17 майга ўтар кечаси Техас ва Луизиана штатларининг жануби-шарқи бўйлаб бир қатор ҳалокатли бўронлар ва торнадолар ўтиб, Хьюстон шаҳрига тезлиги соатига 44,7 метрга етадиган кучли довулли шамоллар билан келиб урди. 7 киши ҳалок бўлди.
Хьюстонда содир бўлган даҳшатли бўроннинг оқибатлари, АҚШ
Хьюстон шаҳрида бўронлар ўз ортидан катта вайронагарчиликларни қолдирди. Меҳмонхоналар ва офис биноларининг ойналари синди, кўчалар шиша синиқлари билан тўлди, электр устунлари ағанади, айрим уйларнинг деворлари эса қулаб тушди. Бутун Хьюстонда светофорлар ишламади, йўллар вайрон бўлган бинолар ва қулаган дарахтларнинг синиқлари билан тўлиб кетди, бу эса йўл бўйлаб ҳаракатланишни ўта хавфли қилиб қўйди.
Электр узилишлари шаҳарнинг учта туманида 378 500 литр оқава чиқинди сувларининг оқиб кетишига олиб келди.
1 миллиондан зиёд истеъмолчилар электр таъминотисиз қолди. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълумотларига кўра зарарни бартараф этиш учун бир неча ҳафта керак бўлар экан. Бўрондан сўнг зарар кўрган ҳудудларни мавсумга хос бўлмаган кучли жазирама ва юқори намлик қамраб олганига қарамай, одамлар кондиционерлардан ва бошқа маиший техникалардан фойдалана олишмади.
Миллий метеорология хизмати Хьюстондаги ушбу ҳалокатли бўронларни «деречо» деб таснифлади. Деречо бу кучли момақалдироқ ва ёмғирлар билан бирга келиб, узоқ масофаларни босиб ўтиши мумкин бўлган улкан, тўғри чизиқли, узоқ муддатли бўронлар. Бундай бўронлар юзлаб километрларни босиб ўтиб, кенг кўламли вайронагарчиликларни келтириб чиқаради.
Кучли шамол электр устунларини қулатди, Техас штати, АҚШ
AccuWeather халқаро об-ҳавони прогноз қилиш хизматининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ҳалокатли офатлардан кўрилган иқтисодий зарар 5–7 млрд доллардан ошди.
16 май куни Никарагуанинг Ометепе оролида Консепсьон вулқони отилди. Портлаш газларнинг чиқиши билан бирга келди, кул устуни эса 2 км баландликка кўтарилди.
Ометепе оролида Консепсьон вулқонининг отилиши, Никарагуа
Мойогальпа муниципалитети энг кўп зарар кўрди. Кўчалар, уйлар ва транспорт воситалари қалинлиги 1 мм гача бўлган кул қатлами билан қопланди. Консепсьон вулқонида газ ва кул отилиши билан боғлиқ ҳодиса охирги маротаба 2010 йил содир бўлган.
Шимолий Малуку провинциясидаги Ибу вулқонининг бир қатор отилишларидан сўнг, Индонезия ҳукумати 16 май куни хавф даражасини энг юқори даражага кўтарди. Аҳолига ва сайёҳларга вулқон кратерига 7 км масофада яқинлашмаслик тавсия қилинди.
17 май куни Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида жойлашган Семеру вулқони беш маротаба отилиб, кул устунларини сочди. Ҳукумат вакиллари иссиқ буғ, лава оқимлари ва лахарлардан зарар кўрмасликлари учун одамларни кратер атрофидаги хавфли ҳудуддан узоқроқ бўлишга чақирди.
20 май куни Италиянинг Кампи Флегрей супервулқони ҳудудида янги сейсмик фаоллик бошланди. Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти (INGV) обсерваторияси Поццуоли шаҳридан 3 км наридаги Сольфатара туманида 4,4 магнитугача бўлган камида 150 та зилзилаларни қайд этди. Зилзилаларнинг чуқурлиги 2,6 км эди.
Бу, минтақада сўнгги 40 йил ичида содир бўлган энг кучли зилзила бўлди.
