Сайёрада содир бўлган иқлим офатларининг обзори, 31 июль - 6 август 2024 йил

26 сентябр 2024
Шарҳлар

Россия

3 август куни Бурятиядаги тошқинлар туфайли республика даражасида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Республиканинг Заиграевский, Мухоршибир, Бичурский ва Тарбагатский туманлари табиий офатдан жиддий зарар қўрди.

Мухоршибир туманидаги Хонхолой тўғони, узоқ вақт давом этган ёмғирлар оқибатида юзага келган улкан сув босимига бардош бера олмади.

«Байкал» федерал трассасида бир нечта участкаларни сув ювиб кетиши сабабли ҳаракат тўхтатилди.

Бурятияда тошқин, Россияда тошқин, Бурятияда кучли ёмғирлар, Бурятияда тўғоннинг ёрилиши, Россияда тўғоннинг ёрилиши, "Байкал" федерал трассаси

Бурятия республикасида сув босган йўл, Россия

Тугнуйский разрезидан Челутай станциясигача бўлган ҳудудда уйлар ва ҳовлилар сув остида қолди. Темир йўлнинг бир неча юз метрини сув ювиб кетди. 170 км йўл шикастланди.

Новоильинск қишлоғида табиий офатнинг ҳужумига фақат темир йўл кўприги бардош берди. 4 та автомобиль кўприги ва 3 та пиёдалар кўприги вайрон бўлди.

Заиграевский ва Мухоршибир туманларида 100 дан зиёд одамлар эвакуация қилинди. Маҳаллий аҳоли экинларидан ва чорвасидан айрилди.

Бурятияда тошқин, Бурятияда сув босган қишлоқлар, Бурятияда тўғоннинг ёрилиши, Бурятияда фавқулодда вазият

Қутқарувчилар Бурятия республикасида тошқиндан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишяпди, Россия

3 август куни аномал жазирама тўлқинидан сўнг Олтой республикасида ва Олтой ўлкасида катта дўл билан кучли бўрон содир бўлди. Шамол ўнлаб дарахтларни ва электр узатиш линияларининг устунларини ағдарди, уйларнинг томларини учириб кетди.

Чақмоқлардан бири кафега келиб уриши натижасида, кафе биноси ёниб кетди. Бирюзовая Катундаги ва Ая кўлидаги дам олиш масканларида дарахтлар дам олувчиларнинг машиналари устига қулади. Троицкое, Кичик Башелак, Чемал, Тоғли-Алтайск каби бир қатор аҳоли пунктларида товуқ тухуми катталигида дўл ёғди.


Авиаҳалокатлар

3 август куни Uzbekistan Airways компаниясининг А320 UK32015 авиалайнери Красноярск — Тошкент йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган эди.

Россия ва Қозоғистон чегарасида 11 км баландликда самолёт кучли дўл зонасига дуч келди. Бундай баландлик учун бу жуда аномал об-ҳаво ҳодисаси, чунки дўл одатда 8–10 км баландликда ҳосил бўлади. Экипаж кабинасининг ойналари ва самолётнинг бурун қисмидаги метеолокатор (кок) шикастланди.

Uzbekistan Airways компаниясининг авиалайнери, авиаҳодиса, Uzbekistan Airways самолётига дўл зарар етказди, UzAirways  самолёти Сибирда дўл остида қолди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг А320 UK32015 самолёти кучли дўл туфайли зарар кўрди

Самолётда 174 нафар йўловчилар ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Ҳайрият, самолёт Ўзбекистон пойтахтида эсон-омон қўнишга муваффақ бўлди.


Саудия Арабистони

3 августдан бери Саудия Арабистонини даҳшатли ёмғирлар қамраб олиб, Джазан минтақасида сўнгги йиллардаги энг ёмон тошқинни келтириб чиқарди. Йўллар ва кўчалар сув остида қолиб, шаҳар фалаж бўлиб қолди. Электроэнергия таъминотида кенг кўламли узилишлар кузатилди.

Джазан минтақасида 10 соат тўхтамай ёғган жала ёмғиридан сўнг, Абу Ариш ва Сабья шаҳарлари ўртасидаги кўприк қулаб тушди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши турли жароҳатлар олди.

Саудия Арабистонида кўприк қулаб тушди, Саудия Арабистонида тошқин, Саудия Арабистонида кучли ёғингарчилик

Кучли ёғиргарчилик туфайли Джазан минтақасида кўприк қулаб тушди, Саудия Арабистони

Фарасан ороли яқинида бу жойлар учун ноёб сув қуюни юзага келди.

