Сайёрада 2024 йилнинг 12-16 апрель кунлари содир бўлган иқлим офатларининг обзори

3 июн 2024
Шарҳлар

БАА

16 апрель куни Бирлашган Араб Амирлигида кучли ёмғирлар ёғиб, дунёнинг энг илғор шаҳарларидан бири — Дубайда ҳаётни том маънода фалаж қилиб қўйди.

Дубайда бир суткада 142 мм дан кўп ёмғир ёғди. Апрель ойи учун ўртача ёғингарчилик меъёри эса бу ерда атиги 7,6 мм.

Шиддатли оқимлар уйларни, дўконларни ва корхоналарни сув остида қолдирди. Дунёдаги энг йирик савдо ва кўнгилочар марказларидан бири Дубай-молл вақтинча дунёдаги энг катта ёпиқ бассейнга айланди.

Дубайда тошқин, тошқин БАА, Дубай сув остида

Дубай шаҳридаги тарихий тошқин, БАА

Ёмон об-ҳаво шароитлари кўплаб автомашиналарга ноқулайликлар келтириб чиқарди, чунки ҳайдовчилар қисқа вақт ичида дарёларга айланган йўллар бўйлаб ҳаракатланишга мажбур бўлишди. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз машиналарини йўлнинг ўртасида ташлаб, омон қолиш учун белларигача кўтарилган сувдан қочишга мажбур бўлишди.

Бундан ташқари, жала ёмғирлари момақалдироқ, чақмоқ, ҳамда транспорт воситаларининг ойналарини синдирган дўл билан бирга келди. Баъзи турар-жойларда электр узилишлари содир бўлди. Кучли шамол уйларнинг балконларидан мебелларни учириб кетди.

Дубайда тошқин, тошқин БАА, Дубайда бўрон

Кучли шамол уйларнинг балконларидан мебелларни учириб кетди, Дубай, БАА

Осмонўпар биноларда ёмғир туфайли лифтларнинг иши издан чикди. Шаҳарда яшайдиган бир аёл, 27-қаватга пиёда юриб чиқишга мажбур бўлгани ва бунга 45 дақиқа кетгани ҳақида айтди. Уйда эса электр энергия ҳам, алоқа ҳам, интернет ҳам бўлмаган.

Дубайда тошқин, тошқин БАА, Дубай аэропорти

Сув босган аэропорт, Дубай, БАА

Дунёдаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири бўлган Дубай аэропортида учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолди. Катта реактив самолётлар ҳаво кемаларига эмас, денгиз тўлқинларида сузиб юрган кемаларга ўхшаб қолди.

FlightAware маълумотларига кўра, 16 апрель куни 62 та рейс бекор қилинди ва 600 дан зиёд рейслар кечиктирилди. Emirates авиакомпанияси экстремал об-ҳаво шароити туфайли 17 апрель куни деярли ярим тунгача халқаро аэропортдан учиб кетаётган йўловчиларни регистрация қилишни тўхтатди. Аэропортга олиб борадиган йўлларда таксилардан иборат узун тирбандликлар пайдо бўлди. Аэропортнинг ўзида эса минглаб йўловчилар қолиб кетди ва уларнинг аксарияти ўзларининг кечиктирилган рейсларини кутиб креслоларда ёки тўғридан-тўғри полларда ухлашди. 17 апрель куни эрталаб Дубай ҳаво бандаргоҳининг ижтимоий тармоқларида шундай баёнот пайдо бўлди: «Агар жуда жиддий зарурат бўлмаса, аэропортга келмасликни маслаҳат берамиз. Рейслар кечиктирилиши ва бошқа жойларга йўналтирилиши давом этяпди».

Транспорт коллапси туфайли шаҳарда одамлар табиий офат бошланганида қаерда бўлган бўлса, ўша ерда кечани ўтказишга мажбур бўлишди: метрода ва сув остида қолган савдо марказларида. У ерда одамлар фуд-кортлардаги столларда ухлашди.