Кампи Флегрей супервулқони ҳудудидаги зилзилалар тўдаси, Италия
Минглаб одамлар қўрқувдан кўчаларга югуриб чиқишди. Кўпчилик давом этаётган силкинишлар туфайли ўз уйларига қайтмасликка қарор қилишди ва икки тунни чодирларда ва машиналарида ўтказишди. Баъзи бинолар шикастланди, баъзилари яшаш учун яроқсиз деб тан олинди, бу эса камида 46 та оилани кўчишига сабаб бўлди.
Вазиятнинг жиддийлигига қарамай,ахолини эвакуация килиш режасига ҳалигача тайёр эмас.
Чилида 2024 йилнинг май ойи, 1950 йилнинг кузида метеорологик кузатувлар қайд этила бошланганидан бери энг совуқ ой бўлиши мумкин.
7 майдан бошлаб мамлакатда йилнинг шу даврига хос бўлмаган,
экстремал паст ҳароратли кунларнинг энг узун даври
қайд этилди.
Мамлакатнинг турли шаҳарларида ёғган аномал қор, йўлларда турли тартибсизликларни ва таълим муассасаларида дарсларнинг бекор қилинишини келтириб чиқарди.
Чилида аномал совуқ ва мавсумга хос бўлмаган қор
Мамлакат пойтахти Сантьягода тўсатдан қор ёғиши кенг кўламли электр узилишларига сабаб бўлди ва 220 000 кишига таъсир қилди. Жанубий яримшарда жуда эрта қор ёғиши билан бошланган қиш мавсуми одамларни ҳайратда қолдирди. Сабаби Сантьягода қиш одатда юмшоқ бўлиб, салқин ҳароратлар ва ёмғирлар билан ўтади. Ўрта ер денгизи характерига эга ва нисбатан паст баландликда жойлашган ушбу минтақанинг мўътадил, ярим қурғоқчил иқлимида ҳарорат камдан-кам нолдан пастга тушади ёки қор ёғади.
Сантьягода ушбу воқеадан кейин кузатилган паст ҳароратлар май ойида энг узоқ вақт давом этган совуқлар тўлқини рекордини янгилади ва 1985 йил қайд этилган ва саккиз кун кетма-кет давом этган экстремал совуқ кунлар сериясидан ўзиб кетди.
16 май куни Сантьягода қишнинг қоқ ўртасига қараганда совуқроқ бўлди. Май ойидаги ўртача минимал ҳарорат +6°C бўлишига қарамай, пойтахтда ҳаво ҳарорати -1,1°C га тушди.
Совуқ тўлқин Аргентина, Уругвай ва Парагвайнинг айрим ҳудудларига ҳам таъсир қилди.
15 май куни кечқурун Корея метеорология бошқармаси (КМА) кучли қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди.
Май ойининг ўрталарида бундай огоҳлантириш биринчи маротаба берилди.
16 май куни маҳаллий вақт билан тунги соат бирларга келиб, Канвондонинг Косон уездидаги Хянгро чўққисида 12,9 сантиметр қор ёғди. Канвондодаги Сорак тоғида эса тонгга бориб қорнинг баландлиги 42 сантиметрдан ошди. Бу мамлакат учун мисли кўрилмаган воқеа бўлди.
Канвон провинциясида мавсумга хос бўлмаган кучли қор, Жанубий Корея
20 май куни Новосибирскда ёмғир ва дўл билан келган кучли бўрон шаҳар кўчаларининг аксариятини сув остида қолдирди. Об-ҳаво шу қадар тўсатдан ва кескин ёмонлашганидан, кўчадаги одамлар зудлик билан бошпана излашга, уйларнинг деворларини ва дуч келган нарсаларни қаттиқ ушлаб туришга мажбур бўлишди. Дўл девордай ёғди. Бўрон ярим соатча давом этганига қарамай, шаҳар аҳолиси учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариш учун етарли бўлди: машиналар чўкиб кетди, уйларнинг томлари учиб кетди, дарахтлар қулаб тушди. Баъзи жойларда кучли сув оқимлари тупроқни ювиб юборганидан, бетон тўсиқлар қулаб тушди.
