2024 йилнинг 22-28 март кунлари сайёрадаги иқлим офатларининг обзори

21 апрел 2024
Шарҳлар

Жанубий Америка

Бразилия

22-23 март кунлари бўронлар Бразилиянинг жанубий штатларига рекорд даражадаги жалаларни олиб келиб, вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Ёмғир келтириб чиқарган турли бахтсиз ҳодисалар натижасида камида 28 киши ҳалок бўлди ва олти киши бедарак йўқолди.

Минас-Жерайс штатининг Пара-де-Минас шаҳридаги бўрон бутун кузатувлар тарихидаги энг кучли бўронга айланди. Атиги 2 соат ичида 130 мм ёғингарчилик ёғди, бу эса март ойидаги ойлик ёғингарчилик меъёридан кўп (122,3 мм).

Рио-Де-Жанейро штатида энг катта талофат кўрган шаҳар Петрополис шаҳри бўлди. 22 март куни 24 соат ичида деярли икки ойлик ёғингарчилик меъёри ёғди — 270 мм. Рекорд миқдордаги ёмғирлар тошқинларни келтириб чиқарди. Шаҳарда атиги бир неча соат ичида 200 дан кўп кўчкилар содир бўлди.

Минглаб одамлар ўзларининг вайрон бўлган ёки сув босган уйларини ташлаб, вақтинчалик турар жойлардан бошпана излашга мажбур бўлишди.

Бразилияда сув тошқинлари, Бразилияда кўчкилар, Петрополис, Рио-Де-Жанейрода сув тошқини

Бразилиянинг Петрополис шаҳридаги ҳалокатли тошқинлар ва кўчкиларнинг оқибатлари

Тўхтамаётган ёмғирлар ва янги кўчкилар хавфи қутқарув операцияларига тўсқинлик қилди.

Аммо оғир вазиятга қарамай, қидирув гуруҳлари лой қатлами остида 16 соатдан кўп қолиб кетган қизни қутқаришга муваффақ бўлишди. Қизалоқ уни ўз танаси билан ҳимоя қилган отаси туфайли омон қолган.

Ҳаммаси бўлиб Петрополисда 100 дан кўп одам қутқарилди.

Рио-де-Жанейро штатининг шимолидаги Санту-Эдуарду тумани аҳолиси жума куни кечқурун бошланган кучли ёмғирдан кейин қамалиб қолишди. Баъзи ҳудудларда сув уйларнинг томларигача кўтарилди.

Бразилияда сув тошқинлари, Бразилияда кўчкилар, Петрополис, Рио-Де-Жанейрода сув тошқини

Рио-де-Жанейро штатида кенг кўламли тошқинлар, Бразилия

Эспириту-Санту штатининг Мимозу-ду-Сул шаҳрида ҳам ҳалокатли вазият юзага келди.

Ҳатто қутқарувчиларнинг ўзларини ҳам қутқаришга тўғри келди. Учта ўт ўчирувчиларнинг қайиғи ағдарилганидан сўнг, уларни сув оқизиб кетди. Иккита қутқарувчи уйни ушлаб тепаликка чиқиб олишга муваффақ бўлишди, учинчи қутқарувчи эса фақат дарахтни ушлаб олишга муваффақ бўлди. Уни кейинроқ вертолёт ёрдамида қутқаришди.

Шаҳар мэри ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сонидан аянчга тушди. У кўзларида ёш билан аҳолига мурожаат қилган видеоси интернетда жойлаштирилди:

 

«Одамлар, менга бутун Мимозадан [ду Сул] телефон қилишяпди. Менинг дадам ўз қайиғида одамларни қутқаряпди, лекин мен ҳали 100 га яқин қўнғироқларга жавоб беришга улгурмадим. Одамлар менга телефон қилиб, кимдир қаердадир ҳалок бўлаётгани ҳақида хабар беришяпди. Мен нима қилишни билмаяпман. Ёнғинга қарши кураш хизмати кўчада. Қайиғи бор одамлар ўз қайиғини олиб, одамларни қутқаришга ёрдам беришлари керак, чунки мен бир ўзим буни эплай олмаяпман. Ҳаммага ёрдам бериш керак. Ҳамма аянчли аҳволда».

Штат ҳукумати шанба куни кечқурун Эспириту-Санту жанубидаги 13 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.


