Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 4 - 10 сентябрь 2024 йил

17 октябр 2024
Шарҳлар

Нигерия

Нигериянинг шимоли-шарқида кучли ёмғирлар келтириб чиқараётган тошқинлар давом этяпди. 10 сентябрь куни улар Борно штатидаги Алау тўғонининг ёрилишига ва бир миллиондан зиёд одамларга таъсир қилган ҳалокатли тошқинларга олиб келди.

Сув Майдугури шаҳрига кечаси босиб келгани учун, кўплаб одамлар сув тузоғига тушиб қолиб, сув босган уйларида уйғонишди. Фавқулодда вазиятларни бошқариш Миллий агентлигининг (NEMA) вакили маълум қилишича, шаҳарнинг 70% сув остида қолган!

Нигерияда тошқин, Нигерияда тўғон ёрилиши, Нигерияда ҳайвонот боғини сув ювиб кетди

Фалокатли тошқин оқибатлари, Борно штати, Нигерия

Камида 30 киши ҳалок бўлди, одамлар бедарак йўқолган қариндошларини қидиришни давом этяпди.

11 сентябрь ҳолатига кўра, 400 000 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Вазият ўта оғир: сув қабристонларни, чиқиндихоналарни ва канализацияларни ювиб кетди.

Тошқин туфайли шаҳарнинг энг йирик ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг 80% дан кўпи нобуд бўлди. Туяқушлар, илонлар ва тимсоҳлар каби баъзи жониворлар эса шаҳар кўчаларига чиқиб кетди.


Марокаш

6 сентябрдан бери Марокаш жанубидаги экстремал ёғингарчиликлар ва момақалдироқлар ҳалокатли тошқинларга сабаб бўлди. Табиий офат 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди.

Марокаш метеорология бош бошқармасининг матбуот котиби ҳодисани «истисно» деб атади. Ва буни тушуниш мумкин: қурғоқчил ва чўлли минтақада жойлашган Тагунит шаҳрида, бир суткада 170 мм ёғингарчилик ёғди. Бу бир ойлик меъёрдан 50 баравар кўп! Чунки бу ерда бутун сентябрь ойида ўртача 3 мм ёмғир ёғади.

Марокашда тошқин, Марокашда аномал ёмғир, Марокашда ҳалок бўлганлар

Тўсатдан бошланган тошқин уйларни ювиб, йўлларни вайрон қилди, Марокаш

Тата, Тизнит ва Эр-Рашидия провинциялари энг катта зарар кўрди. Бу ерда сув камида 56 та уйни ювиб кетди, 110 та йўлни вайрон қилди ва шу тариқа муҳим транспорт йўналишларини фалаж қилиб қўйди. Одамлар ичимлик сувисиз, светсиз ва алоқасиз қолди. Тошқин кўплаб ҳайвонларни нобуд қилди.


Жазоир

Жазоирнинг жануби-ғарбида ҳам катта тошқинлар содир бўлди. Бир неча кун ичида Жазоир Саҳросида йилнинг шу вақтида ҳеч қачон кузатилмаган миқдорда ёмғир ёғди. Бешар, Таманрассет, Эль-Уэд, Гардая, Джанет, Наама, Эль-Баяд, Иллизи ва Тиндуф провинциялари жиддий зарар кўрди. Тошқин камида 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди, улар орасида шиддатли сув оқими оқизиб кетган болалар ҳам бор.

Жазоирда тошқин, Жазоир сувга ғарқ бўляпди, чўлда тошқин

Шиддатли оқим ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қиляпди, Жазоир

Водийларни сув босиши натижасида миллий йўл тармоқлари ҳам зарар кўрди: жануби-ғарбни шимоли-ғарб билан боғлайдиган миллий трасса №6, Башар ва Тагит ўртасидаги миллий трасса №110 шулар жумласидан. Корхоналар, мактаблар, давлат идоралари ва уйлар сув остида қолди. Сувнинг тез кўтарилиши туфайли кўплаб одамлар бутун оилалари билан сув тузоқларига тушиб қолди. Яхшиямки, кўпчиликни қутқаришга муваффақ бўлишди.


АҚШ

АҚШнинг Калифорния штатини ўрмон ёнғинлари қамраб олди! Line Fire номли энг йирик ёнғин 5 август куни Сан-Бернардино округида бошланиб, 30 соат ичида 14 маротаба катталашди. Сан-Бернардино округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ёнғиннинг шиддат билан тарқалишига 40,6 °C га етган жазирама, критик даражада қуриб кетган ўт-ўланлар ва шамол сабаб бўлди.

9 сентябрга келиб, ёнғин 8 000 гектардан зиёд майдонни қамраб олди. Бугунги кун ҳолатига ёнғиннинг атиги 3% локализация қилинди.

Cal Fire маълумотларига кўра, 38 000 дан зиёд турар-жой ва тижорат бинолари хавф остида. Сан-Бернардино округидаги 4 800 та уйлар учун эвакуация эълон қилинди.

