11 август куни Грециянинг Варнавас шаҳрида катта ёнғин содир бўлди. Ёнғин яшин тезлигида аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олди. Баландлиги 25 метрга етган аланга уйларни, автомобилларни ва корхоналарни шавқатсизларча йўқ қилди. Афсуски, бир киши ҳалок бўлди.
Тезлиги 90 км/соатга етган кучли шамол туфайли ёнғин тезда назорат остидан чиқиб кетди. Афина атрофидан минглаб одамлар эвакуация қилинди.
Вилоят маъмуриятининг таъкидлашича, ўз уйларини тарк этишни истамаган одамлар кейинчалик тузоққа тушиб қолган ва ўт ўчирувчилар уларни қутқариш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишга мажбур бўлишган.
Грециянинг Варнавас шаҳрида кучли ёнғин уйни қамраб олди
Ёнғин Афина миллий обсерваторияси биноларини қамраб олди. Муҳим ускуналар ва кўп йиллик тадқиқотлар натижалари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди.
13 август ҳолатига кўра, ёнғин йўқ қилган майдон 40 000 гектардан ошди. Уйлардан ва мол-мулкдан ташқари, кўплаб жониворлар, шу жумладан, итлар ва мушуклар ёниб кетди.
Ўнлаб ҳаво воситалари ва юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф эта олмади. Ёнғинни ўчиришга 700 дан зиёд ўт ўчирувчилар, 199 та техника, 17 та самолёт ва 18 та вертолёт, кўплаб ҳарбий хизматчилар ва кўнгиллилар жалб қилинди.
Мутахассисларнинг ва техниканинг жиддий танқислиги туфайли Греция халқаро ёрдамга мурожаат қилди.
Грецияда май ойидан бери кўплаб ўрмон ёнғинлари давом этяпди. Олимлар буни ёғингарчиликнинг камлиги ва аномал ҳарорат билан боғлашяпди. Қиш ва ёзнинг биринчи икки ойи мамлакат тарихидаги энг иссиқ ойлар бўлди.
Ливия чўли ва жанубий Миср ҳудудлари дунёдаги энг қурғоқчил минтақалар қаторига киради. Бу минтақада ёғингарчилик меъёри йилига ярим миллиметрдан ошмайди. Бу ерда чақмоқ ҳам камдан-кам учрайди. Аммо уч ҳафтадан бери, бу ҳудудда момақалдироқлар билан ёмғирлар ёғяпди.
Араб метеорология маркази маълумотларига кўра, Ливиянинг Аль-Куфра минтақасида
бир соат ичида ақл бовар қилмайдиган 46 мм ёмғир ёғган.
Бу 1952 йилдан бери ёғингарчилик миқдори бўйича рекорд.
Аль-Куфра минтақасида тошқин, Ливия
8 ва 9 август кунлари Миср жанубидаги Асван шаҳрида ҳам тарихий ёмғирлар ва тошқинлар қайд этилди.
Янада кучли тошқинларни олдини олиш учун сув тўплайдиган каналларни очиб, сувни Нилга йўналтириш ҳақида қарор қилинди.
Яманда 34 мингдан зиёд оилаларга таъсир қилган тошқинлар оқибатида 57 киши ҳалок бўлди. Мамлакатнинг шимолий ва жанубий ҳудудлари энг кўп зарар кўрди. Тошқинлар экинларни ва муҳим инфратузилмаларни, шу жумладан, йўлларни ва сув таъминоти тизимини вайрон қилиб, маҳаллий иқтисодиётга жиддий зарар етказди.
Ямандаги тошқинлар оқибатлари
Энг кўп жабр кўрган Ходейда провинциясида тошқинлар оқибатида 6 мингдан кўп оилалар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Камида 500 та уйлар зарар кўрди.
Австралиянинг иккита штатида рекорд ёғингарчиликлар кузатилди: жануби-шарқий Квинсленд ва Янги Жанубий Уэльс шимолида.
Янги Жанубий Уэльс штатидаги Баллина шаҳрида,
48 соат ичида 211,6 мм ёғингарчилик ёғди, бу август ойининг ўртача кўрсаткичидан деярли 2,5 баравар кўп.
(Баллина шаҳрида август ойи учун ўртача меъёр — 85,7 мм ёғингарчилик).
Янги Жанубий Уэльс штатида аномал кучли ёмғирлар туфайли йўл сув остида қолди, Австралия
Квинсленд штатининг Рокгемптон шахрида икки кун ичида 156,6 мм ёғингарчилик ёғди, бу одатда бир ой давомида ёғадиган ёғингарчилик миқдоридан деярли 6 баравар кўп (Рокгемптонда август ойи учун ўртача меъёр — 26,8 мм ёғингарчилик).
