Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 25 сентябрь - 1 октябрь, 2024

8 ноябр 2024
Шарҳлар

«Джон» тропик бўрони

Бир ҳафта ичида мамлакатга икки маротаба келиб урган «Джон» зомби-бўрони Мексика халқи учун ҳақиқий даҳшатга айланди. "Зомби" атамаси тарқалиб, кейин яна кучаядиган бўрон тизимларига нисбатан қўлланилади.

Биринчи маротаба «Джон» бўрони 23 сентябрь куни Герреро штатига 3-тоифали бўрон кучи ва тезлиги 193 км/соатга етадиган шамоллар билан келиб урди. Бўрон катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарди, аммо бу фақат бошланиши бўлди. Деярли тарқалиб, океанга қайтган бўрон, тўсатдан яна зўрайиб, янада катта куч билан қайтиб келди. 

Аммо бу сафар асосий муаммо «Джон» бўрони Герреро ва Мичоаcан штатларига олиб келган кучли ёғингарчиликлар бўлди. Бу ерда баъзи жойларда деярли 1 000 мм ёғингарчилик ёғди. Акапулько шаҳри айниқса катта талофат кўрди. Шаҳарнинг 19 та тумани сув остида қолди. Уйлар, автомобиллар ва йўллар сув остида қолди. Кўчалар шиддатли дарёларга айланиб, ўз йўлидаги ҳамма нарсани ювиб кетди. Аэропорт ҳам сув остида қолди ва ёпилди.

«Джон» тўфони, Мексикада тропик бўрон

«Джон» тропик бўрони инфратузилмаларга жиддий зарар етказди, Мексика

Баъзи жойларда тошқиннинг чуқурлиги 1,5 метрга етди. Сув босган жойларда сув одамларнинг белигача келди. Кўплаб қутқарув операциялари қайиқлар, гидроцикллар ва вертолётлар ёрдамида ўтказилди.

Шаҳар ҳукумати қайиқлари ёки бошқа сувда ҳаракатланувчи воситалари бўлган ҳар бир одамни, қутқарув операцияларига ёрдам тариқасида беришга чақирди.

Акапулько аҳолиси аянчда. Улар ўтган йили катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарган 5-тоифали «Отис» довулидан тикланишга ҳали улгуришмаган. Бироқ гувоҳларнинг айтишича, бу сафар вазият янада оғирроқ. «Джон» тўфони олиб келган ёғингарчилик миқдори 950 мм дан ошди. Бу эса ўтган йили «Отис» бўрони вақтида Акапулькода ёғган ёғингарчиликдан (350 мм дан кўп) уч баробар кўп.

Мексикадаги Джон тропик бўрони, Мексикада зомби-бўрони, Акапулькода Джон бўрони

Кучли ёмғирлар кўчаларни дарёларга айлантирди, Мексика

2024 йилнинг 2 октябрь ҳолатига кўра, «Джон» бўрони 29 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Одатда, тропик бўронлар Акапулько ҳудудида қирғоққа чиқмайди. Бутун кузатувлар тарихида бу минтақада Мексика қирғоқларига бор-йўғи 3 та бўрон келиб урган. Ва улардан иккитаси — атиги бир йил ичида (2023 йилнинг октябрь ойида «Отис» бўрони ва 2024 йилнинг сентябрь ойида «Джон» бўрони).


Непал

26 сентябрь куни кучли ёмғирлар туфайли Непалнинг шарқий ва марказий қисмида кўплаб тошқинлар ва кўчкилар содир бўлди.

Непалда тошқин, Непалда кучли ёғингарчилик, Непалда кўчки

Рекорд ёғинлардан кейин шиддатли оқим ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қиляпди, Непал

Бир неча кун давом этган эктремал ёғингарчиликлар фожиали оқибатларга олиб келди. 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига, 217 киши ҳалок бўлди, 111 киши турли жароҳатлар олди.

Бутун мамлакат бўйлаб, қидирув ишларига 3 000 дан зиёд қутқарувчилар жалб қилинди. Одамлар вертолётларда ва моторли қайиқларда эвакуация қилинди.

14 та округдаги 25 та ўлчаш станциялар рекорд даражадаги ёғингарчиликларни қайд этди. Метеорология департаменти ходимининг қайд этишича, мамлакатнинг турли ҳудудларида бир вақтда содир бўлган бундай кучли жала ёмғирлари — камдан-кам учрайдиган ва даҳшатли ҳодиса.

Ёмғирнинг максимал миқдори Макванпур округидаги Даман қишлоғида қайд этилиб, у ерда бир кунда бир квадрат метрга 410 литр сув тушди. Мамлакат пойтахти Катмандуда ёғингарчилик миқдори бўйича бутун кузатувлар тарихидаги янги рекорд ўрнатилди. Гидрология ва метеорология департаменти маълумотларига кўра, бу ерда бир суткада 323 мм ёмғир ёғди.