Ёнғинлар АҚШ, ўрмон ёнғинлари АҚШ, Калифорния ёняпди, Калифорнияда ёнғинлар

Line Fire номли кенг кўламли ўрмон ёнғинлари шиддат билан тарқаляпди, Калифорния, АҚШ

Ёнғинлардан чиққан тутун Лос-Анджелес атрофидаги ҳавони соғлиқ учун хавфли қилди. Airnow.gov маълумотларига кўра, ёнғин зонасидан ташқаридаги Ист-Хайлен шахрида ҳаво сифати «жуда носоғлом».

8 сентябрь куни бошланган Bridge Fire номли яна бир ёнғин, икки кундан кейин, яъни 10 сентябрь куни яшин тезлиги билан тарқала бошлади. Атиги бир неча соат ичида унинг майдони 8,5 баравар катталашди (1 619 гектардан 13 759 гектаргача)!

11 сентябрь ҳолатига Bridge Fire ёнғинининг локализация даражаси – 0%. Бу эса ёнғин ҳали ҳам тарқалаётганидан ва уни назорат остига олишнинг иложи бўлмаётганидан далолат беради.

Невада штати ҳам шиддатли ёнғинлардан азият чекяпди. 7 сентябрь куни тарқала бошлаган Davis Fire ёнғинидан 14 000 киши эвакуация қилинди, 18 500 дан зиёд истеъмолчилар электрсиз қолди. Ёнғин туфайли 580-штатлараро магистраль ёпилди.

10 сентябрь ҳолатига кўра, Америка Қўшма Штатларида бир вақтнинг ўзида умумий майдони 909 474 гектардан зиёд 71 та йирик ёнғинлар авжига чиққан.


Аргентина

Аргентинанинг Кордова провинциясини кучли ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Кордова провинциясининг тўртта департаментида — Каламучита, Пуниля, Колон, Санта Мария — ҳукумат табиий офат ҳолатини эълон қилди.

Эль-Дурасно тоғли ҳудудида, Каламучита водийси, 12 600 гектар ўт-ўланлар ёниб, турар-жой биноларига зарар етказди.

Жорий фаслда кузатилаётган аномал юқори ҳароратлар, 30% атрофидаги паст намлик ва тезлиги соатига 60-70 км га етиб, ўз йўналишини доимий тарзда ўзгартираётган кучли шамоллар вазиятни жуда мураккаблаштирди. Ўт ўчирувчилар бир неча кун давомида ёнғинни ўчира олишмади.

Яна бир ёнғин Кордова провинциясининг пойтахти бўлган Кордова шаҳридан бир неча километр узоқда бошланди. Ёнғин 5 сентябрь куни бошланди. Ла-Калера шаҳри аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди, чунки ёнғин уларнинг уйларидан атиги 50 метр узоқда эди.

Аргентинадаги ёнғин, Кордовадаги ўрмон ёнғинлари, Аргентинада ёнғин

Ёнғин турар-жой биноларига хавфли даражада яқинлашди, Кордова провинцияси, Аргентина

Кучли тутун туфайли 20-миллий автомагистраль ёпилди. Тўрт нафар кўнгилли ўт ўчирувчилар олган жароҳатлари сабабли шифохонага ётқизилди. Ёнғинларни ўчиришга ҳаммаси бўлиб 700 киши, бир нечта гидрант самолётлар ва вертолётлар жалб қилинди.


«Яги» супертайфуни

«Яги» тайфуни 1 сентябрь куни Филиппиннинг шарқий қирғоқларида шаклланиб, бутун мамлакатга 400 мм гача кучли ёғингарчиликларни, кўчкиларни ва кенг кўламли тошқинларни олиб келди. Филиппинда «Яги» тайфуни «Энтенг» деб номланди. Табиий офатдан 20 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши бедарак йўқолди. 2 миллиондан зиёд одамлар зарар кўрди. 47 600 дан кўп одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Филиппиндаги Яги тайфуни, Филиппиндаги Энтенг тайфуни, Яги супертайфуни

«Яги» тайфуни Филиппинга кучли тошқинларни олиб келди

6 сентябрь куни, «Яги» тайфуни супертайфунга айланиб, 245 км/соат тезликдаги шамоллар билан Хитойга келиб урди. У икки маротаба қуруқликка чиқди: аввал Хайнань оролидаги Вэньчан шаҳрига, кейин эса Гуандун провинциясидаги Чжаньцзян округидаги Сюйвэнь уездига.

Ақлдан озган шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб, турар-жой ва офис биноларининг деразаларини синдирди. Хайнань провинциясида 57 000 та уй вайрон бўлди ёки шикастланди.

Яги супертайфуни Хитой, Яги тайфуни Хайнань ороли, Яги тайфуни Гуандунда, Хайнанда супертайфун

«Яги» супертайфунининг шиддатли шамоллари Хитой қирғоқларидаги шамол генераторларини гугурт чўпидай синдириб ташлади

Гуандун провинциясининг Сюйвэнь округида тайфун бир нечта машиналарни, шу жумладан, 18 тонналик юк машинасини ағдариб юборди. Кучли шамол дўконнинг бутун иккинчи қаватини ҳам учириб кетди, бир нечта темир устунлари омон қолди холос.