Бирлашган Араб Амирликларининг қолган жойлари сингари, Дубай ҳам иссиқ ва қуруқ иқлимга эга. Бу ерда камдан-кам ёғингарчилик ёғади. Шунинг учун шаҳар инфратузилмаси, коммунал хизматлари тўқнашган ҳажмдаги сувга мўлжалланмаган.

тошқин БАА, Дубайда жала ёмғирлари

Бирлашган Араб Амирлигидаги тошқин оқибатлари

Одамлар ижтимоий тармоқларда бундай аномал ёғингарчиликни, сўнгги йилларда мамлакатда ёғингарчиликни кўпайтириш учун тез-тез амалга оширилаётган булут экиш операциялари билан боғлашди.

Аммо мамлакатнинг Миллий метеорология маркази, сунъий экилган булутлар ёмғирларни келтириб чиқариши мумкин, аммо бундай кучли тошқинларга олиб келадиган ёмғирларни келтириб чиқара олмаслигини маълум қилдилар.

Энг кўп ёмғир миқдори — 254,8 мм — Абу-Даби амирлигининг Аль-Айн шаҳрида қайд этилди. Бу беш йиллик ёғингарчилик меъёрига (48 мм) тенг!

Миллий метеорология маркази, мамлакатда 24 соат ичида ёғган рекорд миқдордаги ёғингарчиликни фавқулодда ҳодиса экани ҳақида айтиб, бундай ҳолат 75 йиллик кузатувлар тарихида ҳеч қачон қайд этилмаганини тасдиқлади.


Уммон

14 апрель куни бошланган кучли ёмғирлар Уммон Султонлигининг кўплаб провинцияларида кенг кўламли тошқинларни келтириб чиқарди. Табиий офат жиддий моддий зарар етказди ва электр узатиш, ҳамда алоқа тармоқларидаги узилишларга сабаб бўлди. Йўллар ва инфратузилмалар вайрон бўлди. Иш ва ўқув жараёни тўхтатилди.

Уммонда тошқин, Уммонда бўрон, Уммонда кучли ёмғирлар

Уммонда кучли тошқинлар

Мармуль аэропортида бир суткада 64 мм ёғингарчилик ёғди. Бу одатда бу ерда бир йил ичида ёғадиган ёғингарчиликдан 2 баравар кўп (31,7 мм)! Тошқин мамлакат кўчаларидаги одамларни ва машиналарни оқизиб кетди. Қурбонлар сони аллақачон 20 нафарга етганига қарамай, қутқарувчилар ҳали ҳам тошқиндан ҳалок бўлганларнинг жасадларини топишяпди.

Уммон Қироллик полициясининг (ROP) ва Уммон фуқаролик мудофааси ва тез ёрдам бошқармасининг (CDAA) жамоалари, тошқин вақтида ўз машиналарида қамалиб қолган ёки сув оқизиб кетган одамларни қутқариш бўйича кўплаб қутқарув операцияларини ўтказдилар. Ибра вилоятида мушкул аҳволга тушиб қолган тахминан 35 киши қутқарилди. Шунингдек қутқарувчилар Низва шаҳридаги сув босган мактаб автобусидан ҳам 21 кишини қуткаришга муваффақ бўлишди.

Уммодаги тошқин, одамларни эвакуация қилиш

Сув босган мактаб биносидан одамларнинг эвакуация қилиниши, Шимолий Аш-Шарқия провинцияси, Уммон

Яна бир қутқарув операцияси давомида Шимолий Аш-Шарқия провинциясидаги Аль-Мудаиби туманида сув қуршовида қолган мактабдан 1 200 киши эвакуация қилинди.


Покистон

12 апрелдан бошлаб Покистон ҳалокатли бўронларга тўқнашди. Кучли ёмғирлар, дўл ва кўплаб чақмоқлар мамлакатнинг бир нечта провинциялари аҳолисига зиён етказди.