Оқибатда 2 200 та хонадон сув остида қолди, Катманду водийсига олиб борувчи деярли барча йўллар эса ёпилди. Тез ёрдам машиналари кўчкилар ва тошқинлар туфайли йўлда тўхтаб қолгани сабабли, касалхонага олиб кетилаётган икки бемор йўлда вафот этди.

Мамлакат бўйлаб 54 та мактаб ва 23 та трассалар, шу жумладан, Непал учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Нараянгад — Муглин трассаси ҳам зарар кўрди.

кўчкилар Непал, тошқин Непал, рекорд ёмғирлар Непал

Кўчкилар йўлни тўсиб қўйди, Непал

Инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши сабабли электр таъминотида узилишлар юз берди. Табиий офат Татопани номли божхона пости яқинидаги Бхотекоши дарёсида, Непални ва Хитойни боғловчи кўприкни вайрон қилди. Бу минтақа иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим савдо коридори бўйлаб юк ташишни тўхтатди.


Россия

28 сентябрь куни кечқурун Москва вилоятида кучли бўрон кўтарилди. Бўрон бир неча гектар ўрмондаги дарахтларнинг деярли барчасини қўпориб ташлади. Бўрон камида иккита торнадони келтириб чиқарди. Клин шаҳар округидаги Березино қишлоғи аҳолиси ҳалокатли бўрондан айниқса катта зарар кўрди. Ўнлаб устунлар, юзлаб дарахтлар қулаб тушди, 70 га яқин уйларнинг томлари учиб кетди, баъзи тошдан қурилган бинолар ҳам вайрон бўлди. Торнадо уяли телефон устунини ағдариб, уни металл уюмига айлантирди.

Березинода торнадо, Клинда торнадо, Москва вилоятида торнадо, Москва вилоятида бўрон

Торнадо уяли телефон минорасини ағдариб, уни металл уюмига айлантирди, Березино қишлоғи, Клин шаҳар округи, Россия

Дарахтларнинг қулаши оқибатида бир неча киши турли жароҳатлар олди, бир аёл ҳалок бўлди.

Европанинг хавфли об-ҳаво ҳодисалари базаси (ESWD) Москва вилоятидаги торнадога кенгайтирилган Фудзита шкаласидаги EF3 тоифасига тўғри келадиган IF3 тоифасини берди.

Кузда мўътадил кенгликларда бундай кучли торнадо — мутлақо аномал ҳодиса.

29 сентябрь куни Россия жанубида кучли чанг бўронлари кузатилди. Улар Астрахань, Ростов, Волгоград вилоятларини, Ставрополье, Қалмоғистон ва Доғистонни қамраб олди. Тезлиги секундига 28 метрга етадиган бўронли шамоллар чангни деярли 1 000 км кенгликдаги улкан ҳудудга тарқатиб юборди.

Энг катта зарба Қалмоғистонга келиб тушди. Бу ерда чанг туфайли кўриш масофаси бир неча метргача тушиб кетди. Ҳайдовчилар том маънода кўр-кўрона ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Кучли шамоллар эса электр узатиш линияларининг узилишига олиб келди.

Россиянинг жанубида чанг бўрони, Россиянинг жанубида бўрон, Ростов вилоятида чанг бўрони, Қалмоғистонда чанг бўрони, Ставрополье ўлкасида чанг бўрони, Астрахань вилоятида чанг бўрони, Доғистонда чанг бўрони, Волгоград вилояти чанг бўрони

Чанг бўрони туфайли ҳайдовчилар том маънода кўр-кўрона ҳаракат қилишга мажбур бўлишди, Россия

Шуни таъкидлаш керакки, бу бир ой ичида минтақада содир бўлган иккинчи чанг бўрони бўлиб, худди шундай ҳодиса 2 сентябрь куни Ростов вилоятида ва Ставропольеда ҳам кузатилган.

Кузда кучли чанг бўронларининг бу қадар тез-тез содир бўлиши ғайриоддий, чунки илгари бундай ҳодисалар, одатда баҳорда содир бўлган.


Хитой

28 сентябрь Гонконгда, Виктория кўрфазида, биринчи маротаба сув гирдоби пайдо бўлди. Гонконг обсерваториясининг маълумотларига кўра, бу 1959 йилдан бери минтақада кузатилган биринчи сув гирдоби.

Қуюн маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Хунг Хом ҳудудидаги Laguna Verde Ocean турар-жой мажмуаси яқинидаги портда юзага келди. Очиқ бассейн яқинидаги панжара билан тўқнашганидан бир неча дақиқа ўтгач, торнадо кичрайиб, ғойиб бўлди.

