Демократия ва иқлим масалалари бўйича мутахассислар: Чехиянинг Прага шаҳрида бўлиб ўтган «АЛЛАТРА» Саммитига АҚШ разведкаси мутахассиси ташриф буюрди

11 май 2024

Эгон Чолакян Прага шаҳрида бўлиб ўтган «“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИДА» нутқ сўзлади, 11 май 2024 йил

Доктор Эгон Чолакян, АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича мутахассис ва федерал лоббист.


2024 йилнинг 11 май куни, АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича мутахассис, доктор Эгон Чолакян «“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИДА» нутқ сўзлади. Тадбир «АЛЛАТРА» кўнгиллилари томонидан ташкил этилди.

ПРАГА, ЧЕХИЯ, 11 май 2024 йил

«“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИ» Халқаро конференцияси 2024 йилнинг 11 май куни, Чехиянинг миллий маданий ёдгорлиги бўлган Люцерна саройида бўлиб ўтди.

АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича мутахассис ва федерал лоббист доктор Эгон Чолакян, ўзининг Европага ташрифи доирасида ушбу тадбирда иштирок этиши конференцияга алоҳида аҳамият касб этади.


«“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИ» «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати кўнгиллилари томонидан ташкил этилди. Тадбир шимолий ва жанубий Америка, Европа Иттифоқи, Осиё ва Африка қитьаларидаги 35 та мамлакатлардан меҳмонларни бирлаштирди. Иштирокчилар орасида турли эксперт гуруҳлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор эди.

«“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИ» Халқаро конференцияси, Прагадаги Люцерна саройи, 11 май 2024 йил

«“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИ» Халқаро конференцияси 2024 йилнинг 11 май куни, Чехиянинг миллий маданий ёдгорлиги бўлган Люцерна саройида бўлиб ўтди.

Доктор Эгон Чолакян ўз нутқида демократик жамиятга таҳдидларни ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳимлигини очиқ муҳокама қилиш қанчалар муҳим эканлигини таъкидлади. «АЛЛАТРА» ҳаракатининг антикульт ташкилотлари томонидан таъқиб қилиниши ва оммавий ахборот воситалари орқали унинг обрўсини ва имиджини қасддан обрўсизлантирилиши бўйича кетаётган тергов бўйича Э.Чолакян муҳим маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, аллақачон Сенат, Конгресс ва АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорлик ўрнатилган. Шунингдек, «АЛЛАТРА» ҳаракатини Қўшма Штатларда энг юқори даражада тақдим этиш, унинг учун катта шараф эканлигини таъкидлаб, «АЛЛАТРА» иштирокчиларининг ҳалоллигига, ақллилигига ва намунали инсоний фазилатларига алоҳида урғу бериб ўтди. Чолакян «АЛЛАТРА» иштирокчиларига, одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган уларнинг фаол кўнгилли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократияга таҳдидлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишдан ташқари, конференциянинг асосий мавзуси глобал иқлим вазияти бўлди. Иқлим офатларининг экспоненциал ўсиши ва БМТнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш шароитида, ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

ИҚЛИМ САММИТИ иштирокчиларини иқлим ўзгариши ва жамоатчиликни хабардор қилиш аҳамияти борасидаги «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» лойиҳаси маърузачиларининг мурожаатлари жуда қизиқтирди. Маърузачилар орасида «АЛЛАТРА» Президенти Maрина Овцинова (АҚШ); "Бунёдкор жамият" лойиҳаси президенти Ольга Шмидт (АҚШ), энергетика, кимёвий жараёнлар ва табиий фанлар соҳасида янги технологияларни ишлаб чиқиш бўйича мутахассис доктор Джон Ан (АҚШ); ва иқлим ўзгариши бўйича мустақил эксперт Талий Шкурупий (АҚШ) бўлди. Уларнинг таъкидлашича, «АЛЛАТРА» ва «Бунёдкор жамиятнинг» 150 тилга таржима қилинган форумларида ва конференцияларида тақдим этилган иқлим ўзгариши бўйича прогнозлар, йилдан-йилга иқлим ҳодисалари ва катаклизмлар сонининг экспоненциал ўсиши билан тасдиқланяпди.

Конференция давомида иқлим ўзгаришига таалуқли прогнозларни ўз ичига олган ҳужжатли фильмлар тақдим этилди. Келгуси йилларда иқлим ҳодисаларининг ривожланиш тенденциялари БАА ва Хитойдаги табиий офатлар ва геодинамик вазиятлар мисолида кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, тадбирда ҳаводан сув олиш технологияси ҳақида ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Ушбу технология дунёдаги глобал сув инқирози муаммосини ҳал қилиши, океанларни микропластикдан тозалаши ва сайёрамиз экологиясини сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

Иқлим инқирозига қарши курашнинг самарали ечимларини топиш зарурати ҳар доим «АЛЛАТРА» кўнгиллилари фаолиятининг асосий йўналиши бўлиб келган. Конференцияда «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракатининг саъй-ҳаракатлари ва мақсадлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Барқарор ривожланиш мақсадларидан 17 тасига мутлақо мос келиши таъкидланди.

Спикерлар чиқишини ва илмий-оммабоп фильмларнинг премьерасини ўз ичига олган «“АЛЛАТРА” ИҚЛИМ САММИТИНИНГ» асосий дастурини ALLATRA TV Канали Рамблда ва «Бунёдкор жамият» платформасида топишингиз мумкин.

AP News, US National Times, The World Newswire, Czechia Times нашр этди.

ОАВ учун контакт: [email protected]

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!