«Бунёдкор жамият» Президенти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вашингтондаги IRF саммитида иштирок этди

10 феврал 2025
«Бунёдкор жамият» Президенти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вашингтондаги IRF саммитида иштирок этди

Джей Ди Вэнс, АҚШ вице-президенти, Стивен Шнек, АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси раиси, Ольга Шмидт, «Бунёдкор жамият» президенти IRF саммитида (Халқаро диний эркинлик саммитида)

Вашингтон, Колумбия округи — «Бунёдкор жамият» Президенти Ольга Шмидт ҳар йили Колумбия округидаги Вашингтонда бўлиб ўтадиган Халқаро диний эркинлик саммитида (IRF) иштирок этди. Бу 30 дан кўп турли диний анъаналарни ўзида мужассам қилган 90 дан зиёд ташкилотларнинг турли гуруҳларини бирлаштирувчи жуда муҳим тадбир. Икки кунлик саммит бутун дунё бўйлаб диний эркинликни тарғиб қиладиган ва ҳимоя қиладиган фаоллар учун платформа бўлиб хизмат қилади.

АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс саммитда илҳомлантирувчи нутқ сўзлаб, президент Трампнинг диний эркинликни ҳимоя қилиш режалари билан ўртоқлашди.

«Диний эркинлик, бу энг аввало ўз эътиқодини эътироф этиш ва виждонига мувофиқ ҳаракат қилиш эркинлиги ва шу сабабли Aмерика Қўшма Штатларида ҳам, бутун дунёда ҳам фуқаролик жамиятининг асоси. Биз, эътиқод Америкада ҳам, чет элда ҳам бизнинг жамоаларимизни мустаҳкамлашини биламиз. У бошқаларга меҳр-оқибатли бўлишни ўргатади, сахийликка ва инсониятга хизмат қилишга чақиради. Бир-биримизга муносиб муносабатда бўлишга, муҳтожларга ёрдам беришга ва халқлар ўртасидаги ахлоқий тамойилларга асосланган муносабатларни ўрнатишга ундайди», — деди Джеймс Дэвид Вэнс йиғилганларга.

Доктор Катрина Лантос Суэтт, Лантос номидаги инсон ҳуқуқлари ва адолат Фонди Президенти, Ричард Суэтт, АҚШ Конгрессининг собиқ аъзоси, Даниядаги собиқ элчи, Climate PROSPERITY Enterprise Solutions, LLC компаниясининг Бош директори, Доктор Асиф Махмуд, халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг комиссари, Ольга Шмидт, «Бунёдкор жамият» президенти IRF саммитида (Халқаро диний эркинлик саммитида)

Ольга Шмидт, «Бунёдкор жамият» Президенти таниқли шахслар билан конструктив мунозаралар ўтказди. Улар орасида Стивен Шнек, АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси раиси; Комиссар Асиф Махмуд; Арманистон Республикасининг Бош вазири Никол Пашинян; доктор Катрина Лантос Суэтт, Лантос номидаги инсон ҳуқуқлари ва адолат Фонди Президенти; Ричард Суэтт, собиқ америкалик сиёсатчи ва элчи; ва Надин Маензу, IRF Котибияти Президенти.

Никол Пашинян, Арманистон Республикасининг Бош вазири, Надин Маэнза, IRF котибияти Президенти, Ольга Шмидт, «Бунёдкор жамият» президенти IRF саммитида (Халқаро диний эркинлик саммитида)

Саммит давомида, Ольга Шмидт Россияда ва бошқа Европа давлатларида «Бунёдкор жамият» аъзолари таъқиб қилинаётгани ҳақидаги ташвишли фактлар билан ўртоқлашди. У ўз нутқида ноҳақ таъқиб қилинаётган одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, халқаро эътибор ва чора-тадбирлар ниҳоятда зарурлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Ольга Шмидт тадбир ташкилотчиларига, уларнинг Биринчи тузатишни ҳимоя қилишга ва дунёдаги барча одамлар учун адолатни тарғиб қилишга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди. «Биринчи тузатиш — бу шунчаки ҳуқуқ эмас, бу бизнинг демократиямиз пойдевори. Биргаликда биз бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясида турамиз ва бизнинг овозларимиз бирлашганда, улар озодлик учун курашдаги қудратли кучга айланади», — деди у.

IRF саммити таъқиблардан қўрқмасдан амалда ўз эътиқодига мувофиқ яшаш ҳуқуқига интиладиган одамлар учун жуда муҳим учрашув. Ольга Шмидтнинг иштироки диний эркинлик учун курашда бирдамликнинг муҳимлигини ва сукутда азоб чекаётганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.


«Бунёдкор жамият» ҳақида

«Бунёдкор жамият» миссияси — жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини глобал табиий офатларга жалб қилиш, уларнинг сабабларини ўрганиш ва ечимларини топиш.

Бизнинг мақсадимиз — инсон ҳаётини ҳимоя қилиш, халқаро инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва янги табиий офатларни олдини олиш учун инсониятнинг илмий салоҳияти бирлашадиган шароитларни яратиш.


Чоп этди: APBoston HeraldFox47FWNBCMorningstarInternational Business TimesThe Chronicle JournalYahooFinanceWAOWThe San Diego Union-TribunePittsburgh Post-Gazette.

Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!