Атиги бир ҳафта ичида Покистонда камида 71 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди. Қурбонларнинг аксарияти кўчкилар тушиши, уйларнинг қулаши ва чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Покистонда тошқин, Покистонда ҳалок бўлганлар, Покистоннинг қанча жойи сув остида қолди

Покистондаги кучли ёмғирларнинг оқибатлари

Ёмон об-ҳаво баъзи қишлоқлар ўртасидаги транспорт алоқаларини издан чиқарди ва маҳаллий аҳолининг жиддий муаммоларга дуч келишига сабаб бўлди.

Хайбер-Пахтунхва провинцияси жиддий зарар кўрди, бу ерда 1 370 уй вайрон бўлди.

Белужистон, Покистондаги тошқин

Белужистон провинциясида ёмғирнинг кучли оқимлари, Покистон

15 апрель куни Белужистон провинцияси ҳукумати фавқулодда вазият эълон қилди, чунки ой бошидан бери ёғингарчилик миқдори меъёрдан сезиларли даражада ошиб кетди.
«Белужистонда бу ой одатдагидан 353% кўп ёғингарчилик ёғди», — деди Зохир Ахмад Бабар, Покистон Метеорология департаментининг катта ҳодими.


Афғонистон

Қўшни Афғонистондаги кучли қорлар, ёмғирлар ва тошқинлар масжидларга, мактабларга ва 2 000 дан зиёд уйларга зарар етказди. 25 000 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди. 2 500 чорва нобуд бўлди.

Афғонистонда аномал ёмғирлар, Афғонистонда сув тошқини

Афғонистонда кенг кўламли тошқин

Шуни таъкидлаш жоизки, Афғонистондаги кучли ёмғирлар, ҳатто фермерларни баҳорги экинни кечиктиришга мажбур қилган аномал қишки қурғоқчиликдан сўнг содир бўлди.

Афғонистонда кучли ёмғирлар, Афғонистонда тошқин, Афғонистонда ҳалок бўлганлар

Афғонистондаги кучли ёмғирларнинг оқибатлари

Иқлим фалокати мамлакатнинг 34 та провинциясидан 20 тасидаги минглаб одамларга таъсир қилди. Камида 70 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарият қисми томларнинг қулаши натижасида.


Эрон

Эронда ҳам аномал ёмғирлар ёғиб ўтди.

Мамлакатнинг жануби-шарқида жала ёмғирлари дарёларнинг тошишига сабаб бўлди, бу эса ўз навбатида кенг кўламли тошқинларни келтириб чиқарди.

Эронда тошқин, Эронда ёмғир, Эронга иқлим ҳужум қилди

Эроннинг жануби-шарқида дарёларнинг тошиши оқибатлари

Эрон метеохизмати мамлакатнинг бешта провинцияси учун — Хормозган, Фарс, Систон ва Белужистон, Керман, Бушир — қизил огоҳлантириш эълон қилди.

Систон ва Белужистон аҳолиси март ойидаги тошқинлардан ҳали тикланишга улгурмасидан, яна шундай табиий офатга дуч келди. Уч киши ҳалок бўлди. Битта одам бедарак йўқолди.

Эронда тошқин, Эрондаги тошқин оқибатлари, Эронга иқлим ҳужум қиляпди

Тошқин туфайли йўллар тўсиб қўйилди

8 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.


Россия

13 апрель куни Кабардино-Балкария республикасига кучли шамол, жала ёмғирлари ва дўл билан табий офат келиб урди. Нальчик шаҳрида об-ҳаво апокалипсиси кўчаларни қалин дўл билан қоплади — дўл уюмларининг баландлиги 1 метрдан ошди. Кўчалар дарёларга ўхшаб қолди. Шаҳарнинг қуйи қисмидаги хусусий уйларнинг подвалларини сув босди. Баъзи биноларда дераза ойналари синди.

