«Табиий офатларга тайёр бўлинг» — Metro Detroit ҳудудида иқлим ўзгаришига тайёргарликни таъминлаш бўйича бепул оммавий тадбир

4 феврал 2024

«Табиий офатларга тайёр бўлинг» — Metro Detroit ҳудудида иқлим ўзгаришига тайёргарликни таъминлаш бўйича бепул оммавий тадбир


Ушбу долзарб тадбир иқлим ўзгаришининг тобора ортиб бораётган таъсирига ва табиий офатларга тайёргарлик зарурлигига жавобан ўтказиляпди.

Табиий офатларга тайёр бўлинг

ТРОЙ, МИЧИГАН, АҚШ, 4 февраль 2024 й. — иқлим муаммоларини ҳал қилишга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш билан шуғулланишда ихтисослашган «Бунёдкор жамият» ташкилоти, фахр билан «Табиий офатларга тайёр бўлинг» номли бепул оммавий тадбир ўтказаётгани ҳақида эълон қилади. Ушбу қизиқарли ва зарур маълумотларга бой тадбир ўтказиладиган вақт ва манзил: шанба, 10 февраль 2024 йил, 9:15 дан 11:30 гача, Chief Financial Credit Union офисида. Манзил: Мичиган, 48083, Трой, 751 Шарқий Биг-Бивер-Роуд.

Иқлим ўзгаришига тайёргарликни таъминлаш бўйича бепул оммавий тадбир, Трой, Мичиган штати

Ушбу долзарб тадбир иқлим ўзгаришининг тобора ортиб бораётган таъсирига ва табиий офатларга тайёргарлик заруриятига жавобан ўтказиляпди. Тадбир марказида — Трой шаҳридаги ўт ўчириш бўлимининг фахрий лейтенанти сўзлайдиган нутқ. Ўз нутқида у хавфсизликни ва тайёргарликни таъминлаш стратегиялари бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашади.

Иштирокчиларга қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган кенг кўламли дастур тақдим этилади:

  • Мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган иқлим ҳодисаларининг қисқача обзори

  • 27 йил давомида олиб борилган мустақил фанлараро илмий тадқиқотлар натижалари

  • Келгуси 5-7 йил ичида иқлимнинг ва атроф-муҳитнинг ўзгариши саломатликка, молиявий аҳволга, яшаш шароитлари ва ижтимоий динамикага қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги прогноз

  • Оптимал хатар жомадонини қандай йиғиш бўйича асосий маслаҳатлар

  • Табиий офатларга тайёргарликни таъминлаш ва ўзини тутиш стратегиялари

Шунингдек, тадбирда одатда кўп бериладиган саволларга жавобларнинг интерактив сессияси бўлиб ўтади, мулоқот қилиш имконият берилади, ҳамда бепул ичимликлар ва кофе таклиф этилади.

Тадбирга маҳаллий телеканалларни ва матбуот вакилларини самимият билан таклиф қиламиз. Ушбу имконият жамиятнинг иқлим ҳодисаларига тайёргарлиги ҳақидаги муҳим маълумотларни кенг тарғиб қилишни ва тарқатишни таъминлаш учун тақдим этилади.

Қўшма Штатлардаги иқлим ҳодисаларининг жиддийлиги Миллий экологик ахборот марказининг (NCEI) маълумотлари билан тасдиқланади. Бу маълумотлар 1980 йилдан бери мамлакатда 1 миллиард доллардан кўп зарар етказган 376 та об-ҳаво ҳодисалари ва иқлим офатлари содир бўлганини кўрсатади. Маълумотлар 2023 йилгача инфляцияни ҳисобга олади. Бу воқеалардан кўрилган умумий зарар 2,655 трлн доллардан ошади ва ўтган қирқ йил давомида бу офатларнинг частотаси ва жиддийлиги хавотирли тарзда ортиб бораётганини яққол намоён қилади. Ушбу тенденция шошилинч чоралар кўриш ва келажакдаги таъсирларни юмшатиш учун тайёргарлик зарурлигини тасдиқлайди.

2024 йил содир бўлган сўнгги иқлим ҳодисаларининг баъзилари:

  • 6 январь 2024 йил: ҳалокатли торнадо Форт-Лодердейлга келиб урди, Флорида штати, АҚШ.

  • 10 январь 2024 йил: Мэн штатидаги бўрон вақтида тўлқин бир нечта уйларни ювиб кетди, АҚШ.

  • 24 январь 2024 йил: кучли ёмғир ва тўсатдан юзага келган тошқин Сан-Диегони қамраб олди, Калифорния, АҚШ.

  • 29 январь 2024 йил: Қуёшда М6,8 синфига мансуб кучли чақнаш содир бўлди.

  • 3 февраль 2024 йил: Оклахомада 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди, АҚШ.

  • 4 февраль 2024 йил: Калифорния, АҚШ — кучли атмосфера дарёси ва ҳаёт учун хавфли тошқин.

Ўтган йил «Бунёдкор жамият» жуда таъсирчан «Глобал инқироз. Масъулият» халқаро бепул очиқ онлайн-форум ўтказди. У 2023 йилнинг 2 декабрь куни бўлиб ўтди. Rumble ва Youtube медиа платформаларида намойиш этилган ушбу муҳим воқеа сайёрамизга таҳдид солиб шиддат билан ортиб бораётган иқлимий ва геодинамик ўзгаришлар ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган эди. Форумни барча видео платформаларда 100 дан зиёд тилларда кўриш мумкин.

Форум ҳақида батафсил маълумотни ва унинг тўлиқ версиясини Rumble Creative Society каналида томоша қилишингиз мумкин https://rumble.com/c/CreativesocietyOfficial

AP News, US National Times, Michigan Culture Press, The World Newswire нашр этди.

Матбуот масалалари бўйича биз билан қуйидаги почта орқали боғланинг: [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!