофатларни келтириб чиқарди. Тошқинлар 51 000 дан зиёд уйларни вайрон қилди, 76 500 гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди. Камида 155 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар турли жароҳатлар олди.

Тошқинларнинг кўлами катталашиб, баъзида мамлакатларнинг катта ҳудудларини қамраб оляпди.

2024 йилнинг баҳорида Қозоғистонда содир бўлган фалокат мамлакат ҳудудининг 70% дан кўпига таъсир қилди: 17 та вилоятдан 12 таси зарар кўрди. Юзлаб аҳоли пунктлари сув остида қолди, ўнлаб йўллар вайрон бўлди, 99 800 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Икки ой давом этган баҳорги тошқин, сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли тошқин бўлди.

Қозоғистондаги тошқинлар, Қозоғистонда тошқин

Тошқин қамраб олган улкан ҳудуд, Қозоғистон

2024 йилдаги тошқинлар Россиянинг 64 та минтақаларига таъсир қилди. 49 000 дан кўп уйлар ва 98 000 дан кўп томорқалар тошқин зонасига тушиб қолди. Оренбург, Курган ва Тюмень вилоятларидаги баҳорги тошқинлар кузатувлар тарихидаги рекорд тошқинлар бўлди.

Россияда тошқин, Россияда баҳорги тошқин

Баҳорги тошқинлар туфайли уйлар томигача сув остида қолди, Россия

Апрель ойининг охиридан бошлаб Бразилиянинг жанубини қамраб олган аномал ёмғирлар туфайли, Риу-Гранди-ду-Сул штати деярли бутунлай сув остида қолди. Ушбу фожиа 169 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 800 киши турли жароҳатлар олди. Кенг кўламли тошқинлар йўлларни ювиб кетди, кўприкларни вайрон қилди ва бутун штат бўйлаб кўплаб кўчкиларни келтириб чиқарди. Штатнинг энг йирик шаҳрида автомобилларнинг «қабристонлари» пайдо бўлди. Ҳаммаси бўлиб 2 миллиондан кўп одам жабр кўрди, 580 000 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Бразилияда аномал ёмғирлар, Бразилияда тошқин, Бразилияда жала

Риу-Гранди-ду-Сул штатида кенг кўламли тошқин, Бразилия


Кўчкилар

Кучли ёғингарчилик ва ҳалокатли тошкинлар — бу муаммонинг фақат бир қисми. Улкан миқдордаги сув ерга сингиб, тупроқни беқарорлаштиради. Бу эса муқаррар равишда яна бир ҳалокатли таҳдидга — кўчкиларга олиб келади. Ақлга сиғмайди, лекин бир неча дақиқа ичида юзлаб ва минглаб одамлар ҳалок бўлади.

Эфиопиянинг жанубида, Гофа зонасининг Геза-Гофа-Вореда туманидаги Жанубий Халқлар штатида 21 ва 22 июль кунлари ёғган кучли ёмғирлар, 249 кишининг ҳаётига зомин бўлган кўчкиларни келтириб чиқарди. 15 000 дан кўп одам жабр кўрди.

Эфиопияда кучли ёмғир, Эфиопияда кўчкилар, Эфиопияда ҳалокатли кўчки

Ҳалокатли кўчкидан кейин одамлар вайроналарни тозалашяпди, Эфиопия

Биринчи кўчки 21 июль куни тонгда содир бўлиб, бир нечта уйларни кўмиб, маҳаллий аҳолини тупроқ остида қолдирди.

Одамларни қутқариш учун фожиа жойига дарҳол кўплаб одамлар етиб келди. Аммо кўп ўтмай, уларнинг устига иккинчи, янада каттароқ кўчки тушди. Айнан шу нарса қурбонлар сонининг кўпайиб кетишига сабаб бўлди.

Вазият махсус техниканинг мутлақо йўқлиги билан янада мураккаблашди. Одамлар ўз яқинларини топиш умидида, тонналаб лойларни ва тошларни белкураклар, киркалар, баъзида эса қўллари билан тозалашди.

30 июль куни Ҳиндистонда, Керала штатининг Ваянад туманидаги кўчкилар серияси янада фожиали воқеа бўлди. Бу кўчки ҳам минтақадаги аномал кучли ёмғирларнинг натижасида содир бўлди. У ерда атиги икки кун ичида 570 мм ёғингарчилик ёғди.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар, Ҳиндистонда кўчки

Катта кўчки тушганидан кейин ҳаёт учун кураш, Ваянад тумани, Керала штати, Ҳиндистон

Кўчкилар ухлаётган одамларнинг уйларига тунда тушди ва жуда кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Туман маъмуриятининг 17 август куни берган маълумотларига кўра 400 киши ҳалок бўлди, яна камида 150 нафар киши бедарак йўқолди. 