Новосибирск шаҳрида кучли сув тошқини, Россия
Эронда кучли ёғингарчилик давом этяпди. Машҳад шаҳрида 15 май куни бор-йўғи 40 дақиқа ичида 38,3 мм ёмғир ёғди. Бу жуда катта кўрсаткич, чунки бир ярим ойлик ёғингарчилик меъёрига тенг (май ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри — 25,5 мм).
Бу ёмғир тўсатдан юзага келган ҳалокатли тошқинни юзага келтирди. Биноларни 1,5-2 метр баландликгача сув босди. Уйларда ҳамма нарса, ҳатто музлатгичлар ҳам сузиб юрди. Ёмғир туфайли юзага келган тирбандликлар, қутқарув хизматчилари ишини секинлаштирди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчди. Тошқин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Улардан 5 нафари ўз уйида қамалиб қолиб чўкиб кетган она ва унинг тўрт нафар фарзанди. 12 киши бедарак йўқолди. Зарар кўрган 150 та уйдан 450 нафар одам эвакуация қилинди.
Экстремал ёғингарчилик оқибатлари, Машҳад, Эрон
18 май куни Машҳадда яна кучли ёмғир ва дўл ёғди. Дўлнинг катталиги 10 сантиметрга етди. Дўл дарахт шохларини ва ойналарни синдирди, автомобиль кузовларига зарар етқаздиди.
Май ойида Машҳадда ёғган ёмғирлар аллақачон
сўнгги 200 йил ичидаги энг даҳшатли ёмғирлар деб аталди.
Одамлар кучли ёмғирдан бошпана топишга ҳаракат қилишяпди, Машҳад, Эрон
Европа мамлакатларида каскад равишда бир қатор аномал табиий офатлар содир бўлди.
15 майдан бери давом этаётган дўл бўронлари Франциянинг кўплаб ҳудудларига зиён етказяпди. Дўл минглаб гектар узумзорларни вайрон қилди. Ҳосил бутунлай нобуд бўлган ҳудудларда эса ишлаб чиқариш соҳаси ҳам катта зарар кўрди. Франциянинг шимоли-шарқидаги Қуйи Рейн департаментида 16 май куни ёмғирлар ва тошқинлар туфайли юқори даражадаги фавқулодда вазият режими эълон қилинди. Трассаларда транспорт ҳаракати тўхтатилди. 20 май куни Дижон шаҳрида дўл ёғди, натижада кўчалардан дўл дарёлари оқиб, транспорт ҳаракатини фалаж қилиб қўйди.
Дижон шаҳри кўчаларида тошқин ҳаракатни фалаж қилиб қўйди, Франция
Германияда ҳам вазият яхши эмас. 17 майдан 18 майга ўтар кечаси ёғган кучли ёмғир тошқинларни ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Айрим ҳудудларда аҳолини сув босган уйлардан эвакуация қилиш, ҳамда йўлларни вайроналар ва лойдан тозалаш учун қутқарувчилар кечаю-кундуз ишлашди. Тошқинлар кенг кўламли электр узилишларига, ҳамда поездларнинг бекор қилинишига олиб келди.
Саар федерал ерларида бир суткада бир ярим ойлик ёғингарчилик меъёри ёғди ― 100 мм. Отвайлерда тўғонлар ёрилиб, шаҳар бутунлай сув остида қолди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари шаҳар инфратузилмаси ва хусусий уй хўжаликларига жиддий зарар етгани ҳақида хабар беришди.
Худди шу куни Польшада ҳам кучли ёмғирлар ва дўл билан келган бўронлар кузатилди. Унинг эпицентри Гнезно шаҳри бўлди. Бир неча дақиқада кўчалар дўлдан оқ рангга бўялди. Бўронли шамол уйларнинг томларини учириб кетди. Канализация катта ҳажмдаги сувга бардош бера олмади. Подваллар ва уйларнинг пастки қаватлар сув остида қолди. Ўт ўчирувчилар машина ичида қамалиб қолган аёлни эвакуация қилишга мажбур бўлишди.
Бир кун олдин дўл Люблин воеводалигига (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик) катта зарар етказди.