Осиё

Хитой

Хитойда ҳақиқий об-ҳаво апокалипсиси содир бўляпди.

25 март куни Чжецзян провинциясига момақалдироқ ва катта дўл билан кучли бўрон келиб урди. Метеостанцияларнинг бирида тезлиги секундига 65 метрдан юқори бўлган шамол қайд этилди.

Чунань округида момақалдироқ ва кучли шамол ҳақида қизил огоҳлантириш эълон қилинди. Лишуй округида шамол кўприкнинг панжарасини бузиб юборди.

Хитойда дўл, Хитойда бўрон, бўрон Хитойда

Чжецзян провинциясида кучли шамолларнинг оқибатлари, Хитой

Иу уезди аҳолиси кучли ёмғир ва дўл билан тўқнашди.

Супермаркетлардан бирининг эгаси шамол эшикни панжаралари билан бирга юлиб, бутун савдо залини вайрон қилгани, деразаларга ва товарларга зарар етказгани ҳақида хабар берди.

Хитойда бўрон, бўрон Хитойда

Чжецзян провинциясининг Иу уездидаги жуда кучли шамол, Хитой

Бўрон кутилмаганда бошланиб маҳаллий аҳолини жудаям қўрқитиб юборди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шундай хабарлар қолдиришди: «Бу жуда қўрқинчли», «Бу ҳақиқатдан ҳам жуда қўрқинчли», «Иудаги дўл жуда қўрқитиб юборди», «Соат 6 да худди соат 8 ёки 9 даги каби қоронғи».

Баъзи одамлар катта дўлдан жиддий жароҳат олди. Тухум катталигидаги дўл ҳам катта моддий зарар етказди: кўплаб машиналарнинг ойналари синиб, кузовларида катта чуқурлар пайдо бўлди.

PICC суғурта компаниясининг маълумотларига кўра, 26 март ҳолатига кўра, автомобиль шикастлангани сабабли суғурта тўловлари учун 11 400 дан зиёд ариза келиб тушган.

Хитойда аномал дўл, Хитойда дўл

Чжецзян провинциясининг Иу уездидаги жуда катта дўл оқибатлари, Хитой

China Weather Network маълумотларига кўра, марказий ва жанубий Чжецзяндаги бундай об-ҳаво аномалиясининг сабаби, ҳаво ҳароратининг 30°C гача кўтарилиши бўлган. Бундай иссиқ ҳарорат йилнинг бу даври учун ғайриоддий.

26 март куни кучли туман туфайли Шаньдун провинциясидаги Цзинань-Циндао тезюрар автомагистралида катта авария содир бўлди.

Хитойда туман, йўл-транспорт ҳодисаси, туман Шаньдун

Кучли туман туфайли катта йўл-транспорт ҳодисаси, Шаньдун провинцияси, Хитой

27 март куни шимолий Хитойга ва қўшни Мўғулистонга кучли қум бўрони келиб урди.

Унинг оқибатлари Россиянинг Амур вилоятигача етиб борди. У ерда 28 март куни эрталаб осмон тўқ сариқ рангга бўялгани сабабли одамлар худди бошқа сайёрада уйғонгандай бўлишди.

Благовешенскда қум бўрони, Амур вилоятида қум бўрони, Благовешенскда тўқ сариқ осмон

Амур вилоятидаги қум бўрони, Россия Федерацияси

Иқлим офатлари бутун Сайёра бўйлаб синхронлашяпди. Ҳаддан ташқари кучли чанг бўронлари дунёнинг турли мамлакатларини қамраб олди.

Саҳрои Кабирдан кўтарилган чанг булути Жазоир ва Марокашни қоплади.

Марокашда қум бўрони, Саҳродан кўтарилган қум бўрони

Марокашдаги қум бўрони


Алжирда қум бўрони

Алжирда қум бўрони

Йилнинг бу даврида қум бўронлари одатда Марокашнинг жанубий чўл минтақаларига таъсир қилишига қарамай, бу сафар улар мамлакатнинг шарқий қисмига таъсир қилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Бундай эрта қум бўронлари ўта аномал ҳодиса.

Саҳрои Кабирдан кўтарилган чанг Канар ороллари ва Пиреней ярим оролигача етиб бориб, Испания ва Португалия осмонини тўқ сариқ рангга бўяди.

