«Бунёдкор жамият» платформасида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильмининг премьераси

26 май 2024

Атмосфера суви генераторлари (АСГ) ҳақида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильми

«Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильм

2024 йилнинг 26 май куни «Бунёдкор жамият» платформасида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

2024 йилнинг 26 май куни «Бунёдкор жамият» платформасида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

«Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» номли ҳужжатли фильмда Ердаги иқлим ўзгариши сабаблари тадқиқ этилади. Унда сайёрамизда содир бўлаётган табиий жараёнлар билан бир қаторда, инсон фаолиятининг таъсири ҳам кўриб чиқилади. Фильмда асосий эътибор глобал иқлим ўзгариши шароитида тобора долзарб бўлиб бораётган тоза ичимлик суви муаммосига қаратилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб 2 миллиард одам тоза ичимлик сувидан маҳрум. Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб дунё аҳолисининг 40% дан кўпи сув танқислиги юзага келадиган ҳудудларда яшайди. Бундай танқислик, ўз навбатида, бутун дунё бўйлаб вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин.

«Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильми сув билан боғлиқ вазиятни тушуниш муҳимлигини таъкидлаб, ушбу муаммоларни ҳал қилишда аниқ, инновацион ёндашувларни тақдим этади.

Бундай ечимлардан бири атмосфера суви генераторларини (АСГ) кенг кўламда жорий этиш.

Атмосфера суви генератори (АСГ)

Атмосфера суви генераторининг схемаси

Фильм учун берилган эксклюзив интервьюларда атмосфера суви генераторларини ишлаб чиқарувчилари, ушбу технологиянинг техник имкониятлари ва унинг атроф-муҳитга таъсири ҳақидаги муҳим саволларга жавоб беришади. Бу унинг салоҳияти ҳақида чуқур тушунча беради.

Интервьюда Дурга Дас, AeroNero асосчиси ва бош директори шундай дейди: «Агар 8 миллиард одамнинг ҳар бири атроф-муҳитдан 100 литр сув олган тақдирда ҳам — бу ҳажмни тўлдириш учун буғланиш етарли бўлади. Биз айнан мана шу нарсага интилишимиз керак. Ахир бу сув тоза, у ҳамма жойда ва ҳар бир одам учун очиқ. Дунё тўсатдан мана шу муқобил манба борлигини тушуниб етди».

АСГ технологияси қишлоқ хўжалигини юритиш борасидаги мавжуд усулларни инқилоб қилиши ва деярли барча ишлаб чиқариш циклларининг ажралмас қисмига айланиши мумкин. Атмосферадан сув олиш БМТ барқарор ривожланиш мақсадларининг бир нечтасига буткул эришиш имконини беради.

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари

Сув — нафақат ҳаёт манбаи, балки иқлимни тартибга соладиган энг муҳим омил. Умумжаҳон метеорология ташкилотининг «2023 йилдаги глобал иқлим ҳолати» номли ҳисоботида 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлгани қайд этилган. 2024 йил учун ҳам прогнозлар одамни хурсанд қилмайди.

«Барча кўрсаткичлар хавотир уйғотяпди... Айрим кўрсаткичлар шунчаки рекордларни янгиламай, балки уларни чилпарчин қиляпди. Ўзгаришлар эса тезлашяпди», — деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Иқлим офатлари сонининг кўпайиши атмосфера ҳароратининг ортиши билан бевосита боғлиқ. Ҳароратнинг ошиши атмосферадаги намликнинг ортишига олиб келади. Илиқ ҳаво ва юқори намлик тропик циклонларнинг, тайфунларнинг ва торнадоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, қурғоқчилик даврлари кучли ёғингарчилик даврлари билан алмашиши мумкин.

1850 йилдан 2023 йилга қадар Ердаги глобал ҳароратнинг ўзгариш  тенденцияси

1850 йилдан 2023 йилга қадар Ердаги глобал ҳароратнинг ўзгариш тенденцияси

БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, тошқинлар ва қурғоқчиликлар каби табиий офатларнинг 90% сув билан боғлиқ. Иқлим ўзгариши жараёнларини тартибга солишда атмосфера суви генераторларининг ролини муҳокама қилиш учун, «АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИ» халқаро конференциясида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Тадбир 2024 йилнинг 11 май куни Чехиянинг Прага шаҳридаги «Люцерна» Миллий саройида бўлиб ўтди. Конференция «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракат иштирокчилари томонидан ташкил этилди.

«АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИ». «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» фильмининг премьераси

«АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИ» халқаро конференциясида «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» илмий-оммабоп фильмининг премьерасидан олдинги намойиш

Тадбирда Шимолий ва Жанубий Америка, Европа Иттифоқи, Осиё ва Африка қитъаларидан 35 та мамлакат вакиллари қатнашдилар. Иштирокчилар орасида илмий доиралар, турли ижтимоий ташкилотлар ва ОАВ вакиллари бўлди. Фильмда тақдим этилган маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда шунингдек, АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича эксперт, разведка соҳасида муаллим ва тўртта АҚШ президенти билан ишлаган федерал лоббист доктор Эгон Чолакян ҳам қатнашди. У иқлим ва сув муаммоларини ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади. 

Эгон Чолакян, миллий хавфсизлик бўйича эксперти «АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИДА»

Эгон Чолакян, миллий хавфсизлик бўйича эксперти «АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИДА»

«АЛЛАТРА ИҚЛИМ САММИТИ» видеоси ва «Ҳаводан сув олиш: Инсониятни қутқариш йўли» номли ҳужжатли фильм энди «Бунёдкор жамият» платформасида.

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси — бу сиёсатдан ва диндан ташқаридаги одамларнинг кўнгилли бирлашмаси. Лойиҳа иштирокчилари — бу 180 та давлатдан ҳар-хил диний ва сиёсий қарашларга эга бўлган турли этник гуруҳлар, касблар ва ижтимоий соҳалар вакиллари. Иштирокчиларнинг мақсади — жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини глобал иқлим инқирози муаммосига қаратиш, шунингдек, унинг сабабларини ўрганиш ва ечимларини топиш. «Бунёдкор жамият» лойиҳаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида белгиланган мақсадлар ва тамойиллар билан ҳамоҳанг бўлиб, уларни рўёбга чиқаришда ўз ҳиссасини қўшади.

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси ҳақида қўшимча маълумотни лойиҳанинг сайтидан топишингиз мумкин: https://creativesociety.com./uz

Алоқа учун: [email protected]

АЛЛАТРА матбуот сўровлари учун биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!