Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

Бунёдкор жамиятни яқинлаштириш учун бугуннинг ўзида ҳар бир инсон қилиши мумкин бўлган 6 қадам

14-oktabr, 2021
Шарҳлар

6 қадам Бунёдкор жамиятни яқинлаштириш учун

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш

Интернет — тараққиётни ҳаракатга келтириш ва трендларни белгилаш билан бир қаторда, миллионлаб ҳамфикр одамлар билан танишиш ва мулоқот қилиш платформаси. Интернет кўплаб одамларга жуда қисқа вақт ичида хабар етказиш бўйича энг тез ва энг самарали восита. Ҳар бир ижтимоий тармоқ ўзининг ижобий ва салбий томонларига, аудиториясига ва ўз қизиқишларига эга бўлган ёш бўйича устувор категорияга эга. Ўзинга яқин бўлган нарсани танла ва шу йўналишда ҳаракат қил. Агар расмларни яхши кўрсанг, Instagram танла. Қисқа видеоларни суратга олишни ёки томоша қилишни ёқтирсанг — TikTok танла. Узун видеолар учун — YouTube. Ўқишни ёқтирсанг ёки фикр билдиришни билсанг — Twitter ёки Telegram. Бошқа машҳур ижтимоий тармоқлар ҳам бор, уларда сен ўз постларингизни жойлаштиришинг ва муҳим маълумотлар билан бўлишишинг мумкин. Булар орасида: Facebook, ВКонтакте, Одноклассник. Бутун дунё бўйлаб сен билан бир хил қизиқишларга ва ҳаётий қарашларга эга бўлган руҳан яқин одамлар жуда кўп. Ўзингни кўрсатишдан қўрқма, керак деб билган нарсаларингни дадил овоза қил — ва улар сени ўзлари топишади. Бунёдкор жамият қуришда эса ҳамфикрлар — бу бутун инсоният. Фақат улар бу ҳақида ҳали билишмайди — шундай экан уларни хабардор қил.

Танишлар рўйхати

Танишларинг орасида Бунёдкор жамият ҳақида эшитмаган одамлар борми? Агар бор бўлса, демак улар ҳам бу ҳақида билишлари учун вақт келди. Агар «қабул қилишадими ёки қилишмайдими» деган қўрқув сени тўхтатаётган бўлса, танловни уларнинг ўзларига ҳавола қил. Ижтимоий тармоқларда ҳам ҳудди шундай. Айтганча, танишлар рўйхати каби ажойиб усул ҳақида мен биринчи бор «Бунёдкор жамият барчани бирлаштиради» кўрсатувида эшитган эдим — сенга ҳам бу кўрсатувни тавсия этаман.

Нотанишлар билан гаплашиш қўрқувини енгиш

Охир оқибат, сизлар ҳали биргаликда Бунёдкор жамиятни барпо этишингиз керак, шундай экан биргаликда қилиниши керак бўлган самарали ишдан аввал танишиб олиш мутлақо мантиқий амал.

Онгнинг қолипли ибораларини эшитишни бас қилиш

Ижобий ёндашиб, Бунёдкор жамият ҳақида маълумот тарқатишни бошлаган одамларнинг кўпчилиги, ўзларида шунга ўхшаш ҳаёлларни кузата бошлайди: «эплай олмайман», «қила олмайман», «ким ҳам мени эшитар эди», «қандай қилишни билмайман», «хато қилишдан қўрқаман» ва ҳоказо. Шунга ўхшаш тўхтатувчи сўзлар нафақат бизни ҳаракатсизлантиради, балки вазиятга кенгроқ қарашга, ижодий ва ноодатий фикрлашга, қизиқарли ечимларни топиб ҳаракат қилишимизга ҳам имкон бермайди.

Жамоа фикридан қўрқишдан халос бўлиш

«Бошқалар нима дейди?», «мен ҳақимда нима деб ўйлашади?» деган ҳаёл билан, одамларнинг гапини, ғазабини, мазахини эшитишмаслик учун ҳаракат қилишдан қўрқасанми? Сенга бир сирни очаман — истеъмолчилик тўлқинига мосланган ҳар бир одамнинг онги, энг аввало, ўзи ҳақида ўйлайди. Агар бошқа одамлар ҳақида фикрлар пайдо бўлса ҳам, улар узоқ давом этмайди, чунки одам яна ўзи ҳақида ўйлай бошлайди. Аммо, етук, руҳан камол топишни бошлаган Шахс, ўз устида ишлайдиган одам, аслида масалага жуда ҳам холисона ёндашади. Онгнинг фикрлари бундай одамнинг эътиборини чалғита олмайди. Бу ерда қандай шошилинч хулосалар, манипуляциялар, камситишлар, баҳо беришлар ёки таққослашлар бўлиши мумкин? Тўғри, ҳеч қандай. Бу ҳаётда кимни учратишингни сен танламайсан ва бу билан яшаш сенга эмас. Сен билан фақат қилинган танлов оқибати қолади.

Ахборот бўшлиқларини тўлдириш

Кўпинча биз хатоларга йўл қўямиз ёки билим етишмаслиги сабабли бирор-бир нарсаларда шубҳаланамиз. Мисол учун, сен Бунёдкор жамият қуриш ғоясидан илҳомландинг. Лекин сен бундай жамиятнинг асосий моҳиятини тўлиқ тушуниб етмадинг, яхшироқ дунёни барпо этиш бўйича бошқа тарихий уринишлар билан бу ғоянинг сифатий фарқини тўлиқ англамадинг. Сен Бунёдкор жамият қуриш босқичларини ёки нима учун Бунёдкор жамиятда халқ ўз-ўзини бошқаришини ва нима учун бу жуда муҳим эканлигини билмадинг. Табиийки, бундай ҳолатда, етарли ахборотга эга бўлмай туриб, бошқа одамлар билан суҳбат чоғида, Бунёдкор жамиятнинг моҳияти ва аҳамиятини холисона етказиб бериб бўлмайди. Балки етказиб бўлар! Лекин, тан олиш керак, етарли маълумотлар базасига, фактларга, тасдиқларга эга бўлганда, сени эшитишлари учун имконият анча ортади.

Бунёдкор жамият сари 6 қадам

Робертс Петерсонс, Франция

Шарҳ қолдириш