27 март куни сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар жанубий Италия, Мальта, Греция, Ливия ва Тунис устида чанг булути турганини кўрсатди. Бу эса ушбу мамлакатларда ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиб, кўришнинг чекланишига олиб келди.

Худди шу куни чанг бўрони Руминияга ҳам етиб борди.

Европага Сахара чўлидан қумнинг кўчиши тобора тезроқ ва шиддатлироқ тарзда содир бўлиб, ҳатто Буюк Британияга ҳам етиб боряпди. Агар илгари қум бўронлари Европага иссиқ мавсумда (кўпинча ёзда) келган бўлса, ҳозир европаликлар уларни баҳорда ва ҳатто қишда ҳам кузатишяпди.

24 март куни Қўшма Штатлардаги Техас штатининг аҳолиси чанг бўронидан жабр кўрди.

Техасда чанг бўрони, АҚШда чанг бўрони

АҚШнинг Tехас штатидаги чанг бўрони

Қозоғистондаги Олмаотага ҳам тонналаб чанг келди. Шаҳар бир неча дақиқада зулматга ботди.

Олмаотада чанг бўрони, Қозоғистонда чанг бўрони

Олмаота шаҳридаги чанг бўрони, Қозоғистон

Қирғизистонда 28 март кунининг охирига келиб, синоптикларнинг прогнозларидан фарқли ўлароқ, тўсатдан кучли шамол билан чанг бўрони кўтарилди ва томларни учириб, дарахтларни ағдарди. 24 киши жароҳат олди.

Қирғизистонда кучли шамол, Қирғизистонда бўрон, бўрон Қирғизистонда

Қирғизистонда шиддатли шамол оқибатлари


Қозоғистон

Баҳорги тошқин Қозоғистон аҳолиси учун ҳақиқий табиий офатга айланди.

Баҳорги тошқин оқибатида Қўстанай, Ақтўбе, Оқмола, Абай ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари сув остида қолди.

Қозоғистонда тошқинлар, тошқин Қозоғистонда, Қўстанайда тошқинлар

Қозоғистонда аномал тошқинлар

Йўллар, ҳовлилар ва кўп қаватли бинолар сув остида қолди.

Эриган сувни ҳайдаш бўйича ишлар кечаю кундуз тўхтамаётганига қарамай, у кетмяпди. Сув тошган ҳудудлардан одамларни оммавий равишда эвакуация қилишяпди. Қўстанай вилоятида одамларни вертолётда олиб чиқишга тўғри келди.

Ақтобе шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тошқин сабабли хонадан чиқа олмаган ва тез ёрдам чақирувига бора олмаган шифокорларни қутқаришга мажбур бўлишди.

Оқтўбеда тошқинлар, Қозоғистонда тошқинларОқтўбеда тошқинлар, Қозоғистонда тошқинлар

Одамлар кенг кўламли тошқиндан кейин қутқарувчиларни кутишяпди, Қозоғистон

27 март куни тошқинлар маҳаллий аэропортнинг ишини фалаж қилиб қўйди. Учиш-қўниш йўлаги сув остида қолди. Стратегик объектда бундай фавқулодда вазият биринчи маротаба содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, тошқинларни назорат қилиш тадбирларига жами 2500 киши ва 700 га яқин техника жалб қилинган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, сўнгги йилларда баҳорги тошқинлар биринчи маротаба бундай жиддий зарар етказган. Энг ачинарлиси, бу йил улар ҳатто одамларнинг ҳаётига ҳам зомин бўлди.

23 март куни Байганин туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлди: 4 яшар бола эриган сувда чўкиб кетди.

Бундай кенг кўламли тошқиннинг юзага келишига бир неча омилларнинг комбинацияси сабаб бўлди. Ҳаво ҳароратининг кескин исиши туфайли бу йил ғайритабиий даражада кўп ёғган қор бир вақтнинг ўзида кўплаб вилоятларда эрий бошлади. Ёғган ёмғир вазиятни оғирлаштирди. Ернинг 1 метргача музлаши эса сувнинг ер тагига эмас, ҳалокатли оқимлар билан аҳоли пункларига қараб оқишига олиб келди.


