ИЛМИЙ ҲАМЖАМИЯТ

Бу мустақил платформа, «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг, 180 та давлат кўнгиллилари томонидан, олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар кўмагида ташкил этилган. Ундан кўзланган ягона мақсад — илмий салоҳиятни бирлаштириш ва инсон фаолияти билан боғлиқ бўлмаган иқлим ўзгаришининг асл сабабларини аниқлаш, унинг ечимларини излаш ва сайёрада содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида ҳаққоний маълумотларни кенг жамоага етказиш.
Climate problems

МУАММО

XXI асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бу умумсайёравий иқлимнинг ўзгариши ва у сўнгги бир неча ўн йил ичида табиий офатлар динамикасининг жадал ўсишида ўз аксини топяпти.
Антропоген омил сайёрамизнинг экологик ҳолатига таъсир қилади, аммо иқлимга унинг таъсири аҳамиятсиз. Глобал иқлим ўзгаришига турли хил космик ва геологик жараёнлар таъсирининг барча омилларини ва тўлиқ кўламини тушунмаслик, яқинлашиб келаётган иқлим таҳдидларини баҳолай олмаслик хавфини келтириб чиқаради.
Ердаги глобал иқлим ўзгариши бу асосан астрономик жараёнлар ва уларнинг даврийлиги ҳосиласидир. Бу даврийлик муқаррар. Сайёрамизнинг геологик тарихи шуни кўрсатадики, ер бир неча бор шунга ўхшаш иқлим ва геодинамиканинг глобал ўзгариш босқичларини бошдан кечирган.
Climate problems

МАҚСАДИ

Миллиардлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун мослашиш механизмларини топиш ва қайтариб бўлмайдиган иқлим ва геодинамик ўзгаришларнинг глобал таҳдиди олдини олиш мақсадида даврий планетар катаклизмларни юзага келтирувчи таъсирлар ва жараёнларни аниқлаш.

ВАЗИФАЛАРИ

Астрономик цикллар туфайли юзага келган глобал катаклизмлар даврида ернинг турли қатламларидаги ўзгаришларни, ўзаро боғлиқликларни ва жараёнлар кетма-кетлигини аниқлаш
Олдинги циклларда рўй берган иқлим ўзгариши маркерларини аниқлаш
Аввалги циклик иқлим офатлари даврида, сайёра қандай шароитлардан ўтганини аниқлаш
Аввалги даврий офатлар ҳақида тўпланган маълумотларга асосланиб, келажакдаги иқлим ва геодинамик ўзгаришлар юзага келтирадиган хатарларни баҳолаш ва прогноз қилиш
Хавфли ҳудудларда жойлашган аҳолини ўз вақтида табиий офатлар ҳақида огоҳлантиришни ташкил этиш учун шароит яратиш
Глобал фалокатнинг олдини олиш учун мослашиш механизмларини топиш

СОҲАЛАР

Иқлимшунослик
Атмосфера физикаси
Океаншунослик
Палеоклиматология
Иқлим ўзгаришининг экотизимларга, инсон саломатлигига таъсири
Катаклизмларни прогнозлаш усуллари
Геофизика
Сейсмология
Вулқоншунослик
Геология
Гидрогеология
Гляциология
Геокриология
Спелеология
Геохимия
Атмосфера химияси
Магнитостратиграфия
Чорак чўқиндиларнинг стратиграфияси
Палеонтология
Ер физикаси
Геодинамика
Тектоника
Геомеханика
Физика
Элементар зарралар физикаси
Қуёш физикаси
Астрофизика
Нейтрин астрофизика
Космология
Сайёрашунослик
Гелиосейсмология
Астросейсмология
Сайёралар иқлимшунослиги
Осмон механикаси ва бошқалар

КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР

1
Нима учун қўшилишим керак?

Инсон иқлимга таъсир қилади деган энг кенг тарқалган нотўғри тушунча, Ернинг барча қатламларида юз берадиган ўзгаришларнинг асл сабабларини ўрганадиган фанларнинг ривожланишига имкон бермаяпди. Илмий салоҳиятни бирлаштириш учун барча ҳалол олимлар, мутахассислар ва ижтимоий фаол одамлар, глобал таҳдиднинг ечимини топиш ва олдини олишда иштирок этишлари жуда муҳим. Бутун инсониятнинг омон қолиши учун жавобгарлик ҳар бир инсоннинг зиммасида.

2
Ким иштирок этиши мумкин?

