«Олти қўл» социологик назариясига кўра, сайёрамиздаги барча одамлар бешта одам орқали бир-бирларини танишар экан. Мана шу назария туфайли турли мамлакатлардаги ва қитъалардаги одамлар «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг ғояси билан бўлишиб, ушбу ташаббусни бошқаларга узатишяпти.
Биз ўз олдимизга ҳар бир инсон қандай дунёда яшашни исташини ва биз бахтли одамлар жамиятини қандай тасаввур қилишимизни бутун инсониятдан сўраб билишни мақсад қилиб қўйдик. Бугун, замонавий ахборот технологиялари туфайли кўплаб одамлар, ҳатто уйдан чиқмай туриб ҳам, ушбу мавзуни муҳокама қилишда иштирок этишлари мумкин.