Нальчикда дўл, Кабардино-Балкарияда бўрон

Нальчикда дўл бўронининг оқибатлари, Кабардино-Балкария республикаси, Россия

Шаҳар аҳолиси бундай об-ҳаво аномалиясидан ҳайратда қолди. Кўчалардаги пиёдалар белигача музга ботди, йўлларда эса узун тирбандликлар пайдо бўлди. Маҳаллий аҳоли жуда қўрқиб кетгани ҳақида хабар берди. Нальчикда аввал ҳеч қачон бундай бўлмаган.

Нальчикда дўл, Кабардино-Балкарияда бўрон

Нальчик кўчаларидаги дўл уюмлари, Кабардино-Балкария республикаси, Россия

15 апрель куни Ростов вилоятидаги Красносулинский туманидаги Гуково қишлоғида яшайдиган бир одам катта воронкага дуч келди. Чуқур воронка дала техникалари ишлаётган майдоннинг ўртасида пайдо бўлган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, ҳатто чуқурнинг четида туриб қараса ҳам, унинг туби кўринмас экан.

Ростов вилоятидаги воронка, Ростовда ер ўпирилиши, Ростов вилоятида карст воронкаси

Ростов вилоятида ер ўпирилиши, Россия

Маҳаллий аҳоли уларнинг уйларини ҳам ер ютиб кетишидан хавотирда.


Хитой

Тарихда биринчи маротаба, Хитойни бир вақтнинг ўзида шунчалар кўп хавфли об-ҳаво ҳодисалари ларзага соляпди.

14 апрель куни Юньнянь провинциясида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 43,1°C кўтарилиб, апрель ойидаги миллий рекордни янгилади.

Хитойда жазирама, Хитойда аномал жазирама, Хитойда катаклизмлар

Апрель ойида мамлакатда қайд этилган энг юқори ҳарорат, Юньнань провинцияси, Хитой

Шэньси провинциясида қор ёғди.

Хитойда апрель ойида қор, Шэньсида қор, Хитойнинг иқлими

Хитойнинг Шэньси провинциясида мавсумга хос бўлмаган қор

Мамлакатнинг Хэбэй, Ганьсу, Ички Мўғулистон провинцияларини, ҳамда Пекин ва Тяньцзинь муниципалитетларини чанг бўронлари қамраб олди. Хитой шимолида эса ҳалокатли торнадолар кузатилди. 

12 апрель куни мамлакатнинг Ички Мўғулистон провинциясидаги Тунляо округида мавсумга хос бўлмаган 30 даражалик иссиқдан кейин йил бошидан бери биринчи маротаба тарнадо юзага келди. 16 апрель куни торнадони Шаньси провинциясининг Шочжоу округидаги Хуайжэнь уезди аҳолиси видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Хитойда торнадо, Ички Мўғулистонда торнадо,  Шаньсида торнадо

Ички Мўғулистон ва Шаньси провинцияларидаги ҳалокатли торнадолар, Хитой

Tорнадo бир ёки икки дақиқа давом этди. Одамлар бахтига, ҳеч ким жароҳат олмади.

Цзянси провинциясидаги Фучжоу шаҳри эса конвектив бўрондан зиён кўрди.16 апрель куни эрталаб у ерда осмон тўсатдан қорайиб, кун тунга айланди ва шаҳарда кучли ёмғирлар ва шамоллар бошланди. Бўрон ўз ортидан кўчаларда вайронагарчиликларни ва хаосни қолдирди: ҳамма жой илдизи билан қўпорилган дарахтлар, синган новдалар ва барглар билан тўлиб кетди.

Шамол тезлиги секундига 35,9 метрга етди, буни қирғоққа чиққан тайфуннинг кучи билан таққослаш мумкин. Бу кўрсаткич ушбу минтақа учун янги рекордга айланди.


АҚШ

13 апрель куни Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳрида 26 та баржа буксирдан узилиб, кўприкка бориб урилди ва кўп нарсаларни вайрон қилди. Рекорд миқдордаги ёмғирлар Огайо дарёсининг кўтарилишига сабаб бўлди.