Гонконгдаги сув гирдоби, Хитойдаги сув гирдоби, Гонконгдаги биринчи сув гирдоби

Гонконгдаги Виктория кўрфазида биринчи маротаба сув гирдоби юзага келди, Хитой

Гонконг обсерваториясининг собиқ раҳбари Лам Чиу-ингнинг айтишича, бассейн яқинида бўлган ота-оналарнинг ва болаларнинг омади бор экан. Чунки агар гирдоб ўтаётганда улар денгизда бўлганларида, бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин эди.


Эрон

Сентябрь ойи охирида Эроннинг шимолий провинцияларида кутилмаганда биринчи қор ёғди ва қаттиқ совуқ кузатилди, бу эса йилнинг бу даври учун ҳақиқий аномалия бўлди.

Эронда қор, Эронда сентябрь ойида қор, Эронда аномал совуқ

Эроннинг шимолий провинциялари кутилмаган биринчи қорга ва қаттиқ совуққа дуч келди

Кузда об-ҳаво одатда илиқ бўлиб, ўртача минимал ҳарорат плюс 11 °C бўлган Ардабиль вилоятида, рекорд паст -1,9 °C ҳарорат қайд этилди.


Бельгия

26 сентябрь куни Бельгияда кутилмаганда иккита торнадо юзага келди. Улар маҳаллий вақт билан 17:45 дан 18:15 оралиғида пайдо бўлиб, катта зарар етказди. Биринчи торнадо Фламанд Брабант провинциясининг шарқида деярли 8 км масофани босиб ўтди. Иккинчи торнадо янада кучлироқ бўлиб Валлон Брабант ва Фламанд Брабант провинцияларига келиб урди. Ушбу торнадонинг кучи F2 даражасига етди. Қуюн биноларнинг томларини учириб, электр узатиш линияларини ва дарахтларни ағдарди, қуёш панелларини ҳавога кўтарди. Торнадо мамлакатнинг иккита вилоятидаги 18 та уйга зарар етказди.

Бельгияда торнадо, Валлон Брабант провинциясида торнадо, Фламанд Брабант провинциясида торнадо

F2 тоифали торнадоси томларни учириб, уйларни қисман вайрон қилди, Бельгия

Бовешен муниципалитети ҳокимининг сўзларига кўра, олтита оилани бошқа жойга кўчиришга тўғри келди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Бельгияда бундай кучга эга торнадо камдан-кам учрайдиган ҳолат.


«Хелен» тропик тўфони

«Хелен» тропик тўфони АҚШнинг жануби-шарқида истиқомат қиладиган аҳоли учун ҳақиқий синовга айланди. У 26 сентябрь куни қирғоққа чиқишдан аввал бир неча соат ичида кескин 2-тоифадан 4-тоифагача тезлашиб, соатига 225 км тезлик билан Флорида штатидаги Тейлор округига келиб урди.

Минтақада мажбурий эвакуация эълон қилинди. Туман шерифи хавфли ҳудудни зудлик билан тарк этишдан бош тортган аҳолининг бир қисмига мурожаат қилиб, энди ўз фикрларини ўзгартиришга ва кетишга жуда кеч эканини, одамлар яшириниб ўз жойларида қолишлари кераклигини айтди. У, шунингдек энг ёмон сценарийда, уларнинг ким эканликларини аниқлаш учун ювилиб кетмайдиган қора маркер билан ўз исмларини ва ижтимоий суғурта рақамларини қўлларига ёзиб қўйишни сўради.

Тейлор округида деярли барча бинолар, қайиқлар ва транспорт воситалари вайрон бўлди. Довул ҳатто бир неча ўн йиллар давомида турган биноларни ҳам йўқ қилди.

«Хелен» тропик тўфони АҚШ, «Хелен» тропик тўфони Флоридада, Флоридада эвакуация

«Хелен» тропик тўфони Тейлор округига ҳаддан ташқари катта вайронагарчиликларни олиб келди, АҚШ

«Хелен» тўфони Биг-Бенд ҳудудида денгиз сувининг ҳалокатли бостириб келишига сабаб бўлди. Кичкина Сидар-Ки шаҳрида сув сатҳи 2,7 метрдан баландга кўтарилди.

Минтақа учун бўрон 1851 йилда бошланган кузатувлар тарихидаги энг кучли бўронга айланди.

Эртаси куни тонгда «Хелен» довули, тропик бўронгача ўз кучини йўқотиб, Джорджия штати орқали шимолга қараб ўз йўлини давом эттирди ва ўзи билан бирга даҳшатли ёмғирларни ва тошқинларни олиб келди. Атланта шаҳрида 48 соат ичида ёғган ёғингарчилик бўйича 138 йиллик рекорд янгиланди: бу ерда 282,4 мм ёғингарчилик ёғди.