«Бу даҳшатли ва фожиали вазият. Якшанба куни кечқурун содир бўлган аномал об-ҳаво оқибатларини мен ўз кўзларим билан кўрдим. Ҳаётимда биринчи маротаба мен смородина, қулупнай ва малинани бундай аҳволда кўрдим. Улар ҳудди ўткир пичоқ билан кесиб ташланганга ўхшайди. Йўқотишлар 100 фоиз», ― деди Люблинлик воевода. Айтиш жоизки, бу жорий йилнинг баҳорида, об-ҳаво қисқа вақт ичида Польшанинг қишлоқ хўжалигига катта зарар етказган биринчи ҳалокатли ҳолат эмас. Бир неча кун аввал об-ҳавонинг кескин совуши мевали дарахтларнинг кўплаб плантацияларини йўқ қилган эди.
Люблин воеводалигида дўл уюмлари, Польша
Нидерландияда 20 май куни дўл билан бирга келган кучли момақалдироқдан сўнг, кенг кўламли тошқин содир бўлди. Шаҳарнинг кўплаб кўчалари сув остида қолди. Баъзи одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.
Ахткарспелен муниципалитетида қариялар уйидаги одамларни эвакуация қилишга тўғри келди. Фрисландия провинциясининг Буитенпост қишлоғида ёмғир ва дўл шунчалар кўп ёғганидан, сув канализация орқали уйларга кира бошлади.
Дўл билан аралашган сув оқимлари канализация орқали уйларнинг ичига кирди, Фрисландия провинцияси, Нидерландия
Белгияда 18 май куни Воерен муниципалитети ўз тарихидаги энг кучли тошқинни бошдан кечирди. 500 та оила электр энергиясиз қолди.
Лондон-Сингапур авиарейсини йўловчилари, самолёт тўсатдан турбулентликка дуч келганида даҳшатга тушишда.
Самолёт
атиги 3 дақиқада ичида деярли 2000 метрга
кескин тушиб кетган.
Лондон - Сингапур йўналиши бўйича турбулентлик пайтида самолёт баландлигини тўсатдан йўқотди
Йўловчилардан бирининг сўзларига кўра, хавфсизлик камарини тақмаган барча одамлар шу заҳоти самолётнинг шифтига урилган. Кўп йўловчилар бошлари билан шифтга урилиб, уларни ёриб юборган. Экипаж самолётни Бангкок аэропортида фавқулодда қўндиришга муваффақ бўлган.
Кучли турбулентлик вақтида жароҳат олган Лондон ― Сингапур авиарейсидаги йўловчиларнинг эвакуацияси
Самолёт бортидаги 229 кишидан 104 нафари жароҳат олган, улардан олти нафари асосан бош жароҳати билан оғир аҳволда. Ҳодиса вақтида бир йўловчи ҳалок бўлган: дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи содир бўлган.
Бир йилдан кўпроқ вақт аввал «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» форумида ҳеч қандай сабабларсиз, айниқса, катта лайнерлар учадиган 8 км ва ундан юқори баландликда ҳаво чўнтаклари пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантириш овоза қилинган эди. Самолётлар том маънода ҳаво чуқурликларига қулаб, жиддий фалокатларни ва қурбонларни келтириб чиқаради. Бу аллақачон содир бўляпди. Аммо яқин келажакда янада кўпроқ чуқурликлар пайдо бўлади ва улар ергача етиб боради. Бундай шароитларда учишнинг иложи бўлмайди.
Бу иқлим офатларининг келгуси йилларда ортиб бориши ҳақида, «Глобал инқироз» форумлар сериясида қилинган ягона прогноз эмас. Афсус, воқеалар ушбу прогнозларга мувофиқ ривожланяпди.
Аммо шунга қарамай, бизда ҳали ҳам инсоният учун фожиали якундан омон қолиш имкони бор. Форумларда буни қандай амалга ошириш бўйича аниқ қадамлар овоза қилинган.
Вақт жуда кам. Бу имкониятдан фойдаланишга улгуришимиз ҳар бир одамнинг фаол ҳаракатларига боғлиқ!
Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:
Шарҳ қолдириш