Афғонистон

Афғонистонда кучли ёмғир, Афғонистонда тошқин

Афғонистонда кенг кўламли тошқинлар

Ғарбий Афғонистоннинг Фарьяб, Бадгис, Фарах ва Сари-Пул вилоятларида кучли ёмғирлар бошланди. Кучли жала катта моддий зарар етказган тошқинларни келтириб чиқарди. Юзлаб турар-жой бинолари, маъмурий бинолар, иккита катта кўприк вайрон бўлди, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерлари ҳам жиддий зарар кўрди. Афсуски, камида беш киши ҳалок бўлди.


Эрон

Эронда қор, Эронда ёғингарчилик, Эронда аномал қор

Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилоятида ноодатий қор

Одатда қурғоқчил ва иссиқ Эроннинг Ғарбий Озарбайжон провинциясида бу ҳафта 30 см қор ёғди.

Эронда рекорд ёмғирлар, Эронда тошқин

Эроннинг Ахваз шаҳрида аномал ёғингарчилик ва тошқинлар

24 март куни Ахваз шаҳрида бир суткада деярли икки ойлик ёмғир ёғди — 41,9 мм (март ойида ўртача ёғингарчилик меъёри 24мм). Ой бошидан бери эса бу ерда аллақачон тўрт ойлик меъёрдан кўп ёмғир ёғган — 122 мм. Кохгилуйе ва Бойерахмед провинцияларида 1200 дан кўп одам сув тошқинидан азият чекди. Мамлакатнинг турли қисмларида 110 та йўл ёпилди.


Саудия Арабистони

Саудия Арабистонини бошқа чўл иқлимли мамлакат деб аташ қийин.

23 март куни Шакра провинцияси ва Эр-Риёд пойтахти кўчалари яна ёмғир билан тўлиб, дўл билан қопланди.

Саудия Арабистонида дўл, Саудия Арабистонида ёмғир, Саудия Арабистонида тошқин

Саудия Арабистонидаги дўл бўронлари


Туркия

Туркияда тошқин, Хатайда тошқин, Туркияда зилзила

Туркиянинг Хатай вилоятида сув тошқини

25 март куни кучли бўрон Туркиянинг Хатай вилоятидаги уйларнинг томларини учириб кетди. Ёғган жала ёмғирлари эса 2023 йилнинг 6 февраль куни содир бўлган зилзилада омон қолган одамлар жойлаштирилган контейнер-шаҳарларини сув босишига сабаб бўлди.


Индонезия

Индонезия чексиз миқдорда табиий офатларга дуч келяпди.

22 март куни Шарқий Ява провинциясининг Тубан округи яқинида, 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри денгизда Тубандан 114 км шимоли-шарқда эди, гипоцентр эса 12 км чуқурликда эди. Бу зилзиладан олдин 6,0 ва 5,3 магнитудали иккита кучли силкиниш содир бўлган.

Индонезиядаги зилзила, Шарқий Явадаги зилзила

Индонезиядаги М6,5 зилзиланинг оқибатлари

Зилзила Бавеан оролига жиддий зарар етказди. Бу ерда бир қатор уйлар ва диний бинолар қулаб тушди. Оролнинг деярли барча 30 та қишлоқларида зилзиладан шикастланган уйлар бор.

Сурабая шаҳрида сейсмик ҳодисанинг акс-садоси жуда кучли сезилди. Маҳаллий аҳоли, Оди Суджадининг айтишича, у жуда қўрқиб кетган, чунки Сурабаяда камдан-кам зилзилалар содир бўлган, аммо 22 март куни бирданига учта зилзила содир бўлган. Шунингдек, шаҳарда 3 та касалхона ва савдо марказининг биноси ҳам шикастланган. Силкинишни деярли бутун Ява ороли аҳолиси, шу жумладан мамлакат пойтахти Джакарта аҳолиси ҳам ҳис қилган.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида тошқинлар ва кўчкилар деярли тўхтамаяпди.

Март ойининг бошидан бери табиий офатлардан 62 киши ҳалок бўлган ва 16 киши бедарак йўқолган. Мамлакатнинг 32 провинциясида 1 333 877 киши жабр кўрган ва эвакуация қилинган.

Индонезияда тошқин, Индонезияда жала

2024 йилнинг март ойида Индонезиянинг турли минтақаларида кенг кўламли тошқинлар

2024 йил Индонезияда ҳарорат рекордлари ўрнатилмаган ҳеч бир кун бўлмади!

