Олимлар ва жамоатчилик иқлим билан боғлиқ вазият ҳақида хабардорликни оширишга бағишланган тадбирда йиғилиб, иқлим ўзгаришини муҳокама қилишди

2 январ 2025
Олимлар ва жамоатчилик иқлим билан боғлиқ вазият ҳақида хабардорликни оширишга бағишланган тадбирда йиғилиб, иқлим ўзгаришини муҳокама қилишди

Анастасия Пашигрева, фалсафа фанлари доктори, кимёвий технологиялар бўйича эксперт, ва Джон Ан, фалсафа фанлари доктори, бизнес бошқаруви магистри, энергетика соҳасида технологияларни ривожлантириш бўйича эксперт. Олимлар Нью-Йоркдаги тадбирда «Бунёдкор жамият» лойиҳасини тақдим этишди


Нью-Йорк, 2 январь 2025 й. 

28 декабрь куни иқлим тадқиқотлари билан шуғулланадиган «Бунёдкор жамият» халқаро нотижорат ташкилоти, иқлим ўзгариши билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш мақсадида олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ахборот тадбирини ўтказди. Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган «Олимдан иқлим ҳақида сўра» номли тадбирда экспертлар Анастасия Пашигрева ва Джон Ан иштирок этдилар. Бу тадбир зўрайиб бораётган иқлим инқирозини чуқурроқ муҳокама қилиш учун ажойиб платформага айланди.

Тадбирда табиий офатларнинг сони ва кучи нафақат Қўшма Штатлари, балки бутун дунё бўйлаб тобора ортиб бораётганини акс этаётган сўнгги иқлим тенденциялари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Маърузачилар иқлим ўзгаришини келтириб чиқарадиган мураккаб механизмларни кўриб чиқдилар ва инсон фаолияти нақадар муҳим роль ўйнашига алоҳида аҳамият бердилар. Улар шунингдек, сўнгги йилларда ҳароратнинг кескин кўтарилишига ва иқлим офатларин инг кучайишига олиб келаётган антропоген омиллар ва геодинамик жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни ҳам кўрсатиб ўтдилар.

Сибирь остидаги улкан мантия плюмига оид инновацион тадқиқотлар алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Ушбу геологик ҳодисанинг эҳтимолий оқибатлари, замонавий илмий тушунчалар доирасидан анча ташқарига чиқади.

Нью-Йорда «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг «Олимдан иқлим ҳақида сўра» номли тадбири

Доктор Пашигрева ва доктор Ан иқлим ўзгаришининг асосий сабаблари ҳақида гапиришар экан, иссиқхона газларининг ва пластик чиқиндиларининг глобал экотизимларга кўрсатаётган ҳалокатли таъсирида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тақдимотда ушбу критик муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион стратегиялар таклиф қилинди. Иштирокчиларга океанларни микро- ва нанопластикдан тозалаш бўйича глобал ташаббуслар, ҳамда, жамият барқарорлигини ошириш бўйича комплекс режалар тақдим этилди. Ушбу режалар иқлим офатларининг оқибатларини юмшатишга қаратилган. 

— Биз, агар муаммони биргаликда ва астойдил ҳал қилишга киришсак, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ деб ҳисоблаймиз — деди доктор Пашигрева. — Иқлим ўзгариши — бу жиддий муаммо, аммо ўз билимимизни, тажрибамизни ва саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, биз барқарор келажакни таъминлайдиган ечимларни топа оламиз. Гап фақатгина муаммони тушуниш ҳақида эмас, балки уни ҳал қилишда фаол иштирок этиш ҳақида кетяпди.

Тадбирнинг кульминацияси интерактив савол-жавоблар сессияси бўлиб, у иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича оммавий ташаббусларнинг қизғин муҳокамасига ўтиб кетди. Иштирокчилар иқлим бўйича мутахассислар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар, бу эса ўз навбатида илмий тадқиқотлар ва вазиятни жамоатчилик томонидан тушуниш ўртасидаги тафовутни бартараф этиш имконини берди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Бунёдкор жамият» иқлим ўзгаришига бағишланган сўнгги тадбир ҳақидаги матбуот хабарини тарқатишда, кутилмаган муаммога дуч келди. EIN Presswire агентлиги кутилмаганда «Бунёдкор жамият» билан кўп йиллик ҳамкорликни тўхтатди ва ҳеч қандай изоҳсиз, матбуот хабарини тарқатишни блоклади. Ушбу вазият, «Бунёдкор жамиятга» қарши давом этаётган дезинформация кампанияси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги борасида жиддий хавотир бор. Дезинформация кампанияси Россия махсус хизматларининг иши билан бевосита боғлиқ бўлиб, хусусан, оммавий ахборот воситаларида маълумотларни манипуляция қилиш ва ахборот уруши стратегиялари ёрдамида илмий мулоқотга босим ўтказиш орқали, ФСБнинг потенциал иштирокига ишора қилади. Ушбу мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар EIN Presswire агентлигига таъсир ўтказган бўлиши эҳтимоли мавжуд, бу эса ўз навбатида илмий коммуникацияга ва иқлим тадқиқотларини ёритишга тўсқинлик қилди. Натижада, «Бунёдкор жамият» холис маълумот тарқатишга содиқлиги ва сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаши билан танилган Accesswire янгиликлар платформаси билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди.


Спикерлар ҳақида

Анастасия Пашигрева — фалсафа фанлари доктори, кимёвий технологиялар бўйича эксперт, «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг Ер тадқиқотлари бўйича Таҳлилий бўлими мутахассиси. Унинг хамкасби Джон Ан — фалсафа фанлари доктори, бизнес бошқаруви магистри, ҳамда энергетика, кимёвий жараёнлар ва табиий фанлар соҳасида технологияларни ишлаб чиқариш бўйича мутахассис. Бу жамоанинг иқлим тадқиқотларига комплексли ёндашувини кучайтиришга ёрдам беради.


«Бунёдкор жамият» ҳақида

«Бунёдкор жамият», жамоатчиликни иқлим билан боғлиқ вазият ҳақида хабардор қилиш мақсадида 180 та давлатдан кўнгиллиларни бирлаштирган, мисли кўрилмаган халқаро платформа орқали глобал иқлим тадқиқотларини олиб боради.

«Бунёдкор жамият» фаолиятига иқлим ўзгаришини ўрганиш, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш киради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларига мувофиқ, «Бунёдкор жамият» инсониятнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш ва иқлим коллапсини олдини олиш учун барча имкониятларни ишга соляпди.

Ташкилот фақатгина илмий тадқиқотлар билан чекланиб қолмай, БМТнинг халқаро тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш каби асосий тамойилларини фаол тарзда қўллаб-қувватлайди.

Чоп этилди: ApnewsYahoo FinanceFox47International Business TimesBoston HeraldDigital JournalСBS3ABC 9Pittsburgh Post-GazetteSign On San DiegoThe Chronicle JournalCanadian InsiderABC 27ABC 4CBS 17CBS 42FOX 4FOX 40FOX 44 NewsFOX 5THE GLOBE AND MAILNBC 4iDC NEWS NOW

Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!