Ҳеч бўлмаганда бир дин ўз пайғамбарининг таълимотини асл ҳолатида сақлаб қолганида, биз бугун бутунлай бошқа дунёда яшаётган бўлар эдик. Биз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлаб, пароканда бўлмаган бўлар эдик. Ягона Худонинг исмлари учун курашиб, инқирозларга дучор бўлмаган бўлар эдик, на иқтисодий, на маънавий. Биз ҳозир, ҳазилсиз гапирадиган бўлсак, аллақачон бошқа галактикаларни ўзлаштираётган бўлар эдик.
Бугун бутун дунё одамлари нафақат Ҳақиқатга ўзгартиришлар киритилганини овоза қилишади, балки пайғамбарлар келтирган Ҳақиқатни асл поклигида тиклашади! Биз, дунё аҳли пайғамбарлар айтган гапларни овоза қиламиз, чунки дунё ҳақиқатни ўзгартиришларсиз эшитишни талаб қиляпти. Бугун Пайғамбарлар айтган кун келди.
Нима учун дин пешволари одамларга Исонинг сўзларини ўзгартирмасдан етказиш учун масъул эканликларини унутишди? Унинг ахдларига амал қилишда ўзлари бошқаларга ўрнак бўлишлари керак эмасми? Биз ҳозир нимага гувоҳ бўляпмиз? Бизга Худони севиш ўрнига ундан қўрқишимиз кераклиги уқтириляпти. Исо бизни шунга даъват этганми? Одамлар қул эмас ва Худодан қўрқишлари керак эмас. Балки воситачилар улардан қўрқишимизни ва уларнинг қули бўлишимизни исташаётгандир?
Одамлар тенг ва эркин бўлиб дунёга келишади. Биз эркин одамлар сифатида танлаш ҳуқуқига эгамиз.
Тибет ва умуман Буддизмга назар солар эканмиз — у жуда машҳур атракционга, маънавий-сайёҳлик атракционига, яъни пулга сотиладиган ва сотиб олинадиган товарга айланиб қолган. Будда Шакямунининг ўзи, охирзамон, яъни биз ҳозир яшаётган замон келишини олдиндан билиб, келажакда унинг таълимоти таназзулга юз тутиши ҳақида гапирган.
Биз бугунги кунда кўплаб динлар манипуляция қилинаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Мусулмонлар динида ҳам индуизм, христиан ва яҳудий руҳонийлари қўллаган манипуляциялар борлиги яққол кўриниб турибди. Бунинг сабаби, одамларнинг ўзлари бирламчи манбаларни ўрганмаганларида.
Шунинг учун одамларни манипуляция қилишади. Агар одамлар ўзлари ўрганмаган бўлса, уларни манипуляция қилиш осон...
Қачонки одамлар ҳақиқий илм олиш имконига эга бўлсаларгина, бунга барҳам бериш мумкин.
Биз буюк ўзгаришлар даврида яшаяпмиз, ушбу вақт ҳақида аждодларимиз башорат қилганидай, дунёда улкан маънавий уйғониш бўлади.
Яратувчи бизни шу қадар севганидан бизга танлаш ҳуқуқини берган. Биз ўз танловимизда эркинмиз, лекин унинг оқибатидан эркин эмасмиз. Илоҳий қонунлар бежизга яратилмаган. Агар яхши амаллар қилсангиз, яхши оқибатлар бўлади. Агар ёмон амаллар қилсангиз, ёмон оқибатлар бўлади.
Мен нафақат черков вакили сифатида, балки Қуддусдаги ва яқин Шарқдаги Англикан черковининг епископи, 13 англикан епископи сифатида мурожаат этяпман, мен шунингдек сизга араб, фаластин, насроний, англикан ва яҳудий сифатида ҳам мурожаат қиляпман.
Худо динлардан ташқарида.