7 сентябрь ҳолатига, табиий офат Хитойда 1,2 миллиондан зиёд одамларга таъсир қилди. 4 киши ҳалок бўлди, 95 киши турли жароҳатлар олди.

«Яги» тайфуни мамлакат учун сўнгги 75 йил ичидаги энг кучли кузги тайфун бўлди.

Учинчи ва энг кўп зарар кўрган давлат Вьетнам бўлди. «Яги» тайфуни 7 сентябрь куни Вьетнам шимолига етиб борди. Вьетнамдаги Гидрометеорологик прогнозлар миллий марказининг маълумотларига кўра, у Хайфон шаҳрига ва Куангнинь провинциясига 149 км/соат тезликдаги шамол билан келиб урган. Соҳил бўйида жойлашган ва Вьетнамнинг саноат маркази бўлган Хайфон шаҳри фалокат эпицентрига тушиб қолди.

Яги тайфуни Вьетнамда, Вьетнамда кўчки, Вьетнамдаги энг кучли тайфун, Хайфон шаҳрида тайфун

Вьетнамдан ўтган «Яги» тайфунининг ҳалокатли оқибатлари

Уч метрли тўлқинлар қирғоқни ларзага келтирди. Шамол саноат ва турар-жой кварталлари ўрнида вайроналарни қолдирди. 10 000 дан зиёд уйлар вайрон бўлди. Мамлакат шимолини қулаган дарахтлар қамраб олди.

Куангнинь провинциясида табиий офатнинг авжига чиқиши туфайли 25 та кема чўкиб кетди. 9 сентябрь куни Футхо провинциясидаги энг гавжум кўприк табиий офат ҳужумига бардош бера олмади ва автомобиллар билан бирга дарёга қулаб тушди. Бир неча кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишди, қолганлари бедарак йўқолди.

Вьетнамда кўприк қулади, Футхо провинциясида кўприк қулади, Вьетнамда Яги тайфуни

Фонг Чау кўприги, устидаги машиналар билан бирга қулаб тушди, Футхо провинцияси, Вьетнам

Худди ўша куни Каобанг провинциясида тушган катта кўчки автобусни, 20 нафар йўловчиси билан шиддатли сув оқимига улоқтириб юборди.

Вьетнам ахборот агентлиги (TTXVN), маълумотларига кўра, 12 сентябрь ҳолатига кўра Вьетнамдаги тайфундан ва ундан кейинги тошқинлардан ва кўчкилардан камида 199 киши ҳалок бўлди, яна 128 киши бедарак йўқолди, юзлаб одамлар турли жароҳатлар олди. Ҳаммаси бўлиб бутун мамлакат бўйлаб тошқиндан 130 268 та уй зарар кўрди.

«Яги» тайфуни туфайли, Вьетнам тарихида илк бор Тонкин кўрфазида энг юқори, 4-даражадаги табиий офат хавфи эълон қилинди.

Вайронагарчиликлар кўлами нафақат шамолнинг кучи, балки тайфуннинг ғайриоддий катта ташқи радиуси билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари «Яги» супертайфун даражасида жуда узоқ вақт давомида — деярли 64 соат ушланиб турди. У тропик циклонлар нақадар экстремал бўлиб бораётганини кўрсатиб берди.

Содир бўлаётган воқеалар табиий аномалиялар шиддат билан ривожланаётганини кўрсатяпди. Ёмғирлар ёғиши керак бўлмаган жойларда ёғиб, чўлларни ҳам сув босяпди. Мавсумий ёғингарчиликлар ҳақиқий табиий офатларга айланяпди. Ёнғинлар ҳалокатли тезликда катталашиб, бутун аҳоли пунктларини кулга айлантиряпди. Ёнғинларни назорат остига олиш қийинлашяпди, баъзида эса умуман ўчириб бўлмаяпди.

Катаклизмлар ғилдираги жуда катта тезлик билан айланяпди. Ва у ўз-ўзидан тўхташига ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Келгуси йилларда вазият фақат ёмонлашади. Ушбу муаммони ҳал қилиш йўлида шошилинч, фавқулодда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун дунёнинг энг ақлли олимларининг халқаро ҳамкорлиги зарур.

Кўнгиллилар ва олимлар томонидан ўтказилган «Глобал Инқироз» форумларида глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маълум бўлган барча маълумотлар тақдим этилган. Уларни ўрганиш орқали сиз нималар бўлаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишингиз мумкин. Ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқларингизда жойлаштириш орқали эса, сиз оммавий ахборот воситаларининг ва сиёсатчиларнинг эътиборини бу муаммога жалб қилишга ёрдам берасиз. Ҳозир, ижтимоий тармоқлардаги оддий ҳаракатлар орқали биз ўз ҳаётларимизни сақлаб қолиш учун ахборот майдонини ўзгартиришимиз ва асосий кун тартибини белгилашимиз мумкин бўлган ноёб вақт. Аммо бу нарса ҳар бир инсон ўз ҳиссасининг муҳимлигини англаб, унга масъулият билан ёндашсагина содир бўлади.

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўриш мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!