Брисбенда ҳар йили бўлиб ўтадиган ва бутун мамлакат бўйлаб минглаб одамлар иштирок этадиган «Экка» қишлоқ хўжалиги кўргазмаси тўхтатилди.
Бутун Квинсленд бўйлаб 100 дан зиёд йўллар тошқин туфайли ёпилди.
8 август куни «Дэбби» тропик тўфони АҚШга қайта урди. Тропик бўронгача заифлашганидан сўнг, у Жанубий Каролина қирғоғига чиқди.
Флорида, Жанубий Каролина, Шимолий Каролина ва Виржиния каби штатларда «Дэбби» камида 12 та торнадоларни келтириб чиқарди.
Тропик бўронлар одатда кучли қуюнларни келтириб чиқармайди, лекин «Дэбби» тўфони Шимолий Каролина штатидаги
Уилсон округида ҳалокатли EF3 тоифали торнадони келтириб чиқарди,
У ўнлаб биноларга жиддий зарар етказди. Биноларнинг бирида бир киши ҳалок бўлди.
Торнадо вайрон қилган уй, АҚШ
Секин-аста шимолга қараб ҳаракатланаётган бўрон ўз йўлида жуда кўп ёмғирлар ёғдирди.
Шимолий Каролинада баъзи жойларда 350 мм дан кўп ёмғир ёғди ва бутун штат бўйлаб тошқинларни юзага келтирди.
Пенсильвания ва Нью-Йорк штатларида қишлоқлар сув остида қолди, йўллар ва уйлар вайрон бўлди. Тошқин маҳаллий аҳолини гангитиб қўйди. Нью-Йоркнинг Аллегейни округида 115 мм гача ёғингарчилик ёғди. Фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Нью-Йоркнинг Тиога округида одамлар томларда ёрдам кутишди. Қутқарув ишлари вертолётлар ва пуфланадиган қайиқлар ёрдамида амалга оширилди.
9 август куни «Дэбби» бўрони Канададаги Квебек провинциясининг жанубига етиб борди. Монреал шаҳрида
бир кунда 154 мм ёмғир ёғди.
Бу «мисли кўрилмаган» кўрсаткич.
Бир суткада
ёғадиган ёғингарчилик миқдори бўйича 1996 йилги рекорд янгиланди
— 93,5 мм.
Автомобиллар сувда сузиб юрибди, Монреал шаҳри, Канада
Канада атроф-муҳитни сақлаш Вазирлиги метеорологининг сўзларига кўра, бу шаҳар тарихидаги энг кучли ёмғир бўлди. 480 000 истеъмолчилар электр энергиясиз қолди.
Монреал-Трюдо аэропортида ўнлаб миллий ва халқаро рейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди.
10 август куни «Отилия» циклони Санкт-Петербургни ва Ленинград вилоятини қамраб олди.
Ёмғир кўчаларни сув билан қоплади, сув ҳатто метрога ҳам кириб кетди. Кучли шамол реклама тахталарини учириб кетди, дарахтларни қулатди, газелни ағдарди.
Санкт-Петербург марказида 20 дақиқада ёмғирнинг интенсивлиги 19,99 мм ни ташкил этди, бу
шаҳар канализация тизими бардош бера оладиганидан ҳажмдан 3 баравар кўп.
Шаҳар сувтаъминоти маълумотларига кўра, агар 20 дақиқада ёғингарчилик интенсивлиги 7,2 мм дан ошса, канализация тизими бу ҳажмга бардош бера олмайди. Циклон ушбу минтақа учун аномал ҳодисани келтириб чиқарди.
Санкт-Петербургда, шунингдек, Ленинград вилоятининг Тосно шаҳрида
бир нечта торнадолар қайд этилди
(Россия Гидрометцентр таснифига кўра, торнадо, шунингдек, қуюн ҳам деб аталади).
Тосно шаҳрида торнадо, Ленинград вилояти, Россия
Худди шу куни Краснодар ўлкасидаги Катта Мурта қишлоғидан торнадо ўтди.
Қуюн уйларнинг томларини учириб, панжараларни ва шийпонларни вайрон қилди, дарахтларни илдизи билан қўпориб, электр узатиш линияларининг устунларини қулатди, иссиқхоналарни бузиб, автомобиль ойналарини синдирди.
10 август куни эса Олтой ўлкасида яна дўл ёғди. Алейский туманидаги Троицк шаҳрининг баъзи жойларида ёғган дўлнинг катталиги товуқ тухумидай эди.