23 март куни Сурабаяда мамлакатнинг иқлим тарихидаги энг иссиқ март кечасини қайд этилди. Март ойи учун ўртача минимал ҳарорат +25°C бўлишига қарамай, минимал ҳарорат +27,8°C бўлди.

Индонезияда жазирама, рекорд иссиқлик, аномал иссиқлик

Индонезиядаги рекорд иссиқлик


Папуа-Янги Гвинея 

24 март куни Папуа-Янги Гвинеянинг Шарқий Сепик провинциясида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. 1000 дан зиёд уйлар вайрон бўлди. Таъкидлаш жоизки, бир ҳафта аввал айнан шу ҳудудлар кенг кўламли тошқинлар ва кўчкилардан азият чекган эди.

Папуа Янги Гвинеяда зилзила, зилзила М6,9

Папуа-Янги Гвинеядаги М6,9 зилзиланинг оқибатлари


Африка

Кения

Кениядаги Найроби аҳолиси 24 март куни бошланган кучли ёмғирдан кейин катта тошқинларни бошдан кечирди. Йўллар ўтиб бўлмайдиган бўлиб қолди. Темир йўл алоқаси узилди. Найроби тезюрар йўлини тиззагача сув босиб, транспорт воситаларининг ҳаракатига катта қийинчилик туғдирди.

Кениядаги тошқин, Найробидаги тошқин

Найробидаги кучли ёмғирнинг оқибатлари, Кения

Шаҳарнинг барча 17 туманида тинимсиз ёмғир ёғди.

1 180 га яқин оилалар зарар кўрди. Камида 10 киши вафот этди ва бедарак йўқолди.

Мозамбик

Мозамбикда тошқин

Мозамбик жанубидаги кенг кўламли тошқинлар

Африканинг бошқа бир мамлакати, Мозамбикда, сув фалокати камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди. Мамлакат жанубидаги кучли ёмғир натижасида 12 740 нафар киши зарар кўрди. Мапуту, Ғазо ва Иньямбане провинцияларида деярли 10 000 га яқин уйлар сув остида қолди.


Шимолий Америка

Мексика

Шу йилнинг март ойида Мексикани қамраб олган ўрмон ёнғинлари тўлқини сўнгги кунларда ҳалокатли суръатлар билан ўсяпди. Уч кун ичида мамлакатда фаол ўрмон ёнғинларининг сони икки баравар кўпайди. 10 000 гектардан кўп майдон аллақачон ёниб кетган, тутун ва ис сабабли маҳаллий аҳолида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Афсус, ёнғинлар 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Мексикада ўрмон ёнғини, Мексикадаги ёнғинлар, Мехикодаги ёнғин

Мексикадаги ҳалокатли ўрмон ёнғинлари

Ёнғин ўчиришга 8 000 дан кўп одам ва 8 та вертолёт жалб қилинган. Ўт ўчирувчиларнинг иши об-ҳаво шароити сабабли мураккаблашяпди. Мисол учун, Веракрус штатида бир мунча вақт давомида ёнғинларни назорат остига олишнинг иложи бўлмади, чунки кучли шамоллар ўт ўчиришда авиацияни ишлатишга имкон бермади.

Миллий ўрмон хўжалиги комиссияси (CONAFOR) маълумотларига кўра, 28 март ҳолатига кўра, 126 та фаол ёнғинлар мамлакат штатларининг ярмидан кўпини қамраб олган. Аҳолиси энг кўп бўлган Мехико штати энг катта зарар кўрди.

Мексикада ўрмон ёнғинлари, Мексикадаги ёнғинлар, Мехико шаҳридаги ёнғин

Мексиканинг энг катта зарар кўрган Мехико штатидаги ўрмон ёнғини


Европа

Кўплаб Европа мамлакатларида ҳароратнинг экстремал ўзгариши маҳаллий аҳолини даҳшатга солди.

Босния ва Герцеговина, Черногория ва Хорватияда ҳароратнинг кескин ўзгариши содир бўлганидан кейин кучли қор ёғди.