Кўчкилардан бири шунчалар кучли бўлганидан, Ираванджипужа дарёсини тўсиб, унинг оқимини ўзгартирди. Дарё ўз оқимини ўзгартириб, Чераламала қишлоғини ювиб кетди.

Ҳиндистонда кучли кўчки, Ҳиндистонда кучли ёмғир, Ҳиндистонда кўчки

Кучли кўчки тушганидан сўнг ўз йўналишини ўзгартирган дарё ювиб кетган Чераламала қишлоғи, Ҳиндистон

24 май куни маҳаллий вақт билан соат 3:00 да ҳалокатли кўчки Папуа-Янги Гвинеянинг шимолидаги Энга провинциясидаги Ямбали қишлоғини ер билан яксон қилди.

Бу вақтда ҳали ухлаб ётган одамлар тонналаб лой ва тошлар остида тириклайин кўмилиб қолди. Кўчки тахминан 9 гектар ҳудудни қамраб олди, бу эса 12 та футбол майдонига тенг. Лой қатламининг қалинлиги 8 метрга етди. Бевосита 1 400 та хонадонлар ва 7 850 киши жабр кўрди. Папуа-Янги Гвинеянинг Табиий офатлар билан курашиш бўйича Миллий марказининг маълумотларига кўра 2 000 киши ҳалок бўлди.

Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки, Папуа-Янги Гвинеядаги ҳалокатли кўчки

Ямбали қишлоғида тушган улкан кўчки, Энгав провинцияси, Папуа-Янги Гвинея

https://eos.org/landslide-blog маълумотларига кўра 2024 йилнинг 11 ойида ҳалокатли кўчкиларнинг сони рекорд 728 тага етди.

Буни графикдан ҳам кўриш мумкин: унда қора чизиқ билан 2024 йилда содир бўлган кўчкилар сони, кулранг чизиқ билан эса аввалги йилларда содир бўлган кўчкилар сони кўрсатилган.

2024 йилдаги кўчкилар сони, 2024 йилдаги кўчкилар, кўчки жараётларининг фаоллиги

2024 йилда ва ўтган йилларда содир бўлган кўчкилар сонини акс эттирувчи график

2024 йил кўчки жараёнлари аномал даражада фаоллашди ва уларнинг сони аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада кўпайди.


Ушбу мақолада келтирилган барча иқлим ҳодисалари ва табиий аномалиялар — бу фақат бошланиши. Келгуси прогнозлар кундай равшан: бизни табиий офатларнинг экспоненциал ўсиши кутяпди, чунки сайёрамиз энг критик фазага кирди.

Яқин йилларда сайёра билан нималар содир бўлиши ҳақидаги маълумотлар «Ердаги иқлим офатларнинг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари» ҳисоботда келтирилган. Ҳисоботни интернетдан топишингиз мумкин бўлиб, унда барча фактлар, рақамлар ва илмий ишлар келтирилган. Сайёрамизда нималар бўлаётганини чуқурроқ тушунишни истаган ҳар бир одам уни мустақил равишда ўрганиб чиқиши мумкин.

Лекин бизда ҳали ҳам имконият бор. Қайтариб бўлмайдиган нуқта ҳали ўтилмади. Аммо битта жуда муҳим томони ҳам бор: ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайдиган нуқтадан ўтмасимиздан аввал, биз ечимни топиб, уни ўз вақтида амалга оширишимиз керак — акс ҳолда, кейин биз ҳеч нима қила олмаймиз.

Бизнинг сайёрамиз — бу яхлит бир тизим бўлиб, унинг бир қисмидаги ўзгаришлар, албатта бошқа қисмларига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун муаммони комплексли тарзда ҳал қилиш керак.

Иқлим инқирозини самарали бартараф этиш учун дунё олимларига очиқ халқаро ҳамкорлик муҳитини яратишимиз керак. Фақатгина бутун дунёдаги мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари ва билимларини бирлаштириш орқали, биз ушбу глобал муаммони ҳал қилишнинг амалий ечимларини топа оламиз. Айнан ҳозир иқлим инқирозидан биргаликда чиқиш йўлини топиш учун, барча олимларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш кераклигини овоза қилиш керак. Ҳозир ҳар биримиз, инсониятнинг бутун илмий салоҳиятини бирлаштиришга қаратилган талабни шакллантиришдаги иштирокимиз нақадар катта аҳамиятга эга эканини англашимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!