Юқорида санаб ўтилган соҳалардаги турли мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ёки ихтисослашган университетларнинг битирувчилари. Кенг кўламли тадқиқотлар турли хил вазифаларни ўз ичига олгани сабабли, ҳар бир инсоннинг ёрдами зарур. Иқлим ва геодинамика ўзгариши сайёрадаги ҳар бир одамга тегишли муаммо, шунинг учун ташаббус, эгаллаган касбидан қатъи назар, барча одамлар томонидан амалга оширилади.

3
Иштирок этиш пулликми? Аъзолик бадали борми?

Бу нотижорат лойиҳа бўлгани учун, ўз олдига пул топиш мақсадини қўймаган. Барча тадбирлар, дунё бўйлаб ижтимоий фаол одамларнинг ва мутахассисларнинг ташаббуси билан, уларнинг бўш вақтларида ўз кучларини ва ресурсларини ишга солиш орқали ташкил этилади ва миллиардлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган. Аъзолик бадали талаб қилинмайди.

Устувор вазифа миллиардлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун иқлим таҳдидларининг олдини олиш. Шунинг учун ўтиш босқичида ва Бунёдкор жамиятда илм-фаннинг ушбу устувор йўналишлари, бутун жамият томонидан чексиз молиялаштирилади ва қўллаб-қувватланади.

4
Мендан нима талаб қилинади? Сиз учун нима қила оламан?

Сизнинг иштирокингиз йўналиши ва кўлами, фақатгина умумий мақсадга эришиш йўлида ўз ҳиссангизни қўшиш истагингизга ва қобилиятингизга боғлиқ. Иқлим ўзгаришининг асл сабабларини ёритишда қуйидагилар ёрдам бериши мумкин: интервьюларда ўз фикрингизни билдириш, жонли эфир ва давра суҳбатларида қатнашиш, ҳамкасбларингиз ва бошқа мутахассислар ўртасида маълумот тарқатиш. Ёки бу тадқиқотда иштирок этиш кўринишида бўлиши мумкин: маслаҳат бериш, тажриба ва материаллар билан алмашиш, маълумотларни таҳлил қилишда фаол иштирок этиш, адабиётлар, мақолалар ёзиш. Келажакда платформа ривожланиб, илмий салоҳият бирлаштирилгач, вазифалар профилини кенгайтириш, техник ва муҳандислик ечимларини излаш, чуқурроқ жараёнлар ва муносабатларни ўрганиш кутилмоқда. Иштирок этиш шакллари бўйича ҳар қандай ташаббус ва таклифларингизни бажонидил кўриб чиқамиз.

5
Тадқиқотларнинг устувор илмий йўналишларини ким белгилайди?

Устувор йўналишларни танлаш масъулияти умумий мақсадга эришишга ҳисса қўшишга қарор қилган ҳар бир тадқиқотчи, олим, мутахассис зиммасида. Фақат сиз умумий мақсадни тушунишга асосланиб, қайси мавзуда илмий салоҳиятингизни очмоқчи эканлигингизни ҳал қиласиз.

6
Мендан қанча вақт талаб қилади?

Иштирок этиш вақти бутунлай сизнинг истагингиз ва лойиҳани ўрганиш ва унга эътибор қарата олишингизга боғлиқ. Вақт борасида ҳеч қандай чегара йўқ. Бу сизнинг ташаббусингиз билан қисқа муддатли мулоқат ёки сиз учун қулай вақтда жамоа билан мунтазам ҳамкорлик қилиш кўринишида бўлиши мумкин.

7
Ким илмий ҳамжамият олдига мақсад ва илмий вазифаларни қўйган?

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари иқлим ва геодинамиканинг ўзгаришидан ва инсон фаолияти билан боғлиқ бўлмаган табиий офатларнинг ортишидан келиб чиққан. Бунёдкор жамият Асосларига кўра, барча одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун жавобгарлик ҳар бир инсоннинг зиммасида. Инсон ҳаёти энг юксак қадрият.

ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Сиз юритаётган фаолият йўналишидан қатъи назар, маълумотларни таҳлил қилиш ва йиғиш учун барча олимларни, тадқиқотчиларни ва мутахассисларни.

Илмий ҳамжамиятга қўшилиш

Агар иштирок этишни, савол беришни ёки маълумот қолдиришни истасангиз, илтимос, [email protected] электрон почтасига ёзинг ёки қайта алоқа формасини тўлдиринг:
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!