Аллоҳ менинг борлиғим қаъридир. Аллоҳ сенинг борлиғинг қаъридир. Биз ҳаммамиз Қодир Аллоҳнинг гўзал иродаси билан яратилганмиз. Аллоҳ яратган гўзалликни сақлаб қолиб уни кўпайтириш ваколати ҳар биримизга юклатилган. Теримизнинг рангидан, динимиздан, жинсимиздан, миллатимиздан қатъий назар, ҳар биримизга юклатилган. Ҳар биримизда Қодир Аллоҳ берган Муқаддас руҳнинг бир зарраси бор. Модомики, одамлар диний китобларимизда тилга олинган нарсаларнинг Руҳига эмас, ҳарфларига риоя қилишни давом этар экан, инсониятнинг келажаги йўқ.
Менинг даъватим, янги пайғамбарларни кутмасдан, аввал келган пайғамбарларга юз тутишимиз керакдир. Бизнинг пайғамбарларимиз бор.
Христианларда — бу Исо, мусулмонларда — Мухаммад, гаудия-вайшнавларда — Чайтанья Махапрабху, буддистларда — Будда. Ўз ихтиёрингиз билан танланг ва Пайғамбарга юзланинг...
Let's turn our faces to the prophets, let's take our minds off our confessions a little bit, let's take our minds off our climatic conditions and let's turn to the spiritual side, because God is not a Muslim, not a Christian, not a Hindu, He is spiritual, absolutely spiritual, He is the same for all like the Sun.
20 март куни тилга олинган муҳим мавзулардан яна бири — бу қиёмат ва турли муқаддас китобларда у ҳақида келтирилган башоратлар. Башоратлар амалга ошаётганига аниқ далиллар келтирилиб, ҳал қилувчи танловни айнан биз амалга оширишимиз кераклиги таъкидланди: бу замон бизнинг цивилизациямизга якун қўядими ёки янги ҳаётга туртки бўладими?
Наҳотки биз дунёда нима бўлаётганини кўра туриб, қайси замонда яшаётганимизни фаҳмлай олмасак? Ҳамма тушуняпти, лекин амалда ҳеч нарса қилмаяпти…
Биз нимани кутяпмиз? Руҳонийлар бизга «ҳаммаси яхши бўлади» дейишини ва сиёсатчилар буни тасдиқлашиними? Шубҳаланаётган одам иқлим, иқтисод билан содир бўлаётган воқеаларга қараши кифоя. Давлатлар ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб боряптими? Наҳотки бу қаерга олиб келишини кўрмаётган бўлсак?
Шу сабаб ҳозирда мавжуд бўлган истеъмолчилик форматидан ҳеч қандай маъно йўқ.
Айнан биз, ўзимизнинг танловимиз билан, инсондаги барча ҳайвоний хислатларга йўл очиб берадиган истеъмолчилик форматини қўллаб-қувватлаб келяпмиз. Биз шунга жавобгармиз.
Ўзингиз бир мулоҳаза қилиб қўринг: нима учун Пайғамбарлар бизга турли вақтларда Қиёмат куни ҳақида эслатмалар қолдиришган? Ахир, уларнинг хабарлари минг йиллар оша бизга етиб келди! Нима учун улар бизни бу ҳақида огоҳлантиришган? Балки Пайғамбарлар адашгандир ва буларнинг барчаси бизга тегишли эмасдир? Йўқ. Шахсан мен шунга аминманки, улар айнан бизни, ҳозир ер юзида яшаётганларни огоҳлантиришган.
Барча башоратларда икки йўл кўрсатилган! Бу эса воқеалар ривожининг бир варианти холос. Биз Қиёмат куни келишини истаймизми? Йўқ! Унда ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Сиз бугун, қандай қилиб биз Пайғамбарлар айтган бошқа сценарийни амалга оширишимиз мумкин эканлигини билиб оласиз. Бу икки йўлдан бирини танлаш бизнинг зиммамизда. Шундай экан, келинг тўғри танловни амалга оширамиз.
Барча пайғамбарлар бизга Худони ва бир-биримизни севишни васият қилган. Улар бизга ҳар бир инсоннинг ҳаёти қадрли бўлган, одамлар тинчлик ва омонликда яшайдиган жамият қуришимизни васият қилган. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳақиқатни билишди ва ўзларини ҳукмдор деб билганларга ишонмай қўйишди. Одамлар бутун инсоният бўлиб бирлашишга ва Пайғамбарларимиз орзу қилган Бунёдкор жамиятни қуришга тайёр.