8 август куни Қозоғистон пойтахтида кучли дўл ёғди. Остонани жуда қисқа вақт ичида булутлар ва кучли ёмғирлар қамраб олди. Катталиги бедана тухумидай келадиган дўл деразаларни ва биноларнинг фасадларини синдирди. «Евросиё» суғурта компаниясининг маълумотларига кўра, камида 5 000 та машиналар шикастланди.
Остонада дўлдан шикастланган машина, Қозоғистон
Одамлар табиатнинг важоҳатидан ва унинг оқибатларидан ҳайратда қолди. Тез ёрдам хизматига 2 киши бош жароҳатлари билан мурожаат қилди.
Июль ойининг охиридан бошлаб Хитой жанубида аномал жазирама кузатилди.
Харитада жазирама ҳудудлар акс этилган, Хитой
7 август куни мамлакатнинг 8 та вилоятида ҳаво ҳарорати 40 °C дан ошди. Чжэцзян провинциясининг Цзяньдэ уездида август ойининг ҳарорат рекорди янгиланди — +42,8 °C.
11 август куни ҳам ҳаддан ташқари жазирама сақланиб қолди. 21 та метеостанцияда август ойининг рекордлари янгилади, иккитасида эса мутлақ рекордлар ўрнатилди.
Давом этаётган ҳаддан ташқари жазирама шолизорларга ва бошқа экинларга жиддий хавф туғдирди. Қуёшда турган машиналарда эса
юқори ҳарорат туфайли ҳимоя қопламаси шишиб кетди.
Автомобиль қопламалари экстремал ташқи шароитларга мўлжалланган бўлишига қарамай, Хитойдаги экстремал жазирамага улар бардош бера олмади.
Машинадаги ҳимоя қопламаси шишиб кетди, Хитой
2023 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида олимлар ғайриоддий магнит аномалия зоналари пайдо бўлиши сабабли, тез орада учишнинг деярли иложи бўлмай қолишини прогноз қилишган эди. Афсус, бу прогноз бизнинг кўз ўнгимизда рўёбга чиқа бошлади. Авиақатновлар тобора хавфли бўлиб боряпди.
11 август куни EVA Air авиакомпаниясининг самолёти Джакартадан Тайбейга BR238 рейсини амалга ошираётган вақтда, 11 км дан катта баландликда кучли турбулентликка дуч келди.
Ҳодиса оқибатида олти нафар стюардессалар жароҳатланди. Яхшиямки, самолёт ўз манзилига эсон-омон қўнишга муваффақ бўлди.
Осмондаги яна бир воқеа эса фожиа билан якунланди.
9 август куни Бразилиянинг Сан-Паулу халқаро аэропортига йўл олган самолёт Виньеду муниципалитетидаги турар-жойлар устига қулаб тушди.Бу Voepass Linhas авиакомпаниясининг Парана штатидаги Каскавель шаҳридан Сан-Паулу штатининг Гуарульюс шаҳрига учаётган 2283 рейс бўлган.
Самолёт бир дақиқада 5 181,6 метр баландликдан қулаб тушди.
Самолёт Сан-Паулу шаҳридаги Виньеду муниципалитетидаги турар-жой ҳудудига қулаб тушди, Бразилия
Самолёт қулаши натижасида 57 нафар йўловчилар ва 4 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Фалокат жойида ҳеч ким жабр кўрмади.
Гувоҳ томонидан олинган видеода самолёт текис спираль бўйлаб қулаётганини кўриш мумкин.
Авиация мутахассиси Лито Соузанинг таъкидлашича, у ҳеч қачон самолёт бундай ғалати траектория билан қулаганини кўрмаган.
Ҳозир дунёда жуда кўп иқлим офатлари рўй беряпди. Улар тобора вайронали ва аномал бўлиб боряпди. Одамлар буни албатта кўришяпди ва нима учун табиий офатдар бутун сайёра бўйлаб бир вақтда содир бўлаётгани ҳақида ўйлашни бошлашяпди. Улар ижтимоий тармоқларда ўзлари дуч келган аномалияларни тасвирлаган видеоларни жойлаштириб, бошқа гувоҳларнинг видеоларини репост қилишяпди. Ҳозир ҳамма нарса оддий одамларнинг қўлида, содир бўлаётган воқеаларнинг жиддийлигини англаб етган ва бошқаларни ҳаракат қилишга илҳомлантиришга қодир бўлган одамлар қўлида. Бизда ҳали ҳам энг ёмон сценарийни олдини олиш имконияти бор, аммо бунинг учун иқлим ўзгариши сабабларини энг долзарб мавзуга айлантиришимиз керак. Ҳаммаси хабардорликдан бошланади. Маълумот қанчалар тез тарқалиши эса уни эшитган ҳар бир одамга боғлиқ.
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин.
Шарҳ қолдириш