4 август куни мусулмонлар учун муқаддас Маккада кучли ёғингарчилик ёғиб, сезиларли тошқинларни келтириб чиқарди ва инфратузилмаларга зарар етказди.

Форс кўрфази мамлакатларидаги метеохизматлар, шу жумладан Саудия Арабистони метеохизмати, хавфли об-ҳаво шароитлари туфайли саёҳат қилишдан бош тортиш ҳақида қатъий тавсиялар берди.


Чили

31 июлдан бошлаб Чилининг марказий-жанубий қисмидаги Кокимбодан Лос-Лагосгача бўлган минтақани ёмғирлар ва кучли шамоллар қамраб олди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида сув ва телефон алоқаси бир неча бор узилди. Йўллар ва кўприклар шикастланди. 89 та уй бутунлай вайрон бўлди, 4 975 та уй жиддий шикастланди. 4 киши ҳалок бўлди, 2 киши бедарак йўқолди, 6 киши турли жарохатлар олди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Био-Био минтақасида нафақат соатига 180 км га етадиган шамол тезлиги, балки унинг давомийлиги ҳам жуда аномал бўлди. Бу ерда кучли шамоллар одатда 3-4 соат давом этар эди, аммо бу сафар шамол деярли 2 кун давом этди.

Куранилауэ дарёсининг ўз қирғоқларидан чиқиши ва кучли шамоллар туфайли Био-Био ҳудудида 730 та уй зарар кўрди.

Чилида тошқин, Сантьягода бўрон, Чилида кучли шамол, Чилида бўрон, Чилида кучли ёмғирлар, Сантьягода тошқин, Био-Биода тошқин

Ёмғир ва кучли шамол Чили инфратузилмасига жиддий зарар етказди

Чили пойтахти Сантьягода одатда кучли шамоллар бўлмаслиги алоҳида аҳамиятга эга: мисол учун, август ойида шамолнинг ўртача тезлиги соатига тахминан 8,9 км бўлган.

Аммо 2 август куни шаҳарда шамолнинг тезлиги соатига ақл бовар қилмайдиган 124 км га етган. Шу билан бирга, ҳарорат атиги ярим соат ичида 10 °C га кескин кўтарилган. Иқлимшуносларнинг сўзларига кўра, бу ушбу минтақа учун мутлақо ноодатий ва ўрганилмаган ҳодиса.

Шамол 2 000 га яқин дарахтларни қулатди. Сантьяго халқаро аэропорти ўз ишини тўхтатди. Диспетчерлар минорасидан ходимлар эвакуация қилинди.

Чилининг бешта ҳудудидаги таълим муассасаларида дарслар бекор қилинди. 2 август ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 1 100 000 нафар истеъмолчилар электр энергиясиз қолган.

Чилида электр узилиши, Био-Биода бўрон, Сантьягода бўрон, Чилида абонентлар электрсиз қолди

Кучли шамол ағдарган электр узатиш линиялари, Чили

Табиий офатдан 4 кун ўтгач, 5 август куни ҳам 398 453 та абонент электр таъминотисиз бўлган.


Испания

2 август куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида тўсатдан шиддатли ёмғир бошланди. Атиги 10 дақиқа давом этган кучли ёмғирдан кейин кўчалар дарёларга айланди, метро ва шаҳарлараро поездлар станциялари сув остида қолди.

Испанияда тошқин, Мадридда тошқин, Мадрид сув остида қолди, Испанияда кучли ёмғир, Мадридда кучли ёмғир, Испанияда кучли ёмғир туфайли метрони сув босди

Кучли ёмғирдан кейин Мадриддаги метро станцияси, Испания

Барселона провинциясидаги Сант-Пере-де-Торельо муниципалитетига кучли ёмғир ва катта дўл билан ҳалокатли бўрон келиб урди.

Кўчадаги барча мебеллар шикастланди, ертўлаларни сув босди. Катталиги 4 см га етадиган дўл автомобилларнинг ойналарини ва кузовларини синдирди. Вик шаҳри яқинида контакт тармоғи ёниб кетди ва поезддан 100 га яқин йўловчиларни эвакуация қилишга тўғри келди.


Италия

Ёмон об-ҳаво Турин шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳам таъсир қилди. Дарахтлар уйлар ва машиналар устига қулаб тушди. Шамол қурилиш кранини қулатди. Ўт ўчирувчилар По дарёсидаги тўртта каякерчиларга хавфсиз жойга чиқиб олишга ёрдам беришди. Бироқ, улар йирик дўлдан жабр кўрганлари сабабли, тиббий ёрдамга муҳтож бўлишди.