Пенсильванияда аномал ёмғирлар, Питтсбургда тошқин, Питтсбургдаги баржалар

Огайо дарёсида сув сатҳининг кўтарилиши, Питтсбург, Пенсильвания штати, АҚШ

Баржаларнинг 23 таси кўмир, ўғит ва бошқа қуруқ юклар билан тўла бўлишига қарамай, сув уларни оқизиб кетди. Баржалардан бири тахминларга кўра чўкиб кетган. Уни қидириш ишлари давом этгунга қадар иккита кўприкни ёпишга ва дарёнинг шу қисмида кемалар ҳаракатини тўхтатишга тўғри келди.

Питтсбургдаги баржалар, АҚШда оқиб кетган баржалар

Буксирдан узилиб кетган баржалар кўприкка бориб урилди, Питтсбург, Пенсильвания штати, АҚШ

Баржалар Бранчпорт номли қайиқлар клубидаги ўнлаб қайиқларни чўктириб юборди ва хусусий бандаргоҳга катта зарар етказди.


Индонезия

16 апрель куни Шимолий Сулавеси провинциясида Руанг вулқонининг катта отилиши бошланди. У пойтахтдан тахминан 100 км узоқдаги Манадо шаҳрида жойлашган.

Вулқондан лава отилиб чиққандан сўнг, осмонга, икки километр баландликка кул устуни кўтарилди. Отилиш портлашлар ва минглаб вулқон чақмоқлари билан бирга келди.

Руанг вулқони, Индонезиядаги вулқон, Индонезиядаги вулқон отилиши

Руанг вулқонининг отилиши, Индонезия

Кейинги 2 кун ичида вулқон фаоллиги кучайиб, кулни 13,5 километр баландликка улоқтириб юборди, шу сабабли ҳаво қатнови вақтинча тўхтатилди.

Хавф даражаси максимал даражага кўтарилди. Яқин атрофда яшайдиган 11 000 га яқин аҳолини эвакуация қила бошлашди. Ваҳимага тушган баъзи одамлар ўзлари резина қайиқларда қочишга ҳаракат қилишди.

Руанг вулқонининг отилиши Ситаро округида иссиқ тошлар аралаш кул ёмғирини келтириб чиқарди. Соҳил бўйида яшайдиган бир неча киши жароҳатланди.

Вулқон отилишидан аввал мингдан зиёд зилзилалар қайд этилди. Расмийлар тоғнинг бир қисми денгизга қулаб тушиб, цунами келтириб чиқаришидан хавотирда.


Айни пайтда сайёрада ҳар ўн икки минг йилда бир маротаба содир бўладиган воқеалар содир бўляпди. Бу даврийлик космосдан келаётган таъсир билан боғлиқ. Аммо инсон экотизимга аралашгани сабабли, ушбу циклда сайёра глобал фалокат ёқасида турибди. Бу фалокатдан кейин Ерда ҳаёт бўлмайди.

дунёдаги катаклизмлар, иқлим ўзгариши, иқлим билан нималар бўляпди

Ерда ҳар 12000 йилда содир бўладиган кенг кўламли катаклизмлар

Мудҳиш сценарийни олдини олиш учун одамлар нима бўлаётганини билишлари ва тушунишлари керак. Айнан шунинг учун содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумот бериш жуда муҳим. Қанча кўп одамлар яҳлит тасаввурга эга бўлсалар, улар ҳаракат қилишни бошлашлари эҳтимоли шунчалар юқори бўлади.

Олимлар ва уларга ёрдам бераётган кўнгиллиларнинг меҳнати туфайли, ҳозир: нима бўляпти, нима учун, бизни нималар кутяпди ва қандай қилиб омон қолиш мумкин деган саволларга жавоб бор?

Бу маълумотларнинг барчасини «Глобал инкироз» форумлар сериясидан топишингиз мумкин.

Ҳозир ҳақиқатни бошқаларга етказаётган одамларнинг бирлашган овози ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки фақат биргаликда биз сайёрамиз дуч келган глобал муаммони ҳал қилишимиз мумкин.

Сиз ушбу мақоланинг видео версиясини бу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!