Джорджия штатида «Хелен» тропик довули, Джорджиядаги тошқин, тошқин АҚШ

Атланта шаҳрида сув босган уй, АҚШ

Бу тошқин билан боғлиқ шаҳар тарихидаги биринчи фавқулодда ҳолатга сабаб бўлди. Кўчаларни сув босди, машиналар йўлларда сузиб юрди, одамлар эса томларда паноҳ излашди.

Шимолий Каролина ва Теннесси штатлари ҳам табиий офат зарбаси остида қолишди — кучли ёмғирлар кўчкиларни ва тошқинларни келтириб чиқарди ва инфратузилмаларни вайрон қилди. Теннесси штатининг Юникой округида ўнлаб беморларни ва ходимларни шифохона томидан вертолётлар ёрдамида эвакуация қилишга тўғри келди. Довулларни кузатиш бўйича Миллий марказнинг маълумотларига кўра, Шимолий Каролинада «Хелен» сўнгги юз йил ичидаги энг кучли тошқинларни келтириб чиқарди. Спрус-Пайн округида 600 мм дан кўп ёмғир ёғди. Штатнинг ғарбида асосий трассалар ёпилди, шу жумладан Interstate 40 ҳам.

Эшвил шаҳри ҳалокатли даражада жабр кўрди. У ерда 94 000 га яқин аҳоли вайрон бўлган йўллар ва кенг кўламли электр узилишлари туфайли дунёнинг қолган қисмидан узилиб қолди. Гуманитар ёрдам, шу жумладан озиқ-овқат ва сув, табиий офат содир бўлганидан бир неча кун ўтгач кела бошлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Эшвил шаҳри барча ҳалокатли иқлим офатларидан яшириниш мумкин бўлган Қўшма Штатларидаги энг хавфсиз жойлардан бири деб ҳисобланган. Оммавий ахборот воситалари уни иқлим жаннати деб атаган, одамлар эса бу ерга мамлакатнинг турли минтақаларидан бошпана излаб кўчиб келишган.

Эшвиллдаги тошқин, Эшвиллда Хелен тропик довули, АҚШдаги иқлим жаннати, Шимолий Каролинада тошқин, Теннессида Хелен довули, Шимолий Каролинада Хелен тропик довули

Матбуотда иқлим жаннати деб аталадиган Эшвил шаҳри сув остида, АҚШ

«Хелен» бутун штатларни вайрон қилди ва улкан ҳудудларни фалокат зоналарига айлантирди. Умуман олганда, 5,5 миллиондан зиёд уйлар ва корхоналар электр таъминотисиз қолди. PowerOutage.us маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига кўра, 1,5 миллион истеъмолчилар ҳали ҳам электр таъминотисиз бўлган.

Ҳалокатли довул 6 та штатда камида 162 кишининг ҳаётига зомин бўлди: Флорида, Джорджия, Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Теннесси, Виржиния.

2024 йилнинг 2 октябрь ҳолатига, 600 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида эди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «Хелен» тўфони келтирган иқтисодий зарар ақл бовар қилмайдиган 160 миллиард долларга етиши мумкин.


Дунё ўзгарди! У ҳеч қачон аввалгидай бўлмайди. Иқлим тобора зўрайиб боряпди.

Фактлар жуда қайсар. Статистика эса иқлим офатларининг прогрессиясини акс этяпди. Қўшма Штатларда иқлим офатларидан хавфсиз деб ҳисобланган Эшвилл шаҳри иқлим фалокатининг эпицентрига айланди. Бу сайёрада хавфсиз жойлар қолмаганининг яна бир исботи.

Агар биз омон қолишни истасак, унда ортиб бораётган катаклизмлар муаммосини ҳал қилиш бутун инсониятнинг энг асосий вазифасига айланиши керак. Тарқоқликка ва можароларга тўла бўлган бизнинг дунёда, одамлар оммавий равишда иқлим муаммоси ҳақида гапира бошлаб, уни ҳал қилиш учун умумжаҳон талабни шакллантирсаларгина буни амалга ошириш мумкин бўлади. Ҳозир ҳар бир инсон ижтимоий тармоқлардаги оддий ҳаракатлари орқали ушбу талабни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган ноёб давр. «Глобал инқироз» номли форумлар туркумида, сайёрадаги иқлим билан боғлиқ вазиятга оид барча мавжуд маълумотлар йиғилган. Муаммони ўрганиб чиқинг ва уни бошқаларга етказинг, улар ҳам бизнинг уйимиз вайрон бўлаётганини, лекин биз буни ҳали ҳам тўхтатишимиз мумкинлигини тушунишлари учун.

Ҳақиқатдан юз ўгиришни бас қилиб, бизда ҳали ҳам имконият борида, ҳаракат қилишни бошлаш вақти келди!

Мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!