4 август куни, июль бошидан бери бешинчи маротаба Этна вулқони отилди. Вораджине кратеридан лава фавворалари ва 10 километр баландликка кул булути кўтарилди. Катания аэропортида рейслар бекор қилинди.

Сицилия оролида, Виагранде, Трекастаньи, Дзафферана-Этнеа муниципалитетларида ва Катания шаҳрида ҳамма нарса кул билан қопланди. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

вулқон отилиши, Этна отилиши, Сицилиядаги вулқон, вулқон кули

Этна вулқонининг отилиши ва Сицилия оролидаги кўчаларнинг кул билан қопланиши, Италия

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кулни йиғиш, шаҳардан олиб чиқиш ва утилизация қилишга тахминан 15 миллион евро керак бўлади.


Хитой

3 август куни Хитойнинг Сичуань провинцияцида тўсатдан юзага келган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши бедарак йўқолди.

Кечаси Кандинг ва Лудин шаҳарлари орасидаги ҳудудда катта кўчки тушди ва Яань тезюрар трассасидаги иккита туннелни боғлайдиган автомобиль кўпригини вайрон қилди. Авария маҳаллий вақт билан тахминан 03:30 да содир бўлди ва камида учта автомобилни одамлари билан бирга дарага олиб кетди.

Кейин кўчки йўлида Сичуань провинциясининг Гардзе-Тибет автоном округидаги Риди қишлоғи келди. Бир нечта уйлар ухлаётган одамлари билан тонналаб тоғ жинслари остида қолди.

Қутқарув операциясига 1 500 дан кўп одам жалб қилинди.

Хитойда кўчки, Хитойда тошқин, Хитойда кучли ёмғир

Сичуань провинциясида тонналаб тоғ жинслари остида қолган қишлоқ, Хитой


Канада

5 август куни Канададаги Калгари шаҳрининг шимолий қисмига ёмғирлар ва кучли шамоллар билан бирга дўл бўрони келиб урди. Диаметри 4,5 см гача етадиган дўл ўз ортидан синган деразаларни, уйларнинг деворларини ва томларини, шикастланган автомобилларни ва вайрон бўлган боғларни қолдирди.

Канадада катта дўл, Калгарида дўл бўрони, Калгаридаги аэропорт, Канадада бўрон

Калгари шаҳрида катта дўлдан зиён кўрган уйлар, Канада

Калгари халқаро аэропорти бўрон етказган зарар туфайли қисман ёпилди.

Маҳаллий аҳоли дўлнинг миқдори ва шаҳарга етказган улкан зараридан ҳайратда қолди.


АҚШ

5 август куни АҚШнинг Флорида штати қирғоқларига «Дебби» тропик довули келиб урди. Довул ҳалокатли тошқинларни ва жиддий вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. «Дебби» Флорида штатига 1-тоифали тропик довул сифатида келиб урди.

Сарасота шаҳрида ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик миқдори 760 мм дан ошди.

АҚШда тошқин, Флоридада тошқин, «Дебби» довули,  «Дебби» тропик довули

АҚШнинг Флорида штатида «Дебби» тропик довули тошқинга сабаб бўлди

«Дебби» ўз кучини йўқотиб, тропик бўронгача заифлашганидан сўнг, аста-секин мамлакатнинг ичкарисига қараб ҳаракатланада бошлади ва у ерларга жуда кўп ёмғирларни олиб келди. Соҳил бўйлаб, Жанубий Каролинадаги Чарльстон шаҳридан, Джорджия штатидаги Саванна шаҳригача 24 соат ичида 300 мм гача ёғингарчилик ёғди.

Жанубий Каролина штатининг Беркли округида бўрон торнадони келтириб чиқариб, бир нечта корхоналарни вайрон қилди ва кўплаб биноларга зарар етказди.

«Дебби» тропик бўрони бутун мамлакат бўйлаб 1 600 дан зиёд рейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Биргина Флорида ва Джорджия штатларида 350 мингдан зиёд истеъмолчилар электрсиз қолди. Камида 6 киши ҳалок бўлди.


Покистон

1 август куни Покистоннинг Панджоб провинциясидаги Лахор шаҳрида рекорд даражада ёғингарчилик ёғди. 44 йиллик рекорд янгиланди.

Йўллар, трассалар, уйлар ва ҳатто тез ёрдам бўлимлари ҳам сув остида қолди.

