Бунёдкор жамият «Voice for Action» COP28 конференциясида «Иқлим ўзгариши: ҳақиқий сабаблари» — 12 000 йиллик иқлим цикли ҳақидаги бўлажак тақдимоти ҳақида мамнуният билан эълон қилади.
ДУБАЙ, БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ, 10 декабрь 2023 йил — 11 декабрь 2023 йил Бунёдкор жамият «Voice for Action» COP28 конференциясида «Иқлим ўзгариши: ҳақиқий сабаблари!» тақдимотини ўтказади
Сана: 11 декабрь 2023 йил
Вақт: 16:00 — 17:00
Манзил: Voice for Action COP28 хаб, шахсан ва TikTok Live орқали
180 дан ортиқ мамлакатлардан кўнгиллиларни бирлаштирган «Бунёдкор жамият» глобал лойиҳаси Voice for Action хаб COP28 конференциясида бўлажак тақдимотини мамнуният билан эълон қилади. «Иқлим ўзгариши: ҳақиқий сабаблари!» деб номланган тақдимот 11 декабрь куни соат 16:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Унда шахсан иштирок этиш, ҳамда турли TikTok аккаунтлардан жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
«Бунёдкор жамият» лойиҳаси иқлим ўзгаришининг ҳақиқий сабаблари ҳақида диалогни бошлаш орқали, энг муҳим муаммоларга қарши туради. Ушбу муҳим тақдимот 27 йиллик мустақил тадқиқотларнинг натижаси. Бу тақдимот иқлим офатларини чуқур фанлараро тадқиқ этишга, шу жумладан бошқа сайёралардан олинган маълумотлар ва 12 000 йиллик иқлим фалокатларининг циклини тушунишга чуқур киришни таклиф қилади.
Глобал иқлим ўзгариши XXI асрнинг энг муҳим халқаро муаммоси бўлиб, у сўнгги бир неча ўн йил ичида табиий офатлар динамикасининг шиддат билан ўсишида намоён бўляпди.
Антропоген омил сайёрамизнинг экологик ҳолатига таъсир қилади. Турли космик ва геологик жараёнларнинг глобал иқлим ўзгаришига кўрсатадиган таъсирининг барча омилларини ва кўламини тушунмаслик, яқинлашиб келаётган иқлим ўзгаришига тўғри баҳо бера олмасликка олиб келиши мумкин. Сайёрамизнинг геологик тарихи шуни кўрсатадики, Ер глобал иқлим ўзгаришининг ва геодинамикасининг шунга ўхшаш босқичларидан бир неча маротаба ўтган.
Бугунги кунда инсоният кўплаб ижтимоий инқирозларни бошдан кечиряпди. Геосиёсий можаролар ва иқтисодий қийинчиликлар фонида Ер юзида иқлим фалокати шиддат билан ўсиб боряпди. Ушбу тадбир иқлим ўзгаришининг ҳақиқий сабаблари ҳақида хабардорликни ошириш ва муаммони ҳал қилиш йўлларини кўрсатишга қаратилган. Глобал фалокатни олдини олишга ҳали вақтимиз бор ва бизнинг омон қолишимиз зудлик билан ҳаракат қилишни бошлашимизга боғлиқ. Бу муаммоларни ҳеч бир давлат ёлғиз ҳал қила олмайди.
Бунёдкор жамият барчани CОР28 ёки TikTok трансляцияси орқали ушбу муҳим суҳбатга қўшилишга таклиф қиладиk.
AP News, Saudi Arabia Newswire, Middle East Environmental News нашр этди.
Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]