Европада ҳароратнинг сакраши, Португалияда кескин совуқ тушиши, Португалияда қор

Португалияда тўсатдан ёғган кучли қор

23 март куни об-ҳаво худди ёздагидай иссиқ эди, 24 март куни эрталаб эса қор ёғди. Маҳаллий аҳоли довдираб, шундай дейишди: «Бундай об-ҳаво ғайритабиий, кеча 20 даража эди, бугун эса деярли 0».

Об-ҳаво аномалияси боғбонларга катта зарар етказди, чунки кескин совуқ ва қор гуллаб бўлган мевали дарахтларга келиб уриб, уларнинг келгуси ҳосилини хавф остига қўйди. 

Худди шу куни кучли ёмғир ва шамол билан келган бўрон Словениянинг катта ҳудудини ҳам қамраб олди, жойларда дўл ёғди. Мамлакатнинг марказий қисмида шамол тезлиги соатига 100 км дан ошди. Дарахтлар ағанади, йўллар шикастланди. 26 март куни Португалияда ўттиз даражали иссиқдан кейин ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди.

Европада ҳароратнинг сакраши, Португалияда кескин совуқ тушиши, Португалияда қор

Португалияда 30 даражали иссиқ об-ҳаводан кейин тўсатдан қор ёғди

28 март куни «Нельсон» бўрони Француз Бретанида тезлиги соатига 183 км га етадиган шамолларни келтириб чиқарди. Бир кун олдин эса Финистер департаментида қор ёғди. Ушбу ҳодиса бу сана учун мутлақо аномал.

Испанияда бўрондан 2 киши ҳалок бўлди. «Нельсон» бошқа Европа мамлакатларига (Буюк Британия, Ирландия, Испания, Франция, Португалия) ҳам таъсир кўрсатди ва бу мавсум учун ноёб кучни намойиш этди.

Нельсон бўрони, Европада бўрон, Францияда бўрон, Испанияда бўрон

Европада «Нельсон» бўронининг оқибатлари


Россия

26 март куни иккита фаол, Болқон ва Каспий циклони, Россиянинг Европа қисмига келиб уриб, мамлакатнинг Кубандан то Ўрта Уралгача бўлган 17 минтақасига таъсир қилди.

Сочида момақалдироқ гумбурлаб, тезлиги секундига 25 метрга етадиган шамоллар дарахтларни ағдарди. Денгизда тўрт метрли тўлқинлар кўтарилди.

Сочида бўрон, Сочидаги бўрон, Сочидаги бўронли шамол

Сочидаги бўронли об-ҳаво, Россия Федерацияси

Волгоград вилоятида шамол секундига 20 метргача тезлашгани туфайли ҳавога чанг ва қум кўтарилди. Астрахань вилоятида деярли икки кун жала ёғди. Поволжье ва Урал аҳолиси жала аралаш хўл қорга, баъзида эса музли ёмғирга дуч келди.

Самара вилоятида 1922 йилдан бери бир кунда ёғган ёғингарчилик бўйича бир асрлик рекорд янгиланди.

Оренбург вилоятида Орь дарёсининг сатҳи бир кунда 3,64 метрга кескин кўтарилди.

Россиядаги тошқин, Орь дарёси

Оренбург вилоятида сув тошқини, Россия Федерацияси

Хавфли об-ҳаво ҳодисаларининг частотаси ва кўлами мисли кўрилмаган даражага етди. Илмий маълумотлар келгуси 4-6 йил ичида вазиятнинг янада ёмонлашишини тасдиқлаяпди, бу эса умумсайёравий фалокатга олиб келиши мумкин. Бироқ, салбий оқибатларнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун иқлимнинг ҳозирги ҳолати ва унинг оқибатлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилинишини таъминлаш керак. Бўлаётган воқеаларнинг сабаблари ва истиқболларини англаб етиш жуда муҳим. «Глобал инқироз. Масъулият» форуми вазиятни яхшироқ тушунишга ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантиришга ёрдам беради.

Жамият таҳдидни англаб, ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирганда, сиёсий раҳбарлар сайёрамизни ва унинг аҳолисини қутқариш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун илмий жамоатчилик билан ишлашга мажбур бўлади.

Ахборот тарқатишда ҳар бир одамнинг иштироки миллиардлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди.

Сиз ушбу мақоланинг видео версиясини шу ерда кўришингиз мумкин:

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!