Покистонда тошқин, Покистонда кучли ёмғир, Покистонда рекорд даражадаги ёмғирлар

Лахор шаҳрида кўчалар ва уйлар сув остида қолди, Покистон

Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Кохат округида ёғингарчилик оқибатида одамлар ётган ертўлани сув босди: 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган.


Хиндистон

Ҳиндистон шимолидаги кучли ёмғирлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 50 дан зиёд одамлар бедарак йўқолди. Кучли ёмғирлар ва тошқинлар кўплаб инфратузилмаларни вайрон қилди.

31 июль куни Деҳлида қизил хавф даражаси эълон қилинди ва барча мактаблар ёпилди. Раджастхан штатининг Джайпур шаҳрида кўчалар дарёга айланди, ертўлаларни сув босди ва бир нечта бинолар қулаб тушди.

Химачал-Прадеш штатида кўприклар, уйлар ва йўллар шикастланди.

Бир кун аввал жанубий Керала штатидаги Ваянад ҳудудида бир нечта катта кўчкилар тушган эди. Бунга минтақада ёғган аномал кучли ёмғирлар сабаб бўлди: бу ерда икки кун ичида 570 мм дан кўп ёғингарчилик ёғди.

Ҳиндистонда тошқин, Ҳиндистонда кўчки, Ҳиндистонда кўчки туфайли одамлар ҳалок бўлди, Кералада кўчки

Керала штатидаги Ваянад шаҳрида тушган йирик кўчки оқибатлари, Ҳиндистон

Кўчкилар тунда, одамлар ухлаб ётган уйларнинг устига тушди. Шунинг учун қурбонлар сони жуда кўп бўлди. Маҳаллий ОАВ кўра, 6 август ҳолатига кўра ҳалок бўлганлар сони 400 кишидан ошди, яна 200 га яқин одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида. Қутқарув ишлари кўприкларнинг ва йўлларнинг вайрон бўлиши, ҳамда кучли ёмғирлар туфайли мураккаблашди.

Алоҳида эътиборга лойиқ бўлган нарса шундаки, Ҳиндистонда Керала штатидаги кучли кўчкилардан сўнг, олимларга ҳодиса жойини ўрганиш ва бу ҳақида оммавий ахбарот воситаларида изоҳлар беришга тақиқ чиқди. Аммо жамоатчиликнинг салбий муносабати туфайли бир неча соатдан кейин тақиқ бекор қилинди.

Ва бу ягона мисол эмас. Турли мамлакатлар тобора кўпроқ турли хил маълумотларга, айниқса иқлимга оид маълумотларга чекловлар ва тақиқлар киритилаётганига дуч келишяпди.

Шунга ўхшаш нарса бўлишини биз анча вақт аввал огоҳлантириб, бу жуда ёмон белги эканлиги ҳақида айтган эдик. Бу ҳолат, ҳукуматлар иқлим ўзгариши муаммоси ўта жиддий масала эканини ва бу муаммонинг самарали ечими йўқлигини тушуна бошлаганидан далолат беради. Бу эса, ваҳима кўтармаслик учун маълумотни чеклаш ёки тақиқлаш керак дегани. Бу чекловлар иқлим инқирози ортиб бориши билан кучайиб боради. Бу бизни қаерга олиб келиши эса ҳаммага аён.

Лекин, аслида, бу муаммонинг ечими бор. Бу ҳақида «Глобал инқироз» форумларида бир неча бор айтилган. Таклиф этилган ечим ҳамма учун манфаатли. Биласизми, нимага сиёсатчилар бу ечимни кўрмаяпди ва бизни эшитмаяпди? Чунки таклиф этилаётган ечим етакчилик ва ҳукмронлик учун мамлакатлар ўртасидаги рақобатга асосланган ва замонавий жамиятда қабул қилинган ёндашувларга мос келмайди. Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш учун эса тенглик, очиқлик ва адолатга асосланган ҳақиқий ҳамкорлик керак.

Бу қандай ишлашини ўрганиб чиқинг. Ўрганиб чиқиб эса, бу маълумотни бошқаларга етказинг. Агар кўпчилик ҳақиқатдан ҳам муаммо улар учун энг яхши тарзда ҳал қилинишини истаса, у ҳал қилинади. Чунки сиёсатчилар халқ иродасини амалга оширишга мажбур.

Тушунинг, инсониятнинг бўлиш-бўлмаслигини, шахсан сиз ва айнан ҳозир ҳал қиляпсиз!

Ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда топишингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!