Ушбу Конференция жуда катта аҳамиятга эга воқеадир, негаки у фақатгина араб тилида мавжуд бўлган хадислардан бирида башорат қилинган. Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Бу осмондан дунё халқларига янграган давъат бўлади, ва уни ҳамма эшитади. Кучли, чуқур ва майин чақириқ ҳар бир одамга унинг ўз она тилида осмондан ва ҳар томондан келади. Ҳеч ким ғафлатда қолмайди ва ҳамма ўрнидан туради. Бу чақириқ нима эканлигини билиш учун одамлар уйларидан кўчага чиқишади. Бу даъват уларни адолатсизликга, куфрга, ихтилофга ва қон тўкишларга барҳам беришни ва Имом Ал-Маҳдий, соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга, унинг исми ва отасининг исми билан айтишга чақиради!»
Ҳақиқатдан ҳам, Имом Маҳдий зўравонлик билан келмайди, у Худонинг муҳаббати билан келади. У одамларга барча динлар моҳиятининг оқилона тушунчасини беради. Ушбу Билимлардан уйғонган ва илҳомланган одамлар, бутун инсоният бир оила бўлиб бирлашиши учун бу Билимларни тарқатишади.
Барча пайғамбарлар, охирзамонда Аллоҳ иродаси билан келган Зотга ёрдам берадиган одамлар бўлиши ҳақида гапиришган.
Шунинг учун ака-укалар, опа-сингиллар, барчамиз учун Аллоҳ бир эканлигини унутмаслигимиз керак. Биз барчамиз унинг зурриётларимиз ва бир-биримизга қадрдонмиз. Биз барчамиз Пайғамбарларимиз орзусини рўёбга чиқариш учун танланганмиз, агар ҳақиқатдан ҳам Қодир Аллоҳни чин дилдан севсак ва Унинг пайғамбарларини ҳурмат қилсак! Имом Маҳдий билан бир вақтда яшаш шарафига эга бўлишимиз бежиздан эмас!
Пайғамбаримиз замонида уларнинг гапларини ҳамма ҳам тушунмаган. Негаки Уларнинг хабари айнан биз учун, бугун яшаётган одамлар учун бўлган. Айнан биз жавобгармиз, чунки айнан биз бу шарафга муяссар бўлдик! У Зот айнан бизга қаратиб айтганлар, негаки ўзгаришлар бўлишини билганлар. Йиллар ўтиб, бугун, 20 март куни нима бўлишини билганлар. Ва мана шу кун келди. Дунё бўйлаб одамлар ҳақиқатни овоза қилган кун келди. Бу фош қилувчи ҳақиқат. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз айтганларидек, одамлар адолатсизликга, куфрга, ихтилофга ва қон тўкишларга барҳам бериб, Ҳақиқатга эргашишлари учун даъват келяпти.
Биз яшаётган замон ҳақида турли динларда айтилган, барча пайғамбарларимиз ҳам бу ҳақида гапиришган. Бобо-калонларимиз бу кунга етишишни орзу қилишган. Лекин айнан биз шу кунга эришдик. Бу воқеа инсоният тарихида илк маротаба содир бўляпти. Айнан шу кун ҳақида Пайгамбаримиз айтганлар.
Биз, бутун дунё одамлари, бу башоратни рўёбга келтирдик! Конференция интернет орқали 45 дан зиёд тилларда жонли эфирга узатилди. Сайёрадаги ҳар бир инсон эса ушбу даъватни эшитиб, пайғамбарларимиз томон юзланиб, Бунёдкор жамиятни қуриш учун бирлашиш имкониятига эга бўлди.
Бугунги кунда ҳар бир инсон улкан шарафга муяссар, негаки цивилизациямиз келажаги яшаётган ҳар бир инсоннинг танловига боғлиқ!