7 май 2022 йил
/
20:00 UZT
/
жонли эфир
/
100 тилга синхрон таржима
/
180 давлат

ХАЛҚАРО ОНЛАЙН-ФОРУМ
ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ.
БИЗ ОДАМЛАРМИЗ. БИЗ ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ

«Глобал инқироз. Биз одамлармиз. Биз яшашни истаймиз» деб ном олган Халқаро онлайн-форум — бу кенг кўламли ва мисли кўрилмаган тадбир бўлиб, у 180 давлатдан, мустақил равишда бирлашган, миллионлаб одамлар томонидан, «Бунёдкор жамият» платформасида ташкил этилган. Трансляция бутун дунё бўйлаб ўн минглаб ижтимоий ва медиа-платформаларда намойиш этилади. Тадбир одамларнинг ўз саъй-ҳаракатлари ва ресурслари билан кўнгилли ташаббус орқали амалга оширилади.
Расмий трейлер
Расмий трейлер
Форум видеолари
Форум видеолари
Инсониятнинг сўнгги уруши бошланган
Бу эълон қилинмаган уруш
Тарихда илк бор бутун инсоният ягона ташқи душманга дуч келди. Бу душман — иқлим. Умумсайёравий таҳдид бўсағасида, инсониятнинг келажаги учун барча одамларнинг бирлашиши зарур. Чунки биз одамлармиз ва биз яшашни истаймиз.

Форумнинг мақсади

инсониятга ҳаққоний ва холисона маълумот бериш иқлим ва экология фалокатларининг ортиб бораётган таҳдиди ҳақида
асл кўламини акс этиш жамиятнинг истеъмолчилик форматидаги кўплаб инқирозларнинг
амалий ечимларини кўриб чиқиш Бунёдкор жамият барпо этиш орқали барча инқирозлардан қутилишнинг
ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАВЗУЛАРИ:
Иқлим. Бутун инсониятнинг ягона душмани
Иқлим офатларининг ортиб бораётган жадал тезлиги.
Астрономик жараёнлар ва уларнинг даврийлиги қандай қилиб иқлимга таъсир этади
Иқлим офатлари гувоҳлар кўзи билан
Қочоқлар. Нима учун бу ҳаммага тегишли?
Жамиятда зўравонликнинг кучайиши
Қуллик ва одам савдоси
Сайёрамиз ҳалок бўлиши таҳдидини юзага келтираётган офатлар шароитида экологик вазиятнинг танқидий ҳолати
Сайёрада очлик ва ичимлик сувининг танқислиги хавфи
Кредит қуллиги. Муаммолар ва ечимлар
Иқлим ўзгариши ва экологик вазиятнинг ёмонлашиши инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?
Инсоннинг кўр-кўрона олиб борган истеъмолчилик фаолияти қандай экологик оқибатларга олиб келди?
Қутқарув хизматларининг глобал катаклизмларга тайёр эмаслиги
Нима учун жамиятнинг истеъмолчилик форматида барча одамлар манфаати учун инновацион технологиялардан фойдаланиб бўлмайди?
Шошилинч сафарбарлик ва инсониятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурати
Бунёдкор жамият барпо этиш орқали барча инқирозларни амалий ҳал этиш
Агар сен юқорида айтиб ўтилган масалалар бўйича мутахассис бўлсанг ёки истеъмолчилик форматидаги ёвузликлар ҳақида амалда билсанг, одамлар қуллиги ҳақида, қочоқлар муаммолари ҳақида, ёки иқлим офатларга гувоҳ бўлган бўлсанг, бизга мурожаат эт.
СЕНДАН БОШҚА ЯНА КИМ ҲАҚИҚАТНИ ОВОЗА ҚИЛАДИ!
Биргаликда биз яқинлашиб келаётган фалокатларни тўхтатиш учун ҳақиқий муаммолар ҳақида инсониятни хабардор қилишимиз мумкин. Ҳозир вақт ҳар қачонгидан ҳам қимматли. Эртанги кун бўлиши учун биз бугуннинг ўзида ҳаракат қилишимиз керак.
Ҳозир биз айнан сенга мурожат қиляпмиз. Агар сен одам бўлсанг, агар сен қаҳрамон бўлсанг ва бутун инсоният ҳаёти учун ҳаракат қилишга тайёр бўлсанг, барчамизнинг ва сайёрамизнинг омон қолиши ҳозир ҳар биримизга боғлиқ эканлиги ҳақида, қўлингдан келган ҳар бир одамни хабардор қил. Қаҳрамонлар сафида бўл — ҳозир сафарбош бўлган одамлар қаторига тур! Бу бизнинг умумий ишимиз! Биз барча виждонли ва бефарқ бўлмаган инсонларни бугунги куннинг ўзида форумга тайёргарлик кўришда иштирок этишга таклиф этамиз.
2022 йилнинг 7 май куни — Халқаро форум «Глобал инқироз. Биз одамлармиз. Биз яшашни истаймиз». 100 тилга синхрон таржима билан минглаб каналларда онлайн трансляция.
Сен билан бирга, ҳақиқат янада жаранглироқ янграйди!
Агар ҳақиқий қаҳрамон бўлсанг, демак сен биз билан!
Халқаро форумга тайёргарлик кўриш ва унда иштирок этиш учун, қуйидаги почтага мурожаат этинг:
[email protected]
Долзарб воқеалардан бохабар бўлинг
- 1 -
«Бунёдкор жамият» ютуб-каналига обуна бўлинг ва «қўнғироқ» тугмасини босинг
- 2 -
Телеграм каналга обуна бўлинг ва долзарб воқеалар билан танишинг
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!